Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Хизмат сафарлари /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 02.08.2022 й. 424-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

424-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

хизмат сафарлари тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ташкилотларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарларига юбориш, хизмат сафари билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш, хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон журналларни юритиш ҳамда хизмат сафарига юборилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом қоидалари бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслардан ташқари бошқа барча ташкилотлар ва тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ташкилот - бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари, бюджет тизими бюджетларидан маблағ ажратиладиган белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;


хизмат сафари - ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши;


хизмат сафарида бўлган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар (кейинги ўринларда - кундалик харажатлар) - хизмат сафарида бўлган вақтда кунлик овқатланиш, хизмат сафари пайтидаги вазифаларни бажариш билан боғлиқ бошқа кундалик харажатлар, (транспорт воситалари ва турар жой билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно).


3. Ташкилотнинг таркибига кирувчи ҳудудий бўлинмалар, филиаллар (шохобчалар), участкалар ва бошқа бўлинмалар бошқа ер да жойлашган ҳолларда доимий иш жойи бўлиб меҳнат шартномасида белгиланган иш жойи ишлаб чиқариш бўлинмаси ҳисобланади.

Доимий иши йўлда ёки кўчиб юриш билан боғлиқ бўлган ёхуд доимий ҳаракатланувчи тусга эга бўлган ходимларнинг хизмат юзасидан бориб келишлари хизмат сафари ҳисобланмайди.



2-БОБ. ХОДИМНИ ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИШ

ВА УНИНГ ХИЗМАТ САФАРИДА БЎЛИШИ ТАРТИБИ


4. Ташкилот ходимларини республика ҳудудларига хизмат сафарига юбориш ва уни расмийлаштириш, шунингдек, хизмат сафари якуни бўйича ҳисоботларни тақдим этиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Хизмат сафарига юбориладиган ходим томонидан хизмат сафарига чиқишдан олдин ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда намунавий иш режаси расмийлаштирилади.


6. Ходимни хизмат сафарига юбориш учун ташкилот раҳбари ёки тегишли ваколат берилган шахс томонидан чиқариладиган ходимни хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги тегишли буйруқ (қарор, фармойиш) қабул қилинади ва ходимга мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда хизмат сафари гувоҳномасини бериш орқали расмийлаштирилади.

Ходим хизмат сафарига борилган ҳудуддаги тегишли ташкилот раҳбарига хизмат сафари мақсадлари ва вазифалари тўғрисида тушунтириш беради, шунингдек, хизмат сафари натижалари тўғрисида хабардор қилади.


7. Ходимларни юқори ташкилотларга (бўйсуниш тартибида) хизмат сафарига юбориш ходимни хизмат сафарига юборилаётган ташкилот раҳбариятининг топшириғи ёки у билан келишилган ҳолда амалга оширилади.


8. Ходимнинг хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда хизмат сафари муддати йўлдаги вақтни ҳисобга олмаган ҳолда 30 календарь кундан кўп бўлмаслиги лозим, ушбу банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари бундан мустасно. Мазкур хатбоши ходимларни назорат тадбирларини ўтказиш учун хизмат сафарига юборишга ҳам тааллуқлидир.

Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматининг ҳужжатлари ва топшириқларига мувофиқ ходимларни хизмат сафарига юборишда бошқа муддатлар белгиланиши мумкин.

Хизмат сафари муддатини узайтириш, хизмат сафаридан ёки хизмат сафари пайтида чақириб олиш ёки хизмат сафарини муддатидан аввал якунлашга хизмат сафарига юборган ташкилот раҳбари ёки тегишли ваколат берилган шахснинг буйруғига (қарори, фармойиши) асосан рухсат берилади.


9. Хизмат сафарига юборилган жойда ҳақиқатда ўтказилган вақт хизмат сафари жойига келган ва хизмат сафари жойидан кетган кунларни хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш орқали аниқланади.

Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва хизмат сафаридан қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш мазкур Низомга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ махсус журналларда "ЎзАСБО" дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон шаклда юритилади.

Махсус журналларни юритиш ва хизмат сафари гувоҳномасига белги қўйиш ташкилотларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалари (ёки ушбу вазифа юклатилган масъул шахс) томонидан амалга оширилади.


10. Хизмат сафарига чиқиш куни бўлиб транспорт воситасида 24 соат ичидаги вақт, соат 00:00 ва ундан кечроқ вақт - кейинги сутка ҳисобланади, келиш куни эса - транспорт воситасида доимий иш жойига келиш куни ҳисобланади.



3-БОБ. ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАН

ХОДИМНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ


11. Хизмат сафарида бўлган ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.

Агар ходим хизмат сафари давомида дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, ушбу кунларда ишлагани учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ компенсация тўланади.

Агар ходим ташкилот раҳбарининг тегишли ҳужжатига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга хизмат сафаридан қайтгач белгиланган тартибда бошқа дам олиш куни берилади.

Хизмат сафарига кетиш ва хизмат сафаридан қайтиш кунларида ходимнинг ишга чиқиш масаласи ташкилот раҳбари билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.

Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишловчи ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга туман коэффициентлари белгиланган ҳудудларга хизмат сафарига юборилган даврларда ходимларга (мудофаа ва ҳуқу

...
Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск