ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Адвокатура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 й. 432-сон "Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2022 й.

N 432



АДВОКАТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

МАХСУС ЭЛЕКТРОН ТИЗИМ ОРҚАЛИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ҳамда "Адвокатура фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги ПҚ-263-сон қарорининг 2-банди "а" кичик бандига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш, талабгор томонидан малака имтиҳонини топширишининг амалдаги тартиби сақланган ҳолда, "Лицензия" ахборот тизими орқали амалга оширилиши ва расмийлаштириб борилиши;

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ лицензиялаш тартиб-таомилларини белгиловчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Адвокатлик фаолиятини махсус электрон тизим орқали лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

адвокатлик фаолиятини лицензиялаш учун талабгорнинг хоҳишига кўра "Лицензия" ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиби;

адвокатлик фаолиятини лицензиялашни фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноий суд ишларини юритиш ихтисосликлари бўйича амалга ошириш;

талабгорнинг адвокатлик лицензиясини олиши учун талаблар ва шартларни белгилаш;

лицензияловчи орган (Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари) томонидан ўн иш куни ичида "Лицензия" АТ орқали талабгорнинг аризасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш тартиби;

талабгор ёки лицензиат томонидан лицензияловчи орган ёки унинг мансабдор шахси қарорлари ёхуд ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш ҳамда уни кўриб чиқиш муддатлари, тартиби ва шартлари;

адвокатга адвокатлик гувоҳномасини берган тегишли адлия органи томонидан адвокатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини назорат қилиш тартиби;

Адвокатлик фаолияти учун берилган лицензияларнинг давлат реестрини "Лицензия" ахборот тизимида электрон шаклда юритиш тартиби.


3. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январга қадар мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ адвокатлик фаолиятини лицензиялашни "Лицензия" ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ушбу қарор 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 5 августдаги

432-сон қарорига

2-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган

деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 95-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарори)" 2017 йил 25 октябрдаги 873-сон қарорига илованинг 3-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2018 йил 19 январдаги 34-сон қарорига 1-илованинг 26-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарори 5-банди, шунингдек унга 3-илова.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 83-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахслар, фаолиятини ваколатхона, филиал ёки доимий муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва сақлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 сентябрдаги 539-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 8-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 4-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 август














































Время: 0.1666
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск