Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқлар бўйича мажбуриятларни ижро этиш /

Сайёр текширувда қандай тадбирлар амалга оширилиши мумкин (СБХ, 33-сон 2022 йил 16 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



САЙЁР ТЕКШИРУВДА ҚАНДАЙ ТАДБИРЛАР

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ МУМКИН


Солиқ инспекцияси ўзи томонидан шубҳа қилинган ҳуқуқбузарликнинг аниқ факти мавжудлигини аниқлаш мақсадида корхонангизда сайёр текширув ўтказади. Бунинг учун қонун чиқарувчи инспекцияга муайян ваколатларни берган. Мазкур ваколатлар корхонангизда ўтказиладиган бир қатор назорат тадбирларидан ташкил топган бўлиб, текширувчилар улардан ташқарига чиқмасликлари лозим.


Сайёр текширувда инспекторлар томонидан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

q солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг ҳақиқатда ҳисобга қўйилганлигини назорат қилиш;

q хронометраж кўздан кечиришни ўтказиш;

q назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш;

q ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқатдаги сони мувофиқлиги мониторинги;

q бозорлар, савдо комплекслари ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларининг тўхташ жойларида солиқ қонунчилигига риоя этилишини текшириш;

q савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини текшириш;

q активлар ва мажбуриятларни инвентаризациядан ўтказишни талаб қилиш;

q ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини текшириш;

q банклар томонидан солиқ тўловчиларнинг тўлов топшириқномалари ва солиқ органларининг инкассо топшириқномаларининг ўз вақтида бажарилишини текшириш;

q валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини текшириш (Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 5-боби, 7.01.2021 йилдаги 1-сон ВМҚга 2-илова, кейинги ўринларда - Низом).



Солиқ солиш объектлари ҳисобга

қўйилганлигини назорат қилиш


Солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни, фаолият тури ва жойнинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширади. Шунингдек, сиздаги кўчмас мулк ва ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан кадастр ҳужжатлари, ижара шартномалари мавжудлигини текширади (Низом 68-б.).

Ушбу тадбир доирасида, шунингдек, сизда ҳисобга олинмаган солиқ солиш объектлари, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қўшимча ҳудудлар, чегараларни рухсатсиз кенгайтириб олиш ҳолатлари мавжудлигини, мол-мулклар ҳақиқатда кадастр ёки ижарага олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш учун ҳудудлар ва биноларни кўздан кечиришлари мумкин (Низом 67-б.). Ушбу назорат тадбирлари натижасида олинган маълумотлар сайёр текширув далолатномасида қайд этилади (Низом 69-б.).



Хронометраж кўздан кечириш


Хронометраж кўздан кечириш алоҳида тоифалар ёки фаолият турлари бўйича сизнинг ҳақиқий даромадларингизни, уларни шакллантириш манбалари ва харажатларни, шунингдек солиқ режимини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Хронометраж даврида сизнинг фаолиятингиз тўхтатилмайди. Уни ўтказишнинг максимал муддати - 7 кун.

Хронометраж натижалари баённомада акс эттирилади.



Назорат-касса техникаси ва тўлов терминалларининг

қўлланилишини текшириш


Назорат-касса техникаси ва ҳисоб-китоб терминаллари қўлланилишини текшириш бевосита савдо, умумий овқатланиш ёки хизматлар амалга оширилаётган жойда ўтказилади.

Назорат хариди - бу молиявий назоратнинг усули, яъни савдо қоидаларига риоя қилинишини текшириш мақсадидаги олди-сотди битимининг кўринишидир. У сиз томонингиздан

...
Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск