ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 17.06.2022 й. 1-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментнинг 15.06.2022 й. 17-сон "Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.07.2022 й. 3309-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.07.2022 й.

N 3309-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИНИНГ

17.06.2022 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТНИНГ

15.06.2022 й.

N 17


ҚАРОРИ



Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини

амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2021 йил 8 июндаги 3-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 7 июндаги 16-сон қарори (рўйхат рақами 3309, 2021 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 10/21/3309/0544-сон) билан тасдиқланган Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Директор

Д.Р. Ли

Бош прокуратура ҳузуридаги

Департамент бошлиғи

Д.Ф. Рахимов

            





Қарорга

ИЛОВА



Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни

амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан

олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни

молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Масъул ходим лавозимига ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқарганини намоён этган ҳамда судланганлик муддати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар тайинланиши мумкин эмас.

Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахснинг раҳбари лавозимига:

ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқарганини намоён этган;

террористик фаолиятда ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда иштирок этган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган;

иқтисодий жиноятлар, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризм, оммавий қирғин қуролларини тарқатиш, уларни молиялаштириш, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси, коррупция ва ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни содир этганлик учун судланганлиги олиб ташланмаган ёки ўталмаган шахслар тайинланиши мумкин эмас.".


4. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи шахснинг устав жамғармасида:

мазкур Қоидаларнинг 8-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган шахсларнинг;

оффшор ҳудудларда рўйхатдан ўтган компанияларнинг иштирок этиши тақиқланади.".


5. 10-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 14-бандда:

бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 35-банднинг ўттиз иккинчи хатбошисидаги ва 57-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 июль























































Время: 0.0254
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск