ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Мудофаа вазирлигининг 17.06.2022 й. 20-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14.06.2022 й. 12-2022-сон "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.07.2022 й. 2984-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.07.2022 й.

N 2984-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.06.2022 й.

N 20


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.06.2022 й.

N 12-2022


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни

тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни

саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 179-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида ("Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори)"ги, 2021 йил 27 декабрдаги 775-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 5 декабрдаги 33, 24-2017-сон қарори (рўйхат рақами 2984, 2018 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2984/0913-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Б. Курбанов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Тошкулов

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасаларида резервдаги ва захирадаги офицерларни

тайёрлаш дастурлари бўйича ўқитиш учун талабаларни

саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Талабалар томонидан ҲТЎБда таълим олиш учун ҲТЎБга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;

рейтинг дафтарчаси нусхаси.".


3. 12-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 13-банддан "шахсий-руҳий ўрганиш," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5. 14-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Талабаларнинг ҳарбий хизматга яроқлилигини текшириш бўйича тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) мувофиқ февраль-март ойларида ўтказилади.".


6. 15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


7. 23-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 1-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. 3-иловада:


а) 3-банддаги "шахсини тасдиқловчи ҳужжати" деган сўзлар "биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

11 маротаба ва ундан кўп тортилганда - "аъло";

9 - 10 маротаба тортилганда - "яхши";

7 - 8 маротаба тортилганда - "қониқарли";

1 - 6 маротаба ёхуд умуман тортила олмаганда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.";


в) 12-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) эркак талабалар учун:

14,4 сония ичида бажарган тақдирда - "аъло";

14,5 - 14,8 сонияда бажарган тақдирда - "яхши";

14,9 - 15,4 сонияда бажарган тақдирда - "қониқарли";

15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади;";


г) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Эркак талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:

13,20 дақиқа ичида бажарган тақдирда - "аъло";

13,20 дақиқадан кўп, бироқ 14,0 дақиқагача бажарган тақдирда - "яхши";

14,0 дақиқадан кўп, бироқ 14,30 дақиқагача бажарган тақдирда - "қониқарли";

14,30 дақиқадан кўп вақтда бажарган тақдирда - "қониқарсиз" деб баҳоланади.";


д) 16-банддаги "камида битта" деган сўзлар "иккита" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 5-илова матнидаги жадвал мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА

"

Т/р

Талабанинг

Ф.И.О.


Тиббий

кўрик

натижалари


Умум-

жисмоний

тайёргарликни

баҳолаш

натижалари


ОТМда

таълим олиш

жараёнида

ўзлаштирил-

ган билим

даражасини

баҳолаш

натижалари


Чақириққача

бошланғич

тайёргарлик

дастури

бўйича билим

даражасини

баҳолаш

натижалари


Талабанинг

умумий бали



1


2

3

4

5

6











".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 8 июль













































Время: 0.2078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск