ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.07.2022 й. 411-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 28 июлдаги

411-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида

сиртқи таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида (кейинги ўринларда - таълим муассасалари) сиртқи таълимни (кейинги ўринларда - сиртқи таълим) ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Сиртқи таълим қуйидаги шаклларда олиб борилади:

сиртқи шакл;

иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шакли.


3. Мазкур Низом талаблари Адлия вазирлигининг юридик техникумларига нисбатан татбиқ этилмайди.


4. Таълим муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. СИРТҚИ ТАЪЛИМГА ЎҚУВЧИЛАРНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш:

сиртқи шаклда - бошланғич профессионал, касб-ҳунар коллежи, умумий ўрта (11-синф негизида) ёки ўрта махсус маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжатга;

иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар) беришнинг сиртқи шаклида - бир касб ёки мутахассислик доирасида иккинчи ва ундан кейинги квалификация(лар)ни эгаллаш учун тегишли касб ёки мутахассислик бўйича профессионал таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатга эга шахслар ҳисобидан амалга оширилади.


6. Сиртқи таълимга ўқувчиларни қабул қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон қарори билан тасдиқланган Профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.


7. Сиртқи таълимда ўқиш муддатлари кундузги таълим шаклидаги ўқув режалари бўйича ўқиш муддатини 1,25 коэффициентга кўпайтириш орқали белгиланади.


8. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқувчилик гувоҳномаси бепул берилади.


9. Сиртқи таълим ўқувчиларини ўқув адабиётлари ва материаллар билан таъминлаш ва билим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш таълим муассасаси томонидан амалга оширилади.

Ўқувчилар таълим муассасасининг тегишли ўқув жиҳозлари, аудиторияси, лабораторияси, кутубхонаси ҳамда ўқув-ёрдамчи тузилмалари хизматидан фойдаланади.


10. Сиртқи таълим ўқувчиларини ўқувчилар сафидан четлаштириш, ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


11. Сиртқи таълимда ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш кундузги таълим учун амалда бўлган меъёрлар асосида амалга оширилади.



3-БОБ. СИРТҚИ ТАЪЛИМДА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ

ВА ЯКУНИЙ ДАВЛАТ АТТЕСТАЦИЯСИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


12. Сиртқи таълимда ўқув жараёни кундузги таълим учун тасдиқланган касб ва мутахассисликларнинг таълим дастурлари асосида ташкил этилади.


13. Сиртқи таълимда касб ёки мутахассисликлар ўқув жараёни режа-жадвали, ишчи ўқув режаси ва дастурлари таълим муассасаси директори томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


14. Сиртқи таълим ўқувчиси учун ўқишга қабул қилинган ўқув йили бошида бевосита таълим муассасасида 10 кунлик ўқув жараёни билан дастлабки таништирув ҳамда семестр давомида ўқитиладиган ишчи ўқув режасидаги фанлар бўйича қисқача маъруза, назарий, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари ўтказилади. Ўқувчиларга мавзулар бўйича топшириқлар ва уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.


15. Ўқув семестри якунигача бўлган муддатда сиртқи таълимда ўқиш мустақил, шу жумладан, масофадан туриб таълим олиш шаклида амалга оширилади.

Ўқувчи методик кўрсатмалардан фойдаланган ҳолда семестр учун белгиланган фанларнинг дастурлари бўйича мавзуларни мустақил ўзлаштиради.


16. Ўқувчи фан бўйича топшириқларни бажаргандан сўнг уни фан ўқитувчисига белгиланган муддатларда (қоида тариқасида, масофадан туриб Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали) юборади ҳамда қайддан ўтказади. Фан ўқитувчиси ўқувчи юборган материалларни текшириб, оралиқ иши сифатида баҳолайди. Ўқитувчи мавзулар бўйича навбатдаги топшириқлар ва кўрсатмаларни юборади, шунингдек, онлайн режимда ўқув машғулотларини ўтказади.


17. Ўқувчи ҳар бир семестр давомида тасдиқланган режа-жадвал бўйича, қоида тариқасида, камида бир марта таълим муассасасига ўқув сессиясига чақирилади. Ўқувчига ёки унинг иш жойига ўқув сессияси бошланишига қадар (камида 10 кун олдин) белгиланган шаклда хабарнома юборилади.


18. Ўқув сессияси давомида:

ўқувчи семестр учун берилган топшириқларнинг бажарилишини ҳимоя қилади. Фан бўйича барча топшириқлар ижобий баҳоланган тақдирда, ўқувчига якуний баҳолашга кириш ҳуқуқи берилади;

фанлар бўйича якуний баҳолаш ўтказилади;

навбатдаги семестр давомида ўқитиладиган фанлар маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари орқали таништирилади. Ушбу машғулотларда ўқувчига навбатдаги семестр давомида фанларни ўзлаштириши ва топшириқларни бажариши учун асосий ва қўшимча адабиётлар билан ишлаш усуллари ва технологиялари ўргатилади. Мавзулар бўйича топшириқлар ҳамда уларни бажариш юзасидан методик кўрсатмалар берилади.


19. Ўқув семестри давомида ўтказиладиган маъруза, амалий, лаборатория ва семинар машғулотларида замонавий ўқитиш методикалари ҳамда инновацион технологиялардан фойдаланилади.


20. Ўқувчи тасдиқланган ўқув режасидаги барча ўқув фанларини ўзлаштириши шарт бўлиб, билими қонунчиликда белгиланган тартибда баҳоланади.


21. Сиртқи таълимда оралиқ ва якуний баҳолаш турлари жорий қилинади.

Оралиқ баҳолашнинг мазмуни, уни бажариш методи ва тартиби ҳамда сони (бир ўқув семестри давомида икки мартагача) ҳар бир фан бўйича сиртқи таълим учун тайёрланган фан дастурларида белгилаб берилади ва қуйидаги мустақил иш турларидан иборат бўлади:

курс (лойиҳа) иши, назорат саволлари ва тест топшириқлари;

кейслар, машқлар, мисол ва масалалар;

тажриба натижалари, ишлаб чиқариш муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган махсус методик ишланмалар, эскизлар, моделлар ва тавсиялар;

ҳисоб-жадвал ишлари ва бошқалар.

Оралиқ баҳолаш масофавий алоқа орқали онлайн режимда ўтказилиши ҳам мумкин.


22. Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Диплом олди амалиётидан бошқа амалиёт касб ёки мутахассисликка мос бўлган ҳолда ўқувчининг ишлаб турган иш жойида мустақил равишда ўтказилади.

Ўқувчининг иш жойи таълим олаётган касби ёки мутахассислигига мос бўлмаган ҳолда, шунингдек, иш жойига эга бўлмаган ўқувчилар учун ишлаб чиқариш ва диплом олди амалиётлари таълим муассасаси томонидан белгиланган ташкилотда ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилади.

Малакавий амалиётларнинг ҳисоботлари ўқув семестри давомида белгиланган тартибда ҳимоя қилинади.


23. Муайян босқичдаги фанларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи таълим муассасаси директорининг буйруғи билан кейинги босқичга ўтказилади.


24. Узрли сабаблар (касаллик, табиий офат, хизмат сафари, оғир оилавий аҳвол ва бошқалар) туфайли муайян босқичдаги фанларни белгиланган муддатларда ўзлаштирмаган ўқувчиларга қўшимча муддат белгиланган фанларни ўзлаштириши учун шахсий жадвал берилади. Шахсий жадвал тегишли директор ўринбосари томонидан тасдиқланади ва ундаги муддат навбатдаги ўқув йилига ўтмаслиги лозим.

Белгиланган муддатда шахсий жадвалдаги тегишли фанларни ўзлаштирмаган ўқувчи қайта ўқиш учун мазкур босқичда қолдирилади. Ўқувчи биринчи босқичнинг биринчи семестридаги академик қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмаган тақдирда, ўқувчилар сафидан четлаштирилади, ўқувчининг хоҳишига кўра академик таътил берилган ҳоллар бундан мустасно.


25. Сиртқи таълимда ҳар бир ўқувчи учун шахсий варақа очилади ҳамда унда унинг таълим муассасасидаги фаолиятининг тўлиқ мониторинги юритилиб, қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:

оралиқ ишларнинг бажарилиши, оралиқ ва якуний баҳолаш натижалари;

босқичдан босқичга ўтганлиги, битирув малакавий иши бўйича қўйилган баҳо ҳамда якуний давлат аттестацияси баҳолари.


26. Сиртқи таълимда якуний давлат аттестацияси кундузги таълим шакли учун тасдиқланган тартиб асосида ташкил этилади.


27. Сиртқи таълим ўқувчиларига ўқув сессиясида иштирок этиши, битирувчи босқич ўқувчиларига якуний давлат аттестацияларидан ўтиши, битирув малакавий ишини ҳимоя қилиши учун ишлаб турган жойидан камида 30 календарь кунлик ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.


28. Сиртқи таълимда тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом берилади.



4-БОБ. СИРТҚИ ТАЪЛИМДА МАСОФАДАН ТУРИБ

ЎҚИТИШ ЭЛЕМЕНТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


29. Сиртқи таълимда масофадан туриб ўқитиш ўқувчиларнинг асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув режасидаги барча фанлардан белгиланган билимларни мустақил масофадан туриб ўзлаштириш асосида амалга оширилади.


30. Масофадан туриб ўқитиш онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида вебинарлар, видеомаърузалар, консультациялар, назорат турларини ўтказиш) ва оффлайн (масофадан туриб ўқитиш тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларида ташкил этилади.


31. Масофадан туриб ўқитиш жадвали тегишли директор ўринбосари томонидан ишлаб чиқилади ва директор томонидан тасдиқланади.


32. Масофадан туриб ўқитиш элементларидан фойдаланилганда ўқув курсларининг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Масофадан туриб ўқитишнинг техник таъминоти техникумларда методик ёрдам кўрсатиш учун белгиланган олий таълим муассасаси томонидан ва коллежларда эса - улар тегишли бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


33. Тизимида коллежлар ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар масофадан туриб ўқитиш элементларини жорий этиш дастурий платформаси, регламенти ва тартибини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди.


34. Таълим фаолиятини амалга оширувчи педагоглар масофадан туриб ўқитишда ўқув материаллари, топшириқлар ва маслаҳат ишларини таълим муассасаси расмий веб-сайтидаги "Сиртқи таълим" саҳифасига жойлаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилиб боради.

Таълим берувчи педагог кадрлар учун ўқув юкламаси уларнинг шахсий иш режаларида қайд этилади.


35. Таълим муассасаси директори масофадан туриб ўқитишнинг қатъий назорат қилиниши учун шахсан масъул ҳисобланади.

Масофадан туриб ўқитишда ўқув-методик жараённи такомиллаштириш ва илмий-методик масалалар таълим муассасаси педагогик кенгаши йиғилишида муҳокама қилиб борилади.



5-БОБ. СИРТҚИ ТАЪЛИМДА ЎҚУВ

ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШ


36. Сиртқи таълим мавжуд бўлган таълим муассасаларида бўлим бошлиғи ва методист лавозимларидан иборат бўлган сиртқи бўлим ташкил этилади. Бунда бўлим штат жадвали таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ шакллантирилади.


37. Сиртқи бўлимни бўлим бошлиғи бошқаради.

Бўлим бошлиғи:

сиртқи таълимни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқади, ўқувчиларнинг малакавий амалиётларини ташкил қилиш бўйича иш берувчилар билан шартномалар тузади ҳамда ўқитишнинг янги технологиялари татбиқ қилинишини ва ўқувчилар ўзлаштириши назорат қилинишини таъминлайди;

ўқувчиларнинг битирув малакавий ишлари мавзуларини тегишли педагоглар билан биргаликда мувофиқлаштиради ва тасдиқлайди, ўқувчилар билан ўқув ва тарбиявий ишлар олиб бориш самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

меҳнат муҳофазаси, техника ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирларни, бўлим ходимларининг ички тартиб ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилишини ташкил этади;

таълим муассасасининг педагогик кенгаши мажлисларида сиртқи таълим манфаатларини ўз ваколати доирасида ҳимоя қилади ва амалга оширади;

ўқувчиларнинг курс иши ва битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилиш учун сиртқи таълимда ўқув жараёнини таъминлайдиган педагогларни тегишли директор ўринбосари билан биргаликда тақсимлайди;

сиртқи бўлимнинг таълим муассасасининг бошқа тузилмалари билан ўзаро алоқасини таъминлайди.


38. Сиртқи бўлим маъмурий бошқарув жиҳатдан таълим муассасаси директорига ҳамда ўқув ва методик ишлар юзасидан таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига бўйсунади.


39. Сиртқи бўлимни сақлаш билан боғлиқ харажатлар таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт маблағлари) ҳисобидан амалга оширилади.


40. Сиртқи бўлим фаолияти ҳар бир ўқув семестри охирида тегишли бўлимлар ўқув-методик кенгашида ва ўқув йили якунида таълим муассасаси педагогик кенгашида муҳокама этилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


41. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим

муассасаларида сиртқи таълимни ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар номи


Масъул бажарувчилар


Муддатлар



1-босқич

Касблар ва мутахассисликлар бўйича сиртқи таълим қабул параметрларини тасдиқлаш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


Ҳар йили 1 июнга қадар









2-босқич

Касб ва мутахассисликларнинг ўқув жараёни режа-жадвали, ўқув режаси ва дастурларини ишлаб чиқиш.


Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари


Ўқув жараёни бошланишидан 1 ой олдин









3-босқич

Сиртқи таълимга қабул қилинган ўқувчиларга дастлабки таништирув машғулотларини ўтказиш.


Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари


Ҳар йили тасдиқланган режа-жадвал бўйича









4-босқич

Ўқув жараёнини ташкил этиш.


Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари


Ҳар бир семестрда тасдиқланган режа-жадвал бўйича









5-босқич

Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини назорат қилиш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси


Ўқув жараёни давомида









6-босқич

Тегишли касб ва мутахассислик бўйича ўқув режасидаги юкламани тўлиқ бажарган ҳолда якуний давлат аттестациясидан ёки битирув малакавий ишининг ҳимоясидан муваффақиятли ўтган битирувчига Давлат аттестация комиссиясининг қарори асосида давлат намунасидаги диплом бериш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасалари


Ўқитиш даври якунида



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль





































Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск