ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Миллий гвардия /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.07.2022 й. 354-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

354-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари)

ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий

ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

          

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг (кейинги ўринларда - Миллий гвардия органлари) ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пенсия ва нафақа тайинлаш, мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш, шунингдек, ходимларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тартибини белгилайди.


2. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга доир қуйидаги ижтимоий кафолатлар бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади:

ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) соғлиги ва ҳаётини давлат томонидан мажбурий шахсий суғурта қилиш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш;

ҳарбий хизматчиларни (ходимларни) уй-жой майдони билан таъминлаш, уларнинг фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома бериш;

ҳарбий хизматчиларнинг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти;

ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) пул таъминоти турларини, шу жумладан, устама, коэффициент, қўшимча тўловларни тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш;

Миллий гвардия органларида ҳарбий хизматни (хизматни) ўташ билан боғлиқ ижтимоий кафолатлар ва қўшимча имтиёзлар.



2-БОБ. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИСИНИНГ (ХОДИМИНИНГ)

ЁКИ УНИНГ ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИ МОЛ-МУЛКИГА

УНИНГ ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ҲОЛДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИНГ

ЎРНИНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Етказилган зарарни қоплаш масаласини

кўриб чиқиш тартиби


3. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига етказилган зарарнинг (кейинги ўринларда - зарар) ўрни ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади.


4. Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрни ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ қопланади.


5. Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар (кейинги ўринларда - Комиссия) тузилади.

Комиссиялар таркиби Миллий гвардия қўмондони томонидан тасдиқланади.


6. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошлари зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилади.


7. Миллий гвардия органлари раҳбари зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза) тушган кундан бошлаб бир кун ичида масалани ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этади.


8. Комиссия котиби зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди.


9. Комиссия зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани ўн кун ичида, қўшимча ҳужжатларни олиш (ўрганиш) талаб этилганда эса йигирма кун ичида кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор қабул қилади.


10. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича зарар қопланиши ёки рад этилиши тўғрисида Комиссиянинг қарори қабул қилинади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома билан расмийлаштирилади.


11. Комиссия қарори уч кун муддатда манфаатдор шахсларга - Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилади.


12. Комиссия раиси ва аъзолари зарарни қоплаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги, қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ва тўғри қабул қилинганлигига масъул ҳисобланади.



2-§. Етказилган зарарни қоплаш тартиби


13. Етказилган зарар ўрнини қоплаш бўйича Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг Миллий гвардия органлари томонидан ўн кун муддатда манфаатдор шахсларга - ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарар қоплаб берилади.


14. Етказилган зарарнинг ҳақиқий суммаси Миллий гвардия органлари томонидан баҳолаш ташкилотини жалб қилган ҳолда, мол-мулкига зарар етказилган шахснинг иштирокида аниқланади. Етказилган зарар суммаси зарарни қоплаш вақтида амал қилаётган бозор нархларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


15. Зарар миқдорини қоплаш нақд ёки пул ўтказиш йўли билан Миллий гвардия органларининг молия хизматлари томонидан амалга оширилади.


16. Зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар Миллий гвардияга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади, ушбу сумма кейинчалик айбдор шахслардан ундириб олинади.



3-§. Етказилган зарарни айбдор шахслардан ундириш


17. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси (ходими) ёки унинг яқин қариндошларига етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатлар айбдор шахсдан Миллий гвардия органлари томонидан регресс тартибида ундирилади.


18. Айбдор шахслардан ундирилган зарар суммаси Давлат бюджети даромадлари ҳисобига ўтказилади.


19. Зарарни қоплаш бўйича низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.



3-БОБ. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРИГА (ХОДИМЛАРИГА) ПЕНСИЯ

ВА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ҲАМДА

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


1-§. Пенсия ва нафақа тайинлашни расмийлаштириш


20. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ёки уларнинг оила аъзоларига пенсиянинг қуйидаги турлари тайинланади:

хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия (уни олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда);

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.


21. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга дафн этиш маросими учун бир марталик нафақа тайинланади.


22. Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) пенсия ва нафақа тўловлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


23. Хизматдан пенсияга чиқиш муносабати билан бўшатилган ҳарбий хизматчидан (ходимдан) пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни Миллий гвардия органларининг кадрлар бўлинмалари (кейинги ўринларда - кадрлар бўлинмалари) қабул қилади.


24. Пенсия тайинлаш учун Миллий гвардия органларининг пенсия таъминоти бўлинмаларига (кейинги ўринларда - пенсия таъминоти бўлинмалари) кадрлар бўлинмалари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия тайинлаш учун - мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда мурожаат этган шахсдан ариза, кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат йили ҳисоби, Миллий гвардия органларининг молия бўлинмалари (кейинги ўринларда - молия бўлинмалари) томонидан пул таъминоти варақаси;

б) ногиронлик пенсияси тайинлаш учун - мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги тиббиёт органлари томонидан берилган касаллик тарихидан кўчирма;

в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинлаш учун - мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари мурожаат этувчи шахс томонидан чин етимларга пенсия тайинланган ҳолларда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисидаги қарори нусхаси, шунингдек кадрлар бўлинмалари томонидан хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия олиш, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли ўлими тўғрисида хулоса, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) вафот этганлиги муносабати билан Миллий гвардия органларидаги шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма (зарур бўлганда);

мурожаат этувчи шахснинг пенсия тайинлаш ҳақидаги аризасига асосан қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан олинади:

фуқаролик паспортининг ёки идентификация ID-картасининг, никоҳ тузилганлиги ёки бекор қилинганлиги тўғрисидаги ва вояга етмаган фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг нусхалари;

яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда -Пенсия жамғармаси) туман (шаҳар) бўлимлари томонидан давлат пенсиялари тайинланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома;

Ўзбекистон Республикаси Тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (кейинги ўринларда - ТИЭК) томонидан ногиронликни белгилаш тўғрисидаги маълумотнома;

боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси, фарзандлари ногиронлигини тасдиқловчи ТИЭК маълумотномаси (зарур бўлганда), ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланганлиги тўғрисида маълумотнома (турмуш ўртоғи, ота-онасига пенсия тайинланганда).


25. Миллий гвардия органи пенсионери вафот этганлиги муносабати билан дафн этиш нафақасини тайинлаш учун унинг оила аъзоси ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахс пенсия таъминоти бўлинмаларига ариза билан мурожаат этади.

"Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган пенсия таъминоти бўлинмалари томонидан мурожаат этган шахснинг фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси нусхаси, боқувчисининг вафот этганлиги тўғрисида ўлим гувоҳномаси нусхаси олинади.


26. Кадрлар бўлинмалари масъул ходими томонидан ходимнинг хизматни ўтаганлиги тўғрисидаги маълумотлар пенсия тайинлаш учун ариза ва тўпланган ҳужжатлар асосида текширилади ҳамда календарь ва имтиёзли ҳисобга олинадиган даврлар, умумий хизмат йили ҳисоблаб чиқилади ва белгиланган тартибда тасдиқланади, шунингдек, ҳисобланган хизмат йиллари молия бўлинмалари билан келишилади.



2-§. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш


27. Кадрлар бўлинмалари томонидан пенсия ёки нафақа тайинлаш бўйича тўпланган ҳужжатлар молия бўлинмаларига тақдим этилади.


28. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида молия бўлинмалари томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклга мувофиқ хулоса тайёрланади.


29. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса Миллий гвардия органи раҳбари, унинг ўринбосари ёки ваколат берилган масъул ходим томонидан тасдиқланади.

Хулоса хизмат муддатини ўтаганлиги, ногиронлик ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун асос бўлади.


30. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги хулоса тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.


31. Пенсионернинг доимий яшаш жойи ўзгарганда, унинг аризасига мувофиқ пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди янги яшаш жойи бўйича тегишли молия бўлинмаларига юборилади.

Молия бўлинмаларидан келиб тушган пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари пенсия тўғри тайинланганлиги текширилгандан сўнг Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига ёзиб қўйилади.

Илгари тўхтатилган пенсия тўловлари тикланган тақдирда, пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдлари унга янги тартиб рақами бериш орқали Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдининг қайд этиш дафтарига тегишли ёзув киритилади.


32. Пенсиялар қуйидаги муддатларда тайинланади:

хизмат муддатини ўтаганлиги бўйича пенсия - хизматдан бўшатилган кундан эътиборан, аммо пул таъминоти тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар;

ногиронлик пенсияси - ТИЭК томонидан ногиронлик белгиланган кундан бошлаб, агар ногиронлик хизматни ўташ даврида ёки хизматдан бўшатилган кундан бошлаб уч ой ичида белгиланган бўлса ёки ногиронлик ушбу муддатдан сўнг белгиланган бўлса-да, у хизмат вазифаларини бажариш пайтида яраланиш, контузия, майиб бўлиш ва касалланиш туфайли келиб чиққан бўлса;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси - меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларига боқувчиси вафот этган кундан бошлаб, аммо пул таъминоти ёки пенсия тўланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга қадар, ота-онаси ёки турмуш ўртоғига, боқувчисини йўқотганлик оқибатида пенсия олишга ҳуқуқи пайдо бўлганда, пенсия тайинлаш учун мурожаат этган кундан бошлаб.

Махсус унвонлардан маҳрум қилинган шахслар ҳамда уларнинг оила аъзоларига пенсиялар Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган тартибда тайинланади.


33. Пенсионер ҳисоблаб чиқилган умумий хизмат йили ва пенсия миқдоридан норози бўлган тақдирда, унинг аризасига асосан унинг умумий хизмат йили ва пенсия миқдори қайта ҳисоблаб берилиши мумкин.


34. Дафн маросими учун нафақа тайинлашда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар пенсия таъминоти бўлинмалари ходими томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади ва нафақа тўлови амалга оширилади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.



3-§. Пенсия ва нафақаларни тўлаш


35. Миллий гвардия органларидан бўшатилган пенсионерларга пенсия ва нафақалар уларнинг танловига кўра доимий яшаш жойи бўйича Миллий гвардия билан пенсияларни етказиш, тўлаш бўйича шартнома тузган тижорат банки муассасалари орқали тўланади.


36. Пенсия Миллий гвардия органлари ёки тижорат банклари томонидан етказиб бериш (топшириш) даври бўйича тегишли ойнинг 27-кунидан кечиктирилмай амалга оширилади.


37. Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кунидан бошлаб олти ой муддат ичида мазкур Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилган шахсга тўланади.


38. Тугалланмаган ой учун тўланиши лозим бўлган пенсия миқдори жами пенсия миқдорини шу ойнинг календарь кунлари сонига бўлиш ҳамда ҳосил бўлган суммани ўтган кунлар сонига кўпайтириш орқали аниқланади.


Мисол учун:

Пенсия олувчига 20 июндан бошлаб 900 000 сўм миқдорида пенсия тайинланди. Бунда 11 кун учун, яъни 20-30 июнь кунлари учун пенсионерга қуйидаги миқдорда пенсия тўланади:

900 000 сўм / 30 (кун) x 11(кун) = 330 000 сўм.


39. Миллий гвардия органлари пенсионери пенсия олиш учун тижорат банки муассасаларига мурожаат қилганда шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни (фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картаси ёхуд унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатлар (фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома) ва пенсия гувоҳномасини (зарур бўлганда) тақдим этиши лозим.


40. Қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд тўлашда тегишли банк муассасаси томонидан пенсионернинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва пенсия гувоҳномаси (зарур бўлганда) текширилган ҳолда электрон тўлов қайдномасига асосан амалга оширилади.


41. Бир ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсия тўловини муддатидан олдин амалга ошириш пенсионернинг аризасига асосан Миллий гвардия органлари раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

пенсионер санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида бир маротаба);

пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;

пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда ва бу ҳақида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан берилган тегишли ҳужжат тақдим қилинганда.


42. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжатни расмийлаштирган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, бундан Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) ҳамда Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Кишинев шаҳри, 2002 йил 7 октябрь) иштирокчиси бўлган давлатлар - Мустақил давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар мустасно. Бунда ишончнома берган шахс пенсия тўлайдиган тижорат банки муассасаларига бир йилда бир марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Миллий гвардия органларига хабар бериши шарт.


43. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетгунга қадар тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) молия бўлинмаларига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан олти ойлик пенсия олдиндан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.


44. Ўзбекистон Республикаси билан пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойдан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш уларнинг аризаси ва "Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди" деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.


45. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:

пенсионер вафот этганда;

тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;

доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетганда;

хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда.


46. Тайинланган пенсияни тўлаш қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:

пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;

пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза билан мурожаат қилинганда.

Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг қонуний вакили тегишли Миллий гвардия органига шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этган ва ариза билан мурожаат қилган тақдирда қайта тикланади.


47. Пенсионернинг суд ҳукми бўйича озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер суд ҳукми билан тайинланган жазони ўтаб, ундан озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш Миллий гвардия органига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.


48. Агар ногиронлиги бўлган пенсионер тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТИЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган тақдирда тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.

Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТИЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.


49. Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.

Молия бўлинмаларининг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисоблаб чиқариб қўйилган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.


50. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар), пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақида ўзига пенсия тўлайдиган тегишли Миллий гвардия органига маълум қилиши шарт.

Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш мазкур ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида Миллий гвардия органларига ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) шахс томонидан қайтарилиши лозим.


51. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.

Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.

Кўрсатиб ўтилган сумма, унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олти ойдан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.

Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсияларни тўлаш Миллий гвардия органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида манзил-колония жойлашган ердаги тижорат банклари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисоб варақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.



4-§. Пенсиялардан чегирмалар қилиш


52. Пенсиялардан қуйидаги ҳолларда чегирмалар қилинади:

суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг ижро ҳужжатлари асосида;

Миллий гвардия органларининг қарорига биноан пенсионерга у томонидан қилинган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаганлиги) натижасида ёхуд ҳисоблашдаги хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда.

Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилган ҳоллардан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.

Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.

Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.


53. Пенсионер ихтиёрий равишда алимент тўлаш истагини билдирганда, унинг аризасида ҳар ойлик ундириладиган алимент миқдори (ҳужжатларда кўрсатилган фоизларда ёки пенсия олувчи томонидан белгиланган суммада), ундириш муддати ва алимент ундирувчи шахснинг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.

Ихтиёрий равишда тўланаётган алимент миқдори ва чегирма қилиш муддатига ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш пенсионернинг аризасига асосан амалга оширилади.


54. Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилдига пенсиядан алиментларни чегирма қилиш тўғрисида тегишли ёзувлар киритилади. Ушбу ёзувлар молия бўлинмалари бошлиқлари ёки уларнинг ўринбосарлари томонидан кўриб чиқилади ва имзоланади.


55. Алимент ундириш билан боғлиқ барча асословчи ҳужжатлар пенсия тўловчи тижорат банкларига ижро учун қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли молия бўлинмалари томонидан юборилади.


56. Ижро ҳужжатида пенсиядан чегирмалар тури кўрсатилмаган ҳолларда бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига ёзма равишда хабар берилади.


57. Бир нафар пенсионерга нисбатан бир нечта ижро ҳужжатлари келиб тушганда пенсиялардан чегирмалар Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 80-моддасига мувофиқ навбат тартибида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 79-моддаси иккинчи қисмига асосан ҳар бир кейинги навбатдаги талаблар ўзидан олдинги навбатдаги талаблар тўлиқ қондирилгандан кейин қаноатлантирилади.

Ундирилган сумма бир навбатдаги барча талабларни тўла қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, улар ҳар бир ундирувчига тегишли суммага мутаносиб равишда қаноатлантирилади.


58. Ундирув қаратилган пенсионернинг доимий яшаш (пенсия тўлаш) жойи ўзгарганда ижро ҳужжати юборилган манзил тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимлари хабардор қилинади.


59. Ижро ҳужжатлари ҳамда пенсионерларнинг аризалари бўйича пенсиядан чегирма қилиш мазкур Низомнинг 45-бандида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.

Бундай ҳолларда пенсиядан чегирма қилиш бўйича ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларига қайтарилади.



5-§. Пенсия ва нафақа тўлови учун маблағлар ҳисоби

ва ҳисоботини юритиш


60. Пенсия ва нафақа тўлови учун харажатлар ҳисоби Миллий гвардия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳужжатлари ва пенсионернинг пенсияга оид ҳужжатлари йиғмажилдларида юритилади.


61. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан пенсия ва нафақа тўловига оид ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади


62. Пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши ва тўланишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан амалга оширилади.



4-БОБ. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ, ТИББИЙ-

ИЖТИМОИЙ ЁРДАМ ВА САНАТОРИЙ-КУРОРТ

ТАЪМИНОТИ ТАРТИБИ


1-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам

ва санаторий-курорт таъминоти кўрсатишни ташкил этиш


63. Миллий гвардия органларининг ходимларига, собиқ ходимлардан бўлган пенсионерларига ва уларнинг оила аъзоларига (кейинги ўринларда - бириктирилган таркиб) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари (кейинги ўринларда - ички ишлар органлари) тиббиёт муассасаларида бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатилади.


64. Бириктирилган таркиб ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида амбулатория ва стационар шароитларда бепул тиббий текширувлардан ўтказилади, даволанади ва соғломлаштирилади, шунингдек, уларга тиббий кўрсатмалар бўйича турар жойларига бориб белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилади.


65. Миллий гвардия органлари ходимларига бепул ортопедик стоматология ва ортодонтия ёрдами (қимматбаҳо металлар, керамик массалар ва махсус пластмассалар қўллаб тайёрланган протезлар бундан мустасно) ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида кўрсатилади.


66. Бириктирилган таркибга яшаш ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда - Соғлиқни сақлаш вазирлиги) тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан белгиланган тартибда тиббий ёрдам кўрсатилиши мумкин.


67. Миллий гвардия органлари ходимлари ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни олиш учун ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизмат кўрсатиш масалалари комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига юборилади.

Миллий гвардия ходимларига тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига сарфланган харажатлар Миллий гвардия томонидан қопланади.

Харажатларни қоплаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Миллий гвардия томонидан белгиланади.


68. Алоҳида ҳолларда Миллий гвардия органлари ходимларини тиббий кўрсатмалар бўйича тиббий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига юбориш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус комиссияси хулосаси асосида амалга оширилади. Бундай ҳолларда уларнинг тиббий ёрдам олиши учун харажатлар тегишлилиги бўйича Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Миллий гвардия қўмондонининг рухсати билан амалга оширилади.


69. Миллий гвардия органлари ходимлари касал бўлганда, шикастланганда, ҳомиладорлигида, туққанда, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганда, протез қўйдирганда, санаторий-курортда даволанганда, шунингдек, соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказилганда ва карантин туфайли хизматга вақтинча яроқсиз деб топилганида, уларга вақтинчалик хизматдан озод қилиш варақаси ёки маълумотнома бериш ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


70. Миллий гвардия органлари ходимларининг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчиларининг меҳнатга вақтинча лаёқатсизлик ҳолатларида меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.



2-§. Тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам

ва санаторий-курорт таъминотини амалга ошириш тартиби


71. Миллий гвардия органлари ходимлари ҳар йили бир маротаба мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.


72. Миллий гвардия органлари ишчи ва хизматчилари тиббий кўрикдан турар жойи бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда ўтадилар.


73. Тиббий кўрик натижасида хизматни давом эттиришга тўсқинлик қилувчи касалликлар аниқланган ходимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бошқармаларига юборилади.


74. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликлар билан касалланган бириктирилган таркиб ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг тиббиёт бўлимлари мутахассислари назоратига олиниб, уларни даволаш ва соғломлаштириш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


75. Диспансер назоратига олинган Миллий гвардия органлари ходимлари кузатувини олиб бориш, тиббий текширувлар ва кўриклар кўлами ҳамда даврийлиги, шунингдек, даволаш ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.


76. Миллий гвардия органларининг ходимлари ва пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.


77. Миллий гвардия органлари ходимлари учун санаторий-курорт муассасаларига, шунингдек, хорижий давлатлардаги санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.


78. Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари тизимидаги муассасаларда хизмат қилаётган ходимларга санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар бериш ушбу муассасаларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


79. Санаторий-курорт муассасаларига йўлланмалар қуйидаги тартибда берилади:

а) бепул:

ҳарбий-тиббий комиссияларнинг асосланган хулосасига кўра - мазкур Низомнинг 84-банди "а" кичик бандида назарда тутилган шахсларга;

мазкур Низомнинг 84-банди "б", "г" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган шахсларга, шу жумладан, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни кузатиб борувчи шахсга, ёлғиз кексаларга;

б) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланма қийматининг 25 фоизини тўлаш шарти билан - мазкур Низом 84-бандининг "а" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган шахсларга;

в) санаторий-курорт муассасаларига бериладиган йўлланманинг қийматини тўлиқ тўлаш шарти билан Миллий гвардия органлари ходимлари ва пенсионерларининг оила аъзоларига.


80. Ихтисослаштирилган санаторий муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ҳудудий тиббиёт муассасалари томонидан берилади.


81. Миллий гвардия тизимида фаолият юритадиган ишчи ва хизматчиларни санаторий-курорт муассасаларида даволаш учун йўлланмалар билан таъминлаш Миллий гвардиянинг касаба уюшмалари томонидан амалга оширилади.


82. Санаторий-курорт муассасаларида даволанишга муҳтож шахсларни танлаш ва саралаш ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари санаторий-курорт саралаш ҳайъати томонидан белгиланади.


83. Тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу ёрдамни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади.


84. Қуйидаги шахслар бириктириш рўйхатлари асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат олиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади:

а) Миллий гвардия органлари ходимлари, шу жумладан, Миллий гвардиянинг ҳаракатдаги кадрлар захирасида қолдирилиб, бошқа ташкилотларга юборилган ходимлар;

б) хизмат муддатидан қатъи назар, Миллий гвардия органларида хизмат вазифасини бажаришда жароҳат олиш, контузия, ярадор бўлиш, касалланиш ҳамда хизмат даврида орттирилган касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

в) Миллий гвардия органларида 20 йил ва ундан ортиқ хизмат қилган ёки 25 йил меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 12,5 йил Миллий гвардия органларида хизмат қилган собиқ ходимлардан бўлган пенсионерлар (ишчи ва хизматчилар бундан мустасно);

г) Миллий гвардия органларининг терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ходимларининг вояга етмаган фарзандлари, болалигидан ногиронлиги бўлган фарзандлари, ота-онаси, турмуш ўртоғи;

д) қонун ҳужжатларига мувофиқ ички ишлар органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар, Чернобиль АЭС фалокати оқибатларини тугатиш бўйича зарарланган зонада хизмат вазифасини ўтаган шахслар ва ядро полигонларида ҳамда бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.


85. Мазкур Низом 84-бандида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан бериладиган гувоҳномалар асосида ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларига тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади ва уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади.


86. Шахснинг ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари деганда, унинг Миллий гвардия органлари тизимида хизматда бўлган даврида никоҳда бўлган хотини (эри), никоҳ бекор қилинган ҳоллар бундан мустасно, ўн саккиз ёшгача бўлган болалари, ёшидан қаъти назар болаликдан ногирон бўлган болалари тушунилади.

Ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида стационар тиббий ёрдам ўн саккиз ёшдан бошлаб кўрсатилади.


87. Миллий гвардия органларида хизмат мажбуриятини бажариш чоғида ҳалок бўлган, вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар, шунингдек, уларнинг пенсия ёшидаги ёки ногирон ота-онаси тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилади.


88. Мазкур Низом 84-бандининг "а", "б", "в", "д" кичик бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларнинг боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия расмийлаштирган оила аъзолари ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.


89. Ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолган шахсларнинг яшаш жойи ўзгарганда, улар шу ҳудуддаги тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимларидаги махсус тиббий комиссиялар қарорлари асосида мазкур тиббиёт муассасаларига тиббий хизматга бириктирилади.


90. Бириктириш рўйхатлари ва Миллий гвардия органларининг тегишли пенсия таъминоти бўлимлари йўлланмалари ҳамда пенсионерлик гувоҳномалари асосида тегишли ички ишлар органининг тиббиёт бошқарма ва бўлимлари томонидан тиббий хизмат кўрсатиш учун бириктирилган шахсларга ички ишлар органлари тиббиёт муассасалари тиббий хизматидан фойдаланиш учун рухсатномалар берилади.


91. Фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи даволаш-профилактика муассасаларида зарур тиббий хизмат турлари мавжуд бўлмаган ҳолларда пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатлари Миллий гвардиянинг Жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан фаолият юритувчи Миллий гвардия органлари маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда Миллий гвардия қўмондони рухсати билан амалга оширилиши мумкин.

Пуллик даволаш-профилактика муассасалари хизматидан фойдаланганлик харажатларини қоплаш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.



3-§. Бириктирилган таркибни тиббий-санитария

воситалари билан таъминлаш


92. Бириктирилган таркибга ички ишлар органлари тиббиёт муассасаларида тиббий текширувлар ўтказиш, касалликларни даволаш ва олдини олиш учун сарфланадиган тиббий-санитария воситалари, вакциналар билан бепул таъминлаш ушбу мақсадлар учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида амалга оширилади.


93. Бириктирилган таркиб амбулатория ва стационарда даволанишда бўлганда тиббий-санитария воситалари билан ўзлари даволанаётган тиббиёт муассасалари орқали ёки рецепт асосида дорихоналар орқали белгиланган тартибда таъминланади.


94. Бириктирилган таркибга дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек, дори воситаларини рецепт асосида бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


95. Бириктирилган таркиб айрим юқумли касалликларга қарши режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича бепул эмланади. Режали ва эпидемиологик кўрсатмалар бўйича эмланиши лозим бўлган шахслар тоифалари Миллий гвардия томонидан белгиланади.



5-БОБ. МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ОРГАНЛАРИ

ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА (ХОДИМЛАРИГА)

МАМЛАКАТДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЕНГИЛ

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ СОТИБ ОЛИШ

УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ


96. Миллий гвардия органларининг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ўрнак кўрсатган ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда - автотранспорт воситалари) сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.


97. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардия томонидан бериладиган тақдимномаларга мувофиқ Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) йилига 300 тагача автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади:

кредит муддати - 5 йилгача;

дастлабки бадал - сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;

кредит бўйича фоиз ставкаси - Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда;

кредит бўйича таъминот - кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.

Кредитнинг бошқа шартлари мазкур банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.


98. "Ўзавтосаноат" АЖ Миллий гвардиянинг тақдимномалари бўйича автотранспорт воситаларини сотиб олишни хоҳловчи Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари ҳисобига ушбу автотранспорт воситаларини сотиб олишда кўмаклашади.


99. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит олишга тавсия этиладиган Миллий гвардия органларининг ҳарбий хизматчиларини (ходимларини) танлаб олиш ҳамда тақдимномалар бериш мезонларини белгилайди.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


100. Ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ёки уларнинг яқин қариндошларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ низо ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


101. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

          

           




Низомга

1-ИЛОВА



Миллий гвардия органлари ҳарбий

хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг

яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат

мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ

ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

      


     

Субъектлар

      


     

Тадбирлар номи

    


     

Бажариш муддатлари

       








1-босқич


       

Ҳарбий хизматчи

(ходим) ёки унинг яқин

Қариндошлари

         


Зарар ўрнини қоплаш учун Миллий гвардия органлари раҳбарига билдирги (ариза) билан мурожаат қилиш.


Зарар етказилган вақтда











2-босқич


Миллий гвардия органлари

раҳбари


        

Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида билдирги (ариза)ни ўрганиб чиқиш учун Комиссияга тақдим этиш.

         


Бир кунда











3-босқич


Етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш масаласини кўриб чиқиш бўйича комиссия котиби


         

Зарарни қоплаш бўйича тегишли ҳужжатларни ҳамда зарар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилганлигини ўрганиш натижаларини Комиссия йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлаш.

        


Икки кунда











4-босқич


Етказилган зарарнинг ўрнини

қоплаш масаласини кўриб

чиқиш бўйича комиссия


         

1. Зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш ва натижаси бўйича қарор қабул қилиш.




2. Қарорни манфаатдор шахсларга - ҳарбий хизматчи (ходим) ёки унинг яқин қариндошларига етказиш.

         


      

Ўн кунда

(қўшимча ҳужжатларни

олиш талаб этилганда

йигирма кунда)


Уч кунда











5-босқич


Миллий гвардия органлари


         

1. Етказилган зарарни манфаатдор шахсларга қоплаб бериш.



2. Етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ харажатларни айбдор шахсдан регресс тартибида ундириш.

          


         

Қарор қабул қилингандан

сўнг ўн кунда


Қонунчиликда белгиланган

тартибда




          

          




Низомга

2-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

_________________________________________

(пенсия тайинлаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахс)

_________________________________________

_________________________________________

(ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

           

Яшаш манзили:___________________________

_________________________________________

_________________________________________

          

         

А Р И З А

         

Сиздан



(хизмат йили, ногиронлиги ёки боқувчисини йўқотганлик бўйича. кераклиги ёзилади)

           


бўйича пенсия тайинлашингизни сўрайман.

              

             

Аризамга қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

            

1.


          

2.


          

3.


          

4.


          

5.


          

Агар ишга кирсам, оила аъзоларимда ўзгариш бўлса, яшаш манзилим ўзгарса бу ҳақида 10 кун муддат ичида хабар қиламан


Тел.: уй _______________________________

уяли (98____)__________________________


Ариза берувчининг имзоси ______________

20___ йил "____"________________________


Ариза қабул қилинди 20____йил "____" ______________

______ серияли ____________ рақамли паспорт тақдим этилди.


Мансабдор шахснинг имзоси ________________

          

           




Низомга

3-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардияси ___________________бошлиғи

(лавозими)

           

           

Хизмат йиллари бўйича пенсия

тайинлаш тўғрисидаги

Х У Л О С А

            

Собиқ ҳарбий хизматчи (ходим):


                


(унвони, фамилияси, исми, отасининг исми)

                


(лавозими ва иш жойи)

           

1. Туғилган йили, ойи ва куни:


                


           

2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ________________нинг 20__ йил "___" _________даги шахсий таркиб бўйича

_____-сонли буйруғига асосан, Низомнинг _____________________________________________________________________________________

                                                                     (ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги Низом моддаси ва мазмуни)

              


           

асосан ҳарбий хизмат (хизмат)дан резерв (истеъфога)га бўшатилган.


3. Хизмат йиллари: календарь ҳисобда - ____ йил, имтиёзли ҳисобда - ____ йил, жами ҳисобда - ___ йил.


4. ТМЭК томонидан "___" гуруҳ ногиронлиги белгиланган.


5. Пенсия тайинлашда инобатга олинган пул таъминоти миқдори:

          

а) унвон маоши


сўм


          

б) район коэфициенти


сўм


          

в) хизмат йиллари учун фоиз

қўшимча (___ %)


сўм


          

г) озиқ-овқат ўрнига

тўланадиган компенсация пули


сўм


          

ЖАМИ:


сўм


          

7. Пенсия тайинланадиган оила аъзолари (боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсияси тайинланганда):

            

Қариндошлик

даражаси

          

Фамилияси, исми,

отасининг исми

         

Туғилган йили,

ойи ва куни

       

Туғилганлик ҳақида

гувоҳнома серияси

ва рақами


Пенсияни тўхтатиш

тўғрисида белги

            

        

        





           

7. 20__ йилнинг "___" ________дан пенсия олиш ҳуқуқига эга.

"Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунининг __________ моддаларига асосан, _____________ пул миқдорининг _____фоиз миқдорида ҳар ойга (_____ х ____% = _____ сўм.)


8. Қонунга мувофиқ пенсияга қўшимча тўловлар:

- қарамоғида бўлган __ нафар вояга етмаган фарзандига (_____ х ___) __ сўм.


9. Пенсия: 20___ йилнинг "___" _____ дан 20___йилнинг "___" ______ига қадар муддат учун бир ойга _____ сўм миқдорда белгиланди.


10. Бир йўла тўланадиган нафақа: (_____ + _____) х 0 = _____ сўм миқдорида тўланган.

              

Хулосани тузди:

Ижтимоий таъминот бўлими

бош мутахассиси


Текширди:

Ижтимоий таъминот бўлими

бошлиғи






20___ йил "___" ________



20___ йил "___" ________

             

          

Пенсия миқдорининг ўзгариши ва пенсия

тўлови тўхтатилиши бўйича

МАЪЛУМОТ

          

1.


нинг пенсияси


фамилияси, исми, отасининг исми


           

20___ йил "___" ____________дан ______________________________________________________________________________________________

                                                                               (қайта ҳисоблаш сабаби)

         


         


         


         


         


         


қайта ҳисобланди.

          

2. Пенсия тўхтатилди:



(пенсия тўловини тўхтатилиши сабаби)

            


         


         


         

Бош мутахассис ____________


Ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи ______________


20___ йил "___" ____________



Пенсия гувоҳномасининг рақами: MG__________ 20___ йил "_____" _______.

           

Пенсия гувоҳномасини олдим:







(пенсионернинг Ф.И.О.)


(имзоси)

            




Низомга

4-ИЛОВА



Пенсияга оид ҳужжатлар

йиғмажилдини қайд этиш

ДАФТАРИ

             

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди тартиб рақами

        

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди серияси

          

Пенсияга оид ҳужжатлар йиғмажилди рўйхатга олинган санаси

       

Ф.И.О.


Ишлаган жойи, лавозими ва унвони

       

Пенсия тури

Пенсия тўловини тўхтатиш, қайта тайинлаш тўғрисида белги

         

Изоҳ

       

      








      

    








     

      








        

    








      

     








    

     








      

      








    

      








    

    








            

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль


























































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск