ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.08.2022 й. ПҚ-352-сон "Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2022 й.

N ПҚ-352



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖАМОАТ

ХАВФСИЗЛИГИ УНИВЕРСИТЕТИДА ХОРИЖИЙ

ДАВЛАТЛАР ҲАРБИЙ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ

ВА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5077-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан Беларусь Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлари Миллий гвардияси ҳамда Тожикистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумларида кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида (кейинги ўринларда - Жамоат хавфсизлиги университети) умумий чекланган штат бирликлари доирасида Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультетининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини қабул қилиш, тайёрлаш ва битирув тадбирларини амалга ошириш;

Жамоат хавфсизлиги университетининг илмий, ўқув-тарбиявий бўлинмаларига тарбиявий ва ўқув-услубий ишларни ташкил этиш, назорат ва мониторинг қилишда кўмаклашиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасаларининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг Ўзбекистон шароитига мослашишида ҳар томонлама кўмаклашиш ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига амал қилинишининг назоратини таъминлаш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари учун биргаликдаги тадбирларни ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг санъат, маданият ва спорт соҳасидаги таниқли намояндалари ва давлат ташкилотларининг фаолларини жалб этган ҳолда, давлат ва жамоат тузилмалари билан ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш масалаларини ҳал қилиш;

тайёргарлик натижадорлиги, маданий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини ўтказиш;

факультетнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларини амалга ошириш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) Жамоат хавфсизлиги университетида:

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;

б) Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига Миллий гвардия бўлинмаларининг (қўшинларининг) умумий чекланган сони доирасида Жамоат хавфсизлиги университетининг Хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш факультети ташкилий-штат тузилмасига заруратга кўра ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:

Жамоат хавфсизлиги университети томонидан ҳарбий кадрларга таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Жамоат хавфсизлиги университетининг ўқув ва моддий-техника базасини такомиллаштириш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5247-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев

        

       




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 16 августдаги

ПҚ-352-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2021 йил 20 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида

хорижий давлатлар ҳарбий кадрларини тайёрлаш ва ўқитиш

тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги

ПҚ-5247-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

         

1. Қарор номи ва муқаддимасидаги "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 4-банднинг биринчи хатбошиси ва 6-банд "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардияси" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. 7-банддаги "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 8-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига" сўзлари "тегишлича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Иловада:


а) номи ва 1-банди "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) 4 ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Хорижий ҳарбий кадрларни ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясига хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органлари тақдим этган мурожаатга асосан режалаштирилади.

5. Хорижий давлатларнинг мудофаа ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатли органларининг хорижий ҳарбий кадрлар таълим олиши учун мурожаат қилиш муддати, уларни кўриб чиқиш ва ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарор ўқиш бошлангунга қадар тўрт ойдан кам бўлмаган муддатда квоталар миқдорини аниқлашни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияси томонидан қабул қилинади";


в) 6-банд "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


г) 19-банддаги "Мудофаа вазирлигининг" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 21-бандда:

"а" ва "б" кичик бандларнинг учинчи хатбошилари "мотоўқчи батальон командири" лавозими" сўзларидан кейин "ва унга тенглаштирилган лавозимлар" сўзлари билан тўлдирилсин;

"в" кичик банднинг учинчи хатбошиси "мотоўқчи бригадаси командири" лавозими" сўзларидан кейин "ва унга тенглаштирилган лавозимлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 23-банднинг биринчи хатбошиси, 25 ва 29-бандлар "Мудофаа вазирлиги" сўзларидан кейин "ва Миллий гвардияси" сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 32-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Мудофаа вазирлиги" сўзлари "Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 17 август
























































Время: 0.1565
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск