Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Среднее специальное, профессиональное образование /

Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.06.2022 й. 296-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 1 июндаги

296-сон қарорига

ИЛОВА



Академик лицейлар раҳбар ва педагог

ходимларининг узлуксиз малака ошириш

жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиқиб малака ошириш жараёнларини мустақил танлаш ва узлуксиз малака ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


академик лицейларнинг раҳбар ходимлари - академик лицейларда бошқарув функцияларини бажарувчи (директор, директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари) шахслар;


академик лицейларнинг педагог ходимлари - академик лицейларда педагогик фаолиятни амалга оширувчи профессор, доцент, бош ўқитувчи, етакчи ўқитувчи, катта ўқитувчи, ўқитувчи лавозимидаги шахслар;


масофавий малака ошириш - ишдан ажралмаган ҳолда масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва офлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;


мустақил малака ошириш - таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билим, кўникма ва малакаларни раҳбар ва педагог ходимлар томонидан мустақил ўзлаштириш, ўзини ўзи касбий ривожлантириш шакли;


муқобил малака ошириш - мустақил малака ошириш шаклларидан фойдаланиб раҳбар ва педагог ходимларнинг индивидуал касбий маҳорат натижалари тасдиғининг амалдаги малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;


модуль - тингловчининг тегишли билимга эгалик қилиш, касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурининг мустақил таркибий қисми;


кредит - тингловчининг алоҳида модуль бўйича ўрганиши ва ўзлаштириши учун ажратиладиган ва бирликларда ифода қилинадиган ўқув юкламаси;


кредит-модуль - ҳар бир ўзлаштирилган модуль бўйича кредит бирликлари жамлаб бориладиган ўқитиш-баҳолаш тизими;


электрон портфолио - раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий фаолият натижаларини баҳолашга қаратилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий иш материалларини қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси.


3. Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ, малака ошириш шаклларига ажратилган кредитлар миқдори ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ жорий этилади.


4. Малака оширишнинг мақсади раҳбар ва педагог ходимларнинг ўзини ўзи мустақил касбий ривожланишини рағбатлантириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада ташкил этиш, кадрларнинг тоифаси, даражаси ва лавозими бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсишини таъминлашдан иборат.


5. Малака оширишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

раҳбар ва педагог ходимларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни ошириш;

раҳбар ва педагог ходимларнинг илмий-педагогик салоҳиятидан келиб чиқ

...
Время: 0.0216
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск