Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Дошкольное и внешкольное образование /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 й. 426-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N 426



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ЁРДАМИДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон, "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари ҳамда "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-322-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 февралдаги 129-сон қарорига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб Мактабгача таълим вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда НМТТБАТ) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;

ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;

ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланмайди (ҳудуддаги фавқ

...
Время: 0.0206
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск