ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.07.2022 й. 415-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 июлдаги

415-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати

хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл

ва хавфсиз пиёда" республика

жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ

       

          

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва ушбу маблағлардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди.


3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


4. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорига мувофиқ белгиланган миқдорларда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар;

эксплуатация-монтаж бўлинмалари учун ҳар йили бюджет параметрларида дастурлар асосида алоҳида тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар;

Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозит ҳисобварақаларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

давлат, хорижий ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратиладиган грантлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия тарзидаги маблағлари;

халқаро молиявий институтлар ва банклар томонидан ажратиладиган кредитлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сон қарорида белгиланган мақсадлар учун сарфланади.


6. Жамғарма маблағлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.


7. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиқ маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИ БЎЙИЧА

ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАМДА САРФЛАШ


8. "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда" республика жамғармасининг даромадлар ва харажатлар сметаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг (кейинги ўринларда - эксплуатация-монтаж бўлинмалари) даромадлар ва харажатлар сметаси ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиқлари томонидан тасдиқланади ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.

Жамғармадан маблағлар ажратиш ва уларни сарфлаш даромадлар ва харажатлар сметаси рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.

Жамғарманинг харажатлари марказлашган ҳолда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларининг параметрлари доирасида амалга оширилади.


9. Эксплуатация-монтаж бўлинмалари Рўйхатга олинган даромадлар ва харажатлар сметаси доирасида Жамғарма маблағларини уларнинг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиш орқали молиялаштирилади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИНГ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


10. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоботлар белгиланган тартибда ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлим (бўлинма) бошлиқлари назоратида эксплуатация-монтаж бўлинмаларининг бухгалтерлари томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Молия ва моддий-техника таъминоти бўлимига тақдим этилади.

Ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, эксплуатация-монтаж бўлинмалари бошлиғи ва бухгалтери қуйидагилар учун жавобгар ҳисобланадилар:

Жамғарма маблағларининг қонуний ва мақсадли йўналтирилиши;

Жамғарма маблағларининг тасдиқланган харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда сарфланиши;

Жамғарма маблағлари бўйича харажатларнинг тўғри ҳисобга олиниши;

Жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланилиши;

юридик ва жисмоний шахслар (етказиб берувчилар) билан тузиладиган шартномаларнинг асосли ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилиши ва тузилиши;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг етказиб берилишини тасдиқлайдиган бирламчи ва бошқа ҳужжатларнинг ишончлилиги.


11. Жамғарма маблағларининг тўғри шакллантирилиши ва фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги Назорат-тафтиш инспекцияси, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.


12. Жамғарманинг пул маблағлари тушуми зарур эҳтиёжларни қоплай олмаса, Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида ундириладиган жарима, олинадиган йиғим ва тўловлар миқдорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияга таклиф киритиши мумкин.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

           

              




Низомга

ИЛОВА



Йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасида

ундириладиган жарима, олинадиган йиғим

ва тўловларнинг "Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда"

республика жамғармасига ўтказиладиган

МИҚДОРЛАРИ

           

Т/р

Жарима, йиғим

ва тўловнинг номи

         

Жамғармага

ўтказиладиган миқдор

(фоизда)

        

1.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар суммаси

(давлат ижрочилари томонидан ижро иши бўйича ундирилган маблағлар бундан мустасно)


5

2.

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарималар суммаси

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон қарори билан жорий этилган лойиҳа бўйича)


25

3.

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома олиш ва ўзгартириш учун йиғимлар


20

4.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар, видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобил қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарималар суммаси


100

5.

Автотранспорт воситалари учун давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархи бўйича умумий тартибдаги реализациясидан олинган тушумлар


50

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 август






























































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск