ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2022 й. 453-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг иқтисодий-таҳлилий фаолиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2022 й.

N 453




ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА

ДИПЛОМАТИЯ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ ФАОЛИЯТИНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 23 июлдаги ПҚ-330-сон қарорининг:

11-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (кейинги ўринларда - Университет) тузилмасидаги Халқаро иқтисодий ва сиёсий тадқиқотлар маркази ҳамда Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар ва қиёсий оммавий ҳуқуқ маркази негизида юридик шахс бўлган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этилганлиги ва унинг асосий вазифалари белгиланганлиги;

12-бандига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузурида юридик шахс бўлган давлат муассасаси шаклидаги "Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ" журнали таҳририяти (кейинги ўринларда - Таҳририят) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;


2. Қуйидагилар:

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Истиқболли халқаро тадқиқотлар институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги "Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ" журнали таҳририяти" давлат муассасасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги "Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ" журнали таҳририяти" давлат муассасаси ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Университет ректорига Кузатув кенгаши билан келишган ҳолда Институтнинг тузилмасига белгиланган чекланган умумий штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Институт давлат муассасаси ҳисобланади;

Институтнинг раҳбар ва илмий ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари раҳбар, илмий ва бошқа ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби татбиқ этилади;

халқаро ҳамкорлик ва шерикликка фаол жалб этилганлигини ҳисобга олиб, Институт илмий ходимларига Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 50 фоизгача устама тўланиши мумкин;

Институт ва Таҳририят фаолияти Давлат бюджети маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, хўжалик фаолияти ва шартнома асосидаги хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.


4. Ташқи ишлар вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакилларини Университет ўқув жараёнига жалб қилиш бўйича йиллик режа-графикни тасдиқласин ҳамда келгуси ўқув йилларида ҳам тизимли равишда йиллик режа-графикларнинг амалга оширилишини таъминласин;

Университет ташкил этилганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

б) буюртма асосида Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий, ташқи иқтисодий, халқаро ҳуқуқий ва давлат бошқаруви фаолиятининг устувор йўналишлари доирасида грант танловлари эълон қилиш учун тематик мавзуларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим қилсин.

Бунда Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли буюртмаларга кўра грант танловларини эълон қилсин ҳамда илмий экспертиза хулосаларига мувофиқ молиялаштирилишини таъминласин.


5. Қадимий ва бой тарихга эга ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва тараққий этишида миллий дипломатиянинг тутган алоҳида ўрнини, унинг умумжаҳон тарихий жараёнлари билан узвий боғлиқлигини ҳамда бугунги мустақил Ўзбекистон дипломатиясининг Учинчи Ренессанс концепциясини амалга оширишдаги муҳим аҳамиятини кенг ёритиш мақсадида Университетда юридик шахс бўлмаган "Ўзбекистон дипломатияси тарихи" музейи ташкил этилсин.

Университет 2022 йил 1 октябрга қадар мазкур музей фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. В.И. Норов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 августдаги

453-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ҳузуридаги Истиқболли халқаро

тадқиқотлар институтининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор










Директор ўринбосари

Осиё-Тинч океани минтақасини ўрганиш маркази

2

Умумий бўлим

2

Барқарор ривожланиш муаммоларини ўрганиш маркази

2

Юрисконсульт

1

Европани ўрганиш маркази

2

Молия-иқтисод бўлими

2

Энергетик геосиёсат маркази

2

Американи ўрганиш маркази

2

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1

Иқтисодий дипломатия маркази

2

Афғонистон ва Жанубий Осиёни ўрганиш маркази

2

Халқаро-ҳуқуқий тадқиқотлар маркази

2

Конфликтология лабораторияси

2

Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони - 26 нафар, шу жумладан, маъмурий-бошқарув ходимлари - 7 нафар, илмий ходимлар - 19 нафар.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 августдаги

453-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ҳузуридаги "Халқаро муносабатлар: сиёсат,

иқтисодиёт, ҳуқуқ" журнали таҳририяти"

давлат муассасасининг

ТУЗИЛМАСИ

Бош муҳаррир














Бош муҳаррир ўринбосари



Ўзбек ва рус тиллари бўйича корректор

1

Референт-иш юритувчи

1









Ташкилий ижодий гуруҳ

2




Инглиз тили бўйича корректор

1












Веб муҳаррир-дизайнер

1








Ходимларнинг умумий белгиланган чекланган сони - 8 нафар.




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 17 августдаги

453-сон қарорига

3-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

ҳузуридаги "Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт,

ҳуқуқ" журнали таҳририяти" давлат муассасаси

ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим

Штат бирлиги сони

Меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари

1.

Бош муҳаррир

1

16

2.

Бош муҳаррир ўринбосари

1

15

3.

Веб муҳаррир-дизайнер

1

11

4.

Халқаро иқтисодий йўналиш бўйича муҳаррир

1

11

5.

Халқаро ҳуқуқ йўналиши бўйича муҳаррир

1

11

6.

Ўзбек ва рус тиллари бўйича корректор

1

10

7.

Инглиз тили бўйича корректор

1

10

8.

Референт-иш юритувчи

1

3

Жами

8

-

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 18 август















































Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск