ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2022 й. 445-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.08.2022 й.
N 445
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ ДЕПАРТАМЕНТИ
ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ
ЭТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-
ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармони ҳамда "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 мартдаги ПФ-6196-сон Фармонига мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасаларига лицензия талаб этиладиган айрим фаолият турлари билан биргаликда тегишли лицензияни олмасдан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини, истисно тариқасида, бериш;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармасини қайта ташкил этиш ва озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмаларни ҳамда бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадларни Жамғарманинг қўшимча манбалари сифатида белгилаш;
маҳкумларни "электрон назорат" қилишни таъминловчи ахборот технологияларини жорий этган ҳолда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари жазони ижро этиш муассасаларининг юридик шахс ҳисобланмаган ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширадиган ишлаб чиқариш бўлинмалари сифатида қайта ташкил этилиши;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан тушадиган маблағлар мазкур соҳага замонавий технологияларни жорий этиш ва талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга йўналтирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва фойдаси ҳисобидан жазони ижро этиш колониялари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари томонидан банкдан олинган кредит бўйича қарздорликлари қопланиши, шунингдек, ишлаб чиқариш соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш бўлинмалари (кейинги ўринларда - ишлаб чиқариш бўлинмалари) юридик шахс ҳисобланмайди ва бюджетдан ташқари фаолиятни амалга оширади;
жазони ижро этиш муассасалари давлат унитар корхоналарининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ҳамда давлат унитар корхоналарининг мол-мулки тегишли жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилади;
жазони ижро этиш муассасалари бозор конъюнктураси ва ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олиб, товарлар (ишлар, хизматлар) учун шартнома (эркин) нархларини (тарифларини) ва рентабеллигини мустақил белгилайди;
жазони ижро этиш муассасалари товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархларини (тарифларини) шакллантиришда ўз ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини техник қайта жиҳозлаш харажатларини, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш-техник базасини модернизация қилишни мажбурий ҳисобга олади;
товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш нархлари (тарифлари) ишлаб чиқариш бўлинмалари раҳбарлари томонидан ушбу муассаса фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти, унинг бўлинмалари ва муассасалари эҳтиёжлари учун эса - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишган ҳолда тасдиқланади;
жазони ижро этиш муассасалари ўз ҳудудидаги ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорлари асосида ҳудудий ягона буюртмачи хизматларини жалб қилган ҳолда товарларни (ишлар, хизматларни) сотишдан муассаса ихтиёрида қоладиган даромад ҳисобидан қуриш ҳамда реконструкция қилиш ҳуқуқига эга;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширишда табиий ресурслардан фойдаланиш (норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш) ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ (йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш) фаолият турларини амалга оширишда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш бўйича тегишли лицензия ва рухсатнома олмасдан фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 октябрдаги 645-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида:
а) Жазони ижро этиш муассасаларини 2022-2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастури 1-иловага мувофиқ;
б) қуйидагиларни назарда тутувчи Жазони ижро этиш тизими ходимларининг шахсий видеорегистраторлар (бодикамералар) билан таъминланган ҳолда хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
жазони ижро этиш муассасаларида шахсий таркибнинг хизматни ўташ давомида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;
жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ва жазони ижро этиш муассасаси ходимлари ўртасидаги мулоқотни видеорегистраторлар (бодикамералар) орқали қайд этиш тартиби;
маҳкумлар томонидан содир этилган тартиббузарликлар жараёнида видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш тартиби;
видеорегистраторлардан (бодикамералардан) фойдаланиш даврида хавфсизликни таъминлаш юзасидан қўйиладиган талаблар;
в) 2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими фаолиятини янада такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ("йўл харитаси") 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси Ички ишлар вазирлигининг буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган мол-мулклар ўз вақтида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиб олинишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2022 йил 15 августдаги
445-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жазони ижро этиш муассасаларини
2022-2024 йиллар давомида босқичма-босқич
техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро
этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш
ДАСТУРИ
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан заруратга кўра Жазони ижро этиш муассасаларини 2022-2024 йиллар давомида босқичма-босқич техник воситалар билан жиҳозлаш ва жазони ижро этиш тизими фаолиятини рақамлаштириш дастурига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
2022 йил 15 августдаги
445-сон қарорига
3-ИЛОВА
2022-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш тизими
фаолиятини янада такомиллаштириш борасида
амалга ошириладиган чора- адбирлар дастури
("ЙЎЛ ХАРИТАСИ")
2022 йил 15 августдаги
445-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 13-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Ёнғинларни ва уларнинг оқибатларини ҳисобга олиш, шунингдек ёнғинларга доир ахборотни тўплаш ҳамда ўзаро алмашиш тартиби ҳақидаги низомнинг 6-банди "в" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги "Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар тоифалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 майдаги 114-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 36-модда) 6-бандидаги "жазони ижро этиш муассасалари ҳузуридаги давлат унитар корхоналари тасарруфида" сўзлари "жазони ижро этиш муассасалари, уларнинг бюджетдан ташқари фаолият билан шуғулланувчи бўлинмаси балансида" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг марказлаштирилган жамғармаси тўғрисида" 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й, 10-сон, 245-модда):
а) қарорнинг номидаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш департаменти томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар";
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:
"озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар";
в) 2-банддаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-банддаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 5-банддаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) иловада:
номи ва 1-банддаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги "Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида (кейинги ўринларда - ЖИЭББ)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментида (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин.
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек, хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭД томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар";
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
"озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича Давлат бюджетига жазони ижро этиш муассасалари томонидан ундирилган маблағларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар натижасида жамғариладиган маблағлари;
бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш ҳисобидан олинган даромадлар";
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"5. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
ЖИЭД бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек қурилиш материаллари харид қилиш, ЖИЭД ва унинг муассасалари бинолари ва иншоотларини жиҳозлаш;
жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш;
жазони ижро этиш муассасаларига молиявий ёрдам кўрсатиш;
автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, жиҳозлар ва хўжалик буюмлари харид қилиш, шунингдек, уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ва назорат қилишнинг замонавий техник воситаларини, шунингдек, ЖИЭД, унинг муассасалари учун бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари харид қилиш;
жазони ижро этиш муассасалари жойлашган жойларда ЖИЭД ва унинг муассасалари ходимларининг (ишчиларининг) эгаллаган лавозимда бўлиш муддати давомида яшаши учун мўлжалланган хизмат турар жойлари (квартиралар) қуриш (харид қилиш), шу жумладан, иккиламчи бозорда харид қилиш;
консалтинг ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ЖИЭД ходимларини (ишчиларини) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш;
даврий босма нашрлар, махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, канцелярия буюмлари, ташқи тарғибот-тушунтириш воситалари (баннерлар ва бошқалар) харид қилиш;
ЖИЭД ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига, ишчи ва хизматчиларига моддий ёрдам кўрсатиш, устамалар белгилаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш;
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик, маданий ва тантанали тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва маиший эҳтиёжлар;
Ўзбекистон Республикасида қидирувда бўлган маҳкумлар хорижий давлат судлари томонидан жаримага тортилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига биноан кейинчалик маҳкумларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолинишини назарда тутган ҳолда тўланадиган жарима маблағлари".
6 - 8, 11, 13 - 15, 20, 22, 24, 26 ва 27-бандлардаги "ЖИЭББ" сўзи тегишли сон ва келишикдаги "ЖИЭД" сўзи билан алмаштирилсин;
26-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" АЖ корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):
1-банднинг учинчи хатбошидаги "Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;
1-илованинг 4-бандидаги "Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 апрелдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг жазони ижро этиш муассасаларида фаолият кўрсатаётган умумтаълим муассасалари рўйхати матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг
жазони ижро этиш муассасаларида фаолият
кўрсатаётган умумтаълим муассасалари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 24-сон тарбия колониясининг 5-умумтаълим мактаби.
2. Тошкент вилояти Зангиота тумани халқ таълими бўлими 35-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 21-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
3. Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани халқ таълими бўлими 12-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 7-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
4. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар халқ таълими бўлими 22-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Биринчи минтақавий ҳудуд 13-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
5. Навоий вилояти Навоий шаҳар халқ таълими бўлими 4-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали.
6. Навоий вилояти Қизилтепа тумани халқ таълими бўлими 5-умумтаълим мактабининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Бешинчи минтақавий ҳудуд 5-сон жазони ижро этиш колонияси қошидаги филиали".
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарорида:
а) 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув воситалари ва видеорегистраторлар билан таъминлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Жазони ижро этиш департаментининг Марказлаштирилган жамғармаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаалар ҳисобига амалга оширилади";
б) иловада:
4-банддаги "Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари билан алмаштирилсин;
"ЖИЭББ" қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин:
ўн бешинчи хатбошидаги "ва давлат унитар корхоналари" сўзлари чиқариб ташлансин;
27-бандидаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин;
29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"29. Жазони ижро этиш муассасаларига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари раҳбарлик қиладилар.
Тошкент шаҳрида жойлашган жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ЖИЭД бошлиғи билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ва минтақавий мувофиқлаштириш марказлари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади";
30-банддаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон қарори билан тасдиқланган Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банддаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ЖИЭББ)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5, 9, 10, 11, 13, 16, 19, 21-26, 28, 29, 31, 33-бандлардаги "ЖИЭББ" қисқартмаси "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин;
в) 1-илова матнидаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ЖИЭББ)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари, шунингдек, "ЖИЭББ" қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин;
г) 2-илова матнидаги "Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига (кейинги ўринларда - ЖИЭББ)" сўзлари "Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига (кейинги ўринларда - ЖИЭД)" сўзлари билан, шунингдек, "ЖИЭББ" қисқартмаси тегишли сон ва келишикдаги "ЖИЭД" қисқартмаси билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларида:
а) "3-сон меъёр" бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларнинг тергов ҳаракати ёки суд мажлисидаги иштирокини таъминлаш учун амалга оширилаётган конвой ҳаракати давомида тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналари томонидан ушбу муассасаларнинг ички тартиб қоидаларида белгиланган вақтда конвой қилинаётган шахсларни овқатлантириш учун конвой хизматларига ушбу меъёр бўйича тайёрланган озиқ-овқат ажратилади.
Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган тақдирда, махсус қабулхонанинг ички тартиб қоидаларида овқатлантириш белгиланган вақтда махсус қабулхона томонидан ушбу меъёр бўйича ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилган шахсларни меҳнат қилаётган жойида овқатланишлари таъминланади";
бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) "5-сон меъёр" бўлимининг изоҳ қисми қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тергов ҳибсхоналарида сақланаётган қамоққа олинган шахслар бир тергов ҳибсхонасидан бошқасига этап қилинаётган вақтда ушбу меъёрдаги озиқ-овқат билан таъминланади";
биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2022 йил 15 августдаги
445-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Жазони ўташ муассасалари ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги 924-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 мартдаги 128-сон қарори 1-бандининг "в" кичик банди ва унга 3-илова.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2022 йил 15 август