ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 07.07.2022 й. 15-2022-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 07.07.2022 й. 17-2022Қ/Қ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 06.07.2022 й. 4-mh-сон "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 09.08.2022 й. 2779-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2022 й.

N 2779-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2022 й.

N 15-2022


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.07.2022 й.

N 17-2022Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.07.2022 й.

N 4-mh


ҚАРОРИ



"Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,

тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш

ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сонҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳамда 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон "Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Меҳнат вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 апрелдаги 38/ққ, 6/ққ, 4-мҳ-сон "Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2779, 2016 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 16-сон, 170-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А.Х. Тошкулов

Вазир

Б.О. Саидов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н.Б. Хусанов

            





Қарорга

ИЛОВА



"Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган,

тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус,

касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш

ҳамда уларга нафақа тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "ўрта махсус ва профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) номидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "ўрта махсус ва профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлмаган ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари (бундан буён матнда таълим муассасаси деб юритилади) битирувчиларини (бундан буён матнда битирувчи деб юритилади) "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан танлаб олиш ҳамда уларга нафақа тўлаш тартибини белгилайди.";


в) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида" деган сўзлар "таълим муассасасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2, 3 ва 20-бандлардаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Битирувчи нафақа олиш учун таълим муассасасини битириб, ишга жойлашгандан кейин ўзи тамомлаган таълим муассасаси директорига нафақа берилишини сўраб ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

васий ёки ҳомий тайинлаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг ёки болани оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисидаги келишувнинг нусхаси;

доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи ҳақида маълумотнома.

Бунда, битирувчининг туғилганлик ҳақида гувоҳномаси нусхаси, биометрик паспорт ёки идентификация ID-картаси маълумотлари, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса), солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), битирувчи ёки унинг ота-онасида мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) филиалларининг маълумотномалари, битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи - ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда) таълим муассасаси томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотларидан "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади.";


е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Таълим муассасаси директори ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар, шунингдек таълим муассасаси томонидан сўраб олинган мазкур Низомнинг 5-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатларни бир иш куни ичида кузатув хати билан "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимига (бундан буён матнда "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлими деб юритилади) тақдим этади.";


ж) 7-бандда:

учинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиғи - комиссия аъзоси;";

олтинчи хатбошидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "таълим" деган сўз билан алмаштирилсин;


з) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Аризаларни кўриб чиқишда комиссия таълим муассасаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида қуйидаги масалаларни ўрганади:

битирувчининг ота-она қаровисиз қолишига асос бўлган ҳолатлар (ота-онаси вафот этган, бедарак йўқолган, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган, узоқ муддат ишлаш, ўқиш ёки бошқа мақсадларда кетган, озодликдан маҳрум этилган ва ҳ. к.);

битирувчининг оилавий ва мулкий аҳволи, турар жой билан таъминланганлик даражаси;

битирувчининг тиббий-ижтимоий аҳволи (ногиронлиги, узоқ муддат даволанишга муҳтожлиги ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлиги).";


и) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақидан" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдоридан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


й) 18 ва 22-бандлардаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар "Таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 9 август


















































Время: 0.2103
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск