Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 11.08.2022 й. 3378-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 22.07.2022 й. 13/02-22-24-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 11 августда 3378-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2022 йил 22 июлдаги

13/02-22-24-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона органлари ходимларини хизмат

мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган

ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган

шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси, Божхона институти, Марказий божхона лабораторияси, Миллий кинология маркази) (бундан буён матнда божхона органлари деб юритилади) хизмат қилаётган, махсус унвон берилган божхона органлари ходимлари ва Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида таҳсил олаётган курсант ва тингловчиларни (бундан буён матнда ходим деб юритилади) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ходимларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш ходим ёхуд унинг оила аъзоларига бир марталик нафақалар тайинлаш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни тақдим этиш мақсадида амалга оширилади.


2. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда, ходимга ёки унинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 июндаги 459-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бир марталик нафақалар ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа имтиёзлар тақдим этилади.


3. Ходимларнинг ҳалок бўлиши ёки тан жароҳати олишининг ҳар бир ҳолати бўйича хизмат текшируви ўтказилади.


4. Ходимларни хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш хизмат текшируви хулосаси асосида амалга оширилади.



2-БОБ. ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ

БАЖАРИШ ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЁКИ

ОЛГАН ЖАРОҲАТИ ТУФАЙЛИ НОГИРОНЛИГИ

БЎЛГАН ШАХС ДЕБ ТОПИШ ТАРТИБИ


5. Ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда, бевосита унинг раҳбари ёки ўринбосари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, холислар иштирокида ходимнинг олган тан жароҳати бўйича далолатнома (бундан буён матнда далолатнома деб юритилади) расмийлаштиради.


6. Далолатномани расмийлаштиришда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек тан жароҳатининг хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


7. Далолатнома тан жароҳати олган ходим, унинг раҳбари ёхуд раҳбар ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган ходимлар ёки фуқаролар, воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари ёки унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳр билан тасдиқланади.


8. Воқеа содир бўлган ҳудуддаги божхона органи раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбариятига ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши ҳолати юзасидан зудлик билан дастлабки ахборот берилади.


9. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олишининг ҳолати ва сабабларини суриштириш учун ходим хизмат қилаётган ҳудуддаги божхона органи раҳбарининг ёзма кўрсатмасига асосан воқеа содир бўлган вақтдан бошлаб 24 соат ичида хизмат текшируви тайинланади.


10. Хизмат текшируви божхона органларининг шахсий хавфсизлик, кадрлар ва бошқа бошқармаларининг (бўлимларининг) масъул ходимлари томонидан 30 кун ичида ўтказилади.

Бунда, хизмат текширувини ўтказаётган масъул ходимлар ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд тан жароҳати олиши мазкур Низомнинг 14-банди асосида унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлигига, ходим томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик ҳужжатларининг талаблари бузилмаганлигига алоҳида эътибор қаратишлари шарт.


11. Хизмат текширувини ўтказиш муддати қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан бир ой муддатгача узайтирилиши мумкин.


12. Ҳар бир ҳолат бўйича суд-тиббий экспертиза муассасасининг тегишли хулосаси олинади ва барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда, хизмат текширувини ўтказган масъул ходимлар томонидан хизмат текшируви натижасига доир хулоса тузилади.

Мазкур хулоса хизмат текширувини тайинлаган божхона органи раҳбари томонидан тасдиқланади.


13. Хизмат текшируви хулосасида ходимнинг ҳалок бўлиши ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ ёхуд хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилганлиги кўрсатилади.


14. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёхуд унинг тан жароҳати олиши:

лавозим мажбуриятларини бажариш ва жанговар ҳаракатларда иштирок этганда;

хизматни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

хизмат сафарида ёки даволанишда бўлганида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли божхона органлари ҳудудида бўлганида;

хизмат ёки даволаниш жойига бориш ёхуд улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирликда бўлиш (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган ёки ушлаб қуролсизлантирилган ҳолатда бўлганида;

шахснинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда бошқа шахсларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

бедарак кетганда (ходим қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар);

суд томонидан ходимнинг шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган деб топилган бошқа ҳаракатларни бажараётганда содир бўлган бўлса, хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади.


15. Ходимнинг ҳалок бўлиши ёки унинг тан жароҳати олиши хизмат мажбуриятини бажариш билан боғлиқ эмас деб топилган тақдирда, хизмат текшируви хулосасида бунинг асослантирилган сабаблари кўрсатилади.


16. Божхона органлари кадрлар тузилмалари масъул ходимлари хизмат текшируви хулосаси тасдиқланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ходим ва (ёки) унинг оила аъзоларини хизмат текшируви натижалари тўғрисида, шунингдек ходим хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган тақдирда, ходим ёки унинг оила аъзоларига қонунчилик ҳужжатларида тақдим этилиши белгиланган нафақалар ва имтиёзлар ҳақида ёзма равишда таништиради.



3-БОБ. ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ

ЧОҒИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЁКИ ОЛГАН ЖАРОҲАТИ

ТУФАЙЛИ НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХС

ДЕБ ТОПИЛГАН ХОДИМЛАРНИНГ

ЙИҒМАЖИЛДЛАРИНИ ЮРИТИШ


17. Божхона органлари кадрлар тузилмалари хизмат текшируви хулосаси асосида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ҳар бир ходим ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотлар ҳамда ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг алоҳида йиғмажилдини шакллантиради.


18. Йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тикилади:

хизмат текшируви хулосаси;

далолатнома;

воқеа оқибатида жароҳат олган ходимнинг соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;

суд-тиббий экспертиза хулосаси;

воқеа юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);

воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ёки жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор ёки суднинг ҳукми (агар мавжуд бўлса);

тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ва ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;

ходим божхона органларидан хизматдан бўшатилган тақдирда, унинг хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси.


19. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топилган ходимларнинг йиғмажилдлари тегишли божхона органлари кадрлар тузилмаларида доимий сақланади.


20. Божхона органлари кадрлар тузилмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг учинчи санасидан кечиктирмай ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни хатловдан ўтказади ҳамда хатлов натижасида аниқланган маълумотларни янгилаб боради.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш бўйича божхона органларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорларидан норози бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи божхона органларига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.


22. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 11 август































Время: 0.0364
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск