ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.01.2021 й. ПҚ-4954-сон "Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2021 й.

N ПҚ-4954



ШАХМАТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ОММАВИЙЛАШТИРИШ ҲАМДА

ШАХМАТЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда шахматни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уни оммавий спорт турига айлантириш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал ва маданий ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, юқори иқтидорга эга бўлган ёшларни танлаш, саралаб олиш ва уларни профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстерлар сифатида тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, тренерлар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, шунингдек, Ўзбекистон шахмат мактабини яратиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ва бошқа мамлакатлар ташаббуси билан 2019 йил 2 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг шахматни ривожлантириш бўйича махсус резолюцияси қабул қилинганлиги ва ушбу резолюцияга мувофиқ 20 июль Бутунжаҳон шахмат куни этиб эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистонда шахматни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

"Мактабда шахмат" лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун шахматга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш орқали қамровни йилма-йил ошириб бориш, ўқувчилар ва мактаблар ўртасида турнирлар ўтказиш;

болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш;

юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчилар ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш;

шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш;

шахмат соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш;

шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;

шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг халқаро шахмат мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш.


3. Қуйидагилар:

Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастури 1-иловага мувофиқ;

Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат дастури эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва шахматни оммалаштириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида-алоҳида тасдиқланадиган "Йўл хариталари" асосида босқичма-босқич амалга оширилади.


4. Белгилансинки, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари), шу жумладан, қуйидагиларни назарда тутади:

2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш;

қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантирилиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари сонини 40 тага етказиш;

келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик асосида 25 та шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш;

спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган шахмат бўлимлари ва секциялари сонини 20 фоизга ошириш, шунингдек, уларда шахмат билан шуғулланаётган болалар қамровини 10 500 га етказиш;

мамлакатимизнинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш ва 2025 йилда биринчи 10 таликка киришига эришиш.


5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги "Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3906-сон қарори билан 150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш ва шу муносабат билан яна қўшимча 150 та мактабни (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштириш, шунингдек, уларнинг ўқувчиларини чуқурлаштирилган ҳолда шахматга ўқитиш;

4-иловага мувофиқ танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитишни йўлга қўйиш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш;

қолган барча умумий ўрта таълим мактаблари 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида шахматга ўқитиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилига қадар 1 000 та умумий ўрта таълим мактабининг 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқсин ва ушбу мактабларни ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминласин ҳамда ушбу мақсадларга вазирликка республика бюджетидан 2021 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 10 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.


6. Халқ таълими вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар:

мазкур қарорнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган умумий ўрта таълим мактаблари 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида шахматга ўқитиш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, уларни ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

шахматга ихтисослаштирилаётган қўшимча 150 та умумий ўрта таълим мактаблари рўйхатини тасдиқласин, шунингдек, уларнинг ўқувчиларини чуқурлаштирилган ҳолда шахматга ўқитиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқсин.

Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021/2022 ўқув йилига қадар Халқ таълими вазирлигига республика бюджетидан 2021 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан:

шахматга ихтисослаштирилаётган қўшимча 150 та умумий ўрта таълим мактабини ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш учун 7,5 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин;

қолган барча умумий ўрта таълим мактаблари (мазкур қарорнинг 5-банди бешинчи хатбошисида кўрсатилган мактаблар бундан мустасно) 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида шахматга умумий ўқитиш ва зарур анжомлар билан таъминлаш учун 20 миллиард сўмгача маблағларни йўналтирсин.


7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси билан биргаликда:

2021 йил 1 мартдан бошлаб умумий ўрта таълим мактаби "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари (ўқитувчи-тренерлар)нинг шахмат бўйича малакасини ошириш чораларини кўрсин;

2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида умумий ўрта таълим мактабларида шахмат бўйича вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамларни жалб қилган ҳолда "Шахмат ойлигини" ташкил этсин;

2021 йилдан бошлаб ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий "Шоҳруҳ" турнирини ташкил этсин ва ўтказсин;

умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказсин.


8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда:

таълим ва бошқа муассасалар ўқитувчилари ҳамда қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича тўлов-шартнома асосида қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини доимий равишда ошириб бориш тизимини жорий қилсин, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича турли мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш чораларини кўрсин.


9. Белгилансинки, 2021 йил бошлаб ҳар йили:

июнь-август ойлари давомида маҳалла болалари ўртасида "Маҳалла кубоги" шахмат мусобақалари ташкил этилади;

май-июль ойлари давомида маҳалла оилалари ўртасида "Шахматчи оила" турнири ўтказилади, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этиши таъминланади;

икки маротаба вазирлик, идора ва ташкилотларда ходимлар ўртасида "Шахмат кунлари" ўтказилади.


10. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро шахмат турнирини;

Самарқанд шаҳрида "Соҳибқирон кубоги" халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

11. Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясининг:

шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциациясини ташкил этиш;

жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.

Адлия вазирлиги ташкил қилинаётган ассоциацияни унинг аризасига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказиш чораларини кўрсин.

Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциациясига бир ой муддатда шахмат бўйича бўлинмани малакали мутахассислар билан тўлдириш, зарур анжомлар ва воситалар билан жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш тавсия қилинсин.


12. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади;

бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб, Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталари белгиланади;

педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича "Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма" танлови ташкил этилади, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси мазкур бандда назарда тутилган вазифалар ижросини тўлиқ ва сифатли таъминласин.

13. Ўзбекистон шахмат федерациясининг 2019 йил 16 февралдаги навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси қарори билан Шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби негизида Халқаро шахмат академияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Халқаро шахмат академияси 2023 йил 1 июлдан бошлаб Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказилсин.

14. Белгилансинки, Халқаро шахмат академияси:

давлат муассасаси ҳамда қобилиятли ёш шахматчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи ҳамда шахмат бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

Ўзбекистонда шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик ва тайёрловнинг асосий базаси ҳисобланади;

шахмат спорт тури бўйича ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликларни ишлаб чиқувчи ва марказлашган ҳолда тарқатувчи муассаса ҳисобланади;

фаолияти Давлат бюджети, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

директори, директор ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари ва ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сон қарорига мувофиқ;

директори, директор ўринбосарлари, инструктор-методистлари, тренерлари ва тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 211-сон қарорига мувофиқ;

тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

мустақил равишда хўжалик ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;

директори ва директор ўринбосарлари Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

15. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон шахмат федерациясига аъзолик бадаллари;

маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

ҳомийлар - жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Жамғарма маблағларидан шу жумладан:

Халқаро шахмат академияси, болалар-ўсмирлар шахмат мактаблари, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш;

шахматни оммавийлаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида шахматчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадлари учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон шахмат федерациясига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.


16. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерациясининг шахмат бўйичамусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базасини яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки: платформа ва электрон базани ишлаб чиқиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Ўзбекистон шахмат федерациясига юклатилади;

платформа ва электрон база 2021 йил 1 майга қадар Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси, ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқилади ва доимий равишда техник қўллаб-қувватланади;

платформа орқали шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар онлайн тарзда ўтказилади, уларнинг ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади;

платформа орқали ўтказиладиган шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


17. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш;

мамлакатимизда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этадиган маҳаллий ҳакамлар ҳамда халқаро семинар маърузачилари учун тўланадиган кунлик тўловларни халқаро стандартларга ва тоифаларга мослаштириш.


18. Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожлантириладиган туман (шаҳар)ларда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, ўқитувчи-тренерлар, маҳалла аҳолиси ўртасида шахмат бўйича доимий равишда мусобақалар ва шахмат ҳафталиклари ўтказиб борилади ва ушбу тадбирлар маҳаллий бюджет ҳамда бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.

19. Қуйидагилар:

Ўзбекистонда шахматни жадал ривожлантириш бўйича республика кенгаши (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) таркиби 7-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни жадал ривожлантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ҳудудий ишчи гуруҳлар)нинг намунавий таркиби 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика кенгаши (А.А.Абдуҳакимов):

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида шахматни 2021 йилда ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича манзилли ҳудудий дастурларни тасдиқласин, шунингдек, уларнинг тўлиқ ва сифатли ижро этилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин;

ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда бошқа масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин, улар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

шахматни ривожлантириш ва оммавийлаштириш, шу жумладан, платформа орқали ўтказиладиган шахмат бўйича мусобақалар ва турнирлар ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш мақсадида маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, ҳомийлар - юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жалб қилсин.


20. Молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирларни ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни 2021 йил Давлат бюджетида Туризм ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.

21. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Спорт" телеканалида шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, шахматчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб борсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида мазкур қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб борсин.


22. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:

а) Республика кенгаши (А.А.Абдуҳакимов) ўн кун муддатда масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда мажлис ўтказиб, мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ахборот берсин, шунингдек, ҳар чоракда ижросини муҳокама қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

б) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.И. Икрамов):

мазкур қарор ва "Йўл харитаси"да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишнинг пировард мақсадига эришилишини таъминласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда бир йилга мўлжалланган медиа-режани тасдиқласин ҳамда шахматни тарғиб қилишга қаратилган мавзули ва кўчма дастурлар,

ток-шоулар, интервьюлар ва роликлар намойиш этилишини ташкиллаштирсин;

ҳар чоракда мазкур қарор бажарилиши ҳолати, мавжуд муаммолар, мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга эришиш ҳолати тўғрисида Республика кенгашига ҳисобот бериб борсин;

в) "Йўл харитаси"нинг бажарилишига ва баҳолаш мезонларида назарда тутилган кўрсаткичларга эришишга масъул вазирлик ҳамда идоралар зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш, "Йўл харитаси"ни ижро этиш ҳолати тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигига ахборот тақдим этсин;

г) Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига мазкур қарорни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларга доимий равишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


23. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 августдаги "Ўзбекистон Республикасида шахматни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3906-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


25. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2021 йил 1 июль ва 2022 йил 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат

дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш

манбаси

Масъул ижрочилар

1.

"Мактабда шахмат" лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида умумий ўрта таълим мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун шахматга ўқитиш тизимини янада ривожлантириш орқали қамровни йилма-йил ошириб бориш, ўқувчилар ва мактаблар ўртасида шахмат турнирларини ўтказиш.


1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб танлов асосида 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитишни йўлга қўйиш.

2021/2022

ўқув

йилидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


2. 1 000 та умумий ўрта таълим мактабининг 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқиш.


2021 йил

май


Дарсликлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси


3. Умумий ўрта таълим мактабларини ўқув қўлланма, магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқа зарур анжомлар билан таъминлаш.


2021 йил

июль


Республика бюджети ва ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Олмалиқ КМК" АЖ, АТ "Алоқабанк"

4. Умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш мақсадида "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари ва қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш тизимини жорий қилиш, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқиш.

2021/2022

ўқув

йилидан

бошлаб


Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси


5. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича жамоавий "Шоҳруҳ" турнирини ташкил этиш ва ўтказиш.

Ҳар йили

октябрь


6. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари ўртасида шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказиш.


Ҳар йили

декабрь



7. Спорт мактабларининг шахмат бўлимлари ва секциялари фаолиятини кенгайтириш.


2021/2022

ўқув йилидан

бошлаб


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси


2.

Болалар ва ўсмирларнинг шахмат билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, уни оммавийлаштириш, бу борада таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича мусобақаларни мунтазам равишда ташкил этиш.

1. Маҳалла болалари ўртасида ҳар йили ёзги таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда республика "Маҳалла кубоги" шахмат мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган умидли шахматчиларни келажакда имкониятларини ривожлантириш учун Халқаро шахмат академиясига қабул қилиш.

Ҳар йили

июнь-август


Ижрочилар маблағлари


Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2. Маҳалла оилалари ўртасида "Шахматчи оила" турнирини ташкил этиб, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш.

Ҳар йили

май-июль

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3. Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш.

Ҳар йили

июнь

Ижрочилар маблағлари

Вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4. Вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба ходимлар ўртасида "Шахмат кунлари"ни ташкил этиш ва ушбу кунда ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ташкил этиш.

Ҳар йили апрель ва октябрь

5. Республикадаги хиёбонлар ва сайилгоҳлар ҳудудларида катта шахмат майдончаларини барпо этиш ва ўрнатиш, шахмат доналарини турли анимацион қаҳрамонлар кўринишида тасвирлаш ва сайр қилувчиларнинг ҳам маданият, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш.

2021 йил

май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3.

Юқори иқтидорга эга бўлган ёш шахматчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш, уларни босқичма-босқич тайёргарликдан ўтказиб бориш орқали профессионал шахматчи ва халқаро гроссмейстер бўлиб етишишини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш.


1. Уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда:




ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман (шаҳар) раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш;

Ҳар йили апрель

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларида назарда тутилган маблағлар доирасида


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

Ҳар йили

май



халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш мақсадида қуйидаги халқаро турнирларни мунтазам ташкил этиш:




а) Тошкент шаҳрида ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини ташкил этиш, бунда вилоят раҳбари кубоги ғолибларининг ушбу турнирда тўғридан-тўғри иштирок этишини таъминлаш, шунингдек, мусобақада халқаро миқёсда юқори рейтингга эга бўлган кучли халқаро гроссмейстерларнинг иштирокини таъминлаш;

2022 йилдан

бошлаб

ҳар йили

август

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида


Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


б) Самарқанд шаҳрида ҳар йили "Соҳибқирон кубоги" халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ушбу мусобақада маҳаллий шахматчилар билан биргаликда халқаро тоифадаги чет эллик шахматчиларнинг иштирокини таъминлаш;

Ҳар йили

апрель




в) Ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишлаб ҳар йили анъанавий тарзда халқаро турнир ташкил этиш ва ушбу турнирда юқори рейтингли шахматчилар иштирокини таъминлаш.


Ҳар йили апрель

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги


2. Жисмоний имконияти чекланган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида шахмат бўйича алоҳида бўлинмани ташкил қилиш.


2021 йил

август


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида


Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси


4.

Шахмат инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, болалар-ўсмирлар шахмат мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилиш, улар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

1. Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудда мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мақсадида жаҳон талабларига жавоб берадиган шахмат электрон соатлари ва жамланмалари, компьютер, замонавий онлайн смарт доскалар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2021 йил

август


Маҳаллий бюджет маблағлари, ҳомийлик маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, "Ўзбекнефтгаз" АЖ,

"Олмалиқ КМК" АЖ,

АТ "Алоқабанк"

2. Мусобақалар ўтказиш жараёни адолатли ва очиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини зарурий античитерлик асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

2021 йил

май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ҳамда Жаҳон Кубоги, Жаҳон чемпионати каби халқаро даражадаги шахмат мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мезбонлик қилиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.

2021 йил

октябрь

Республика бюджети маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

4. Давлат-хусусий шериклик асосида шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада бўшаб ётган ва самарали фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини бериш, ер майдонларини ажратиш, шунингдек, уларни зарур коммунал ва коммуникация тизимларига улаш.

2021 йил

давомида

Маҳаллий бюджет маблағлари, ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

5. Шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциациясини ташкил этиш.

2021 йил ноябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


5.

Шахмат соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга илғор илмий-методик ҳамда инновацион технологияларни жорий этиш.

1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналишини очиш, шунингдек, бошқа олий таълим муассасаларида шахмат йўналишига зарур эҳтиёждан келиб чиқиб Ўзбекистон шахмат федерациясининг тавсиясига асосан алоҳида қабул квоталарини белгилаш.

2021 йил

май


Ижрочилар маблағлари


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси


2. Педагог кадрлар тайёрлашни тизимли ташкил қилиш мақсадида барча олий таълим муассасалари педагогик йўналишларидаги (мактабгача таълим, бошланғич таълим) талабалари учун шахмат дарс соатларини киритиш ҳамда уларда шахматни ўқитиш методикаси бўйича таълим бериш.





3. Олий таълим муассасаларида шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг Халқаро шахмат академиясида амалиёт ўташларини ташкил этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4. Педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун доимий малака ошириш курслари ҳамда малакали мутахассислар иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

5. Шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базасини яратиш.

2021 йил

март

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Олий

ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

6. Халқаро шахмат федерациясининг қоида ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда нашрдан чиқариш.

2021 йил

май

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

7. Шахмат бўйича курсларда таҳсил олган тингловчилар учун шахмат дарсларини ўтиш ҳуқуқини берувчи ягона сертификат жорий қилиш.


Алоҳида режа-график асосида

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

8. Педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича "Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма" танловини ташкил этиш, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш.


2021 йил

июнь

Ижрочилар маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

9. Шахмат бўйича мутахассислар малакасини ошириш мақсадида хорижий шахматчилар ва экспертлар иштирокида семинар, тренинг, конференцияларни ташкил қилиш, шунингдек, хорижда ташкиллаштирилаётган тадбирларда маҳаллий мутахассислар иштирокини таъминлаш.

Ҳар йили декабрь

Ижрочилар маблағлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

10. Шахмат соҳасига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган тренерлар, ҳакамлар, шахматчилар ва мутахассисларни давлат мукофотларига тавсия қилиш.

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари


Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги


6.

Шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш.

1. Шахмат бўйича республика ҳамда халқаро мусобақалар ва олимпиадалар ғолиблари, халқаро гроссмейстер, халқаро тоифадаги спорт устаси, халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар ва ҳакамлар унвонларини қўлга киритган шахматчиларни пул мукофотлари билан тақдирлаш.


2. Мамлакатимизда ташкил этиладиган маҳаллий ва халқаро мусобақаларда иштирок этадиган маҳаллий ҳакамлар ҳамда халқаро семинар маърузачилари учун тўланадиган кунлик тўловларни халқаро стандартларга ва тоифаларга мослаштириш.

2021 йил

апрель

Республика бюджети маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

7.

Шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ҳамда тарғиб қилиш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг халқаро шахмат мусобақаларида иштирок этишини таъминлаш.

1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида шахмат бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, шахматчиларимиз томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида кенг ёритиш ва тарғиб қилиш ишларини мунтазам ташкиллаштириб бориш.

2021 йил

давомида


Ижрочилар маблағлари


МТРК, ЭОАВМА, АОКА, ЎзА


2. Шахмат бўйича телетаҳлилчиларни тайёрлаш ва халқаро мусобақаларда юртимиз ҳамда чет эллик етук шахматчиларнинг партияларини таҳлил қилиб бориш ва шарҳлаш.

2021 йил апрелдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, МТРК, ЭОАВМА

3. Чет давлатларда бўладиган халқаро мусобақаларда мусобақаларни кенг ёритиш мақсадида ижодий ходимларни хорижга борадиган спорт делегацияси таркибига киритиш.

Белгиланган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, МТРК, ЭОАВМА, АОКА

4. "Шахмат барча учун" шиори остида турли анимацион роликлар ва мультфильмлар орқали шахматни ўргатиш.

2021 йил

давомида

Ижрочилар маблағлари


"Ўзбеккино" МА, МТРК, Ўзбекистон шахмат федерацияси

5. Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда "Шахмат" журнали фаолиятини йўлга қўйиш.

2021 йил февраль


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон шахмат федерацияси, АОКА

6. Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ҳамда доимий хорижий тажрибани ўрганиш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Ўсмирлар ўртасидаги бутунжаҳон шахмат олимпиадаси, Жаҳон кубоги, жаҳон чемпионатлари, ёш тоифалари ўртасида жаҳон, осиё ва минтақа чемпионатлари, юқори рейтинг очколари тўплаш мумкин бўлган нуфузли тижорий турнирларда доимий иштирок этишини таъминлаш ҳамда ушбу фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Белгиланган муддатларда

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида назарда тутилган маблағлар доирасида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси,

Ташқи ишлар вазирлиги

7. Мусобақада иштирок этувчи делегация аъзоларига уларнинг сафар ҳужжатларини хорижий давлатлар элчихоналарида расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш.

Белгиланган муддатларда

Ижрочилар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

3-ИЛОВА



Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг

мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2021

2022

2023

2024

2025

1.

Умумий ўрта таълим мактабларида шахматга ўқитиш мақсадида "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари ва қизиқиш билдирган шахсларни шахмат бўйича қисқа муддатли курсларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш

Сон

(қамраб олинадиган ўқитувчилар сонига нисбатан)

300

620

880

1 600

2 000

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

2.

Умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида синф тоифасидан келиб чиқиб (1-4 синф, 5-9 синф, 10-11 синф) ўқувчилар ўртасида туман, шаҳар, вилоят ҳамда республика даражасида турнирларни ташкил этиш ва муносиб иштирокчиларнинг мактаб ўқувчилари ўртасида ташкил этиладиган халқаро турнирларда иштирок этишини таъминлаш

Фоиз

(жами умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқувчилар сонига нисбатан)

1,5

3

5

8

10

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

3.

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва "Жисмоний тарбия" фани ўқитувчилари ўртасида ҳар йили шахмат бўйича республика биринчилигини ўтказиш

Фоиз

(жами умумий ўрта таълим мактабларидаги шахмат ўқитувчиларига нисбатан)

15

30

40

50

75

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

4.

Спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган шахмат бўлимлари ва секциялари

Сон

620

650

680

710

740

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

6.

Қўшимча устувор спорт тури сифатида шахмат ривожланиши лозим бўлган республика туман (шаҳар)лари

Сон

14

20

25

30

40

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

7.

Шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сони

Фоиз

(умумий аҳоли сонига нисбатан)

0,8

1,3

2

2,5

3

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

8.

Маҳалла болалари ўртасида ҳар йили ёзги таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда республика "Маҳалла кубоги" шахмат мусобақаларини ташкил этиш ҳамда ушбу мусобақаларда муносиб иштирок этган умидли шахматчиларни келажакда имкониятларини ривожлантириш учун Халқаро шахмат академиясига қабул қилиш

Фоиз

(жами 5-17 ёшли аҳолига нисбатан)

3

7

10

18

30

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

9.

Маҳалла оилалари ўртасида "Шахматчи оила" турнирини ташкил этиб, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш

Фоиз

(жами маҳалла ёшлари сонига нисбатан)

5

15

20

25

30

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

10.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш

Фоиз

(жами мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари сонига нисбатан)

3

8

15

23

34

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

11.

Вазирлик, идора ва ташкилотларда ҳар йили икки маротаба ходимлар ўртасида "Шахмат кунлари"ни ташкил этиш ва ушбу кунда ходимлар ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ҳамда малакали шахматчилар билан учрашувлар ташкил этиш

Фоиз

(жами ходимлар сонига нисбатан)

5

10

15

20

25

Вазирлик, идора ва ташкилотлар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

12.

Республикадаги хиёбонлар ва сайилгоҳлар ҳудудларида катта шахмат майдончаларини барпо этиш ва ўрнатиш, шахмат доналарини турли анимацион қаҳрамонлар кўринишида тасвирлаш ва сайр қилувчиларнинг ҳам маданият, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш

Фоиз

(жами муассасалар сонига нисбатан)

10

25

40

55

60

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

13.

Уч босқичли тизим орқали иқтидорли шахматчиларни танлаб олиш ва саралаш. Бунда:

ҳар йили туман (шаҳар) миқёсида туман раҳбарлари кубогини ташкил этиш, унда муносиб иштирок этган шахматчилар захирасини яратиш

Фоиз

(4-7 ёшли аҳоли сонига нисбатан)

1

2

3

4

5

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

вилоятлар миқёсида вилоят раҳбарлари кубогини ташкил этиш ва ғолиб, совриндорларни муносиб рағбатлантириш, уларнинг шахмат бўйича келгуси фаолиятини қўллаб-қувватлаш

Фоиз

(4-7 ёшли аҳоли сонига нисбатан)

1

2

3

4

5

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

халқаро гроссмейстерлар ва юқори рейтингли шахматчилар билан тажриба алмашиш ҳамда мамлакатимизда халқаро гроссмейстерлар етишиб чиқишини янада кенгайтириш

Сон

(халқаро турнирлар сонига нисбатан)

3

5

5

7

9

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ҳар йили имконияти чекланган шахматчилар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақаларини ташкил этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш

Фоиз

(қамраб олинадиган имконияти чекланган шахматчилар сонига нисбатан)

1

7

14

20

27

Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси, Ўзбекистон шахмат федерацияси

16.

Мусобақалар ўтказиш жараёни адолатли ва очиқ ўтказилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон шахмат федерациясини зарурий античитерлик асбоб-ускуналар билан таъминлаш

Сон

(ажратиладиган асбоб ускуналар жамланмасига нисбатан)

2

2

2

4

5

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

17.

Олий таълим муассасаларида шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабаларнинг Халқаро шахмат академиясида амалиёт ўташларини ташкил этиш

Фоиз

(шахмат йўналишида таҳсил олаётган талабалар сонига нисбатан)

50

60

100

100

100

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

18.

Давлат-хусусий шериклик асосида шахмат мактаблари ва клублари фаолиятини йўлга қўйиш*

Сон

3

4

5

6

7

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

19.

Педагог кадрлар тайёрлашни тизимли ташкил қилиш мақсадида барча олий таълим муассасалари педагогик йўналишларидаги (мактабгача таълим, бошланғич таълим) талабалари учун шахмат дарс соатларини киритиш ҳамда уларда шахматни ўқитиш методикаси бўйича таълим бериш

Фоиз

(педагогик йўналишга эга олий таълим муассасаларга нисбатан)

10

15

30

55

70

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Педагог ходимларнинг малакасини ошириш учун доимий малака ошириш курслари ҳамда малакали мутахассислар иштирокида шахмат бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш

Сон

(ташкил этиладиган ўқув курслар ва маҳорат дарсларига нисбатан)

2/5

4/8

4/12

4/12

4/24

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

21.

Халқаро шахмат федерациясининг (ФИДЕ) қоида ва тавсияларини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда нашрдан чиқариш

Сон

(умумий тиражга нисбатан)

1 000

2 000

2 000

2 000

3 000

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

22.

Педагог ходимлар ўртасида шахмат бўйича "Энг яхши инновацион ўқув методик қўлланма" танловини ташкил этиш, қўлланмани оммалаштириш ва жойларга етказиш

Сон

(нашрдан чиқариладиган ишланмаларга нисбатан)

100

500

500

2 000

5 000

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

23.


Ўзбекистоннинг Халқаро шахмат федерациясидаги (ФИДЕ) рейтинг кўрсаткичларини яхшилаш, шу жумладан:

мамлакатимиз рейтинги

Ўрин

28

25

20

15

10

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси

халқаро гроссмейстерлар

Сон

25

30

37

45

50

халқаро тоифадаги спорт усталари

Сон

20

23

26

29

32

халқаро унвонларга эга бўлган тренерлар

Сон

29

32

35

38

41

халқаро унвонларга эга бўлган ҳакамлар

Сон

40

44

48

52

56


*) йилига ортиши ҳисобида




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

4-ИЛОВА



2021/2022 ўқув йилидан 2, 3 ва 4-синф

ўқувчиларини "Жисмоний тарбия" фани доирасида

18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш жорий

қилинаётган умумий ўрта таълим мактабларининг

ҳудудлар кесимида сони

N

Ҳудудлар

Умумий ўрта таълим

мактаблар сони

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

70

2.

Андижон вилояти

75

3.

Бухоро вилояти

50

4.

Жиззах вилояти

45

5.

Қашқадарё вилояти

100

6.

Навоий вилояти

35

7.

Наманган вилояти

65

8.

Самарқанд вилояти

105

9.

Сирдарё вилояти

30

10.

Сурхондарё вилояти

80

11.

Тошкент вилояти

90

12.

Фарғона вилояти

85

13.

Хоразм вилояти

50

14.

Тошкент шаҳри

120

Жами

1 000




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қўшимча устувор спорт тури сифатида

шахмат ривожланиши лозим бўлган

республика туман (шаҳар)лари

РЎЙХАТИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани


2. Андижон вилояти Андижон шаҳри


3. Бухоро вилояти Бухоро шаҳри


4. Жиззах вилояти Жиззах шаҳри


5. Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри


6. Навоий вилояти Хатирчи тумани


7. Наманган вилояти Наманган шаҳри


8. Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри


9. Сирдарё вилояти Боёвут тумани


10. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри


11. Тошкент вилояти Қибрай тумани


12. Фарғона вилояти Фарғона шаҳри


13. Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани


14. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистонда шахматни жадал ривожлантириш

бўйича республика кенгаши

ТАРКИБИ

1. А.А. Абдуҳакимов

-

Бош вазир ўринбосари, республика кенгаши раиси

2. Ш.Х. Шерматов

-

халқ таълими вазири

3. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири

4. Р.Т. Маматов

-

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

5. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

6. А.Қ. Каримов

-

жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари

7. Ян Хладик

-

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишувга асосан)

8. Мунир Мамедзаде

-

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишувга асосан)

9. Р.М. Бобоев

-

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори

10. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси

11. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ КМК" АЖ раиси

12. К.Н. Ирисбекова

-

АТ "Алоқабанк" бошқаруви раиси

13. Ф.З. Ибрагимов

-

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси раҳбари

14. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


15. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари

16. С.Н. Бабаходжаев

-

Тошкент ахборот технологиялари университети ректори

17. М.М. Джалалов

-

Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори

18. А.Ю. Умаров

-

Тошкент давлат педагогика университети ректори

19. М.Р. Болтабаев

-

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори

20. Р.А. Талипов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти бош мутахассиси

21. М.А. Рўзиева

-

Самарқанд шаҳар 59-сон умумий ўрта таълим мактаби директори

22. Р.М. Шоабдурахмонов

-

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

23. Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси

24. С.Б. Бозорбоев

-

Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг ўринбосари - бош котиб, республика кенгаши котиби

Изоҳ: республика кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 14 январдаги

ПҚ-4954-сон қарорига

8-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳрида шахматни жадал ривожлантириш

бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбарлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари - туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосарлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

-

Ҳудудда фаолият кўрсатаётган йирик корхоналар - ҳомийлар раҳбарлари

Лавозими бўйича

-

Ўзбекистон шахмат федерациясининг ҳудудий вакиллари, ҳудудий ишчи гуруҳи котиблари

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 15 январь


"Халқ сўзи", 2021 йил 15 январь




















































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск