ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Архив фонди. Архивлар /

"Ўзархив" агентлиги директорининг 28.06.2022 й. 121-сон "Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.07.2022 й. 1703-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.07.2022 й.

N 1703-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗАРХИВ" АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

28.06.2022 й.

N 121


БУЙРУҒИ



Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш

ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги ПФ-5834-сон "Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон "Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги бош директорининг 2007 йил 17 июлдаги 18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1703, 2007 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 33-34-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



"Ўзархив" агентлиги директори                                            У.М. Юсупов






Буйруққа

ИЛОВА



Ахборот ресурсларининг архив нусхаларини яратиш

ва уларни давлат сақловига топшириш бўйича

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ахборот ресурси - ахборот тизими таркибидаги электрон шаклдаги ахборот, маълумотлар банки, маълумотлар базаси, шу жумладан ахборот тизимларида очиқ шаклда жойлаштириладиган ёхуд эълон қилинадиган аудио-, видео-, график ва матнли ахборот;";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"эксперт-текширув комиссияси (ЭТК)/эксперт-текширув услубий комиссияси (ЭТУК) - архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги марказий эксперт комиссиялари ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;".


2. 3-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йўриқнома ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва тегишли Ўзбекистон миллий архивларининг эксперт-текширув услубий комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаларининг эксперт-текширув комиссияси билан келишилади.".


3. 4-банддаги "ЭТКга" деган аббревиатура "ЭТК (ЭТУК)га" деган аббревиатуралар билан алмаштирилсин.


4. 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ахборот ресурсларининг архив нусхалари мазкур ресурсни яратиш учун қўлланиладиган дастур воситалари, дастурий таъминот ва ЭҲ учун электрон рақамли имзонинг очиқ калити билан бирга тегишли Ўзбекистон миллий архиви ЭТУК ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари ЭТКси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича давлат архивига топширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 июль






















































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск