ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автомобиль транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2022 й. 393-сон "Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2022 й.

N 393



АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

ҲАМДА УЛАРНИ ИМТИҲОНДАН ЎТКАЗИШ

ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу турдаги фаолиятни амалга оширувчи ўқув ташкилотлари, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ва таълим сифатини қатъий назорат қилишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилади, унга мувофиқ:

а) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларининг (кейинги ўринларда - ўқув ташкилолатлари) фаолиятини ташкил этиш йўналишида:

автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр транспорт воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар сифатида фақат автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади;

йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш" бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади;

б) автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўқув жараёнларини ташкил этиш йўналишида:

машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади;

автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади;

ҳайдовчиларнинг малакаси оширилганлиги бўйича бериладиган сертификатлар фақат электрон шаклда расмийлаштирилади ва ўқув ташкилотлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан юритиладиган сертификатларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритиб боради;

бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган автотранспорт воситалари ушбу транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозланади;

амалий имтиҳонларни ўтказишда "B" тоифа учун ишлаб чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, бошқа тоифалар учун ишлаб чиқарилганлигига 10 йилдан ортиқ бўлмаган автомототранспорт воситаларидан фойдаланилади.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда ҳамда амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади;

ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги лицензия талабларидан бири сифатида белгиланади;

ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир марта Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов - шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади. Бунда Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тақдим этилган ўқитувчи ва инструкторларнинг малакаси оширилганлиги тўғрисидаги махсус сертификатлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига электрон шаклда киритиб борилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) 2023 йил 1 январга қадар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимини ишга туширсин;

ўқув ташкилотларида фаолият олиб борувчи ўқитувчи ва инструкторларнинг шартнома асосида 2023 йил 1 июлга қадар Ички ишлар вазирлиги Академиясида қайта тайёрлашдан ўтказилишини таъминласин;

ўқув ташкилотларининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига уланишини таъминлаш чораларини кўрсин;

Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш учун тадбиркорлик субъектлари автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин;

б) уч ой муддатда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишган ҳолда:

автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларини;

ўқув ташкилотлари ўқитувчи ва инструкторларининг малакасини ошириш тартиби ва дастурларини;

автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ягона намунадаги назарий имтиҳон саволлари ҳамда амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхатини тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларнинг автомототранспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантирсин ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилсин.


5. Белгилансинки, ягона намунадаги назарий имтиҳон саволларини анимацияли кўринишда ишлаб чиқиш "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 20 июлдаги

393-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида:


а) қарорнинг номи ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


илованинг номланиши ва 1-бандидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади".


3-банддаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидан "автомототранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (ҳайдовчилар)нинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари," сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжудлиги ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги";

ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши";


5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


6-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "тартиб асосида" сўзлари "мезонларга мувофиқ" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Лицензия олишга даъвогар юридик шахс ушбу Низомнинг 4 ва 6-бандларида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим";


6-1-бандда:

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция қилинганлиги ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги";


7-бандда:

бешинчи хатбошидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш учун алоҳида ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун алоҳида" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


10-бандда:

биринчи хатбошидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (унинг ҳудудий бўлимлари) Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда лицензия талабгорининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади";


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Лицензия бериш "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин";


21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ДЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради";


23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш учун қўшимча лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади";


29-банддаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илованинг илова белгисидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 2-иловада:


илова белгисидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банддаги "(мавжуд бўлса)" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амалий имтиҳонлар трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган транспорт воситаларида ўтказилади";


18-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги";


в) 2-иловада:


4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда - ЙҲХХ) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХХга юқори турувчи ташкилот орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади";

иккинчи хатбошидагиҲХББ" қисқартмаси "ЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Комиссия давлат таълим муассасасида ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш, малакасини ошириш) фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларнинг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади";

иккинчи-ўн саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўққизинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат таълим муассасасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширув комиссияси (5-бандда кўрсатилган) томонидан ўрганиб чиқилиб, якунлари бўйича уч нусхада далолатнома тузилади.

Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХХга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади";


8-банднинг биринчи хатбошисидагиҲХББ" қисқартмаси "ЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади.

Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасалари ўқув гуруҳлари ЙҲХХ кўрсатмасига асосан ЙҲХБ томонидан рўйхатга олинади.

Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.

Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Рўйхатга олинган ўқув гуруҳлари ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига киритилади. Ягона ахборот тизимида ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон ҳисоби (рўйхати) юритилади";


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини уларда ўқиш бошланишидан олдин ЙҲХБда рўйхатдан ўтказиши лозим.

Тақдим этилаётган ўқув гуруҳи маълумотларида ўқишнинг бошланиши ва тугаши муддатлари ҳамда ўқитиладиган ўқувчилар рўйхати қайд этилади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЙҲХХ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанлар тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган ҳамда транспорт воситаларини амалий бошқариш дарсларини ўзлаштирган шахсларга (мазкур таълим муассасаларининг талаба, ўқувчи ёки курсантлар сирасидан бўлган тақдирда) "B" ёки "B" ва "C" тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни топширишга рухсат этилади";


61-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. "B", "C", "D", "BE", "CЕ" ва (ёки) "DE" тоифадаги автотранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқармаган, қўшимча "А" ёки "B" тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан назарий имтиҳон ҳамда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига мувофиқ бошқариш ҳуқуқи берилган тоифалардан биттаси бўйича ("D" тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлган шахслардан эса айнан "D" тоифасидаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича), шунингдек, сўралаётган "А" ёки "B" тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади. Олинган барча имтиҳонлар натижаси имтиҳон олиш комиссияси баённомасига киритилади.

"B", "C", "D", "BE", "CЕ" ва (ёки) "DE" тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўлган ва охирги ўн икки ой мобайнида автотранспорт воситасини бошқарган, қўшимча "А" ёки "B" тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришда, улардан фақат сўралаётган "А" ёки "B" тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича амалий имтиҳон олинади";


69-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"69. Йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилганидан сўнг имтиҳонларсиз берилади";


77-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади";


81-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб ҳудудий ЙҲХБда комиссион тартибда йўқ қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ЙҲХХга юборилади";


84-банд "эски ҳайдовчилик гувоҳномаси," сўзларидан кейин "тадбиркорлик субъекти томонидан расмийлаштириб берилган махсус сертификат" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 2-1-иловада:


қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Назарий имтиҳон саволлари Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади";


38-банддаги "тадбиркорлик субъекти томонидан ишлаб чиқилиб, ЙҲХББ билан келишилади ва тадбиркорлик субъекти раҳбари" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банддаги "механик транспорт" сўзлари "трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган автотранспорт" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1-илованинг 8-босқич позицияси "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Махсус сертификатни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар тақдим этиши белгиланган ҳужжатларни қабул қилади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълумотлар базасидан текширади.

3. Ариза берувчини фотосуратга туширади.

4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади";


Низомга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

";


Низомга 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Имтиҳон натижалари баённомаси № _________

                                                                              (сана, вақт)

Имтиҳон ўтказилган АИТ _________________________________________

ДЙҲХХ масъул ходими ___________________________________________

АИТ видеокузатувчиси ____________________________________________

АИТ оператори __________________________________________________

Автоматлаштирилган автодром диспетчери _________________________

Т/р

Ҳайдов-

чиликка

номзоднинг

фамилияси,

исми, отаси-

нинг исми


Қайси

тоифага

имтиҳон

топширган


Ҳайдов-

чиликка

номзод

ўқиган ўқув

ташкилоти


Назарий имтиҳон


Амалий имтиҳон


Махсус

сертификат

реквизит-

лари


Нечанчи

марта


баҳоси


Нечанчи

марта


баҳоси


1.










2.










3.



















25.










QR код

";


Низомга 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли

топширганлик тўғрисида махсус сертификат

НАМУНАСИ

        

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли

топширганлик ҳақида махсус сертификатнинг

ТАВСИФИ


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда - сертификат) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қоғозда чоп этилади.

Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.

Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.

Сертификатнинг олд томонида "Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus "SERTIFIKAT" сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/куни/ойи), имтиҳон қайси тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд";


г) 3-иловада:


қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:

"2-1. Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасаларида фақат ушбу таълим муассасасида таълим олувчиларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат этилади";


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда - ЙҲХББ деб аталади)" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ЙҲХХ)" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидагиҲХББ" қисқартмаси "ЙҲХХ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


7-банднинг биринчи хатбошисидаги "тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш" сўзлари "тайёрлаш ва қайта тайёрлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг биринчи хатбошисидагиқув ташкилотларининг раҳбарлари гуруҳларда машғулотлар бошлангунгача ўқувчилар рўйхатини тузишлари ва ҳудудий ЙҲХБга тақдим этишлари лозим" сўзлари "Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари уларда ўқиш бошланишидан олдин ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши лозим" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.

Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.

Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:

"А" тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 9 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 180 соатдан, "А" тоифали мототранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"B" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 216 соатдан, "B" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 22 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 264 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"B" "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 24 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 288 соатдан, "B" "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "С" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "С" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "D" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 200 соатдан, "D" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"В" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "ВE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "ВE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"С" ёки "В" ва "С" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "СE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 140 соатдан, "СE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;

"D", "В" ва "D", "С" ва "D" ёки "В", "С" ва "D" тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини "DE" тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси - 120 соатдан, "DE" тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш - 26 соатдан кам бўлмаслиги лозим";


15-банднинг бешинчи хатбошисидаги "малакаларини ошириш" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов - шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади";


17-банддаги "билими ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган" сўзлари "автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "олий ёки автотранспорт мутахассислиги бўйича ўрта махсус маълумотга" сўзлари "автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 18-1-банд билан тўлдирилсин:

"18-1. Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки "Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш" бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади";


қуйидаги мазмундаги 23-1-банд билан тўлдирилсин:

"23-1. Ўқув ташкилотлари ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги гувоҳномалар тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имконияти яратилган бўлиши шарт".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 150-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"150. Бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган механик транспорт воситалари "Бошқаришни ўргатиш транспорт воситаси" таниқлик белгиси ва ўргатувчи учун улагич (сцепление) ва тормознинг қўшимча тепкилари, орқани кўрсатувчи кўзгу ҳамда ушбу транспорт воситаларининг ҳаракат йўналишини назорат қилиш имконини берадиган GPS қурилмалари билан жиҳозланиши керак".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 21 июль












































Время: 0.0086
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск