ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2022 й. 389-сон "Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2022 й.

N 389




ТУПРОҚШУНОСЛИК ВА АГРОКИМЁВИЙ

ТАДҚИҚОТЛАР ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 10 июндаги ПҚ-277-сон қарорига мувофиқ:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - Институт) деб қайта номланган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги;

Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, унинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинганлиги;

Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида Институтнинг минтақавий бўлинмалари (кейинги ўринларда - минтақавий бўлинмалар) ташкил этилиши ҳамда Институтнинг амалдаги мавжуд 8 та штат бирлиги тенг улушларда минтақавий бўлинмаларига ўтказилиши ҳамда мазкур штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши;

Институт минтақавий бўлинмаларининг бино ва иншоотларини сақлаш харажатлари ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

тупроқшунослик ва агрокимё йўналишларида, жумладан ерларнинг деградацияси ҳамда чўлланиши жараёнларининг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича долзарб фундаментал, илмий-амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ушбу йўналишлардаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш;

суғориладиган ва лалми ерларнинг унумдорлик даражасини аниқлашнинг илмий асосланган усулларини ва илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш, тупроқни баҳолаш (бонитировка) ишларини амалга ошириш ва сертификат бериш;

тупроқнинг ҳолатини оператив кузатиш ва диагностика қилиш, унинг унумдорлиги бўйича "Тупроқ клиникаси" хизматларини кўрсатиш, тупроқнинг ҳолатини таҳлил қилиш бўйича лабораториялар фаолиятини мувофиқлаштириш;

тупроқнинг ҳолатини таҳлил қилиш бўйича халқаро стандартларни жорий этиш, давлат стандарти талабларини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ҳамда тупроқшунослик ва агрокимё йўналишида синов ва таҳлиллар ўтказиш бўйича арбитраж (референс) фаолиятини амалга ошириш;

тупроқнинг шўрланганлик ва эрозияланганлик ҳамда агрокимёвий хариталарини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий қилиш;

тупроқнинг органик углерод, озиқа элементлари заҳиралари ва уларнинг ҳаракатчан шакллари билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотлар базасини яратиш;

тупроқшунослик ва агрокимё йўналишларида юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти минтақавий бўлинмаларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Институтнинг янги ташкил этилаётган:

Андижон вилояти минтақавий бўлинмасига - Андижон вилояти Андижон шаҳрининг Эски Ўш кўчасидаги 132-уй манзилида жойлашган Андижон вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига тегишли бино ва иншоотлар;

Бухоро вилояти минтақавий бўлинмасига - "Уруғчиликни ривожлантириш" марказининг Бухоро вилояти Бухоро тумани "Работиқалмоқ" ҚФЙ Кўчкисафед қишлоғидаги 56-уй манзилида жойлашган Бухоро вилояти бошқармасига тегишли бино ва иншоотлар;

Қашқадарё вилояти минтақавий бўлинмасига - Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг "Равоқ" МФЙ Ислом Каримов кўчасидаги 62-уй манзилида жойлашган Қарши қурилиш касб-ҳунар коллежига тегишли ўқув-ишлаб чиқариш устахонаси биноси;

Хоразм вилояти минтақавий бўлинмасига - Хоразм вилояти Хива шаҳрининг Буюк йўл кўчасидаги 2-уй манзилида жойлашган Хива тумани ирригация бўлимига тегишли бино ва иншоотлар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин.


5. Белгилансинки:

Институтнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидаги минтақавий бўлинмаларининг бино ва иншоотларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарорига 2а-илованинг 1-бандида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

Институтнинг марказий лабораториясини ривожлантириш учун "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш" лойиҳаси доирасида 1,8 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади;

Институтнинг минтақавий бўлинмаларида тупроқ таҳлили лабораторияларини ташкил этиш учун 2023 йилга мўлжалланган давлат илмий дастурлари доирасида 3,5 млрд сўм ҳамда "Тупроқ клиникаси" мобил лабораторияларини харид қилиш учун 3,6 млрд сўм маблағ йўналтирилади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорининг 2-банди тўққизинчи хатбошиси ва 8-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 июлдаги

389-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги

вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва

агрокимёвий тадқиқотлар институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Директорнинг илм-фан ва илмий фаолият бўйича маслаҳатчиси*



Директор*



Илмий кенгаш











































































Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари*



Илмий котиб*


Директорнинг ишлаб чиқариш ва умумий ишлар бўйича ўринбосари*




Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис*

1






















































Тупроқ генезиси, географияси ва рақамли картографияси бўлими*

1



Илмий кадрларни тайёрлаш бўйича бош мутахассис**

1


Илмий-ишлаб чиқариш бўлими**

3




Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими

2*+1**












































Ёрдамчи ходимлар**











Шўрланган тупроқлар генезиси, географияси ва мелиорацияси бўлими*

1



Халқаро алоқалар бўйича бош мутахассис**

1





Бош юрисконсульт*

1

























Инновацион технопарк**

5





























Махсус бўлим**

1


Тупроқ мониторинги, экологияси, унумдорлигини баҳолаш ва деградацияга учраган тупроқлар унумдорлигини тиклаш бўлими*

1



Ахборот-ресурс бўлими

1*+1**






















"Тупроқ клиникаси" маркази**

6























Девонхона**

1




Етакчи патентшунос**

1




























Дала экспедицияси бўлими**

15











Тупроқлар физикаси ва деградацияга учраган тупроқлар технологияси бўлими*

1






















Тупроқ музейи**

1





Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари минтақавий бўлинмалари*

8


















Камерал таҳлил бўлими**

10
























Тупроқлар биогеокимёси, кимёвий ва физик-кимёвий ҳолатини мақбуллаштириш бўлими*

1



"Тупроқшунослик ва агрокимё" илмий журнали**

2


































Картографик таҳлил бўлими**

10










































































Тупроқ агрокимёси ва ўсимликлар озиқланишини мақбуллаштириш бўлими*

1




































































































































Тупроқ географик ахборот тизимлари ва педометрика бўлими*

1




































































































































Органик деҳқончилик технологиялари бўлими**

1




































































































































Тупроқ эрозияси ва эрозияланган тупроқларни муҳофазалаш, унумдорлигини тиклаш бўлими*

1





























































































































































Таҳлилий синов лабораторияси*

1













































































Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 87 нафар (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Илмий-тадқиқот институти бажарадиган илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


*) Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий лабораториялар (бўлим) ва раҳбарлар.


**) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган илмий лабораториялар (бўлим) ва ходимлар.







Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 19 июлдаги

389-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар

институти минтақавий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Директор*


Илмий-техник кенгаш






























































Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари*





Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис**

1










































Тупроқшунослик бўлими**

2





Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими**

1





































Агрокимё бўлими**

2





Юрисконсульт**

1





































Илмий ишланмаларни жорий этиш ва маркетинг бўлими**

2





Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассис**

1










































Дала экспедицияси бўлими**

2





Ёрдамчи ходимлар**





































Камерал таҳлил бўлими**

2





Тупроқ клиникаси лабораторияси**

4





































Картографик таҳлил бўлими**

2














































Изоҳ. Ходимларнинг умумий чекланган сони 22 нафар (илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).

Илмий-тадқиқот институтининг минтақавий бўлинмалари бажарадиган илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиқиб, илмий-техник лойиҳаларни амалга ошириш учун илмий ходимлар шартнома асосида жалб қилиниши мумкин.


*) Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий лабораториялар (бўлим) ва раҳбарлар.


**) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган илмий лабораториялар (бўлим) ва ходимлар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 20 июль
























































Время: 0.2218
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск