ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2021 й. 775-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2021 й.

N 775




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ҲАРБИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚИШГА НОМЗОДЛАРНИ САРАЛАБ ОЛИШ ВА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ, КУРСАНТЛАРНИ ЎҚИШДАН

ЧЕТЛАШТИРИШ ВА ҚАЙТА ТИКЛАШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги ва "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга Ватанга садоқатли, маънавий-ахлоқий жиҳатдан баркамол, жисмонан соғлом ва интеллектуал салоҳиятга эга номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олаётган курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун босқичма-босқич амалга ошириладиган саралаб олиш тадбирлари;

олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун номзодларга қўйиладиган талаблар;

ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш учун вазирликлар томонидан қабул комиссияларини ва йўналишлар бўйича кичик комиссияларни ташкил этиш тартиби;

ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар мудофаа ишлари бўлимларига топширадиган ҳужжатлар, мудофаа ишлари бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан, "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинадиган ҳужжатлар рўйхати;

ўқишга қабул қилишда ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ҳамда саралаб олиш жараёнида номзодларга бериладиган имтиёзлар рўйхати;

курсантларни ўқишдан четлаштириш асослари ва уларни қайта тиклаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар.


2. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий хужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

775-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий

таълим муассасаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Олий ҳарбий таълим муассасаси номи

I. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўйича

1

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси

2

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси

3

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти

4

Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти

5

Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти

II. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўйича

6

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси


III. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бўйича

7

Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси

IV. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўйича

8

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

775-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-банди олтинчи хатбошисидан "ҳарбий ҳамда ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига профессионал" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомда:


а) 1-банднинг биринчи хатбошиси "ҳарбий таълим факультетлари" сўзларидан кейин "ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "2 йил давомида, 2 ва 3-курсларда" сўзлари "бир йил, 2-курсда" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 24-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шахсий аризаларига биноан (ОТМ ректори номига, ўзи ёзган) ихтиёрий равишда ҳарбий тайёргарликни ўташ истагини билдирган";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"саломатлиги бўйича ҳарбий хизматга яроқли абитуриентларга рухсат берилади";


г) 26-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи-олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи-бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "Талабаларни" сўзи "Талабалар (фуқаролар)ни" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 59-банддаги "3-курси" сўзлари "2-курси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) илованинг изоҳида:

", тиббий кўрик эса II-семестрда" сўзлари чиқариб ташлансин;

"VI-семестрларда" сўзлари "IV-семестрларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидан "ҳарбий таълим муассасаларига ва" сўзлари чиқариб ташлансин.




Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 27 декабрдаги

775-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 3 июндаги 141-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2015 йил 15 январдаги 6-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига кириш тест синовларига тайёргарлик жараёни оптималлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2016 йил 16 июндаги 209-сон қарорига илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларни қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 186-сон қарорига илованинг 2-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 26 майдаги 320-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорининг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 9 январдаги 18-сон қарорига илованинг 1-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 29 майдаги 396-сон қарорига илованинг 71-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига илованинг 34-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 11 мартдаги 210-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 3-илова.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 27 июндаги 529-сон қарорига илованинг 1-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 5 июлдаги 562-сон қарорига илованинг 2-банди.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 6 декабрдаги 973-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2020 йил 10 августдаги 470-сон қарорига илованинг 1-банди.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарорининг 2-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни саралаб олиш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 6 август 500-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 22 октябрдаги 655-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 28 декабрь





































Время: 0.2073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск