ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2022 й. 404-сон "Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2022 й.

N 404



АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ БОШҚАРУВИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда Айдар-Арнасой кўллар тизимидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, биологик хилма-хилликни сақлаш, балиқчиликни ривожлантириш, шунингдек, табиий сув ҳавзаларида балиқларни кўпайтириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, таҳлиллар Айдар-Арнасой кўллар тизимининг бошқарувига оид қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган нормалар ислоҳотлар йўналишига номувофиқлигини, айрим нормалар эса бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотганлигини кўрсатмоқда.

Айдар-Арнасой кўллар тизимидан самарали фойдаланиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, ҳудудда ҳайвонот ва ўсимлик дунёси муҳофазасини кучайтириш, туризм салоҳиятидан тизимли фойдаланишни ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Айдар-Арнасой кўллар тизими бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 февралдаги ПҚ-141-сон қарорини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш тартибини белгилаш;

Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси таркибини белгилаш ҳамда фаолиятини ташкил этиш;

балиқ овлаш хўжаликларининг танлови ўтказилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ Сув хўжалиги вазирлиги муассислигида қайта ташкил этилганлиги муносабати билан тегишли таҳририй ва аниқлаштирувчи ўзгартишлар киритиш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 июлдаги

404-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 7 мартдаги 124-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Дирекцияга" сўзи "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Белгилансинки, Жиззах вилоятининг Арнасой тумани "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖнинг жойлашиш манзили ҳисобланади.

5. Қуйидагилар:

Айдар-Арнасой кўллар тизими участкаларини балиқ овлаш хўжаликларига ижарага бериш ҳамда саноат балиқ овлашини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекси (кейинги ўринларда - Чора-тадбирлар комплекси) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


г) 6 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 10-банддаги "Дирекция" сўзи "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


ж) 2-иловада:


Низомнинг номланишидаги ҳамда 1 ва 2-бандларидаги "хўжаликлари тасарруфига" сўзлари "хўжаликларига ижарага" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ томонидан таъминланади";


7-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда ДСҚ деб аталади)" сўзлари "Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-бандда:

биринчи ва еттинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Дирекция" сўзлари тегишли келишикдаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ балиқ овлаш хўжаликларига бериладиган сув ҳавзаси участкаларини аниқлагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда улар ҳақида қуйидагилардан иборат бўлган маълумотларни шакллантиради:";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш Балиқ овлаш хўжаликларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича танлов комиссияси томонидан амалга оширилади.

Танлов Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ўтказилади.

Комиссияга Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари ёки у ваколат берган масъул шахс раҳбарлик қилади;

Жиззах ва Навоий вилоятларининг ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари раҳбарларининг ўринбосарлари комиссия раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Комиссия таркибига, шунингдек, Жиззах ва Навоий вилоятлари Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, Қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг бошқармалари бошлиқлари, молия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари, ички ишлар бошқармалари бошлиғининг ўринбосарлари, Овчилар ва балиқ овлаш спорти бирлашмаси бўлинмалари раҳбарлари ҳамда комиссия котиби ҳисобланадиган "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ директори киритилади";


10, 11-бандлар, 12-банднинг "а" кичик банди, 13-банднинг биринчи ва саккизинчи хатбошиси, 14-банд, 15-банднинг иккинчи хатбошиси, 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси, 17-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиси, 34-банд, 36-банднинг иккинчи хатбошиси, 3-бобнинг номланиши, 40-банд, 42-банднинг ўнинчи хатбошиси ҳамда 50, 51 ва 52-банлардаги тегишли келишикдаги "Дирекция" сўзлари тегишли келишикдаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ танлов ўтказилишининг тахминий санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, Давлат хизматлари ягона интерактив порталида ва Сув хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида танлов ўтказилиши ҳақидаги хабарни эълон қилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:";


33-банддаги "ДСҚнинг" сўзи "Сув хўжалиги вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банддаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими" дирекцияси" ДУК" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


54-банддаги "давлат солиқ хизмати органлари, Дирекция" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1 ва 2-иловаларнинг илова белгиларидаги "хўжаликлари тасарруфига" сўзлари "хўжаликларига ижарага" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонот дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди еттинчи хатбошисидаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандидаги "2018 йил 3 июлдаги 500-сон қарори" сўзлари "2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Айдар-Арнасой кўллар тизимининг биологик ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги 347-сон қарорининг 3-бандида:

учинчи хатбошидаги "Дирекция" сўзи "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинга тўғрисидаги низомда:


а) 32-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 38-банддаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Низомга илованинг "Субъектлар" устунидаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарорига 1-илованинг 34-бандидаги "Молиялаштириш ҳажмлари ва манбалари (млн сўм)" ва "Бажарувчилар" устунидаги "Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" давлат унитар корхонаси" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 июндаги 368-сон қарорига 2-илованинг 10, 12 ва 21-бандларидаги "Бажариш учун масъуллар" устунидаги "Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси" сўзлари "Айдар-Арнасой кўллар тизими" МЧЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 25 июль











































Время: 0.2062
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск