ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мактабгача таълим муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 й. 426-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2022 й.

N 426



МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИДА ДАВЛАТ-

ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР

ЁРДАМИДА СОДДАЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон, "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон фармонлари ҳамда "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-322-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 24 февралдаги 129-сон қарорига мувофиқ мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотларида, шу жумладан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида:

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ходимларнинг ишга келиб-кетиши ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматидан келиб чиқиб Мактабгача таълим вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизимида (кейинги ўринларда НМТТБАТ) автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади;

ходимларнинг ишга келиб-кетишини ҳисобга олиш ҳамда тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш мобил илова ёрдамида шахсни биометрик идентификация қилиш технологияси орқали амалга оширилади;

ҳисобот ойида тарбияланувчиларнинг ўртача ойлик давомати НМТТБАТда рўйхатга олинган тарбияланувчилар сонига нисбатан 40 фоиздан кам бўлганда, ушбу ой учун ходимларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланмайди (ҳудуддаги фавқулодда ҳолатлар, об-ҳавонинг кескин совиб ёки исиб кетиши, санитария-эпидемиологик вазиятлар ва бошқа ҳолатлар рўй бериши сабабли давомат камайиши ҳолатлари бундан мустасно).


2. Қуйидагилар:

Молия вазирлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун тижорат банкларига ресурс жойлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган ташкилотлар ҳузурида ташкил этиладиган мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг иш ҳақи харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими ва "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга татбиқ этилсин.


3. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) 2022 йил 15 августга қадар:

а) Мактабгача таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иловада кўрсатилган вазирликлар ва идораларнинг тегишли маълумотлари НМТТБАТга "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилишини таъминласин.

Бунда 5-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идоралар раҳбарларига электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, шунингдек, "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро платформасига интеграциялашувини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин;

б) НМТТБАТнинг барқарор фаолиятини таъминлаш мақсадида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари жойлашган ҳудудларда мобил интернет тармоғи узлуксиз ва сифатли ишлашини таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Тегишли тижорат банкларига:

тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредит ажратишда охиригача қуриб битказилмаган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари биноларини гаров таъминоти сифатида қабул қилиш;

имтиёзли кредит ажратилиб, бекор қилинган битимлар бўйича ажратилган имтиёзли кредит маблағларини қайтариш чораларини кўриш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

5-ИЛОВА



Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини

бошқариш ахборот тизими ва "Электрон ҳукумат"

тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси

ўртасида ўзаро алмашиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

            

Т/р

        

Маълумот ва ҳужжатлар номи

       

Маълумот ва ҳужжатларни бериш

учун масъул ваколатли органлар

    

1.

Шахсга доир маълумотлар


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат персоналлаштириш маркази


2.

Туғилиш, ўлим, никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралганлик тўғрисидаги маълумотлар


Адлия вазирлиги

3.

Давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) асосидаги ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари


4.

ДХШ асосидаги ташкилотларга оид лицензия ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар


5.

ДХШ асосидаги ташкилотларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаганлиги ёки тўхтатганлиги тўғрисидаги маълумотлар


Давлат солиқ қўмитаси

6.

ДХШ асосидаги ташкилотлар томонидан кўчмас мулк объектларини ижарага олишга оид маълумотлар


7.

ДХШ асосидаги ташкилотлар томонидан фойдаланадиган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар


Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги


8.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги маълумотлар


Молия вазирлиги

9.

Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимлари тўғрисидаги маълумотлар


10.

Кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар


11.

Боқувчисини йўқотган аёллар ва уларнинг фарзандлари тўғрисидаги маълумотлар


12.

Олий ёки профессионал таълим муассасалари битирувчиларига берилган диплом тўғрисидаги маълумотлар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

13.

Жисмоний шахсларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги


14.

Ходимларнинг малака тоифалари тўғрисидаги маълумотлар


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти


15.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)лар бўйича 7 ёшгача ва 7 ёшдаги болалар сони тўғрисидаги маълумотлар


Давлат статистика қўмитаси

16.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар


Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


17.

Электр энергияси ва табиий газ таъминоти ташкилотларининг ахборот тизимларидаги ҳар ойлик маълумотлар


"Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ҳудудий электр

тармоқлари" АЖ


18.

"Темир дафтар"га киритилган оилалар тўғрисидаги маълумотлар


Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни

қисқартириш вазирлиги


19.

"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизлар тўғрисидаги маълумотлар


Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

20.

"Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар тўғрисидаги маълумотлар


Ёшлар ишлари агентлиги

        

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

            

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) қуйидаги мазмундаги 7-1 ва 7-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"7-1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият юритаётган, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун, уларнинг педагогик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.

7-2. Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади";


б) Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорларининг Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари бўлимида:

3-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

          

"

3.

Тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари

            

2 095 874

1 975 627

1 850 054

1 727 603

1 203 660*

";

            

қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*) Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашда қўлланилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1027-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 4-бандида:


а) учинчи хатбошидаги "моддий рағбатлантиришга" сўзлари "моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоят мактабгача таълим бошқармалари ва Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлимлари ва Вазирлик тизимидаги ташкилотларни жиҳозлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга;".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 18 декабрдаги 991-сон қарорида:


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "берилсин." сўзи "берилади;" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади";

учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) Илова (Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ойлик компенсацияларни тўлаш тартиби тўғрисида низом)нинг 2-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти мавжуд бўлмаган, лекин унинг муқобил турларидан (шу жумладан, суюлтирилган газ ёки кўмир маҳсулотларидан) фойдаланаётган давлат-хусусий шериклик асосидаги ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) ҳам тўланади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорида:


а) 1-илова (Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом)нинг 35-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар кейинги ўқув йилининг бошланишига қадар ташкилотда қолади";


б) 5-илова (Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги низом)да:


47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"47. Ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тарбияланувчиларидан ташқари реабилитация маркази мазкур ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотнинг тиббий-психологик-педагогик кенгаши кўрсатмасига кўра 2 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни ҳамда мазкур қарорга 4-илова билан тасдиқланган Тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосасини бериш учун асос бўладиган тиббий кўрсатмалар рўйхатида белгиланган ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган 2 ёшдан 7 ёшгача болаларни ҳам амбулатор шароитида қабул қилади ва реабилитация тадбирларини ўтказади";


70-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


72-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"72. Ихтисослаштирилган ташкилотга Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади".

6. Вазирлар Махкамасининг "Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 17-иловада:


6-позициядан "и) соғлиқни сақлаш органлари билан тузилган шартнома рақами ва санаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-позициядан "Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


9-позициядаги "7 ёшгача" сўзлари "7 ёш 9 ойгача" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

             




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 2 августдаги

426-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида" 2019 йил 16 декабрдаги ЎРҚ-595-сон Қонуни) 2021 йил 20 майдаги 320-сон қарорига 1-илованинг 14 ва 16-бандлари.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 11 августдаги 510-сон қарорига илованинг 5 ва 6-бандлари.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон Фармони) 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сон қарорига 1-илованинг 52-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 35-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 3 август























































Время: 0.2077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск