ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2022 й. ПҚ-348-сон "Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2022 й.

N ПҚ-348



РЕСПУБЛИКАДА ҚОН БИЛАН

ИШЛАШ ХИЗМАТИ МУАССАСАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА АҲОЛИ ОРАСИДА БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК

ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан янги форматдаги "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги "очиқ мулоқоти" доирасида белгиланган устувор вазифаларни бажариш мақсадида:


1. Қуйидагилар қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

қон билан ишлаш хизмати муассасаларини юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш, донорлар қони таркибида гемотрансмисcив инфекциялар мавжудлигини текширишда замонавий иммунофермент текширувлари билан бир қаторда ПЗР-текширувларини амалиётга татбиқ этиш;

илғор хорижий тажриба асосида клиник ва ишлаб чиқариш трансфузиологияси йўналишлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, соҳа ходимларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташини ташкил этиш;

трансфузиология йўналишида юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, соҳа ходимларининг илмий салоҳиятини ошириш;

қон билан ишлаш хизмати муассасаларининг сарф воситаларига бўлган эҳтиёжини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаш;

оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли орасида қон донорлиги аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, беғараз донорликни ривожлантириш бўйича волонтёрлик ҳаракатини оммалаштириш, сайёр донорлик кўламини кенгайтириш.


2. Қуйидагилар:

Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;

2022-2025 йилларда қон билан ишлаш хизмати муассасаларини жиҳозлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) 2026 йил 1 январга қадар:

йиллик донациялар сонини 350 мингтага, ҳар минг аҳолига донациялар кўрсаткичини 10 тага, қон тайёрлашда мобил сайёр гуруҳлар улушини 50 фоизга етказиш;

қон билан ишлаш хизмати муассасалари томонидан бир йилда ишлаб чиқариладиган қон ҳажмини 150 минг литрга, эритроцитлар массасини - 75 минг литрга, плазма ҳажмини - 60 минг литрга, альбумин ҳажмини - 1 000 литрга, иммуноглобулин ҳажмини - 2 минг дозага етказиш чораларини кўрсин;

б) 2024 йил 1 январга қадар қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) амалиётини йўлга қўйсин;

в) 2022-2024 йиллар давомида қон билан ишлаш хизмати муассасаларини 15 та цитаферез аппарати, 15 та қонни қайта ишлаш учун рефрижераторли центрифуга, 7 та тезкор контактли музлаткич, 15 та тўлиқ автомат иммунофермент (ИФА/ИХЛА) анализатори, 14 та ПЗР анализатори ва 13 та кўчма донорлик комплекси билан жиҳозласин;

г) етарли ҳажмда қон компонентлари захирасини яратиш мақсадида қон билан ишлаш хизмати муассасаларини зарур миқдордаги гемоконтейнерлар билан таъминласин ва уларнинг марказлашган харидини ташкил қилсин. Бунда, 2023 йилда жами харид қилинган гемоконтейнерларнинг 50 фоизини, 2024 йилда - 75 фоизини ва 2025 йилда - 100 фоизини лейкофильтрли гемоконтейнерлар ташкил этишини таъминласин.

Белгилаб қўйилсинки, қон билан ишлаш хизмати муассасаларини жиҳозлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида ажратиладиган маблағлар доирасида, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


4. Белгилансинки, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

а) "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бирйўла бериладиган пул мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача оширилади;

б) "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;

в) доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва уларнинг яқин қариндошлари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллари, турмуш ўртоғининг ота-оналари) стационар даволаниш жараёнида, зарурат туғилганда, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади;

г) донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатларнинг қиймати республика бўйича бир хил - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 фоизи миқдорида белгиланади;

д) иммун донорларга ўтказилган иммунизация ва топширилган плазмаси учун ҳақ тўлаш миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг оширилиши даражаси доирасида мутаносиб равишда индексация қилиб борилади;

е) шошилинч ҳолатларда донор қонининг таркибий қисмларини ташиш учун тез тиббий ёрдам хизматидан фойдаланишга рухсат берилади.


5. Ҳар ойнинг иккинчи ҳафтаси "Қон донорлиги ҳафталиги" этиб эълон қилинсин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев) бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда "Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида:

аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини тарғиб этувчи видеороликларни, қон донорлиги муаммоларига бағишланган ижтимоий реклама маҳсулотларини тайёрласин ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида, электрон ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсин, ушбу жараёнга таниқли инсонлар, спорт усталари, санъаткорлар, дин вакиллари, блогерлар ва маҳалла нуронийларини жалб қилсин;

қон донорлигини ривожлантиришга бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этсин;

Интернет жаҳон ахборот тармоғида, электрон ва оммавий ахборот воситаларида қон донорлигининг аҳамияти тўғрисида мақолалар чоп этсин. Бунда, қон донорлиги жамиятда инсонпарварлик, ватанпарварлик, сезгирлик каби фазилатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини ёритишга алоҳида эътибор қаратсин;

ёшлар учун "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишонига сазовор бўлган, шу жумладан кўп йиллар давомида беғараз қон донорлари бўлиб келаётган шахслар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатларини ташкил этсин;

вазирлик ва идоралар, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллалар ҳамда таълим муассасаларида беғараз донорлик акцияларини ташкил этсин ва ушбу ишларни амалга ошириш учун сайёр донорлик гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйсин;

қон топширган донорларни махсус белгилар туширилган футболкалар, бош кийимлар, канцелярия буюмлари, театр, концерт-томошалар, кафе ва ресторанларга совға карталари, спорт муассасаларига бепул абонементлар ҳамда бошқа совринлар билан тақдирлаш чораларини кўрсин;

беғараз қон донорлиги шиори остида хайрия марафонлари ва фестивалларни ўтказсин.


6. Республика қон қуйиш маркази (А. Саидов):

қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари учун - "Ишлаб чиқариш трансфузиологияси" мутахассислиги бўйича, даволаш муассасаларининг гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи ходимлари учун - "Клиник трансфузиология ва изосерология асослари" мутахассислиги бўйича малака ошириш курсларини ташкил қилсин;

2022 йил 1 сентябрга қадар малака ошириш курсларини ташкил этиш учун малакали, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилсин ҳамда ўқув хоналарини замонавий адабиётлар, лаборатория жиҳозлари, компьютер технологиялари ва асбоб-ускуналар билан жиҳозласин;

2022 йил якунига қадар "Ишлаб чиқариш трансфузиологияси" мутахассислиги бўйича - 60 нафар, "Клиник трансфузиология ва изосерология асослари" мутахассислиги бўйича - 60 нафар қон қуйиш хизмати ходимларини ўқитсин;

малака ошириш курсларида қон қуйиш хизмати ходимларини мутахассислигига оид кўникмалар билан бирга, шахслараро муносабат ва донорлар билан ишлаш маданияти кўникмаларига ўқитишни ташкил қилсин.


7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент ва Сирдарё вилояти ҳокимликларининг 2023 йил 1 декабрга қадар:

Нукус шаҳар қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлимлари учун қўшимча бино қуриш;

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қон қуйиш станцияларининг янги биноларини қуриш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари Нукус шаҳар қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлими учун қўшимча бино, шунингдек, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида қон қуйиш станцияларининг янги биноларини қуриш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


8. Тошкент вилояти ҳокимлиги (З. Мирзаев), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев) ва Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров):

икки ой муддатда қон қуйиш станцияларини қуриш учун бўш турган ва захирага олинган ерларни доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Соғлиқни сақлаш вазирлигига белгиланган тартибда ажратсин;

қон қуйиш станциялари қурилишини лойиҳалаштириш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур маблағларни ажратсин.


9. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг имтиёзли кредитлари ва грантларини жалб қилиш бўйича зарур чораларни кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б. Мусаев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2023 йил 1 октябрга қадар аҳоли орасида донорлик ҳаракатини ривожлантириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги масъулиятини кучайтириш ҳамда донорларни рағбатлантириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича;

икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 августдаги

ПҚ-348-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республикада қон билан ишлаш хизмати

муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш

ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИ


Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Сумма

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. ҚОН БИЛАН ИШЛАШ ХИЗМАТИ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қон билан ишлаш хизматининг янгиланган штат меъёрларини тасдиқлаш.

1. Штат меъёрлари лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил

1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н.Хусанов)

2. Қон билан ишлаш хизмати мутахассисларини жалб этган ҳолда штат меъёрлари лойиҳасини тайёрлаш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Штат меъёрлари лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идораларга ўрганиш ва таклифлар киритиш учун тақдим этиш.

2022 йил

1 декабрь

4. Қон билан ишлаш хизматининг янгиланган штат меъёрларини тасдиқлаш.

Бунда:

қон билан ишлаш хизматларини қон тайёрлаш қувватига қараб тоифалаш;

мавжуд штат бирликлари доирасида навбатчилик пости, қўшимча врач ва лаборантлар, IT-мутахассис ҳамда бошқа зарур штатларни назарда тутиш.

2023 йил

1 январь

2.

Қон ва унинг таркибий қисмлари донори бўлишга тўсқинлик қилувчи кўрсатмалар рўйхатини халқаро тажрибадан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш.


1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 16 декабрдаги "Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 423-сон буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил

1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)

2. Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғини тасдиқлаш ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш.

2022 йил

1 декабрь

3.

Донорлардан олинган қонни тайёрлаш, қайта ишлаш ва лаборатория текширувларини амалга оширишда замонавий стандартларни (GMP) жорий этиш.

1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.


2022 йил

1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)


2. Қон тайёрлаш, қайта ишлаш ва лаборатория текширувларини амалга оширишда жаҳон тажрибасини ўрганиш.


2022 йил

1 ноябрь

3. Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини ташкил этиш бўйича замонавий стандартлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил

1 январь

4. Замонавий стандартларни белгиланган тартибда тасдиқлаш.


2023 йил

1 март

5. Замонавий стандартларни қон тайёрлаш, қайта ишлаш ва лаборатория текширувлари жараёнларига жорий этиш.


2023 йил

1 май

4.

Ўзбекистоннинг безгакдан ҳоли давлат сифатида расман тан олинганлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг безгакдан ҳоли давлат мақомини тасдиқловчи расмий сертификатини олиши муносабати билан қон донорларининг лаборатория текширувларини қайта кўриб чиқиш.

1. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил

1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Б.Юсупалиев)

2. Ўзбекистоннинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг безгакдан ҳоли давлат мақомини тасдиқловчи расмий сертификатини олганлигини ҳисобга олиб қон билан ишлаш хизмати мутахассисларини жалб этган ҳолда қон донорлари учун ўтказиладиган лаборатория текширувларини қайта кўриб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғини тасдиқлаш ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш.

2022 йил

1 декабрь

5.

Қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текширишни (ИФА/ПЗР) йўлга қўйиш.

1. Қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текширишни (ИФА/ПЗР) жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2022 йил

1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати

(Б. Юсупалиев)

2. Донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил

1 ноябрь

3. Донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш (ИФА/ПЗР) стандартларини амалиётга жорий этиш.

2024 йил

1 январь

II. АҲОЛИ ОРАСИДА БЕҒАРАЗ ДОНОРЛИК

ҲАРАКАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

6.

Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимидаги муассасаларда беғараз донорлик ҳаракатини ташкил қилиш.


1. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимидаги муассасаларда беғараз донорлик ҳаракатини ташкил қилиш бўйича масъулларни белгилаш.


2. Ўқувчи-талабалар ва ҳарбий хизматчилар ўртасида қон донорлиги бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш.


3. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимидаги муассасаларда донорлик акциясини ўтказиш санасини белгилаш ва потенциал донорлар рўйхатини шакллантириш.


4. Қон донорларини кенг жалб қилиш, уларни маънавий-руҳий ҳамда психологик қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ёшлардан иборат бўлган волонтёрлик гуруҳларини тузиш.


5. Донорлик акцияларини ўтказиш ва уларнинг мониторингини юритиш.


6. Ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари, Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги тизимидаги муассасаларда ўтказиладиган донорлик акцияларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


7. Қон гуруҳи камдан-кам учрайдиган донорлар рўйхатини шакллантириш, улар ўртасида қон гуруҳи аҳамияти ҳақида тушунтиришлар олиб бориш ва қон акцияларига кенг жалб қилиш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида



Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(А.Тошкулов),

Мудофаа вазирлиги

(Б.Қурбанов),

Ички ишлар вазирлиги (П.Бобожонов), Ёшлар ишлари агентлиги

(А.Саъдуллаев)

7.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини жалб қилган ҳолда аҳоли орасида донорлик акцияларини ташкил этиш.


1. Аҳоли орасида донорлик ҳаракатини ташкил қилиш бўйича масъулларни белгилаш.


2. Аҳоли ўртасида қон донорлиги бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш.


3. Жойларда ва ташкилотларда донорлик акциясини ўтказиш санасини белгилаш ва потенциал донорлар рўйхатларини шакллантириш.


4. Донорлик акцияларини ўтказиш ва мониторингини юритиш.


5. Жойларда ва ташкилотларда ўтказиладиган донорлик акцияларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.


6. Қон донорларининг қуйиш учун қон топширадиган куни ҳамда эртаси куни меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар, кечки сменадаги ишлар ва иш вақтидан ташқари ишларда ишлашига тақиқ қўйиш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида



Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

8.

Беғараз қон донорлигини мунтазам равишда Интернет жаҳон ахборот тармоғи, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.


1. Аҳоли орасида донорлик ҳаракатини тарғиб этувчи видеороликлар яратиш ва бу жараёнга таниқли инсонлар, спорт усталари, санъаткорлар, дин вакиллари, блогерлар ва маҳалла нуронийларини кенг жалб этиш.


2. Аҳоли орасида донорлик ҳаракатини тарғиб этувчи видеороликларни Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.


3. Республикада қон донорлигини ривожлантиришга бағишланган телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар ташкил этиш.


4. Интернет жаҳон ахборот тармоғи, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида қон донорлигининг аҳамияти тўғрисида мақолалар чоп этиш. Бунда, қон донорлиги жамиятда инсонпарварлик, ватанпарварлик, сезгирлик каби фазилатларни мустаҳкамлашга хизмат қилишини ёритиб бериш.


5. Таълим муассасалари (танаффус пайтида), аэропорт, темир йўл ва автовокзаллар, савдо-кўнгилочар мажмуалар, маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар, меҳмонхоналар ва бошқа ташкилотларнинг локал тармоқлари орқали беғараз қон донорлиги ҳақидаги аудио ва видеороликларни тарғиб этиш.


6. Қон донорлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш.


7. Беғараз қон донорлигига оид ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ва уларни давлат телеканалларида бепул намойиш этиш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида



Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

ЎзМТРК (А.Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.Кўчимов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.Ходжаев), Транспорт вазирлиги (И.Махкамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Мобил алоқа операторлари орқали аҳолини қон топширишга ундайдиган СМС-хабарномалар юбориш.

Қон топширган донорларга уларнинг қони муҳтож инсонларга қуйилгани ҳақида мобил алоқа операторлари ва бошқа усуллар орқали хабар бериш амалиётини йўлга қўйиш.

1. Мобил алоқа операторлари билан келишувлар имзолаш.

2022 йил 1 ноябрь



Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Aхборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Шерматов)

2. Мобил алоқа операторлари орқали аҳолини қон топширишга ундайдиган СМС-хабарномалар юбориш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида

3. Мобил алоқа операторларига қон топширган донорлар ва уларнинг қони компонентлари ишлатилиши тўғрисида маълумотлар тақдим этиш.

Доимий

4. Қон топширган донорларга уларнинг қони муҳтож инсонларга қўйилганлиги ҳақида мобил алоқа операторлари ва бошқа усуллар орқали хабар бериш амалиётини йўлга қўйиш.

Маълумот тақдим этилгандан бошлаб 5 кун ичида

10.

Қон билан ишлаш хизмати муассасаларида ҳар бир гуруҳга мансуб қон ва унинг таркибий қисмлари захиралари тўғрисидаги маълумотлар очиқлигини таъминлаш.

1. Республика қон қуйиш маркази расмий веб-сайтини қайта ишлаб чиқиш, аҳолига қон донорлиги ҳақидаги маълумотларни оддий ва тушунарли шаклда, шу жумладан инфографика ва расмлар кўринишида тақдим этиш.


2. Қон билан ишлаш хизмати муассасаларида ҳар бир гуруҳга мансуб қон ва унинг таркибий қисмлари захираси тўғрисидаги маълумотларни Республика қон қўйиш маркази расмий веб-сайтига жойлаштириш ва уларни доимий янгилаб бориш.


3. Қон билан ишлаш хизмати муассасаларига донорларнинг ташкиллаштирилган ҳолда келишини таъминлаш мақсадида уларнинг онлайн навбатларини шакллантириш тизимини яратиш.


4. Қон олиш жойларида донорлар учун қулай муҳит ва дўстона муносабатни шакллантириш.

2023 йил 1 январь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев),

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Доимий донорларни рағбатлантириш.



1. Доимий донорларни тақдирлаш учун махсус белгилар туширилган футболкалар, кружкалар, бош кийимлар, канцелярия буюмлари ва бошқа совринлар тайёрлаш.


2. Доимий донорларни махсус белгилар туширилган футболкалар, кружкалар, бош кийимлар, канцелярия буюмлари ва бошқа совринлар билан тақдирлаш.


3. 10, 20 ва 30 марта қон топширган донорларни I, II ва III даражали сертификатлар билан тақдирлаш тизимини йўлга қўйиш.


4. Доимий донорларни театрлар, концерт-томошалар ва кинотеатрларга бепул чипталар, кафе ва ресторанларга совға карталар, спорт муассасаларига бепул абонементлар билан тақдирлаш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида



Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги билан боғлиқ масалаларни умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурларига киритиш.

Мактаб ўқувчиларининг қон марказларига ташрифларини ташкил этиш, улар билан маърифий суҳбатлар ўтказиш, уларга кўргазмали материаллар тақдим этиш.

1. Қон гуруҳлари, қон донорлиги ва унинг тарихи, қон донорлигининг аҳамияти тўғрисида оммабоп материаллар тайёрлаш.

2022 йил

1 ноябрь



Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев),

Халқ таълими вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурларига қон гуруҳлари, қон донорлиги ва унинг тарихи, қон донорлигининг аҳамияти тўғрисида дарс соатларини киритиш.

2023 йил

1 январь

3. Мактаб ўқувчиларининг қон билан ишлаш хизмати муассасаларига ташрифини ташкил этиш, улар билан маърифий суҳбатлар ўтказиш, қон донорлигининг аҳамияти, қон топширишнинг инсон организмига ижобий таъсирини, қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиб ва қоидаларини ёритиб бериш.

Доимий

13.

Сайёр донорлик сессиялар кўламини кенгайтириш.


1. Ташкил этиладиган сайёр донорлик сессиялари режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва Республика қон қуйиш марказининг расмий веб-сайтида жойлаштириш.

2022 йил 1 октябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Сайёр донорлик сессияларини аҳоли учун қулай жойларда ва вақтларда, шу жумладан дам олиш ва байрам кунлари, йирик савдо комплекслари, бозорлар, метро станциялари, саёҳат боғлари ва аҳоли гавжум бўлган бошқа жойларда ташкил этиш.

Доимий

14.

Донорлар учун махсус мобил илова ва Республика қон қўйиш марказининг расмий веб-сайтида алоҳида саҳифа яратиш.

Донорлар учун қуйидагиларни онлайн шаклда амалга ошириш имконини берувчи мобил илова ва Республика қон қўйиш марказининг расмий веб-сайтида алоҳида саҳифа яратиш:

қон қўйиш марказлари ва кўчма қон қуйиш станциялари жойлашуви (харитада кўрсатган ҳолда), уларнинг ишлаш режими, қон маҳсулотлари захираси (қон қўйиш марказлари кесимида) ва улар қайси мақсадларга ишлатилиши ҳақидаги маълумотларни олиш;

қон билан ишлаш хизматларида кўрсатиладиган қўшимча пуллик хизматлар ва уларнинг нархлари ҳақидаги маълумотларни олиш;

қон донорлиги, қон топшириш усуллари, уларга сарфланадиган вақт, қон топшириш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ва буни амалга ошириш учун қарши кўрсатмалар, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни олиш;

қон топшириш учун олдиндан онлайн рўйхатдан ўтиш ва ўзига хос навбат рақамини олиш;

қон топшириш марказига ташриф буюриш санаси ва вақти ҳақида олдиндан маълумот олиш;

амалга оширилган қон топширишлар ва уларнинг лаборатория таҳлиллар натижалари, донорнинг қон гуруҳи ва резус мансублиги тўғрисидаги маълумотларни олиш.

2023 йил 1 январь


Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), "IT-med" МЧЖ,

Aхборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Шерматов)

15.

Бирламчи донорлар билан кўп йиллар беғараз қон топшириб келаётган донорларнинг учрашувларини ташкил этиш ва мотивацион муҳит яратиш.

1. "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" кўкрак нишонига сазовор бўлган шахслар ва кўп йиллар беғараз қон топшириб келаётган донорлар билан ёшлар ва талабалар учрашувларини ташкил этиш.

"Қон донорлиги ҳафталиги" доирасида


Ижрочилар маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев)

2. Кўп йиллар беғараз қон топшириб келаётган донорлар орасида қон хизмати фаолияти бўйича сўровномалар ташкил этиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Йилига камида 3 марта

III. ҚОН БИЛАН ИШЛАШ ХИЗМАТИ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИНИ

ТРАНСФУЗИОЛОГИЯ СОҲАСИ БЎЙИЧА КАСБИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ

16.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Республика қон қуйиш марказида "Ишлаб чиқариш трансфузиологияси" мутахассислиги бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.


1. "Ишлаб чиқариш трансфузиологияси" мутахассислиги бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил 1 октябрь



Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)


2. Ўқув курсларини ташкил этиш учун малакали, шу жумладан хорижий илмий ходим ва мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил 1 ноябрь

3. Ўқув хоналарини зарур адабиётлар, лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

2022 йил 1 ноябрь

4. Ўқув курслари доирасида тингловчиларнинг:

қон тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва лаборатор текширувларни ўтказиш, жиҳозлардан тўғри фойдаланиш бўйича малакасини ошириш;

донорлар билан ишлаш маданияти кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш.

2023 йил 1 январь

17.

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда Республика қон қуйиш марказида "Клиник трансфузиология ва изосерология асослари" мутахассислиги бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

1. "Клиник трансфузиология ва изосерология асослари" мутахассислиги бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил

1 октябрь



Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев)


2. Ўқув курсларини ташкил этиш учун малакали, шу жумладан хорижий илмий ходим ва мутахассисларни жалб қилиш.

2022 йил

1 ноябрь

3. Ўқув хоналарини зарур адабиётлар, лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлаш.

2022 йил

1 ноябрь

4. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш, даволаш муассасаларининг гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи шифокорларининг клиник трансфузиология бўйича касбий билим, кўникма ва малакаларини мунтазам ошириб бориш.

2023 йил

1 январь

5. Даволаш муассасаларининг гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи шифокорларининг иш фаолиятини мунтазам равишда баҳолаб бориш ва уларнинг касбий кўникмаларини ошириш учун зарур бўлган қўшимча, изосерология асослари бўйича, тренинглар ўтказилишини таъминлаш.

Доимий

6. Даволаш муассасалари гемотрансфузия амалиёти билан шуғулланувчи шифокорларига малака тоифаларини беришда, уларнинг клиник трансфузиология ва изосерология асослари бўйича малака ошириш курсларини ўтганлигини ҳисобга олиш.

Доимий


18.

Қон билан ишлаш хизмати ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи марказларига малака оширишга юбориш.

1. Хорижий давлатларнинг етакчи марказлари билан республика қон билан ишлаш хизмати ходимларини касбий малакасини ошириш бўйича келишув имзолаш.


2. Қон билан ишлаш хизмати ходимларининг қон тайёрлаш, уни қайта ишлаш ва лаборатория текшириш жараёнлари самарадорлигини ошириш учун зарур бўладиган касбий билим, кўникма ва малакаларини халқаро тажрибалар асосида ошириш.

2022-2024 йиллар давомида


Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев)

19.

Осиё трансфузион тиббиёт уюшмаси (Asian Associations of Transfusion Medicine - ААТМ) билан қон донорлиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.

1. Қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимлари ўртасида Осиё трансфузион тиббиёт уюшмасига аъзо бўлиш бўйича тарғибот ишларини ташкил қилиш.

2022 йил 1 ноябрь


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), Республика қон билан ишлаш хизмати муассасалари раҳбарлари

2. Қон билан ишлаш хизмати муассасалари ходимларини Осиё трансфузион тиббиёт уюшмасининг трансфузиология бўйича ўтказиладиган вебинарларида иштирок этишга таклиф қилиш.

2024 йил 1 январь

20.

Трансфузиология соҳасида фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Трансфузиология соҳасида грант лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 январь


Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(И. Абдурахмонов),

Республика қон билан ишлаш хизмати муассасалари раҳбарлари

Лойиҳаларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш.

2023 йил 1 июнь

IV. ҚОН БИЛАН ИШЛАШ ХИЗМАТИ МУАССАСАЛАРИ БИНОЛАРИНИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ

ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ, КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАШ ҲАМДА

УЛАРНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

21.

Ҳудудий қон қуйиш станциялари биноларини капитал ва жорий таъмирлаш.

1. Ҳудудий қон қуйиш станциялари биноларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2022 йил

1 декабрь

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров)

2. Ҳудудий қон қуйиш станциялари биноларини капитал ва жорий таъмирлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

2023 йил

1 июнь


3. Ҳудудий қон қуйиш станциялари биноларини капитал ва жорий таъмирлаш.

2023 йил

1 сентябрь

22.

Тошкент ва Сирдарё вилоятлари қон қуйиш станциялари учун янги бино қуриш.

1. Қон қуйиш станциялари учун янги бино қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2022 йил

1 декабрь


20 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Мирзаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Қон қуйиш станциялари учун янги бино қуриш бўйича бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

2023 йил

1 июнь

3. Қон қуйиш станцияларини қуриб битказиш ва жиҳозларни эски бинодан кўчириш.

2023 йил якунига қадар

23.

Нукус шаҳар қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлимлари учун қўшимча бино қуриш.

1. Қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлими учун қўшимча бино қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.

2022 йил

1 декабрь


15 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Сариев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Бобоев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


2. Қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлими биносини қуриш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

2023 йил

1 июнь

3. Қон қуйиш станцияси ҳудудида лаборатория бўлими биносини қуриб битказиш ва ишга тушириш.

2023 йил якунига қадар

24.

Аҳолини қон препаратлари билан таъминлаш ҳолатини яхшилаш мақсадида Республика қон қуйиш марказида халқаро GMP амалиёти талабларига жавоб берадиган қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича таклиф тайёрлаш.


1. Қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш.

2022 йил

1 ноябрь



-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев),

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (С.Кариев)

2. Қон препаратларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш ва уни халқаро GMP амалиёти талабларига жавоб берадиган ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил

1 январь

25.

Республика қон қуйиш марказининг Қон препаратларини ишлаб чиқариш бўлимининг мавжуд биносини реконструкция қилиш ва таъмирлаш.

1. Республика қон қуйиш марказининг Қон препаратларини ишлаб чиқариш бўлими биносини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш.

2023 йил

1 сентябрь


10 млрд сўм

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

Соғлиқни сақлаш (Б.Мусаев),

Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Республика қон қуйиш марказининг Қон препаратларини ишлаб чиқариш бўлими биносини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш.

2024 йил

1 январь

3. Республика қон қуйиш марказининг Қон препаратларини ишлаб чиқариш бўлимида қон (аутоэрмасса, кам учрайдиган қон гуруҳли эрмасса ва киндик қони ўзак ҳужайралари) банкини яратиш ва жиҳозлаш.

2024 йил

31 декабрь

26.

"Қон хизмати" ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. "Қон хизмати" ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2023 йил 1 январь


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Ушбу мақсадлар учун ажратилган Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Б.Мусаев), "IT-med" МЧЖ,

Aхборот технологиялари ва коммуника-цияларини ривожлантириш вазирлиги

(Ш.Шерматов)

2. "Қон хизмати" ахборот тизимида қуйидагиларни онлайн режимда амалга ошириш имконини яратиш:

донорларни рўйхатга қўйиш, улар, шу жумладан кам учрайдиган қон гуруҳи бўлган донорлар ҳақида маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш;

донорнинг ҳар бир донацияси ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш, шу жумладан донорлик ихтиёрий ёки пуллик амалга оширилганлигини белгилаш;

донорда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигига қаршилик қилувчи кўрсатмалар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш;

донорларни тиббий кўрикдан ва лаборатория текширувидан (скринингдан) ўтказиш натижалари ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш;

донорда донорликнинг бутунлай рад этилишига олиб келувчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш;

донор учун кейинги донацияни амалга оширишнинг афзал вақтини белгилаш;

донорда донорликдан вақтинча четлаштиришга олиб келувчи ҳолатлар мавжудлиги ва четлаштириш муддати вақти ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш ва олиш.


2023 йил 1 сентябрь

3. "Қон хизмати" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали бошқа тиббиёт муассасаларининг ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.

2023 йил 1 ноябрь

4. Барча қон билан ишлаш хизматларини "Қон хизмати" ахборот тизимига улаш.

2023 йил 1 декабрь

5. Қон билан ишлаш хизмати ходимларини "Қон хизмати" ахборот тизимида ишлаш бўйича малакасини ошириш.

2023 йил 1 декабрь

27.

Қон билан ишлаш хизматларида локал компьютер тармоғини яратиш ва ўзаро боғлаш орқали "Қон хизмати" ахборот тизимини амалиётга жорий этиш.


1. Қон қуйиш станцияларида локал компьютер тармоғини яратиш.


2023 йил 1 январь


352,8

млн сўм


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(Б.Мусаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Қон қуйиш станцияларини зарур компьютер техникаси, узлуксиз қувват манбаи (UPS), штрих код ўқувчи сканерлар, штрих код, этикетка чоп этувчи принтерлар билан таъминлаш.

2023 йил 1 май




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 августдаги

ПҚ-348-сон қарорига

2-ИЛОВА



2022-2025 йилларда қон билан ишлаш

хизмати муассасаларини жиҳозлаш

ПАРАМЕТРЛАРИ


Т/р

Тиббий ускуналар

(автотранспорт воситалари)

номи

С

о

н

и

Нархи,

млн сўм

Жами суммаси, млн сўм*

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

С

о

н

и

Суммаси, млн сўм

С

о

н

и

Суммаси, млн сўм

С

о

н

и

Суммаси, млн сўм

С

о

н

и

Суммаси, млн сўм

I. ДОНОР ҚОНИНИ ЙИҒИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ, ЛАБОРАТОР

ТЕКШИРИШ ВА САҚЛАШ УЧУН ЗАРУР ЖИҲОЗЛАР

1.

Донорлар креслоси

45

26

1 170

45

1 170







2.

Автоматик қон йиғиш учун миксерли тарози

45

15

675

45

675







3.

Қон йиғиш учун миксерли тарози ва бошқа аксессуарлар учун стенд

45

1

45

45

45







4.

Плазмаферез аппарати

15

110

1 650



15

1 650





5.

Цитаферез аппарати

15

1 376

20 640





8

11 008

7

9 632

6.

Қонни қайта ишлаш учун рефрижераторли центрифуга

15

345

5 175



15

5 175





7.

Плазма экстрактор

30

10

300

30

300







8.

Найчаларни стационар кавшарлагич

15

25

375

15

375







9.

Найчаларни портатив кавшарлагич

30

21

630

30

630







10.

Тезкор, контактли музлаткич

7

1 051

7 357



7

7 357





11.

Ўта паст ҳароратли қон банки музлаткичи (-40°С гача)

15

173

2 595







15

2 595

12.

Ўта паст ҳароратли қон банки музлаткичи (-86°С гача)

15

206

3 090







15

3 090

13.

Қон банки совуткичи

15

74

1 110







15

1 110

14.

Тромбоцитлар миксерли инкубатори

15

75

1 125







15

1 125

15.

Совуткич сумка (термоконтейнер)

30

2

60







30

60

16.

Гематологик анализатор

15

55

825





15

825



17.

Иммунологик анализатори

8

850

6 800





8

6 800



18.

Гемоглобинометр

30

18

540







30

540

19.

Биохимик анализатор

15

55

825





15

825



20.

Тўлиқ автомат иммунофермент (ИФА/ИХЛА) анализатори

15

525

7 875





7

3 675

8

4 200

21.

ПЗР анализатор тўплами

14

500

7 000



12

6 000

2

1 000




Жами:

449


69 862

210

3 195

49

20 182

55

24 133

135

22 352

II. АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ

22.

Кўчма донорлик мажмуалари (махсус автобуслар) **

13



13









Ҳаммаси:

462


69 862

223

3 195

49

20 182

55

24 133

135

22 352

    

*) 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2023-2025 йилларда Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади.


**) 2022 йилда қон билан ишлаш хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 13 та қўчма донорлик мажмуалари (махсус автобус) билан таъминланади ва ушбу автобуслар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан жиҳозланади.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 августдаги

ПҚ-348-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аҳоли орасида беғараз донорлик

ҳаракатини ривожлантиришнинг

МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Мақсадли кўрсаткичлар

2023 йил

2024 йил

2025 йил

I. ДОНАЦИЯЛАР СОНИНИ ОШИРИШ

1.

Донорлар сони

220 000

250 000

300 000

2.

Донациялар, қон (плазма, тромбоцитлар) топширишлар сони

245 000

290 000

350 000

3.

Ҳар минг аҳолига донациялар кўрсаткичи

7

8

10

4.

Қон тайёрлашда мобил (сайёр) гуруҳлар улуши, фоизда

35

40

50


II. ҚОН ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

5.

Донор қони, литр

120 000

135 000

150 000

6.

Эритроцитлар массаси, литр

55 000

65 000

75 000

7.

Плазма, литр

50 000

55 000

60 000

8.

Тромбоцитлар, литр

1 300

1 400

1 500

III. ҚОН ПРЕПАРАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

9.

Альбумин, литр

700

850

1 000

10.

Иммуноглобулинлар, доза

1 500

1 750

2 000




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 9 августдаги

ПҚ-348-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрдаги 324-сон қарори билан тасдиқланган Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Қон билан ишлаш хизмати қуйидагиларни ўз ичига олади:

Республика қон қуйиш маркази;

Тошкент шаҳридаги "Қон препаратлари" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қон қуйиш станциялари;

Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги қон қуйиш станцияси;

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг қон қуйиш станцияси;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг донор қонини тайёрлаш билан шуғулланувчи қон қуйиш бўлимлари;

туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг донор қонини тайёрлаш билан шуғулланувчи қон қуйиш бўлимлари;

вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат ташкилотларининг қон қуйиш станциялари ва бўлимлари".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони тўғрисидаги низомнинг 3-1-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "беш баравари" сўзлари "ўн беш баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги иккинчи-бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;

шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;

давлат санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 10 август














































Время: 0.0286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск