ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.08.2022 й. ПФ-194-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.08.2022 й.

N ПФ-194



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ВА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат ривожланишини жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                       Ш. Мирзиёев




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 22 августдаги

ПФ-194-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-4702-сон Фармонининг 3-бандида:


а) учинчи хатбоши "органларининг раҳбарлари" сўзларидан кейин "ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари (Chief Digital Officer)" сўзлари билан тўлдирилсин;


б) тўртинчи хатбошидаги "раҳбарларининг" сўзи "раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари (Chief Digital Officer)нинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5349-сон Фармонида:


а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги хатбоши билан алмаштирилсин:

"барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинма раҳбарлари (бўлинма мавжуд бўлмаганда масъул ходимлари) тегишлилиги бўйича Вазирлик ва Вазирликнинг ҳудудий бошқармаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадилар";


б) 7-банднинг "г" кичик банди "ҳар ойлик устама миқдори" сўзларидан кейин "давлат бюджетидан, давлат бюджетидан ажратилмаган бўлса, ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан тўлдирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонининг 13-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия" ахборот тизими оператори этиб Адлия вазирлиги белгилансин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6079-сон Фармонида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таклифига асосан "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни қайта ишлаш марказига жойлаштириладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари рўйхатини тасдиқлаш ва ушбу рўйхат асосида уларнинг фаолиятини тизимли равишда мониторинг қилиб бориш";


б) 12-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг буюртмалари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мобил алоқа операторлари томонидан абонентларга оммавий SMS-хабарларни бепул тарқатиш хизматлари солиқ солиш мақсадида иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар деб эътироф этилади".


в) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясида кўзда тутилган лойиҳаларни ўз вақтида ва кенг кўламда амалга оширилишини таъминлаганлиги, шунингдек, ахборот технологиялари ва электрон хизматларни жорий этишни рейтинг баҳолаш натижаларига кўра вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда уларнинг ойлик маошига 30 фоиз миқдорида устама тўланади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда - давлат органлари ва ташкилотлари) ҳар йили рақамлаштириш бўйича ўз фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда шакллантиради;

ҳар чоракда рақамлаштириш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига эришилганлиги, шунингдек, ахборот технологиялари ва электрон хизматларни жорий этишни рейтинг баҳолаш натижалари юзасидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан бериладиган хулоса раҳбарлар ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига ҳар ойда уларнинг ойлик маошига мазкур бандда кўзда тутилган устамани тўлаш учун асос бўлади";


г) 6-илованинг 39-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил август" сўзлари "2024 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 10-илованинг 40-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил август" сўзлари "2024 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 11-илованинг 39-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил август" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 13-илованинг 49-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил август" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 15-илованинг 9-позицияси "Муддати" устунидаги "2022 йил сентябрь" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 17-иловада:


39-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

39.

Ерларни масофадан туриб зондлаш, космик йўлдошлар орқали аниқланган суратларни қабул қилиш, қайта ишлаш бўйича виртуал станция фаолиятини ташкил этиш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.

2022 йил декабрь


Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

"Ўзбеккосмос" агентлиги

(Ш. Кадиров),


Ахборот технологиялари вазирлиги

(К. Юлдашев)



2. Юқори тажриба ва космик йўлдошларга эга йирик компаниялар билан музокаралар ўтказиш, энг яхши таклифларни танлаш йўли билан тўғридан-тўғри шартнома имзолаш.

2023 йил

май

3. Виртуал станция фаолиятини "Ўзбеккосмос" агентлиги тизимида ташкил этиш.

2023 йил

октябрь

4. Виртуал станция фаолиятини йўлга қўйиш.

2023 йил

декабрь

";


40-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"

40.

Ерга оид ҳуқуқбузарликларнинг мониторингини юритиш бўйича "Е-YER NAZORAT" автоматлаштирилган ахборот тизимини такомиллаштириш.

1. Халқаро тажрибани ўрганиш.


2021 йил

март

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар,

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар

Кадастр агентлиги (Ф.Пулатов), "Ўзбеккосмос" агентлиги (Ш.Кадиров)


2. Космик суратларни қайта ишлаш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва улардаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш модулини яратиш.

2023 йил

январь


3. Космик суратларни геоахборот дастурида қайта ишлаш натижасида маълум ер майдонидаги ўзгаришларни қайд этиш.

2023 йил апрель

";


к) 22-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга

ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси

ТАРКИБИ


1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси

2. Лавозим бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари

3. Ш.Х.Шерматов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, комиссия раисининг ўринбосари

4. Т.А. Ишметов

-

молия вазири

5. Р.К. Давлетов

-

адлия вазири

6. А.В. Шин

-

мактабгача таълим вазири

7. Б.О.Саидов

-

халқ таълими вазири

8. А.Х.Тошқулов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири

9. Б.А.Мусаев

-

соғлиқни сақлаш вазири

10. Лавозим бўйича

-

энергетика вазири

11. Лавозим бўйича

-

қишлоқ хўжалиги вазири

12. Ш.Р. Хамраев

-

сув хўжалиги вазири

13. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

14. Б.И. Закиров

-

қурилиш вазири

15. И.Ю. Абдурахмонов

-

инновацион ривожланиш вазири

16. И.Р. Махкамов

-

транспорт вазири

17. Ш.Д. Кудбиев

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси

18. А.Ю. Мавлонов

-

Давлат божхона қўмитаси раиси

19. И.И. Норқулов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

20. М.Б. Нурмуратов

-

Марказий банк бошқаруви раиси

21. О.А. Пекось

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари

22. А.Ж. Ортиқов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

23. А.А. Абдуллаев

-

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи в.б.

24. А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

25. Ф.Ж. Пулатов

-

Кадастр агентлиги директори

26. Ш.М. Кадиров

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги директори

27. А.Х. Мухитдинов

-

Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори

28. Ш.Р. Ражаббаев

-

Вазирлар Маҳкамасининг IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби

     

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3245-сон қарорида:


а) 4-банд:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясида резидентлик талабларини истисно қилган ҳолда ҳарбийлаштирилган тузилмаларнинг эҳтиёжлари учун аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни жорий этишга, шу жумладан, етказиб беришга";

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ҳарбийлаштирилган тузилмаларга:

аппарат-дастурий комплекслар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмалари лойиҳаларини амалга ошириш доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотни етказиб бериш учун Ягона интегратор билан тузилган шартномалар бўйича 100 фоиз олдиндан тўловни амалга ошириш;

тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан лойиҳа-техник ҳужжатларни тайёрлаш, аппарат-дастурий комплексларни, автоматлаштирилган ахборот тизимларини, дастурий маҳсулотлар ва муҳандислик инфратузилмаларини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу мақсадлар учун асбоб-ускуналар, бутловчи қисмлар, узеллар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминотларни етказиб бериш бўйича Ягона интегратор билан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин";


в) 13-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Марказ" сўзи "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази" давлат муассасасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3973-сон қарорининг 3-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) учинчи-ўн учинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4024-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази" давлат муассасаси (кейинги ўринларда - "Хавфсиз шаҳар" маркази) ташкил этилсин";


б) 4-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Хавфсиз шаҳар" маркази жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этишда "Электрон ҳукумат" тизимини давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш бўйича Ягона интегратор ҳисобланади.

"Хавфсиз шаҳар" маркази Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграцияланган тизимини яратиш лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади";


в) 5-банд қуйидаги мазмундаги "в" кичик банд билан тўлдирилсин:

"в) "Хавфсиз шаҳар" марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасида "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграцияланган тизимини яратиш ва ундан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш ва уларнинг "Электрон ҳукумат" тизими билан интеграциясини амалга ошириш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида жорий этилаётган рақамли технологиялар бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларга жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида рақамли технологиялар жорий этишда кўмаклашиш;

жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ тартиботни таъминлаш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни келишиш ва хулосалар бериш";


г) 7-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ички тартибни сақлаш соҳасида:

рақамли технологияларни жорий этиш, таълим муассасаларига кириш тест синовлари жараёнини ошкора ва шаффоф ўтказиш, шунингдек, "112" Ягона диспетчерлик хизматини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилади;

давлат аҳамиятига эга тадбирларда ва объектларда, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида рақамли технологияларни жорий этиш Ички ишлар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади;

рақамли технологияларни жорий этиш бўйича ягона технологик ёндашувни амалга оширишда ягона талаблар, меъёрлар ва мезонларни белгилаш ва уларни "Электрон ҳукумат" тизими билан интеграциялашга кўмаклашиш Ягона интегратор томонидан амалга оширилади".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарорига 18-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"НОРМАТИВЫ

распределения платы за использование

абонентского номера, уплачиваемой юридическими

лицами, оказывающими услуги мобильной

связи (сотовыми компаниями)

 

N

  

Наименование получателя Средств от платы

  

в процентах от оставшейся части суммы платы*

1.

Специальный расчетный счет Фонда развития информационно-коммуникационных технологий для финансирования межведомственных проектов электронного правительства и цифровой экономики

  

35

2.

Фонд научно-инновационного развития при Ташкентском университете информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми

  

1

3.

Фонд развития информационно-библиотечных учреждений при Национальной библиотеке Узбекистана имени Алишера Навои - информационно-ресурсном центре

  

2

4.

Фонд развития информационно-коммуникационных технологий при Министерстве по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан (с целевым использованием для реализации инвестиционных проектов и программ информатизации и развития телекоммуникационных сетей)

  

Остаточная сумма

     

*) проценты начисляются от оставшейся части платы суммы после направления средств на специальный расчетный счет Фонда развития информационно-коммуникационных технологий для финансирования межведомственных проектов электронного правительства и цифровой экономики".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги "Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4097-сон қарорида:


а) 4-банднинг "е" кичик бандидаги "кундузги, сиртқи ва кечки" сўзлари "кундузги, сиртқи, кечки ва масофавий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги 10-1-банд билан тўлдирилсин:

"10-1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 70-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ишлари якунига етказилгандан сўнг ушбу бино ва иншоотларни ҳамда Университет фаолиятини ташкил этиш учун харид қилинган моддий-техник ресурсларни белгиланган тартибда Университетга бепул фойдаланиш шартномаси асосида тақдим этсин".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги "Рақамли иқтисодиёт ва "Электрон ҳукумат" тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4321-сон қарори 3-банди "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "ресурсларининг" сўзлари "ресурсларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ҳамда уларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4328-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг (кейинги ўринларда - Марказ) фаолияти соҳаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган барча лойиҳаларга нисбатан татбиқ этилади. Бунда бошқа лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар) шартнома асосида техник топшириқ ёки тендер ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун мустақил равишда Марказга "Электрон ҳукуматнинг ахборот тизимлари ва ресурслари ягона реестри" ахборот тизими орқали мурожаат қилишлари мумкин";


б) илованинг 28-банди биринчи хатбошисидаги "экспертизадан" сўзи "шартнома асосида экспертизадан" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4699-сон қарорида:


а) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича қуйидаги ҳисоб рақамлар очилсин:

а) Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасида (кейинги ўринда - Жамғарма) даромад манбалари мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўлов суммасининг тақсимлангунига қадар бўлган 35 фоизидан шакллантириладиган махсус ҳисоб рақам;

б) "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган даромад манбалари қуйидагилардан иборат бўлган махсус ҳисоб рақами:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва барча турдаги тўловларнинг 11,25 фоизи;

Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўланган давлат божлари ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағларнинг 0,5 фоизи;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар.

Белгилансинки, абонент рақамларидан фойдаланганлик учун тўлов, маблағларнинг тегишли қисми Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилгандан сўнг, бошқа олувчилар орасида маблағларнинг қолган қисмидан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда тақсимланади ва қонун ҳужжатларида белгиланган мақсадларга йўналтирилади";


б) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

  












Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги




























































































































































"Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси



"Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази" давлат унитар корхонаси



Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети


Давлат фельдъегерлик хизмати























































"Электромагнит мослашув маркази" давлат унитар корхонаси






















"Бинолардан фойдаланиш ва капитал қурилиш дирекцияси" давлат муассасаси







"Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази" давлат муассасаси



"Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази" давлат унитар корхонаси






















Тошкент шаҳридаги Инха университети






































































"UNICON.UZ" фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" давлат унитар корхонаси





"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти



Тошкент шаҳридаги Амити университети






































"Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси



















































"Алоқабанк" акционерлик тижорат банки "



Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб





















































Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти


































"ALOQALOYIHA" давлат унитар корхонаси



"Ozimpeksaloqa" масъулияти чекланган жамияти





















































































































"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамияти



"Хавфсиз шаҳар" жамоат тартибига кўмаклашиш маркази" давлат муассасаси



"ALSKOM" суғурта компанияси акциядорлик жамияти




































































































































































"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси




































































"UZINFOCOM" давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор" масъулияти чекланган жамияти








































































"Universal Mobile Systems" масъулияти чекланган жамияти


























































































































";


в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

 

ВАЗИР

 














Ҳайъат




Вазир ёрдамчиси


Маслаҳатчилар

2









 






























































































































Вазирнинг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари




Вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари


Вазирнинг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари


Вазирнинг рақамли таълимни ривожлантириш бўйича ўринбосари


Вазирнинг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари




Ташкилий назорат бошқармаси

11



































































































Электрон ҳукумат тизимини ривож

лантириш депар

таменти

13



Рақамли иқтисо

диётни

ривож

лантириш депар

таменти

13




Телеком

муникация инфрату

зилмасини ривожлан

тириш департаменти

16




Иқтисодиёт департаменти

9




Рақамли таълимни ривожлан-

тириш департаменти

9




Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўлими

4




Назорат ва ижро интизоми бўлими

5






















































































Иқтисодий таҳлил бўлими

4




















































Электрон давлат хизмат

ларини ривож

лантириш бўлими

3



Рақамли индустрияни ривож

лантириш ва IT-резидент

ларини

қўллаб-

қувватлаш бўлими

4










Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бўлими

5




Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини таҳлил қилиш бўлими

4




Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

3





























Телеком

муникация тармоқларини истиқболли ривожлантириш бўлими

5












































Бюджетни режалаштириш ва ижросини назорат қилиш бўлими

2






























































Идоралар

аро ҳамкор

лик ва рақамли иденти

фикацияни ривожлан

тириш бўлими

3



Электрон тижоратни ривож

лантириш бўлими

3
















Моддий-техник таъминот ва қурилиш бўлими

2










































Радиочастота спектридан фойдаланишни тартибга солиш бўлими

3




















Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлими

3













Мультисервис тармоқлари бўлими

4











































Иқтисодиёт тармоқларини рақамлаш

тириш бўлими

3







Статистика фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бўлими

2






































Девонхона


Рақамли

лойи

ҳалар ва булутли хизмат

ларни амалга ошириш бўлими

3







































































 












Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение бўлими

3







Давлат-хусусий шерикликни ривожлан-

тириш бўлими

3




Махсус ишлар бўлими

3




Котибият




Дастурий маҳсулот

ларни ривож

лантириш бўлими

2















































Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси

5






































Хизмат кўрсатувчи ходимлар


Давлат органлари лойиҳа

ларининг самарадор

лигини таҳлил ва мониторинг қилиш бўлими

3






























Сунъий интеллект техноло

гияларини жорий

қилиш ва ривож

лантириш департаменти

7

















Инсон ресурслари ва кадрлар салоҳиятини ривожлан-

тириш бошқармаси

4










Мобил алоқа бўлими

3












































Техник ходимлар


























































Инвестиция лойиҳа-

ларининг амалга оширилишини мувофиқ-

лаштириш бўлими

2























































Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими

3


Стратегик ривожлан

тириш департаменти

7



Сунъий интеллект техноло

гияларини ривожлан

тириш бўлими

3




Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси хизмати

1






























































































































 


Стратегик режалаш

тириш бўлими

3






































Сунъий интеллектни ривожлан-

тириш бўйича илмий-

тадқиқот ишларини мувофиқ

лаштириш бўлими

3











Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими

2


2





























Ҳудудий бошқармалар фаолиятини мувофиқ-

лаштириш бошқармаси

4





















Ички аудит, молиявий ва комплаенс назорат бошқармаси

3



























































Халқаро рейтинглар билан ишлаш бўлими

3



























































































Почта алоқаси хизматлари ва логистикасини ривожлантириш бўлими

3


























































 

















Ҳудудий бошқармалар





















Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2










































































































































































































Халқаро алоқалар бўлими

3






















































































































































































 













































Юридик бўлим

3














































 

























































































";


г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва

коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва

Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ тузилмаси









Бошқарма бошлиғи






















































































Бошқарма бошлиғи ўринбосари
















































































































Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича бош мутахассис



Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича бош мутахассис



Рақамли таълимни ривожлантириш ва ҳудудларни рақамлаштириш бўйича бош мутахассис










































Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича етакчи мутахассис













Рақамли таълимни ривожлантириш ва ҳудудларни рақамлаштириш бўйича етакчи мутахассис






















































































































((Тошкент шаҳри, Андижон, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида мавжуд эмас)













(Тошкент шаҳрида мавжуд эмас)























































































































Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш

вазирлигининг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари








































Вилоят электромагнит мослашув хизмати





Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети филиали*





























"Республика махсус алоқа боғламаси" ДУКнинг вилоят филиали
























"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти филиали









































Вилоят радиотелеузатиш маркази





"Алоқабанк" акционерлик тижорат банки филиали*









































Фельдъегерлик хизматининг вилоят бўлинмаси





Структурные подразделения Акционерного общества "ALSKOM" суғурта компанияси" акциядорлик жамияти

таркибий бўлинмалари





























"Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси филиали
























"Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси" масъулияти чекланган жамиятининг вилоят филиали*































































































































































  

Ҳудудий бошқармалар ходимларининг чекланган умумий сони - 92 нафар:

Тошкент шаҳрида - 5 нафар;

Андижон, Сирдарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида - 6 нафардан;

Қолган ҳудудларда - 7 нафардан".


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4787-сон қарори 10-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ҳамда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда" сўзлари "маблағлари ҳисобидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги "Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида "Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5129-сон қарорида:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1 000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш учун йўналтирилган маблағлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилади";


б) 4-илова изоҳининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1000 та тез тиббий ёрдам махсус автотранспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, хизмат кўрсатувчи агент хизматлари Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги "Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5088-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида IT-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқиш ҳамда экспортга йўналтириш бўйича стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун танлов асосида 1 миллиард сўмгача бўлган грантлар ажратиш".


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини тасдиқлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг янги ёндашув ва механизмларини жорий этиш тўғрисида"ги ПҚ-72-сон қарорига 7-илованинг 42-позициясида:


а) "ТИА ишлаб чиқиш муддати" устунидаги "2022 йил сентябрь" сўзлари "2022 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Тендер савдоларини ўтказиш муддати" устунидаги "2022 йил декабрь" сўзлари "2023 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги "Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-221-сон қарорига 2-илованинг 19-позициясида:


а) "Амалга ошириш шакли" устунидаги "Ўзбекистон Республикаси Президент қарори лойиҳаси" сўзлари "Ахборот-таҳлилий маълумотнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2022 йил сентябрь" сўзлари "2023 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 мартдаги "Тошкент вилоятида ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларга ихтисослашган "Астрополис" массивини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-184-сон қарори 11-банди:


а) иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Astrum" IT-академиясининг бир йиллик ўқув курсларида" сўзлари "Astrum" IT-академиясининг ўқув курсларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) тўртинчи хатбошидаги "иқтидорли ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга" сўзлари "иқтидорли ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги "Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-246-сон қарорига илованинг 7-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2022 йил июль" сўзлари "2022 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин.




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 22 августдаги

ПФ-194-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида лойиҳа бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3245-сон қарорининг 6 ва 9-бандлари, қарорга 1-илованинг 12 ва 14-позициялари ҳамда 2-илова.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги "Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5234-сон қарорига илованинг 5-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 23 август





























































Время: 0.0638
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск