ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 й. 357-сон "Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2022 й.

N 357




"ҚОРАКЎЛ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятида углеводород ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлашга йўналтирилган юқори технологик ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лойиҳаларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ҳамда табиий газни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган газ-кимё комплексини қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва унинг негизида йирик замонавий газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қоракўл" эркин иқтисодий зонасини ҳамда замонавий газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 13 августдаги ПҚ-5221-сон қарорига асосан:

Бухоро вилояти Қоракўл ва Олот туманларининг умумий 400 гектар ер майдонида газ-кимё соҳасига ихтисослашган "Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда - "Қоракўл" ЭИЗ) ташкил этилганлиги;

"Қоракўл" ЭИЗ ҳудудида "Jizzakh Petroleum" МЧЖ қўшма корхонаси (кейинги ўринларда - қўшма корхона) томонидан 2021-2025 йилларда тўғридан-тўғри ва давлат кафолати остида бўлмаган инвестициялар ҳисобига амалга ошириладиган, дастлабки умумий қиймати 4 млрд АҚШ долларига тенг "МТО (метанолдан олефин олиш) технологияси асосида газ-кимё комплексини қуриш ва газ-кимё технологик кластерини ташкил этиш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) жойлаштирилиши;

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва кейинчалик уни эксплуатация қилиш, шу жумладан, унга тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси ва кредитларини жалб қилиш мақсадида қўшма корхона томонидан лойиҳа компанияси ташкил қилиниши;

уч йил давомида, истисно тариқасида, "Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда - "Қоракўл" ЭИЗ дирекцияси" ДУК) сарф-харажатлари хорижий корхона томонидан ажратиладиган беғараз молиявий ёрдам ҳисобига таъминланиши;

б) қўшма корхона таъсисчиларининг 2021 йил 26 октябрдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ "Jizzakh Petroleum" МЧЖ қўшма корхонаси "Sanoat Energetika Guruhi" МЧЖ шаклидаги хорижий корхона (кейинги ўринларда - хорижий корхона) этиб ўзгартирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

"Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси" давлат унитар корхонасининг устави 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

Қурилиш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "Қоракўл" ЭИЗнинг бош режасини "Қоракўл" ЭИЗ дирекцияси" ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Қоракўл ЭИЗ дирекцияси" ДУК учун Қоракўл тумани ҳокимлигининг маъмурий биносидан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур инвентарлар билан жиҳозланган хизмат хоналари ажратилишини ва "Қоракўл ЭИЗ дирекцияси" ДУКнинг ўз маблағлари ҳисобига кейинчалик замонавий маъмурий бино қурилишини таъминласин;

"Қоракўл ЭИЗ дирекцияси" ДУКни малакали мутахассислар билан тўлдиришни, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибаси асосида мутахассисларнинг малакасини мунтазам равишда ошириб боришни таъминласин.


4. Белгилансинки:

"Қоракўл ЭИЗ дирекцияси" ДУКнинг директори Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг келишилган таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармони 4-бандига мувофиқ "Қоракўл" ЭИЗ ҳудудида ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқи асосида ажратишда тўловларни ўн икки ой муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади.


5. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси, Самарқанд ва Бухоро вилояти ҳокимликлари билан биргаликда ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда хорижий корхона мурожаатига асосан бир ой муддатда Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган "Оқмозор" ҳамда Бухоро вилояти Пешку туманида жойлашган "Тозбулоқ" норуда фойдали қазилма конларини қазиб олиш учун рухсатнома тўғридан-тўғри музокаралар асосида берилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

357-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қоракўл" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси"

давлат унитар корхонасининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

Эркин иқтисодий зона инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мутахассис

Хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш бўйича мутахассис

Молия масалалари бўйича мутахассис

Юрисконсульт

Бухгалтер

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 7 нафар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль












































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск