ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг намунавий Низоми (ЎзР ВМ 30.07.2022 й. 415-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 июлдаги

415-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри

ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари,

вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат

хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги

бошқармалари эксплуатация-монтаж

бўлинмаларининг намунавий

НИЗОМИ

      

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларига бевосита бўйсинадиган ва уларнинг ташкилий тузилмаси ҳисобланадиган эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг фаолиятини тартибга солади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмалари (кейинги ўринларда - эксплуатация-монтаж бўлинмалари) Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ёрдамида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, кўча ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.


3. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, ўзининг мустақил балансига, банк ҳисобварағига, шунингдек, эмблемасига, штампларига ва бланкаларига, товар белгиларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.


4. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг муассиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - Муассис) ҳисобланади.


5. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.


6. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Муассиснинг розилиги билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган тижорат ва нотижорат ташкилотларда қатнашчи (иштирокчи, аъзо) бўлиши мумкин.


7. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.



2-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ


8. Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу туман (шаҳар)лар марказлари чегараси ичидан ўтган қисмларида йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий мақсади ҳисобланади.


9. Қуйидагилар эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Нукус ва Тошкент шаҳарлари, вилоятлар, туман (шаҳар)лар марказларидаги кўчаларда, шунингдек, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг ушбу ҳудудлардан ўтган қисмларида йўл чизиқларини чизиш, йўл белгилари ва кўрсаткичларини, светофорларни ўрнатиш, алмаштириш, сақлаш, демонтаж қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий-техник воситаларни жорий этиш;

асфальт, асфальт-бетон, бетон қопламали кўча ва йўлларда йўл чизиқларини чизиш;

йўл чизиқларини чизишга, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишга, алмаштиришга ва уларга техник хизмат кўрсатишга шартнома асосида аутсорсинг хизматини жалб қилиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини автомобиль йўлини сақловчи ташкилот билан тузилган шартнома асосида амалга ошириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилиш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда хўжалик автомобиль йўлларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлмаган кузатув камералари, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни шартнома асосида эксплуатация қилиш.



3-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Хизмат кўрсатиш ҳудудидаги кўча ва йўлларнинг ўтказувчанлигини ошириш, йўл ҳаракати хавфсизлигини ҳамда эстетик кўринишини таъминлаш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари, тегишли идора ва ташкилотлар билан келишган ҳолда замонавий ахборот - коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишни режалаштириш, лойиҳалаштириш ва фойдаланишни амалга оширади.


11. Хизмат кўрсатиш ҳудудидаги кўча ва йўлларда ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур, мавсумий кўриклар давомида аниқланган камчиликлар ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг масъул ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатма ва топшириқлар асосида йўл белгиларини ўрнатиш, алмаштириш, қайта тиклаш, светафор қурилмаларини қуриш, иш тартибини ўзгартириш, реконструкция қилиш ҳамда йўл чизиқларини чизиш, уларни доимо соз ҳолатда сақлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади.


12. Жисмоний ва юридик шахсларга белгиланган тартибда шартнома асосида йўл чизиқларини чизиш, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш, алмаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади ҳамда аутсорсинг хизматини жалб қилади.


13. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини бошқариш билан боғлиқ бошқа фаолият турлари билан ҳам шуғулланади.



4-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз фаолияти давомида қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, ушбу Низом талабларига амал қилади.


15. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари орқали Муассисга ҳисобот беради.


16. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:

эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятининг мақсади, предмети ва турларини белгилаш ҳамда Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ва тасдиқлаш;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эксплуатация-монтаж бўлинмаларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида таклифларни тайёрлаш;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд бошқа мақсадда фойдаланилаётган мол-мулкини олиб қўйиш ва уни тасарруф этиш;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини олиш.


17. Муассис:

эксплуатация-монтаж бўлинмалари раҳбарларини ва уларнинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва бўшатиш бўйича киритилган тақдимномаларни кўриб чиқади ва хулоса беради;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармасини уларга давлат мулкини бериш йўли орқали шакллантиради;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган давлат мулкидан мақсадли фойдаланилишини ва сақланишини назорат қилади, шунингдек, уларнинг бегоналаштирилишининг олдини олади.



5-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИ УСТАВ ЖАМҒАРМАСИ


18. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармаси уларнинг тасарруфида бўлган бино ва иншоотлар, ёндош ҳудудлар, моддий-техник база, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун Муассис томонидан берилган мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан ташкил этилади.


19. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг устав жамғармасини кўпайтириш ёки камайтириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, таъсисчининг қарори бўйича амалга оширилади.



6-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ

ТАСАРРУФ ЭТИШ


20. Муассис томонидан бириктирилган мулк, асосий жамғармалар ва айланма маблағлар эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мол-мулкини ташкил этади.


21. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг асосий жамғармалари ва айланма маблағлари бўлинмас бўлиб, улушлар (улушлар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.


22. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларига берилган давлат мулкининг ўз вазифасига кўра фойдаланилиши ва сақланиши, шунингдек, ўзгага берилиши устидан назорат ўрнатилади.



7-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА

ҲАҚ ТЎЛАШ ВА МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ,

ИШ ВАҚТИ РЕЖИМИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


23. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан ишга олинади ва ишдан бўшатилади.


24. Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 апрелдаги 91-сон қарори билан белгиланган меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тармоқ тариф сеткаси, меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


25. Ходимларнинг иш вақти режими Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ белгиланади. Бунда ходимларни сурункасига икки смена давомида ишга жалб этишга, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлишига йўл қўйилмайди.

Ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ва айрим тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.


26. Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш Меҳнат кодексининг 122-моддасига мувофиқ, 220-модданинг бешинчи қисмида ва 228, 245-моддаларда белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади.

Иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларида ва байрам (ишланмайдиган) кунларида ходимларни ишга жалб қилиш қонунчиликда белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.



8-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


27. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқларининг муассисидан хулоса олинган тақдимномалари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


28. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари:

яккабошчилик қиладиган ижро этувчи орган раҳбари ҳисобланади;

эксплуатация-монтаж бўлинмалари номидан ишончномасиз иш кўради, мамлакатимиз ва хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини Муассис билан келишган ҳолда ифодалайди;

ходимларни ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномалари тузиш, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича таклифлар киритади;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;

кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

барча ходимлар учун ваколатлари доирасида тегишли кўрсатмалар беради;

эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг ички тартиб-қоидаси ва хўжалик фаолиятини белгилайдиган ҳамда тартибга соладиган ҳужжатларни тасдиқлайди;

муассис қарорлари ижросини ташкил этади;

қонунчиликда белгиланган тартибда эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг хўжалик фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа мажбуриятларни амалга оширади.


29. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларни бажаришда эксплуатация-монтаж бўлинмалари манфаатларини устувор қўйиб иш кўради.


30. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиқлари бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловларнинг ҳамда иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ эҳтиёжлар учун пул маблағларининг ўтказилиши, ўзининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан корхонага етказилган зарар, шу жумладан, корхонага берилган давлат мулки йўқотилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



9-БОБ. ҲИСОБОТЛАРНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


31. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ҳисобот даври тамом бўлгандан кейин қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли органларга молиявий ҳисоботни ва бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ҳамда уларнинг давлат томонидан сақлаш учун белгиланган тартибда тақдим этилиши учун жавоб беради.


32. Хўжалик юритувчи субъект сифатида эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш ва текшириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги молия-назорат хизматлари, Муассис ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



10-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


33. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, Муассис унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавоб беради.


34. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Муассисининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.



11-БОБ. ЭКСПЛУАТАЦИЯ-МОНТАЖ

БЎЛИНМАЛАРИНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


35. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.


36. Эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмасдан эксплуатация-монтаж бўлинмалари фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади, қайта ташкил этишда ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳуқуқий ворисга ўтади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август






















































Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск