ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.2022 й. 354-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.2022 й.

N 354




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ВА МИЛЛИЙ

ГВАРДИЯСИНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИ ҲАМДА

УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида", "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ва "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сон фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари соғлиғини сақлаш, уй-жой билан таъминлаш;

олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома (тақдимнома) бериш;

шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан имтиёзли фойдаланиш;

тан жароҳати олган (етказилган) ёки ҳалок бўлган (вафот этган)да бир марталик нафақа тайинлаш, пенсия ва нафақа тайинлаш;

б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари ҳарбий хизматчилари (ходимлари) ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)лари ёки уларнинг яқин қариндошлари мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарни қоплаш;

давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий тарзда фойдаланиш натижасида етказилган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш;

пенсия ва нафақа тайинлаш, шунингдек, Миллий гвардия органларининг махсус унвонга эга ходимларининг тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминоти;

Миллий гвардия органлари ҳарбий хизматчи (ходим)ларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилишини ташкил этиш.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2022 йил 1 июлдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг "E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz" электрон тизими орқали босқичма-босқич жорий этилсин;

2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги мурожаатлари тўлиқ электрон тарзда қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда "E-ijtimoiy-himoya.iiv.uz" электрон тизимини яратиш ҳамда Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу тизимни ишга тушириш билан боғлиқ барча ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга оширсин.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 январгача Миллий гвардиянинг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш фаолиятининг электрон тизим орқали амалга оширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

354-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 5-банди ўн иккинчи хатбошисидаги "ва уларнинг ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари "уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, индивидуал устамалар бериш ва рағбатлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "мактаб-интернат тарбияланувчилари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳи тарбияланувчилари" сўзлари "мактаб-интернат, болалар соғломлаштириш оромгоҳи ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 4 июлдаги

354-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган

айрим қарорлари рўйхати

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 24 апрелдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 51-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари ходимларига шаҳар йўловчи транспортидан ва шахсий транспортдан хизмат сафарларида фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 19 майдаги 301-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 29 июндаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 124-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати етказилган ходимларга ёки ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 июлдаги 452-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 127-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 19 июлдаги 522-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 152-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)" 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва "Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари) 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 11 мартдаги 207-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 35-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 6 майдаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 217-модда).


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 17 июлдаги 596-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4212-сон қарори)" 2019 йил 16 августдаги 674-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 10-сон, 249-модда).


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ва кредит сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 21 декабрдаги ПҚ-4071-сон қарори)" 2020 йил 16 январдаги 30-сон қарорига 1-илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 1-сон, 14-модда).


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)" 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 29-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 7-сон, 160-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингини аниқлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 345-сон қарорига 3-илованинг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 109-модда).


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида" 2020 йил 18 ноябрдаги ЎРҚ-647-сон Қонуни)" 2021 йил 10 июндаги 363-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 6-сон, 116-модда).


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 28 июлдаги 470-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 7-сон, 151-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 июль
























































Время: 0.2046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск