ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.08.2022 й. ПҚ-347-сон "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2022 й.

N ПҚ-347



ШАХМАТНИ ЯНАДА ОММАЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


30 июнь - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан бўлиб ўтган учрашувда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал шахматга жалб қилиш, нуфузли халқаро шахмат мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаш, жаҳон стандартларига мос келадиган шахмат инфратузилмасини кенгайтириш, шунингдек, Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини изчил амалга ошириш мақсадида:


1. Навоий вилояти, Қизилтепа тумани, "Тўдакўл" дам олиш базаси ҳудудида юридик шахс мақомига эга бўлган мактабдан ташқари давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланган Халқаро шахмат мактаби ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Халқаро шахмат мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

зарур шахмат анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, замонавий халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган моддий-техник ҳамда ўқув-машғулот базаларини яратиш ва турли даражадаги халқаро ва минтақавий мусобақалар - Шахмат олимпиадаси ва Осиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари, универсиадалар ҳамда бошқа мусобақаларда Ўзбекистоннинг шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш;

халқаро даражадаги шахматчиларни тайёрлаш учун шахмат бўйича юқори малакали мутахассис-тренерлар, психологлар ва услубчиларни, шу жумладан жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерларини кенг жалб этиш орқали тренерлар таркибини мустаҳкамлаш;

шахматчиларнинг ўқув-машғулот жараёнини халқаро стандартлар даражасида ташкил этиш, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда, ўқув-машқ жараёнларига энг янги илмий-услубий технологияларни жорий этиш йўли билан шахматчиларни назарий ва техник-тактик жиҳатдан тайёрлаш сифатини мунтазам ошириб бориш;

шахмат бўйича терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий мусобақаларни ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, тренерлар ҳамда шахматчиларнинг касб маҳорати даражасини ошириш учун тажриба алмашиш бўйича хорижий шахмат мактаблари, клублари ва марказлари билан ҳамкорликни ривожлантириш;

Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришни халқаро талаблар ва стандартларга мослаштириш, ўғил болалар ва қизларни шахматга жалб қилиш ва уларнинг ушбу спорт турига қизиқишини кучайтириш, шахматчиларнинг профессионал маҳоратини доимий равишда ошириб бориш.


3. Қуйидагилар Халқаро шахмат мактаби фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактабнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳар йили ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирининг финал босқичини 2023 йилдан бошлаб Халқаро шахмат мактабида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4954-сон қарорида белгиланган турнирлар ва мусобақалар билан бир қаторда қўшимча равишда қуйидаги мусобақалар 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тизимли равишда ўтказилади:

Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ёшлар ўртасида барча ҳудудларда "Рокировка" турнири;

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда кекса авлод вакиллари ўртасида "Нуронийлар" кубоги учун;

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахматчилар ўртасида "Чексиз имкон" турнири;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан 8 март - Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган 50 000 АҚШ доллари миқдорида мукофот фондига эга "Womens Chess Championship" халқаро турнири;

Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар шахматчилари ўртасида анъанавий "Uzbekistan Chess Open" халқаро турнири.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б.Мусаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Б.Саидов) билан биргаликда мазкур бандда кўрсатилган:

мусобақаларга тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

тегишли мусобақалар 2023 йил 1 январдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритилишини таъминласин;

мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (Б.Ибрагимов) мазкур бандда кўрсатилган мусобақаларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб этиш чораларини кўрсин.


6. Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошкулов), Президент таълим муассасалари агентлиги (Х.Умарова), Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари ҳамда ҳудудлардаги Ёшлар марказларида шахмат тўгараклари фаолиятини йўлга қўйсин.


7. Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Спортни ривожлантириш вазирлиги (А.Икрамов), Навоий вилоят ҳокимлиги (Н.Турсунов), "Навоийкон-металлургия комбинати" АЖ (Қ.Санақулов):

ҳар йили Халқаро шахмат мактабида жаҳоннинг машҳур халқаро гроссмейстерлари иштирокида ёш шахматчилар учун тренинг ва маҳорат дарсларини ўз ичига олган мавсумий оромгоҳлар ташкил этиш;

"Тўдакўл" брендини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш орқали Халқаро шахмат мактаби фаолиятини оммалаштириш чораларини кўрсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан креатив кўргазмали услублардан фойдаланган ҳолда жамоат жойлари ва истироҳат боғларида шахмат майдончаларини ташкил қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси шахматчилари ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотларининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, ушбу иловада назарда тутилган рағбатлантириш харажатлари Давлат бюджетидан спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига мазкур мақсадлар учун йўналтириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


10. Молия вазирлиги (Т.Ишметов) Халқаро шахмат мактаби фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ зарур маблағларни 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


11. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон шахмат федерацияси (А.Саъдуллаев):

Халқаро шахмат мактабини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар, тренерлар ва бошқа мутахассислар билан босқичма-босқич тўлдириш чораларини кўрсин;

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Халқаро шахмат мактабининг ҳамда Халқаро шахмат академиясининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Ёшлар" телеканали ҳамда тегишли ҳудудий телеканалларда шахмат мусобақаларини кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкил этиб борсин.


13. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар ишлари агентлиги директори, Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси А.З. Саъдуллаевва спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 5 августдаги

ПҚ-347-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси шахматчилари

ва уларнинг тренерларига бериладиган

бир марталик пул мукофотларининг

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Мусобақалар

(унвон)

Медаль

Шахматчига

бериладиган пул

мукофоти миқдори*


Тренерга бериладиган

пул мукофоти

миқдори*


1.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси (катталар ўртасида)


Олтин


2 000

1 000

Кумуш


1 000

500

Бронза


500

250

2.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра жаҳон миқёсидаги мусобақалар


Олтин


300

150

Кумуш


150

75

Бронза


75

37,5

3.

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) таснифига кўра Осиё миқёсидаги мусобақалар


Олтин


70

35

Кумуш


35

17,5

Бронза


17,5

8,75

4.

Халқаро гроссмейстер спорт унвонини олган тақдирда


100

            

*) Базавий ҳисоблаш миқдорининг баравари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 5 август









































Время: 0.0226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск