ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хокимиятлардаги комиссиялар ва органлар /

Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 06.07.2022 й. 363-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 июлдаги

363-сон қарорига

2-ИЛОВА



Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон

Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

ҳамда туман (шаҳар) комиссиялари тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Намунавий низом Болалар масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссия) ҳамда Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) комиссияси)нинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштирувчи, ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширувчи орган ҳисобланади.


3. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Болалар масалалари бўйича миллий комиссия (кейинги ўринларда - Миллий комиссия) қарорларига, ушбу Низом, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


4. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан ўз фаолиятини ташкил этишда тегишли давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.


5. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларининг қарорлари ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.



2-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш;

болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;

боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар амалга оширилишини ташкил этиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг олиб бориш ва самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.

Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


7. Қуйидагилар ҳудудий комиссиянинг функциялари ҳисобланади:


а) боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш соҳасида:

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

давлат органлари ва ташкилотлари, Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасалари (кейинги ўринларда - республика ўқув-тарбия муассасалари) ва жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятида болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва уларнинг тарбияланишини назорат қилади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой билан таъминланишини назорат қилади;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;


б) болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш соҳасида:

болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олиш, шунингдек, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларига белгиланган имтиёзлар асосида таълим олиш чора-тадбирларини белгилайди;

болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;

болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;

янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;


в) боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш чораларини кўриш соҳасида:

болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни қўллаб-қувватлайди;

давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

ижтимоий етимликнинг олдини олади, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг жадал ижтимоий мослашуви учун кенг имкониятлар яратади ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиради;

болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;


г) болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар амалга оширилишини ташкил этиш соҳасида:

болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга васий ва ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш масалаларида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилади;

ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашади;


д) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг олиб бориш ва самарадорлигини ошириш соҳасида:

оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланиши мониторинги олиб борилишини назорат қилади;

ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;

ҳудудий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар беради;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибасини ўрганади ҳамда оммалаштириш чораларини кўради;


е) тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш соҳасида:

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларга васий ва ҳомий тайинлаш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди, уларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;


ж) болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш соҳасида:

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ҳамда улардан давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланади;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикасига оид чора-тадбирларни амалга оширади, назоратсиз, ота-оналар қаровисиз қолган ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган болаларни аниқлаш ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;


з) давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

ҳудудий комиссиянинг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва миллий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди, шунингдек, туман (шаҳар) комиссияларининг йиллик иш режаларини келишади;

туман (шаҳар) комиссияси фаолиятини мувофиқлаштиради ва таҳлил қилади, уларга ташкилий-методик жиҳатдан кўмаклашади;

туман (шаҳар) комиссиясининг қарорлари устидан келган шикоятларни ўрганади, ноқонуний ёки асоссиз қарорларни бекор қилади;

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлайди;

туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари мудирлари ва мутахассисларининг касбий маҳоратини оширишга оид чора-тадбирлар кўради;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик таъминланишини ташкил этади;

туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари мудирлари ва мутахассисларининг салоҳияти ва тажрибасини оширишига оид чора-тадбирлар кўради.

Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



3-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Ҳудудий комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотларидан ҳудудий комиссия иши учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, миллий ва ҳудудий комиссия қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан тегишли чоралар кўриш;

давлат органлари ва ташкилотларида болаларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини ўрганиш ва назорат қилиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият билан шуғулланадиган давлат органлари ва ташкилотларини ўрганиш;

ҳудудий комиссия фаолиятига мансабдор шахсларни, мутахассисларни, давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;

ҳудудий комиссия йиғилишларида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига оид масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларида, республика ўқув-тарбия муассасаларида, жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган болалар шароитларини, шунингдек, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш;

давлат органлари ва ташкилотларида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш;

ҳудудий комиссия қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритиш;

ҳудудий комиссия томонидан кўриб чиқилаётган ишлар бўйича болалар, уларнинг қонуний вакилларини йиғилишга таклиф этиш, шунингдек, ишларнинг ҳолатини жойларга бориб кўриб чиқиш;

Ҳудудий комиссия қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Ҳудудий комиссия:

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ва мурожаатларни кўриб чиқиши;

боланинг энг устун манфаатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши;

Миллий комиссия қарорларини бажариши шарт.

Ҳудудий комиссияга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



4-БОБ. ҲУДУДИЙ КОМИССИЯ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Ҳудудий комиссиянинг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли ҳудудий комиссиянинг раиси ҳисобланади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари ҳудудий комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.


13. Ҳудудий комиссия йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ташкил этилиши мумкин.


14. Ҳудудий комиссия раиси:

ҳудудий комиссия йиғилиши санасини белгилайди ва кун тартибини тасдиқлайди;

ҳудудий комиссия йиғилишида раислик қилади ва унинг ишини ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ҳудудий комиссия номидан иштирок этади;

ҳудудий комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича комиссия аъзоларига ижро этиш мажбурий бўлган топшириқлар беради;

ҳудудий комиссиянинг фаолияти бўйича белгиланган ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди.


15. Ҳудудий комиссия раиси ўринбосари:

ҳудудий комиссия раиси топшириқларини бажаради;

ҳудудий комиссия раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради;

ҳудудий комиссия иш режаси, қарорлари ва дастурлари ижро этилишини назорат қилади;

ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган материаллар ўз вақтида тайёрланишини назорат қилади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари мудирлари ҳудудий комиссиянинг котиби саналади.


17. Ҳудудий комиссия котиби:

ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиладиган материаллар тайёрланишини таъминлайди;

ҳудудий комиссия раисининг топшириқларини бажаради;

ҳудудий комиссия йиғилишида иштирок этувчи комиссия аъзолари ва шахсларни йиғилиш вақти ва куни ҳақида хабардор қилади, уларнинг ҳозирлигини текширади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан таништиради;

ҳудудий комиссия йиғилишлари якуни бўйича баённомалар тузади, ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар лойиҳасини тайёрлайди ва расмийлаштиради;

ҳудудий комиссиянинг иш режаси ва дастурларига таклифларни умумлаштиради, комиссия қарорлари, иш режаси ва дастурларининг ижроси мониторингини олиб боради;

ҳудудий комиссия фаолиятига оид иш юритиш ишларини амалга оширади;

ҳудудий комиссия қарорлари нусхаси комиссия аъзоларига тақдим этилишини таъминлайди.


18. Ҳудудий комиссия аъзолари комиссия ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ва муҳокама қилишда тенг ҳуқуққа эга ҳамда қуйидагиларни амалга оширади:

ҳудудий комиссия йиғилишларида ва уларни ташкил этишда иштирок этади;

ҳудудий комиссия йиғилишларида кўриб чиқиш учун тайёрланган иш материаллари билан олдиндан (йиғилишгача) танишади;

масалани (ишни) кўриб чиқишни қолдириш ва унга қўшимча материалларни сўраб олиш ҳақида таклиф беради;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича таклифлар беради;

комиссия аъзоси сифатида ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширади ва тегишли ҳисоботларни ҳудудий комиссия котибига тақдим этиб боради.


19. Ҳудудий комиссия аъзоси йиғилишда иштирок эта олмаса, кўрилаётган масала бўйича ўз фикрини олдиндан ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Бунда унинг фикри комиссия йиғилишида таништирилади ва йиғилиш баённомасига илова қилинади.


20. Ҳудудий комиссия қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Ҳудудий комиссия қарорлари ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


21. Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари ҳудудий комиссия қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳудудий комиссияга ахборот беради.


22. Ҳудудий комиссия томонидан унинг ваколатига киритилган муҳим масалаларни самарали ва тезкор тартибда ҳал қилиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.

Ишчи гуруҳлар ҳудудий комиссиянинг раиси томонидан тасдиқланади. Бунда ишчи гуруҳларга жалб қилинган ходимлар ўз фаолиятларини жамоатчилик асосида амалга оширади.


23. Ҳудудий комиссия ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича Миллий комиссияга ҳисобот бериб боради.

Ҳудудий комиссия фаолияти бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун ҳудудий комиссия раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.


24. Ҳудудий комиссия ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига ахборот тақдим этиб боради.



5-БОБ. ТУМАН (ШАҲАР) КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


25. Туман (шаҳар) комиссиясининг намунавий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


26. Туман (шаҳар) ҳокими туман (шаҳар) комиссияси раиси ҳисобланади.


27. Туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси туман (шаҳар) комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.


28. Туман (шаҳар) комиссияси йиғилишлари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруратга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ташкил этилиши мумкин.


29. Туман (шаҳар) комиссияси раиси:

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида раислик қилади ва унинг ишини ташкил этади;

давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида туман (шаҳар) комиссияси номидан иштирок этади;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилиши санасини белгилайди ва кун тартибини тасдиқлайди;

туман (шаҳар) комиссияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича комиссия аъзоларига ижро этилиши мажбурий бўлган топшириқлар беради.


30. Туман (шаҳар) комиссияси раиси ўринбосари:

туман (шаҳар) комиссияси раиси топшириқларини бажаради;

туман (шаҳар) комиссияси раиси йўқлигида унинг вазифаларини бажаради;

туман (шаҳар) комиссияси иш режаси, қарорлари ва дастурлари ижро этилишини назорат қилади;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиладиган материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини назорат қилади.


31. Туман (шаҳар) ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси мудири туман (шаҳар) комиссиясининг котиби саналади.


32. Туман (шаҳар) комиссияси масъул котиби:

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиладиган материалларнинг тайёрланишини таъминлайди;

туман (шаҳар) комиссияси раисининг топшириқларини бажаради;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида иштирок этувчи комиссия аъзолари ва шахсларни йиғилиш вақти ва куни ҳақида хабардор қилади, уларнинг ҳозирлигини ўрганади, комиссия йиғилишида кўриб чиқиладиган материаллар билан таништиради;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишлари якуни бўйича баённомалар тузади, туман (шаҳар) комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди ва расмийлаштиради;

туман (шаҳар) комиссиясининг таклифларини умумлаштиради, комиссия қарорлари, иш режалари ва дастурларининг ижроси мониторингини олиб боради;

туман (шаҳар) комиссияси фаолиятига оид иш юритиш ишларини амалга оширади;

туман (шаҳар) комиссияси қарорлари нусхаси комиссия аъзоларига тақдим этилишини таъминлайди.


33. Туман (шаҳар) комиссияси аъзолари комиссия ваколатига кирадиган масалаларни кўриб чиқишда ва муҳокама қилишда тенг ҳуқуққа эга ҳамда қуйидагиларни амалга оширади:

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида ва уларни ташкил этишда иштирок этади;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида кўриб чиқиш учун тайёрланган иш материаллари билан олдиндан (йиғилишгача) танишади;

масалани (ишни) кўриб чиқишни қолдириш ва унга қўшимча материалларни сўраб олиш ҳақида таклиф беради;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича таклифлар беради;

Миллий комиссия, ҳудудий комиссия ва туман (шаҳар) комиссияси топшириқларини бажаради;

комиссия аъзоси сифатида ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширади ва тегишли ҳисоботларни туман (шаҳар) комиссияси котибига тақдим этиб боради.


34. Туман (шаҳар) комиссияси аъзоси йиғилишда иштирок эта олмаса, кўрилаётган масала бўйича ўз фикрини олдиндан ёзма равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Бунда унинг фикри комиссия йиғилишида таништирилади ва йиғилиш баённомасига илова қилинади.


35. Туман (шаҳар) комиссияси қарорлари комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.

Туман (шаҳар) комиссияси қарорлари туман (шаҳар) комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


36. Туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг мансабдор шахслари туман (шаҳар) комиссияси қарорларини бажариш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида туман (шаҳар) комиссиясига ахборот беради.


37. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан унинг ваколатига киритилган муҳим масалаларни самарали ва тезкор тартибда ҳал қилиш учун вақтинча ёки доимий ишловчи ишчи гуруҳлар тузилиши мумкин.

Ишчи гуруҳлар туман (шаҳар) комиссияларининг раиси томонидан тасдиқланади. Бунда ишчи гуруҳларга жалб қилинган ходимлар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


38. Туман (шаҳар) комиссияси ўз фаолияти тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича ҳудудий комиссияга ҳисобот бериб боради.

Туман (шаҳар) комиссияси фаолияти бўйича ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ундаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун туман (шаҳар) комиссияси раиси шахсан жавобгар ҳисобланади.


39. Туман (шаҳар) комиссияси ҳар чоракда ўз фаолияти юзасидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ахборот тақдим этиб боради.



1-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг асосий

вазифалари ва функциялари


40. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш;

болаларнинг таълим олиши, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;

боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил шаклда жойлаштириш чораларини кўриш;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар амалга оширилишини ташкил этиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг олиб бориш ва самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш.

Туман (шаҳар) комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.


41. Қуйидагилар туман (шаҳар) комиссиясининг функциялари ҳисобланади:


а) боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва тиклаш соҳасида:

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни амалга оширади;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишини, маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари, ўқув-тарбия муассасалари фаолиятида бола ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни мунтазам равишда истеъмол қилаётган болаларни ташхислаш, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитация қилишни, устувор равишда болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этади;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ишларини ташкил қилади, инклюзив таълимга жалб қилади;

фарзандликка олинган, васийлик, ҳомийлик белгиланган ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг турмуш шароитлари ва таълим-тарбиясини ўрганади;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чораларини кўради;

"Меҳр дафтари" тизими доирасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганади ҳамда ҳал этади, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариш чораларини кўради;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ мурожаатларни кўриб чиқади;


б) болаларнинг таълим олиши, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш соҳасида:

болаларнинг ҳар томонлама камол топишига муносиб шарт-шароитлар яратишни, уларни мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни, оилага тарбияга олинган болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болалари белгиланган имтиёзлар асосида таълим олишини таъминлайди;

болалар, айниқса етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида уларнинг ижодий ва индивидуал салоҳиятларини оширишга қаратилган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ўтказади, болалар спорт билан мунтазам равишда шуғулланишга жалб этилишини ташкил этади;

болаларни, айниқса олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган ҳамда касб эгаллаш истагини билдирган умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этади;

янги уй-жой массивларини қуриш ва лойиҳалаштиришда ўйин ва спорт майдончалари, болалар стадионлари ва болалар дам олиш зоналари қуриш учун ер майдонлари ажратилишини назорат қилиб боради;

маҳаллий давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг болаларни тарбиялаш, уларни жойлаштириш, саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда улар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

болалар, педагогик жамоалар ва жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий тарғиботни амалга оширади;


в) боланинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг олдини олиш ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил шаклда жойлаштириш чораларини кўриш соҳасида:

болаларнинг оилада тарбия олиши ва уларга зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, уларни мустақил ҳаётга тайёрлашга оид ташаббусларни амалга оширади;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган болаларни ишга жойлаштиришга ва уларнинг маиший яшаш шароитларини яхшилашга, давлат томонидан ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган болаларни жойлаштириш шаклларини аниқлашга ёрдам беради;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олаётган (патронат) ва тарбия қилаётган, шунингдек, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлайди;

ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларини ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллайди;

болаларни оилада тарбиялаш шаклининг устуворлигини таъминлаш мақсадида ота-она қарамоғисиз қолган болаларга ғамхўрлик қилаётган шахсларни рағбатлантириш чораларини кўради;


г) болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар амалга оширилишини ташкил этиш соҳасида:

болалар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чораларини кўради;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга васий ва ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш масалаларида давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ўқув-тарбия муассасаларини тамомлаган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этади ва бандлигини таъминлаш чораларини кўради;

назоратсиз, ота-оналар қаровисиз қолган ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган болаларни аниқлайди ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ҳамда улардан давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланади;


д) болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг олиб бориш ва самарадорлигини ошириш соҳасида:

оилада тарбияланаётган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг турмуш шароитларини ва уларнинг тарбияланишини ўрганади;

туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолиятини ўрганади, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича таъсир чораларини қўллайди;

миллий, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритади;

ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган, шунингдек, таълим муассасаларидаги машғулотларга узрли сабабларсиз қатнашмаётган болаларнинг ҳисоби юритилишини назорат қилади, бундай ҳолатларни бартараф этади;

болалар, уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларига нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги ижобий иш тажрибани ўрганади ҳамда оммалаштиради;


е) тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни кўллаш амалиёти ва қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш соҳасида:

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларга васий ва ҳомий тайинлаш соҳасидаги тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлайди, уларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва ҳудудий комиссияга тақдим этади;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, васийлик ва ҳомийлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади;


ж) болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш соҳасида:

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;

болалар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикасига оид чора-тадбирларни амалга оширади, назоратсиз, ота-оналар қаровисиз қолган ҳамда муайян яшаш жойига эга бўлмаган болаларни аниқлаш ва уларни жойлаштириш билан боғлиқ масалаларни ўрганади ва уларни бартараф этиш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ комиссиялар ваколатига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;


з) давлат органлари ва ташкилотларининг болаларнинг ҳуқуқлари, эркинлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириш соҳасида:

туман (шаҳар) комиссиясининг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия билан келишган ҳолда тасдиқлайди;

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлайди;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланишини ташкил этади;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда васийлик ва ҳомийлик соҳасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Туман (шаҳар) комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.



2-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг

ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


42. Туман (шаҳар) комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари ва ташкилотларидан туман (шаҳар) комиссияси иши учун зарур бўлган маълумотларни, шунингдек, миллий, ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижроси ҳақидаги маълумотларни сўраб олиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги хабарлар юзасидан тегишли чоралар кўриш;

давлат органлари ва ташкилотларида болаларни сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш шароитларини ўрганиш ва назорат қилиш;

болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига оид фаолият билан шуғулланадиган давлат органлари ва ташкилотларини ўрганиш;

туман (шаҳар) комиссияси фаолиятига давлат органлари ва ташкилотлари вакилларини ва бошқа шахсларни жалб қилиш;

болага нисбатан жамоат тарбиячисини тайинлаш;

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишларида болалар билан ишлайдиган ташкилотлар раҳбарларининг болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига оид масалалар юзасидан ахборотини эшитиш;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларида, республика ўқув-тарбия муассасаларида, жазони ижро этиш муассасаларида ҳамда ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларида сақланаётган болалар шароитларини, шунингдек, ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш;

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга ошириш, уларни ўқишга юбориш ва ишга жойлаштириш масалалари юзасидан қарор қабул қилиш;

туман (шаҳар) комиссияси қарорлари ижросини таъминламаган ҳамда болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўрмаган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома киритиш;

туман (шаҳар) комиссияси томонидан кўриб чиқилаётган ишлар бўйича болалар, уларнинг қонуний вакилларини йиғилишга таклиф этиш, шунингдек, ишларни жойларга бориб кўриб чиқиш;

болалар масалаларига оид ишларни заруратга кўра болаларнинг ота-оналари ва бошқа қонуний вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш;

ўз ташаббуси, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, болаларни республика ўқув-тарбия муассасасидан муддатидан аввал чиқариш масаласини кўриб чиқиш;

болаларни афв этиш тўғрисида илтимос қилиш, уларни жавобгарликдан озод қилиш, уларга анча енгилроқ бўлган жазони қўллаш, уларни шартли равишда ҳукм этиш, судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги тавсияномалар билан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига мурожаат қилиш;

жазони ижро этиш муассасаси билан биргаликда болаларни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёки жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимномалар киритиш;

ички ишлар органлари билан биргаликда озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ҳукмнинг ижросини кечиктиришни бекор қилиш ҳамда маҳкумни ҳукмда белгиланган озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ учун юбориш тўғрисида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;

жазони ижро этиш муассасасининг маъмуриятига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазони ўташ вақтида сақлаб туриш шароитларини ўзгартириш ҳақида жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш.

Туман (шаҳар) комиссиясига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.


43. Туман (шаҳар) комиссияси:

туман (шаҳар) комиссияси йиғилишида бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган масалаларни муҳокама қилишда комиссия аъзоларининг фикрларини эшитиши;

бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган таклифларни ва мурожаатларни кўриб чиқиши;

боланинг энг устун манфаатидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилиши;

Миллий комиссия ва ҳудудий комиссия қарорларини бажариши шарт.

Туман (шаҳар) комиссиясига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.



3-§. Туман (шаҳар) комиссиясининг назорат функциялари


44. Туман (шаҳар) комиссияси ички ишлар органлари билан биргаликда тарбиявий таъсир қилиш ёки маъмурий жазолаш чоралари кўрилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жазога шартли ҳукм қилинган ва жазони ўташдан муддатидан олдин шартли равишда озод қилинган, республика ўқув-тарбия муассасаларидан қайтган ёки жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаган болаларнинг хулқ-атворини кузатиб боришни ташкил этади, шунингдек, ушбу тоифадаги болаларнинг ҳисобини олиб боради.

Зарур ҳолларда, болаларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштириш ёки уларни таълим муассасаларига юбориш чора-тадбирларини кўради.


45. Туман (шаҳар) комиссияси болаларни республика ўқув-тарбия муассасаларида ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларида сақлаш, тарбиялаш ва таълим олиш шароитлари, болаларнинг истиқомат жойларида маданий дам олишлари уюштирилиши, шунингдек, зарур ҳолларда, умумтаълим мактабларида, бошқа таълим муассасаларида, маданий-маърифий муассасалар ва спорт ташкилотларида болалар билан тарбиявий ишлар олиб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади.

Болани хорижий давлатдаги таълим муассасасига ўтказиш муносабати билан умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасасидан чиқариш фақат таълим муассасаси жойлашган туман (шаҳар) комиссиясининг розилиги билан амалга оширилади.


46. Туман (шаҳар) комиссиялари давлат органлари ва ташкилотларида болаларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилинаётганлиги, улар билан олиб борилаётган тарбиявий ишларнинг аҳволи, уларнинг умумтаълим, маданий ва касбий даражасини ошириш учун зарур моддий-маиший шароитлар яратиб берилганлиги юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.

Туман (шаҳар) комиссиялари, агар ишларни давом эттириш болаларнинг соғлиғига хавф соладиган ёки улар учун бошқача зиён келтирадиган бўлса, болалар ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақлидир.



4-§. Болаларни жойлаштириш чора-тадбирлари


47. Туман (шаҳар) комиссиялари таълим, меҳнат, соғлиқни сақлаш, ички ишлар органлари билан биргаликда жамоатчиликнинг фаол иштирокида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар фарзандларини, таълим муассасаларида машғулотларга узрли сабабсиз мунтазам бормайдиган болаларни, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа болаларни аниқлайди ва ҳисобга қўяди ҳамда уларни жойлаштириш чора-тадбирларини кўради.


48. Туман (шаҳар) комиссиясининг болаларни муқобил жойлаштириш шакли кўрсатилган қарорлари:

а) таълим ташкилотларига:

болаларни мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасаларига жойлаштириш учун;

жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳамда республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш учун;

б) туман (шаҳар) ҳокимликлари Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига - етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш учун;

в) соғлиқни сақлаш органларига - ногирон болаларни жойлаштириш, спиртли ичимликлар, гиёҳванд воситалар, психотроп ёки интеллектуал ўзини идора қилиш фаолиятига таъсир этадиган бошқа моддаларни мунтазам истеъмол қиладиган болаларни даволашни, ривожланишида ёки хулқ-атворида нуқсонлари бўлган болаларга ихтисослаштирилган диагностика ва даволаш-тиклаш ёрдами кўрсатишни ташкил этиш учун;

г) ички ишлар органларига - болалар ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволдаги оилалар билан якка тартибда профилактика ишлари олиб боришни ташкил этиш учун;

д) ташкилотларнинг раҳбарларига (меҳнат органларидан бўш иш жойлари ва бўш лавозимлар борлиги тўғрисида маълумотлар олингандан кейин) - ишга қабул қилиш учун юборилади.



5-§. Туман (шаҳар) комиссиялари томонидан

кўриб чиқиладиган ишлар


49. Туман (шаҳар) комиссиялари:

ўн тўрт ёшга тўлмасдан ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган (ўн уч ёшга тўлгандан кейин оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдирган вояга етмаганлар бундан мустасно);

ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган даврда жиноий жавобгарлик назарда тутилмаган ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган;

ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган даврда жиноят аломатлари бўлган қилмишлар содир этган, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган ёки жиноят иши тугатилган;

ўн олти ёшгача бўлган даврда йўл ҳаракати қоидаларини бузган;

бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этган;

умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқишдан бош тортган;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганлиги учун қонунчиликка асосан жавобгарликдан озод қилинган;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган болалар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.



6-§. Таъсир кўрсатиш чоралари ва уларни қўллаш


50. Туман (шаҳар) комиссиялари ушбу Низомнинг 49-бандида назарда тутилган ҳолларда болаларга нисбатан қуйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллаши мумкин:

болага жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;

боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни огоҳлантириш;

болани ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига, шунингдек, уларнинг розилиги билан меҳнат жамоаси ёки нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш;

ўн беш ёшга тўлган бола зиммасига, агар у мустақил иш ҳақига эга бўлса ва зарар миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаса етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки уни бартараф этиш мажбуриятини юклаш ёки белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан ортиқ бўлмаган моддий зарарни ўз меҳнати билан қоплаш мажбуриятини юклаш тўғрисида туман (шаҳар) судига тақдимнома киритиш;

ўн олти ёшга тўлган ва мустақил иш ҳақига эга бўлган болаларга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорларда жарима солиш;

болани қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда республика ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш.

Ҳар бир аниқ ҳолат бўйича қабул қилинган таъсир кўрсатиш чоралари тўғрисида туман (шаҳар) комиссиялари боланинг яшаш, ўқиш ёки иш жойи бўйича ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси бўлинмалари томонидан вояга етмаганлар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибда профилактика ишларини олиб бориш масаласини ҳал этиш учун тегишли ҳудудий ички ишлар органларига хабарнома юборишга мажбур.


51. Туман (шаҳар) комиссиялари болаларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан болани сақлаш, тарбиялаш ва ўқитиш бўйича ўз вазифаларини бажаришдан бош тортганлиги ёки ўз вазифаларини зарур даражада бажармаганлиги ёхуд болаларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатганлиги ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлганлиги учун, шунингдек, болалар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун куйидаги таъсир кўрсатиш чораларини қўллаши мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган миқдорларда жарима солиш;

истисно ҳолларда, боланинг ҳаётига ёки соғлиғига бевосита хавф мавжуд бўлганда иш суд томонидан ҳал этилгунга қадар болани вақтинча ота-онасидан ёки бола уларнинг васийлигида бўлган бошқа шахслардан олиб қўйиш тўғрисида васийлик ва ҳомийлик органларига илтимоснома киритиш;

боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни огоҳлантириш.

Туман (шаҳар) комиссиялари ота-оналарнинг муомала лаёқатини чекланган деб топиш, уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш, болаларни ота-оналаридан уларни ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этмасдан олиб қўйиш, шунингдек, агар болаларнинг ота-оналари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса ва болалари билан биргаликда яшашлари мумкин эмас деб топилса, уларни бошқа турар жой бермасдан кўчириб юбориш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судига даъво билан мурожаат қилиши мумкин.


52. Болаларни республика ўқув-тарбия муассасаларига юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар) комиссиясининг илтимосномаси асосида чиқарилган жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг ажрими бўйича амалга оширади.


53. Туман (шаҳар) комиссиялари ўз болаларини тарбиялашга нотўғри муносабатда бўлаётган ёки комиссия чиқарган қарорнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш ҳақида, шунингдек, болаларнинг ҳуқуқбузарлик содир этиши учун шароит яратиб бераётган ёхуд вояга етмаганларни жиноят ва бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар қилишга ундаётган ёки жалб этаётган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига тақдимнома киритади.


54. Ушбу Низомнинг 50-бандида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилаётганда туман (шаҳар) комиссияси ҳуқуқбузарликнинг хусусияти, даражаси ва сабабларини, боланинг ёшини ва унинг ҳаёт шароитларини, унинг ҳуқуқбузарлик қилишда қай даражада иштирок этганлигини, шунингдек, унинг турмушидаги, таълим муассасасидаги ва ишдаги хулқ-атворини албатта ҳисобга олиши лозим.

Туман (шаҳар) комиссиясининг огоҳлантириш бериш тўғрисидаги қарори бир йил мобайнида амал қилади. Агар ушбу муддат ичида янги ҳуқуқбузарлик содир этилмаса, таъсир кўрсатиш чораси тугалланган ҳисобланади. Намунали ахлоқи билан ижобий натижа кўрсатган болалар ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларига нисбатан ушбу таъсир кўрсатиш чораси бир йил ўтмасдан ҳам бекор қилиниши мумкин.

Туман (шаҳар) комиссиясининг болани ўз ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёхуд жамоат тарбиячилари назоратига ёки меҳнат жамоаси, нодавлат нотижорат ташкилот кузатувига топшириш тўғрисидаги қарорининг амал қилиш муддати, агар бола ўзининг намунали ахлоқи ва ишга ҳамда ўқишга бўлган ҳалол муносабати билан ўзининг тузалганлигини исботласа, мазкур шахслар ёки ташкилотлар илтимосномасига биноан исталган вақтда бекор қилиниши мумкин.

Белгиланган таъсир кўрсатиш чораси натижа бермаган тақдирда, туман (шаҳар) комиссияси ушбу Низомнинг 50 ва 51-бандларида кўрсатилган таъсир кўрсатиш чораларидан қаттиқроқ чора қўллашга ҳақлидир.


55. Туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори шу қарор топширилган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ана шундай жарима солинган шахс томонидан тўланиши лозим, бундай қарор устидан шикоят ёки протест берилган тақдирда эса, мазкур шикоят ёки протест қондирилмаганлиги ҳақида маълумотнома олинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланади.

Туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан солинган жарима тегишли банк муассасасига тўланади.

Жарима муддатида тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори жарима суммасини суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган қоидаларга мувофиқ жарима солинган шахснинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан мажбурий тартибда ушлаб қолиш учун юборилади.

Агар жарима солинган шахс ишламаётган бўлса ёки солинган жаримани бошқа сабабларга кўра унинг иш ҳақидан ёки бошқа маошидан, пенсияси ёки стипендиясидан ундириб олишнинг иложи бўлмаса, жарима туман (шаҳар) комиссиясининг жарима солиш тўғрисидаги қарори асосида ундирувни ҳуқуқбузарнинг мол-мулкига, шунингдек, унинг умумий мулкдаги улушига қаратиш йўли билан суд ижрочиси томонидан ундириб олинади.


56. Агар болани республика ўқув-тарбия муассасасидан, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мўлжалланган таълим муассасасидан чиқарилганидан кейин, уни ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонунда белгиланган тартибда ота-оналик ёки васийлик ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги туфайли улар ҳузурига юбориш мумкин бўлмаса, шунингдек, унинг аввалги истиқомат жойига келиши бир қанча сабабларга кўра (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар йўқлиги, турмуши ва меҳнат қилиши ҳамда бундан кейин тарбияланиши учун кулай шароитлар йўқлиги сабабли) мумкин бўлмаса, ушбу муассаса жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси болани мазкур шахснинг маиший яшаш шароитини яхшилаш, уни ўқиш ёки ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўради.

Ушбу масалаларни ҳал қилишда мазкур бандда кўрсатилган муассасалар жойлашган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси бола илгари яшаб келган жойдаги ёки унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар турган жойдаги комиссиянинг тегишли хулосасини олиши лозим.


57. Жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган бола истиқомат қилаётган жойдаги туман (шаҳар) комиссияси у ўн саккиз ёшга етгунгача уни ишга ёки ўқишга жойлаштириш чораларини кўради ва унинг ахлоқини назорат қилиб боради.

Жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган боланинг ўз ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ҳузурига қайтишига уларнинг йўқлиги ёхуд ота-оналик ҳуқуқидан ёки васийлик ҳуқуқидан маҳрум этилганлиги муносабати билан имкони бўлмаса, озод бўлган боланинг илгари яшаб келган жойидаги туман (шаҳар) комиссияси жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг тақдимномасига биноан уни ихтисосига мувофиқ келадиган ишга ёки ўқишга жойлаштириш, шунингдек, унга тегишли уй-жой-маиший шароитлар яратиш чора-тадбирларини кўради.

Туман (шаҳар) комиссияси жазони ижро этиш муассасасидан озод бўлган болани у ёрдам сўраб мурожаат қилган кундан бошлаб ўн кун муддатдан кечиктирмай жойлаштириш масаласини ҳал қилиши шарт.



6-БОБ. ҲУДУДИЙ ВА ТУМАН (ШАҲАР) КОМИССИЯЛАРИ

ТОМОНИДАН ИШЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ


58. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари:

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда топширилган ишларни;

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни;

болалар, уларнинг ота-онаси ёки қонуний вакилларининг шикоятларини;

болалар билан ишлайдиган ташкилотлар тақдимномаси бўйича берилган ишларни;

фуқароларнинг аризалари бўйича кўриладиган ишларни;

ўз ташаббуси билан кўриладиган ишларни кўриб чиқади.

Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссиялари ишларни улар комиссияга тушган пайтдан бошлаб кўпи билан ўн кун муддатда кўриб чиқади.


59. Болаларнинг ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги туман (шаҳар) комиссияси кўриб чиқиши лозим бўлган материаллар комиссиянинг раиси, унинг ўринбосари ҳамда комиссия аъзолари томонидан олдиндан ўрганиб чиқилади ва раис томонидан:

ишни комиссия мажлисида кўриб чиқиш;

ишга оид материалларни қўшимча равишда текшириш ёки тушган аризалар, тақдимномалар бўйича текшириб чиқиш хусусида қарор қабул қилинади.


60. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги иш ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияда (ёки судда) кўриб чиқилгунга қадар:

бола ўз ота-онаси ёки қонуний вакиллари назоратига;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим муассасаларида ёки республика ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган бола эса - шу муассасалар маъмуриятининг назоратига берилиши мумкин.

Иши ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиясида кўриб чиқилаётган боланинг руҳий жиҳатдан соғлом эканлигига шубҳа туғилган тақдирда, у тиббиёт текширувидан ўтиш учун юборилади.


61. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари ишларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш пайтида боланинг ёшини, машғулотини, яшаб турган ва тарбияланаётган шароитини, ҳуқуқбузарлик қилганлиги фактини ва унинг мазмунини тасдиқловчи маълумотларни, ҳуқуқбузарлик қилишга даъват этган катта ёшдаги кишилар ва бошқа қатнашчилар бўлган-бўлмаганлигини, болага илгари таъсир кўрсатиш чораси қўлланилган-қўлланилмаганлигини аниқлаши зарур.


62. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари зарур маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиб олиши, шунингдек, комиссияда кўрилаётган масалалар юзасидан изоҳлар олиш учун мансабдор шахслар ва фуқароларни чақириши мумкин.

Мансабдор шахслар ва фуқаролар ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари чақириғи бўйича узрсиз сабаблар билан келмаган тақдирда, комиссия ишни кўриб чиқишни қолдириши, уларни ишлаётган ёки ўқиётган жойидаги маъмурият, нодавлат нотижорат ташкилотлар орқали келтиришни таъминлаш чораларини кўриши мумкин.

Иши кўрилаётган бола, шунингдек, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар комиссия мажлисига узрсиз сабаблар билан келишдан бош тортган тақдирда, улар ички ишлар органлари орқали ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиясининг асосланган қарори бўйича олиб келиниши мумкин.


63. Иш кўришга тайёр деб топилгач, шу ишни тайёрлаш вазифаси топширилган ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки аъзоси иш кўриб чиқилишидан олдин болани, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, зарур ҳолларда эса таълим муассасаларининг вакилларини ҳам барча материаллар билан таништириб чиқади, комиссия мажлисига кимларни чақириш кераклигини аниқлаб олади ҳамда иш кўриладиган вақт ва жойни белгилайди.

Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияси мажлиси бўладиган вақт ва жой ҳақида ишни кўриб чиқишда қатнашувчи шахсларга маълум қилинади.


64. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияларининг мажлиси комиссия таркибининг ярмидан кўпи йиғилганда ҳақиқий ҳисобланади.


65. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссияларининг мажлисида иши кўрилаётган болалар, уларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, ҳимоячиси, зарур ҳолларда эса у таълим-тарбия олаётган муассаса психологи бўлиши шарт.

Ҳукм этилган болаларни жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш, уларга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштириш тўғрисидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига илтимосномаларни ва маҳкумлар хусусидаги бошқа илтимосномаларни кўриб чиқишда комиссия мажлисида жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг вакили ва маҳкумнинг ўзи ҳозир бўлиши шарт.

Агар ҳолатларни текшириб чиқиш ва муҳокама қилиш болага салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, комиссия материалларни мажлисда боланинг иштирокисиз кўриб чиқишга ҳақлидир.


66. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги ўзларига тегишли ишларни Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида назарда тутилган тартибда кўриб чиқади.


67. Иш юритилаётган тилни билмайдиган ёки етарли даражада тушунмайдиган йиғилиш иштирокчиларига бепул таржимон хизмати кўрсатилади.


68. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари иш юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг тушунтиришларини тинглаб, ишнинг барча ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиққач, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ушбу Низомнинг 50 ва 51-бандларида назарда тутилган таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш (бунда ҳар бир ҳолатнинг хусусиятидан келиб чиқиб индивидуал ёндашиш ва унга асосан тегишли муддат белгиланади);

ишни тугатиш;

ишни кўришни қолдириб, қўшимча текширув ўтказиш;

ишни тергов, суриштирув ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга топшириш.


69. Комиссия йиғилиши баённомасида йиғилиш бўлган сана ва жой, ишнинг мазмуни, унда иштирок этган шахсларнинг келган-келмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар, улар берган изоҳларнинг қисқача мазмуни, ишга оид бошқа маълумотлар, қўлланилган таъсир кўрсатиш чораси, шунингдек, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят бериш тартиби ва муддатларини тушунтириш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади. Баённома раислик қилувчи ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади.


70. Ҳудудий, туман (шаҳар) комиссиялари қарорлари ёзма шаклда, далиллар билан асосланган бўлиши лозим.

Таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорда:

комиссиянинг номи, ишни кўриб чиқиш санаси, иши кўриб чиқилаётган шахс тўғрисидаги маълумотлар, ишни кўриб чиқиш чоғида аниқланган ҳолатлар, мазкур ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат, иш юзасидан қабул қилинган қарор кўрсатилади.

Қарор раислик қилувчи ва комиссиянинг масъул котиби томонидан имзоланади ва қабул қилингандан кейин эълон қилинади.

Комиссия қарорининг нусхаси уч кун мобайнида йиғилиш иштирокчиларига, зарур ҳолларда, болалар билан ишлайдиган ташкилотларга топширилади ёки почта (электрон почта) орқали юборилади.

Комиссия қабул қилинган қарор тўғрисида вояга етмаган ҳуқуқбузарнинг ишлаб, ўқиб турган жойига ёки яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар яшаб турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар беради.


71. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг болани республика ўқув-тарбия муассасасига юбориш тўғрисидаги қарори бажарилишини таъминлаш учун бола ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиши мумкин, у бу ерда барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача кўпи билан ўттиз кун сақланади.

Истисно ҳолларда боланинг ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида туриш муддати қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўпи билан ўн беш кунга узайтирилиши мумкин.

Ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари бола учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини расмийлаштиришни тугаллайди ҳамда туман (шаҳар) комиссияси материаллари бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг чиқарилган ажрими асосида болани республика ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилади.


72. Туман (шаҳар) комиссияси қарори устидан юқори комиссияга ёки судга шикоят берилиши мумкин.

Туман (шаҳар) комиссияси қарори юзасидан шикоят тегишлилиги бўйича ҳудудий комиссияга у чиқарилган ва қарор нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида берилиши мумкин.

Ҳудудий комиссиянинг шикоят бўйича қарори ўн беш кун ичида қабул қилиниши керак ва чиқарилган қарор ўзгартирилмайди.

Туман (шаҳар) комиссияси қарори юзасидан судга шикоят бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ҳудудий комиссиянинг қарори ва шикоят бўйича чиқарилган қарор юзасидан прокурор протест билдириши мумкин. Прокурорнинг протест билдириши шу протест кўриб чиқилгунга қадар комиссия қарорининг ва шикоят юзасидан чиқарилган қарорнинг ижросини тўхтатиб туради.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


73. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


74. Ҳудудий ва туман (шаҳар) комиссияларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 июль




















































Время: 0.2709
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск