ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2022 й. 442-сон "Зарафшон" миллий табиат боғини Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.08.2022 й.

N 442




"ЗАРАФШОН" МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИНИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТИЗИМИГА

ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори ижросини таъминлаш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни давлат томонидан бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, "Зарафшон" миллий табиат боғидаги реликт ва ноёб тўқайзор ўрмонлар, табиий мажмуаларни муҳофаза қилиш, табиий объектлар ва мажмуалардан қонунчилик талаблари асосида фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси), Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Жомбой ва Булунғур туманлари ҳудудида жойлашган, умумий майдони 2 426,2 гектар бўлган "Зарафшон" миллий табиат боғини штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидан Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. "Зарафшон" миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


3. Республика комиссияси (Обломурадов) икки ой муддатда "Зарафшон" миллий табиат боғининг:

мол-мулклари ва асосий воситаларини ҳамда бошқа объектларини, шунингдек, питомникларидаги ёввойи ҳайвонларни хатловдан ўтказсин;

штат бирликлари ва моддий-техник базаси билан бирга ҳамда амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилиниши-топширилишини таъминласин.


4. Давлат экология қўмитаси:

а) уч ой муддатда "Зарафшон" миллий табиат боғининг:

низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

ер участкалари, кўчмас мулк объектларининг кадастр ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини;

ҳудуди, шунингдек, унинг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари чегараларининг белгиланишини таъминласин;

б) Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2022 йил 1 ноябрга қадар жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ўтказиб Бухоро буғулари учун яшаш жойларини яхлит сақлаш, Зарафшон дарёси сув сатҳининг пасайиши натижасида қирғоқлардаги тўқайзорларга бўлаётган салбий таъсирнинг олдини олиш мақсадида миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин;

в) доимий равишда:

табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тарғибот ва давлат экология назорати ишларини кучайтирсин;

Фанлар академияси билан биргаликда "Зарафшон" миллий табиат боғи ҳудудида табиий объектлар мониторинги юритилиши ва илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Давлат экология қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 августдаги

442-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Зарафшон" миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш

ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. Н. Обломурадов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси


2. Н. Бакиров

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари


3. Б. Ибрагимов

-

Фанлар академияси вице-президенти


4. А. Шукуров

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари


5. Х. Шеримбетов

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар бошқармаси бошлиғи, Комиссия котиби


          

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 10 августдаги

442-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Зарафшон миллий табиат боғи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 7 февралдаги 82-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимига киради".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикасида "Судочье-акпетки" давлат буюртма қўриқхонасини ташкил қилиш тўғрисида" 2021 йил 8 февралдаги 58-сон қарорида:


а) 1-банддаги "Мўйноқ" сўзи "Мўйноқ, Тахтакўпир" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг II бўлими "Ҳудуд номи" устунидаги "Мўйноқ" сўзи "Тахтакўпир" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


II. "Акпетки" участкаси


Мўйноқ тумани


335 484

Тахтакўпир тумани


53 801

Жами:


389 285

Умумий ер майдони


442 223


".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сон қарори билан тасдиқланган 2021-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги дастурига 9-илованинг "Миллий табиат боғлари" бўлими 3-позицияси "Идоравий мансублиги" устунидаги "Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси" сўзлари "Давлат экология қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон фонди ерлари ва суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда ёғочбоп маҳсулотлар етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 июлдаги 442-сон қарорига 3-илованинг "Самарқанд вилояти" бўлими 5-позициясиҳота дарахтзорларини барпо этувчи давлат ўрмон ҳўжаликлари номи" устунидаги "Зарафшон миллий табиат боғи" сўзлари "Каттақўрғон давлат ўрмон хўжалиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 август





















































Время: 0.0147
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск