ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет ташкилотлари, иқтисодиёт соҳалари ва ижтимоий соҳани молиялаштириш /

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.08.2022 й. 426-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар

ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

       

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, болаларга муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичларини ошириш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бериладиган субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш тартибини белгилайди.


2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


3. Субсидиялар ва компенсацияларни тўлаш бўйича буюртманомалар мазкур Низомга 2 - 7-иловаларга мувофиқ Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда - НМТТБАТ) орқали автоматик тарзда шакллантирилади.


4. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - ДХШ асосидаги МТТ)га, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда - оилавий МТТ)га субсидиялар ва компенсациялар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим амал қилиш даврида, ўқув йили ва соғломлаштириш даври мобайнида ҳисобланади ва тўланади.


5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат-хусусий шериклик - давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;


давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда - томонлар) - давлат шериги ва хусусий шерик;


давлат шериги - Мактабгача таълим вазирлиги;


хусусий шерик - қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини юритиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузган тадбиркорлик субъекти;


давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда - битим) - томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгиловчи давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган шартнома.



2-БОБ. ДХШ АСОСИДАГИ МТТГА СУБСИДИЯЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


6. ДХШ асосидаги МТТга (оилавий МТТ бундан мустасно) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:

а) ДХШ асосидаги МТТга ушбу ташкилотларда таълим олаётган ҳар бир бола учун 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммасига нисбатан:

Тошкент шаҳрида - 30 фоиз (2023 йил 1 январга қадар, истисно тариқасида, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги "Гулзор", "Жалоир" "Тошкент", "Хўжа Учқун" ва "Чортоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этиладиган нодавлат МТТга 50 фоиз) миқдорида;

Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида - 40 фоиз миқдорида;

олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ДХШ асосидаги МТТда - 75 фоиз миқдорида;

қолган ҳудудларда - 50 фоиз миқдорида;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги низомнинг 12-бобида назарда тутилган хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТга (кейинги ўринларда - хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ) директор, методист, тарбиячи, дефектолог, психолог, мусиқа ходимларининг иш ҳақини тўлаш учун - давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;

в) фарзанди ДХШ асосидаги МТТда таълим ва тарбия олаёган боқувчисини йўқотган аёлларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун - тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда.


7. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ДХШ асосидаги МТТда (оилавий МТТлар бундан мустасно) "Ёшлар дафтари", "Темир дафтар" ёки "Аёллар дафтари"га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади.

Бунда мазкур субсидия ушбу Низомнинг 6-банди "а" кичик банди тўртинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда НМТТБАТдаги болалар тўғрисидаги маълумотлар асосида мазкур жамғарма маблағларини тасарруф этувчи органлар томонидан тўланади.


8. ДХШ асосидаги МТТга (оилавий МТТлар бундан мустасно) уларда таълим олаётган ҳар бир бола учун ойлик субсидия суммалари қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

        

КХС = ДБХ / УБС / ИКС * СБФ

      

ТОС = КХС * ТҚС

        

Бунда:

           

КХС - ДХШ асосидаги МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;

           

ДБХ - жорий молия йилида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш харажатлари учун ажратилган маблағлар миқдори.

             

Бунда бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар суммасини ҳисоблашда давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Асосий воситалар бўйича харажатлар" ҳамда "Электр энергияси ва табиий газ, кўмир ва иссиклик таъминоти харажатлари" ҳисобга олинмайди;

             

УБС -давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

               

ИКС - жорий йилдаги иш кунлари сони;

           

СБФ - мазкур Низомнинг 6-банди "а" кичик бандида белгиланган ҳудудлар бўйича субсидиянинг белгиланган фоизи;

            

ТОС - ҳисобот ойида тарбияланувчилар учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;

              

ТҚС - ҳисобот ойида тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони.


9. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТларга иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

          

ИҲС = (БТС * ХИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)

        

Бунда:

         

ИҲС - хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ходимига иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);

        

БТС - ходимнинг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;

         

ХИС - ходимнинг лавозими бўйича белгиланган иш ставкаси;

         

ИКС - жорий ойдаги иш кунлари сони;

        

ДКС - НМТТБАТда қайд этилган ходимнинг давомат кунлари сони;

       

АКС - ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тухтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;

           

ТКС - МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;

          

ИСС - хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.


10. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТнинг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар хусусий шерик томонидан НМТТБАТга киритилади.

Бунда киритиладиган маълумотлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг ахборот тизимидан олинадиган маълумотлар билан солиштирилади.



3-БОБ. ОИЛАВИЙ МТТГА СУБСИДИЯЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


11. Оилавий МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:

улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларга иш ҳақини тўлаш учун - 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида (тегишлилиги бўйича туман коэффициенти қўлланган ҳолда);

уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун - давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативлар бўйича;

фарзанди оилавий МТТда таълим ва тарбия олаётган боқувчисини йўқотган аёлларнинг ота-оналар тўловини қоплаш учун - тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар тўлови миқдорида.


12. Оилавий МТТга улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга иш ҳақини тўлаш учун субсидиялар башарти ушбу МТТнинг ҳар бир гуруҳида тарбияланаётган болалар сони камида 12 нафарни ташкил қилганда тўланади.

Бунда субсидиялар оилавий МТТдаги гуруҳлар сонидан келиб чиқиб, кўпи билан 4,5 та штат бирлигида (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида - 2,25 штат бирлигигача), шу жумладан, бир гуруҳда - 1,25 штат бирлигида тарбиячи ва 1 штат бирлигида тарбиячи ёрдамчиси лавозимида банд бўлган ходимларнинг иш ҳақини тўлаш учун ажратилади.


13. Оилавий МТТнинг тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари ишда бўлмаган вақт (меҳнат таътили, ўз ҳисобидан таътил, касаллик варақаси очилган давр ва бошқа ҳолатлар)да уларнинг ўрнига вақтинча ёллаган бошқа тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари ишлаган кунлар бўйича ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб иш ҳақи учун субсидия ҳисобланади ва тўланди.

Бунда оилавий МТТ раҳбари янги ёлланган тарбиячилар ва тарбиячи ёрдамчилари тўғрисидаги маълумотларни НМТТБАТга киритиши лозим.


14. Оилавий МТТнинг тарбиячилари ва тарбиячи ёрдамчилари меҳнат таътили, хомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанда уларнинг таътил ва нафақа пулларини қоплаш учун субсидиялар ажратилмайди.


15. Оилавий МТТга иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

           

ИҲС = (БТС * ХИС / ИКС * (ДКС + АКС) + ТКС) * (1 + ИСС)

       

Бунда:

          

ИҲС - оилавий МТТ ходимига иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия суммаси (ҳар бир ходим учун алоҳида ҳисобланиб, жамланади);

          

БТС - ходимнинг лавозими, маълумоти ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкаси;

          

ХИС - ходимнинг лавозими бўйича белгиланган иш ставкаси;

            

ИКС - жорий ойдаги иш кунлари сони;

           

ТКС - оилавий МТТ жойлашган ҳудуд учун қонунчиликда белгиланган туман коэффициенти суммаси;

            

ДКС - НМТТБАТда қайд этилган ходимнинг давомат кунлари сони;

              

АКС - ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совуб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлар асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тухтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар сони. Бунда ушбу кунлар сони оилавий МТТ раҳбари томонидан НМТТБАТда белгиланади ва асословчи ҳужжатлар тегишли мактабгача таълим органига НМТТБАТ орқали тақдим этилади;

              

ИСС - хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТлар учун қонунчиликда белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.


16. Оилавий МТТда:

иш ҳақи харажатлари бюджет субсидиялари ҳисобидан молиялаштириладиган ходимлардан амалдаги қонунчиликда белгиланган миқдорларда ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал тўловлари ҳамда ходимларга тўланадиган иш ҳақи суммалари ҳар бир ходим учун НМТТБАТда ҳисобланади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимига юборилади;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва бошқа ажратмалар ушлаб қолингандан кейин ҳисобланган иш ҳақи туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари орқали Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизими ёрдамида туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларидан тўғридан-тўғри оилавий МТТ ходимларининг тегишли банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Оилавий МТТдан ва уларнинг ходимларидан ушлаб қолинган ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадал тўловлари туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан тегишлича туман (шаҳар) пенсия, солиқ органларига ва халқ банки бўлимларига тўлов топшириқнома асосида ўтказилади ҳамда ушбу солиқ ва бадал тўловларни тўлаётган якка тартибдаги тадбиркор номи ва унинг ходимлари маълумотлари (ФИО, , паспорт серияси,рақами ва бошқа) ва тўлов суммаси кўрсатилган ҳолда электрон тўлов қайднома (ведомость) жўнатилади.


17. Оилавий МТТда:

а) овқатланиш харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

       

КОХ = (ДБХ / УБС + ОТМ*12) / ИКС

        

ОХС = КОХ * ТҚС

        

Бунда:

       

КОХ - оилавий МТТга бир нафар тарбияланувчисининг бир кунлик овқатланиш харажатини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;

           

ДБХ - тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар тўловлари бўйича имтиёз берилган туманларда жойлашган давлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;

             

УБС - давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

           

ОТМ - туман марказларида жойлашган 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун бир ойлик ота-оналар тўлови миқдори;

           

ИКС - жорий йилдаги иш кунлари сони;

           

ОХС - ҳисобот ойида тарбияланувчиларни овқатлантириш учун тўланадиган ойлик субсидия суммаси;

              

ТҚС - ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони;


б) юмшоқ жиҳозлар харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

           

ОЮХ = ДБХ / УБС / 12

         

ОЮС = ОЮХ * ДТС

         

Бунда:

         

ОЮХ - оилавий нодавлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчисини бир ойлик юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;

          

ДБХ - тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан юмшоқ жиҳозлар харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;

          

УБС - давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

        

ОЮС - ҳисобот ойида тарбияланувчиларни юмшоқ жиҳозлар билан таъминлаш учун ойлик субсидия суммаси;

       

ДТС - ҳисобот ойида давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчилар сони;


в) дори воситалари харажатларини қоплаш учун субсидиянинг ойлик суммаси қуйидаги формулалар асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

         

ОДХ = ДБХ / УБС / 12

        

ОДС = ОДХ * ДТС

      

Бунда:

         

ОДХ - оилавий нодавлат МТТнинг бир нафар тарбияланувчисини бир ойлик дори воситалари билан таъминлаш харажатларини қоплашга ажратиладиган субсидиянинг республика бўйича қатъий миқдори;

          

ДБХ - тегишли молия йилида 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан дори воситалари харажатларини қоплаш учун ажратилган маблағлар миқдори;

        

УБС - давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

          

ОДС - ҳисобот ойида тарбияланувчиларни дори воситалари билан таъминлаш учун ойлик субсидия суммаси;

          

ДТС - ҳисобот ойида давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчилар сони.



4-БОБ. ДХШ АСОСИДАГИ МТТГА КОМПЕНСАЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


18. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга ҳисобот ойида фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик компенсация тўланади.


19. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга тўланадиган электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик максимал суммаси қуйидаги формула асосида НМТТБАТда ҳисоб-китоб қилинади:

         

ЭКМ = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5

        

ЭКС = ЭКМ * ТҚС

      

Бунда:

      

ЭКМ - электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар тарбияланувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;

          

ДБХ - 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;

        

УБС - давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

        

ИКС - жорий йилда иш кунлари сони;

        

ЭКС - электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг ойлик максимал суммаси;

        

ТҚС - ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу МТТга қатнаган кунлари сони.


20. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга тўланадиган табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик суммаси қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади:

         

ГКМ = ДБХ / УБС / ИКС * 0,5

        

ГКС = ГКМ * ТҚС

        

Бунда:

          

ГКМ - табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун бир нафар тарбияланувчига тўланадиган компенсациянинг кунлик қатъий миқдори;

        

ДБХ - 9 соатлик иш режимидаги умумий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли молия йилида Давлат бюджетидан табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг умумий суммаси;

       

УБС -давлат мактабгача таълим ташкилотларининг "Болалар боғчаси" мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида рўйхатга олинган умумий болалар сони;

          

ИКС - жорий йилда иш кунлари сони;

         

ГКС - табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун тўланадиган компенсациянинг ойлик суммаси;

         

ТҚС - ҳисобот ойида ҳар бир тарбияланувчининг ҳақиқатда ушбу ташкилотга қатнаган кунлари сони.


21. ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга электр энергияси хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсация ҳисобот ойида улар томонидан ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси нархининг 50 фоизи миқдорида, бироқ электр энергиясидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик максимал суммасидан (ЭКСдан) ошмаган ҳолда тўланади.

ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТнинг ҳисобот ойида ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси харажатлари тўғрисидаги маълумотлар электр энергиясини етказиб берувчи ташкилотлар томонидан идоралараро электрон маълумот алмашинуви орқали НМТТБАТга тақдим этилади.

Табиий газдан фойдаланиш харажатлари учун компенсация тўловлари барча ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТга уларда марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар тўланади.


22. Электр энергияси ва табиий газ хизматларидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациялар ДХШ асосидаги МТТ (оилавий МТТлар бундан мустасно) ва бошқа нодавлат МТТнинг НМТТБАТ орқали Мактабгача таълим вазирлигига бир йилда бир маротаба юборган аризаси асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобланади.

Бунда компенсация тўловлари ариза берилган кундан кейин келадиган иш кунидан бошлаб тарбияланувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб ҳисоблаб борилади.



5-БОБ. ДХШ АСОСИДАГИ ВА БОШҚА НОДАВЛАТ МТТГА

СУБСИДИЯЛАР ҲАМДА КОМПЕНСАЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШ ШАРТЛАРИ


23. ДХШ асосидаги МТТга субсидия ажратиш давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилади.


24. ДХШ асосидаги МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар уларда таълим олаётган 3 ёш ва ундан катта ёшдаги (боқувчисини йўқотган аёлларнинг 2 ёш ва ундан катта ёшдаги), шу жумладан, 7 ёшга тўлган, бироқ мактабга қабул даврини кутаётган болалар учун тўланади.

Боқувчисини йўқотган аёллар ва уларнинг фарзандлари рўйхати НМТТБАТга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимидан ўзаро электрон ахборот алмашинуви орқали олинади.


25. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ учун субсидиялар ва компенсацияларнинг қатъий миқдорлари Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан 2022 йилнинг август ойида - 2022 йил август ойидан 2023 йил март ойигача бўлган муддат учун, кейинги йилларда эса ҳар йили апрель ойида - жорий йил апрель ойидан кейинги йилнинг март ойигача бўлган муддат учун тасдиқланади.


26. Молия йили давомида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолатларда ДХШ асосидаги МТТга тўланадиган иш ҳақи харажатлари учун субсидияларнинг миқдорлари қайта кўриб чиқилади.

Бунда ДХШ асосидаги МТТга тўланадиган субсидияларнинг янги миқдорлари қонунчиликка киритилган ўзгаришлар кучга кирган санадан бошлаб ҳисоблаб борилади.


27. Субсидиялар ва компенсацияларни молиялаштириш учун зарур маблағлар тегишли молия йили учун республика бюджети параметрларида Мактабгача таълим вазирлиги учун ажратилади, кейинчалик ҳар ойда НМТТБАТда ҳисобланган субсидиялар ва компенсациялар миқдоридан келиб чиқиб тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари бўйича тақсимланади ва молиялаштирилади.


28. Субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган МТТларга субсидиялар ушбу ташкилотлар томонидан ходимлар ва тарбияланувчилар ҳақида маълумотлар НМТТБАТга киритилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб беш кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан ҳисоблаш бошланади.

Бунда:

оилавий МТТга субсидиялар оилавий МТТ ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида хабарнома бўйича белгиланган тартибда берилган тасдиқномага асосан, ушбу тасдиқнома берилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади;

субсидиялар суммаси ДХШ асосидаги МТТнинг ходимлари ва тарбияланувчиларнинг ҳақиқий давоматидан келиб чиқиб автоматик равишда ҳисобланади ва тўланади.


29. Ҳисобот ойида НМТТБАТда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган ДХШ асосидаги МТТ ва оилавий МТТнинг гуруҳларидаги тарбияланувчилари бўйича ўртача ойлик давомати фоизи 40 фоиздан кам бўлганда, ҳисобот ойи учун ходимларига иш ҳақига субсидия ҳисобланмайди ва тўланмайди.

Тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати қуйидаги формула асосида аниқланади:

         

ЎОД = КДФ / ИКС

       

Бунда:

        

ЎОД - тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати;

          

КДФ - ҳисобот ойи давомида тарбияланувчиларнинг ҳар кунлик давоматининг фоизи жамланмаси. Бунда тарбияланувчиларнинг ҳар кунлик давомат фоизи МТТга келган тарбияланувчилар сонини ушбу кунда НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига бўлиш ва 100 фоизга кўпайтириш йўли билан аниқланади;

           

ИКС - ҳисобот ойида иш кунлари сони.


30. ДХШ асосидаги МТТнинг ходимлари (иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия олмайдиган ДХШ асосидаги МТТ ходимлари бундан мустасно) ва тарбияланувчиларининг ҳақиқий давомати ҳисоби НМТТБАТда жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали юритилади.


31. Биометрик идентификация қилиш жараёни ДХШ асосидаги МТТ ва бошқа нодавлат МТТ раҳбари ёки ходимларининг смартфонлари ёхуд планшетлари ёрдамида, ушбу ташкилотнинг жойлашуви (геолокацияси) ҳисобга олинган ҳолда ҳар иш куни бир маротаба қуйидагича амалга оширилади:

тўлиқ кунли (9, 10,5 ва 12 соат) гуруҳларда- ҳар иш куни соат 07.00 - 17.00 гача;

болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳларда - ушбу гуруҳларнинг иш режимидан келиб чиқиб ишнинг ҳар бир сменасидаги вақт мобайнида.


32. Субсидияларнинг ойлик суммалари ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган иш соатлари мобайнида НМТТБАТда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати асосида ҳисобланади.

Бунда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўрсатилган ДХШ асосидаги МТТнинг манзили (жойлашуви бўйича геолокацияси)дан бошқа жойда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг давомати НМТТБАТда ҳисобга олинмайди ва улар учун субсидия тўланмайди.


33. ДХШ асосидаги МТТ, шу жумладан, оилавий МТТ томонидан бир боланинг маълумотлари НМТТБАТга киритилиб, унинг фотосурати ўрнига бошқа бола (тарбияланувчи)нинг фотосурати ушбу ахборот тизимига жойлаштирилганлиги ва унинг асосида давомати белгиланиб келинаётганлиги аниқланганда:

мазкур тарбияланувчи МТТга қатнаган барча даври учун тўланган субсидиялар суммаси тўлиқ Давлат бюджетига ундирилади;

ушбу ҳолат аниқланган ойдан бошлаб уч ой давомида субсидия тўловлари мазкур ДХШ асосидаги МТТга ҳисобланмайди ва тўланмайди. Бундай ҳолат иккинчи марта аниқланганда ушбу ДХШ асосидаги МТТ билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим бекор қилинади ва қайта тузилмайди.


34. НМТТБАТнинг мобил иловасидан интернет тармоғисиз (офлайн режимида) фойдаланган ҳолларда ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ ходимлари ва тарбияланувчилари давомати бўйича қайд этилган маълумотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмасдан интернет тармоғига уланган ҳолда (онлайн режида) НМТТБАТга тақдим этилиши зарур.

НМТТБАТга маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўланмайди.


35. Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТнинг туман ва шаҳарлар бўйича тўлов рўйхатлари (ҳисобланган субсидиялар ва компенсациялар ҳамда бошқа зарур маълумотлар) автоматик равишда электрон кўринишда НМТТБАТда шаклланади ва Молия вазирлигининг ахборот тизимига идоралараро маълумот алмашинуви орқали тақдим этилади.


36. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари икки иш куни мобайнида НМТТБАТ орқали тақдим этилган реестр асосида субсидия ва компенсацияларни тегишли ДХШ асосидаги ва нодавлат МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига ва ушбу ташкилотлар ходимларининг тегишли банк пластик карталарига белгиланган тартибда ўтказиб беради.


37. ДХШ асосидаги МТТга ўриндошлик асосида ишга қабул қилинадиган ходимнинг иш вақти жамланган ҳолда ҳисоблаб юритилганда, ўриндошлик асосида иш вақтининг умумий давомийлиги ҳисобга олинадиган давр учун ўриндошлик асосидаги лавозим бўйича иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир ойдан ортиқ бўлмаслиги, кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги эса - ўн икки соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.


38. Техник ёки бошқа сабабларга кўра ҳисобот ойида НМТТБАТда субсидия ва (ёки) компенсациянинг ортиқча ёки кам ҳисобланганлиги аниқланганда, ҳисобот ойидан кейин келадиган ойда ушбу субсидия ва (ёки) компенсациялар тегишли суммалар қўшилган (ёки камайтирилган) ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.


39. ДХШ асосидаги МТТ раҳбари ушбу ташкилот ва ходимларига тегишли бўлган маълумотларнинг НМТТБАТга ўз вақтида киритилиши, уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги бўйича жавобгар ҳисобланади. Бунда:

НМТТБАТга нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар киритилиши натижасида субсидия ва компенсацияларни молиялаштириш имконияти бўлмаса, жавобгарлик тегишли оилавий МТТ раҳбарига юкланади;

маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги таъминлангандан сўнг субсидиялар ва компенсациялар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ҳисобот ойидан кейин келадиган ойда белгиланган тартибда молиялаштирилади;

ДХШ асосидаги МТТда (иш ҳақи харажатларини қоплаш учун субсидия олмайдиган ДХШ асосидаги МТТлар бундан мустасно) кадрлар таркиби ўзгариши билан боғлиқ бўлган маълумотлар ходимлар ишга қабул қилинган ва ишдан бўшатилган кунда НМТТБАТга киритилиши ҳамда уларнинг давомати ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳисобга олиниши зарур.



6-БОБ. НМТТБАТДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


40. НМТТБАТдан фойдаланиш учун ДХШ асосидаги ёки бошқа нодавлат МТТнинг раҳбари:

НМТТБАТнинг мобил иловасини юклаб олади;

НМТТБАТнинг интернет-сайти ёки мобил иловаси ёрдамида НМТТБАТга кириб, унда кўрсатилган оммавий оферта талаблари ва шартлари билан танишиб, ушбу ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича ўз розилигини билдиради ва электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Бунда НМТТБАТда МТТ раҳбарига шахсий кабинет очилади.


41. ДХШ асосидаги ва хусусий МТТга Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ва компенсациялар миқдори улар томонидан НМТТБАТ ва унинг мобил иловасидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилгандан сўнг ҳисобланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТга ҳар ойлик субсидия ва компенсациялар:

НМТТБАТда тўғри ва ўз вақтида ҳисобланиши, уларни молиялаштириш учун талабномалар тақдим этилиши ва тўловлар белгиланган муддатларда амалга оширилишида Мактабгача таълим вазирлиги масъул ҳисобланади;

ўз вақтида молиялаштирилишига Молия вазирлиги масъул ҳисобланади.


43. ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ томонидан ойлик субсидия ва компенсацилар маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.


44. 2022 йил давомида НМТТБАТни жорий этишда тарбияланувчилар ва тарбиячилар давоматини ҳисобга олиш, субсидиялар ҳамда компенсацияларни ҳисоблаш, ДХШ асосидаги ва хусусий МТТ жойлашган ҳудудда интернет хизматлари кўрсатилмаслиги ёки интернет хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан интернет хизматлари вақтинчалик тақдим этилмаганда ёхуд узилишлар ҳамда бошқа техник носозликлар юзага келганда ойлик давоматни белгилаш учун НМТТБАТда қайд этилган ходимлар ва тарбияланувчиларнинг сўнгги 5 кунликда ўртача давомат кўрсаткичи қўлланилади ёхуд бундай кўрсаткичлар мавжуд бўлмаганида тегишли мактабгача таълим органи томонидан белгиланган тартибда тўлдирилган иш вақти табели ва тарбияланувчилар қатнови табелидан фойдаланилади.

Бунда ДХШ асосидаги ва бошқа нодавлат МТТ жойлашган ҳудудда интернет хизматлари кўрсатилмаслиги ёки интернет хизматини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан интернет хизматлари вақтинчалик тақдим этилмаганлиги ёхуд узилишлар ҳамда бошқа техник носозликлар юзага келганлиги тўғрисидаги маълумотлар ДХШ асосидаги ва хусусий МТТ томонидан тегишли мактабгача таълим органига тақдим этилади.


45. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

     

     




Низомга

1-ИЛОВА



Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига

Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар

ва компенсацияларни ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

      


    

Субъектлар

       


        

Тадбирлар

       


        

Бажариш муддатлари

       












1-босқич


Таълим ташкилоти


            

1. "Болалар боғчаси" АТда тарбияланувчилар рўйхатини белгиланган тартибда шакллантиради.


2. Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимига (НМТТБАТ) ташкилот ва унинг ходимлари тўғрисидаги маълумотларни киритади.


3. Жисмоний шахсни биометрик идентификация қилиш орқали ходимлар ва тарбияланувчилар давоматини белгиланган тартибда юритади.

        


Боланинг қонуний вакили ёки ходим билан меҳнат шартномаси тузилган кундан кейинги иш кунидан бошлаб











2-босқич


Мактабгача таълим

вазирлиги


           

1. Ҳисобот ойи давомида МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар рўйхатини автоматик тарзда шакллантиради.


2. МТТга ҳақиқатда қатнаган ходимлар ва тарбияланувчилар давомати ҳамда коммунал тўловлар бўйича электрон шаклда маълумотларни йиғади, тўланадиган субсидия ва компенсация миқдорларини ҳисоблайди.

           


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7-кунигача











3-босқич


Мактабгача таълим

вазирлиги


        

Субсидия ва компенсация турига қараб электрон шаклда буюртманомаларни шакллантиради ва Молия вазирлигининг тегишли ахборот тизимларига юборади.

           


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача











4-босқич


Молия вазирлиги


         

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ва компенсациялар ажратиш бўйича НМТТБАТда шакллантирилган талабномалар асосида зарур маблағларни туман мактабгача таълим бўлимларида очилган алоҳида ҳисобварақларига қайта тақсимлайди.

        


Икки иш кунида











5-босқич


Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари


       

Тақдим этилган реестр асосида тегишли ДХШ асосидаги ва нодавлат МТТнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига субсидиялар ва компенсацияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

         


Икки иш кунида




          

           




Низомга

2-ИЛОВА



20___ йил __________ ойи учун "__________"

ДХШ асосидаги МТТда таълим олаётган

ҳар бир бола учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

       

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

        

Т/р

      

Тарбияланувчи тўғрисида маълумотлар

        

Ҳисобот ойида

       

Ф.И.О.

        

Туғилган санаси

       

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома

серияси

ва рақами

       

Тарбияланувчининг МТТга қатнаган кунлари сони

     

Субсидиянинг республика бўйича қатъий кунлик миқдори

   

Тарбияланувчи таъминоти учун тўланган маблағ (ота-оналар

тўлови

миқдори)*


Тарбияланувчи учун ажратиладиган субсидия суммаси

(4 уст * 5 уст

+ 6 уст)

     

а

     

1

2

3

4

5

6

7

1.

       








2.

       








...

      









ЖАМИ:

       

Х

Х





        

*) Боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари ота-оналар тўловларидан озод этилади, тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб берилади.

           

           




Низомга

3-ИЛОВА



20___ йил __________ ойи учун "_______________"

ДХШ асосидаги МТТга иш ҳақи харажатлари

учун субсидияни олишга

БУЮРТМАНОМА

           

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

           

Т/р

     

Ходимнинг

Ф.И.О.


Лавозими


Иш ставкаси


Базавий тариф ставкалари миқдорлари

(сўм)

     

Ҳисобот ойида

         

Ҳисобот ойида иш кунлари сони

        

Ходим ҳақиқатда ишлаган иш кунлари сони*

      

Туман коэффиценти суммаси

        

Бир ойлик иш ҳақи миқдори

((4 уст/5 уст * 6 уст * 3 уст) +7 уст)

       

Иш ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўлов

(8 уст * 0,05)

       

Ажратиладиган субсидия, жами

(сўм)

(8 уст + 9 уст)

         

а

   

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

     







2.

    







     







Жами

     







         

*) Ходимнинг айбисиз (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши натижасида маҳаллий ҳокимликлар қарорлари асосида таълим муассасаларининг фаолияти вақтинча тўхтатилганда, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа фавқулотда ҳолатлар рўй берганида) бекор туриб қолинган кунлар ҳам қўшилади.

         

          




Низомга

4-ИЛОВА



___________ ДХШ асосидаги МТТ ва хусусий

МТТга ажратиладиган компенсациялар учун

БУЮРТМАНОМА

         

           

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

          

Т/р

        

Тарбияла-

нувчининг

Ф.И.О.

      

Ҳисобот ойида-

ги иш

кунлари сони

    

Ҳар бир тарбияла-

нувчининг

ташкилотга қатнаган кунлари сони

        

Электр ва табиий газ истеъ-

моли учун ажрати-

ладиган маблағ

(5 уст+12 уст)

      

Шундан:

        

Электр энерги-

яси учун компен-

сация миқдори*

     

Электр учун

       

Табиий газ учун

(суюлтирилган газ ёки

кўмир маҳсулотлари)

      

1 кВт/соат нархи

    

Ҳисобот ойида ҳақиқий харажат

(кВт)

   

Ҳақиқий истеъмол учун ҳисоб-

ланган сумма-

нинг 50 фоизи

(6 уст *7 уст * 50%)

       

Бир нафар тарбияла-

нувчига

компенса-

циянинг

кунлик қатъий миқдори

     

Компен-

сация ойлик максимал суммаси

(3 уст * 9 уст)

    

Бир нафар тарбияла-

нувчига

компенса-

циянинг

кунлик қатъий миқдори

    

Компен-

сация суммаси

(3 уст * 11 уст)

   

а

    

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

1.

     

2.

    

...

     

     

   

Жами

       

          

*) Электр энергияси учун компенсация ҳисобот ойида ташкилот томонидан ҳақиқатда фойдаланилган электр энергияси суммасининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ушбу Низомда электр энергиясидан фойдаланиш харажатлари учун компенсациянинг ойлик максимал суммасидан ошмаган ҳолда ажратилади.

         

           




Низомга

5-ИЛОВА



20___ йил __________ ойи учун "__________"

оилавий МТТда таълим олаётган ҳар бир

бола учун субсидия олишга

БУЮРТМАНОМА

        

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

            

Т/р

        

Тарбияланувчи тўғрисида маълумотлар

    

Ҳисобот ойида

    

Ф.И.О.

      

Туғилган санаси

       

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома серияси

ва рақами

      

Тарбияланувчи-нинг МТТга қатнаган кунлари сони

       

Субсидиянинг республика бўйича қатъий кунлик миқдори

       

Тарбияланувчи таъминоти учун тўланган маблағ

(ота-оналар тўлови миқдори)*

     

Тарбияланувчи учун ажратиладиган субсидия суммаси

(4 уст * 5 уст

+ 6 уст)

         

а

    

1

2

3

4

5

6

7

1.

    








2.

     








...

     









ЖАМИ:

    

Х

Х





          

*) Боқувчисини йўқотган аёллар фарзандлари ота-оналар тўловларидан озод этилади, тегишли ҳудуддаги 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб берилади.

           

           




Низомга

6-ИЛОВА



20___ йил ________ ойи учун "___________"

оилавий МТТга иш ҳақи бўйича ажратиладиган

субсидияларни олиш учун

БУЮРТМАНОМА

           

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

            

Т/р

      

Ходимнинг Ф.И.О.

       

Лавозим номи

     

Штат бирлиги

        

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

      

Ҳисобот ойида

      

Ҳисобот ойида иш кунлари сони

    

Ходим ҳақиқатда ишлаган иш кунлари сони*

      

Туман коэффициенти суммаси

      

Бир ойлик иш ҳақи миқдори

((4 уст/5 уст * 6 уст * 3 уст) + 7 уст)

     

Иш ҳақига нисбатан ягона ижтимоий тўлов

(8 уст * 0,05)

    

Ажратиладиган субсидия, жами (сўм)

(8 уст + 9 уст)

      

а

     

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

1.

    

2.

      

      

Жами

        

         

         




Низомга

7-ИЛОВА



20___ йил ________ ойи учун "__________"

оилавий МТТга юмшоқ жиҳозлар ва дори воситалари

харажатлари бўйича субсидияларни олиш учун

БУЮРТМАНОМА

         

Ташкилот СТИРи

___________

Ҳудуд номи

___________

Туман (шаҳар) номи

___________

МФЙ номи

___________

Уй рақами

___________

        

Т/р

       

Тарбияланувчининг

Ф.И.О.


Ҳисобот ойидаги иш кунлари сони

        

Тарбияланув-

чилар сони*


Ҳисобланган жами субсидия суммаси

(6 уст+8 уст)

      

Шундан:

      

Юмшоқ жиҳозлар тури

    

Дори воситаси тури

    

Республика бўйича қатъий миқдори

    

Субсидия суммаси

(3 уст * 5 уст)

      

Республика бўйича қатъий миқдори

      

Субсидия суммаси

(3 уст * 7 уст)

        

а

   

1

2

3

4

5

6

7

8

1.

  









2.

  









     









Жами

       








           

*) Ҳисобот ойида оилавий МТТга давомати 40 фоиздан юқори бўлган тарбияланувчиларнинг сони.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август


































































Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск