Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўрмонлардан фойдаланиш. Ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш /

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.08.2022 й. 464-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 августдаги

464-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, шу жумладан, буташ, хатловдан ўтказиш, бириктириш, кўчириб ўтказиш, компенсациявий экиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом талаблари:

жисмоний шахсларнинг шахсий томорқа ер участкаларида ўсадиган дарахтлар ва буталар ҳамда уларнинг кўчат ва ниҳолларига;

питомниклар ҳамда плантацияларда етиштириладиган дарахтлар ва буталарга, шунингдек, уларнинг кўчат ва ниҳолларига;

юридик ёки якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларининг мулки бўлган ва улар томонидан ёғоч ҳамда ҳосил олиш мақсадида экилган дарахтлар ва буталар (тераклар ва бошқа тез ўсадиган дарахт турлари, тутзорлар, мевали дарахтлар ва буталар)га;

боғдорчилик ва узумчилик учун ажратилган ер участкаларидаги мевали дарахтлар ва буталарга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


буташ - дарахтлар ва буталарнинг шохларига керакли шакл бериш, асосий шохнинг баландлигини текислаш, скелет ҳосил қилувчи шохларнинг бир текисда жойлашишини таъминлаш мақсадида қуриётган, шикастланган, асосий шохга қараб ичкарига ёки бир-бирига жуда яқин ўсаётган шохларни бальзамик қисмигача кесиб олиб ташлаш;


дарахтларни хатловдан ўтказиш - дарахтларни муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг сони, тури, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари бўйича ҳисобга олиш ҳамда дарахтлар реестрини юритиш;


дарахтлар реестри - дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, танасининг диаметри, географик жойлашуви ва бошқа параметрларини ҳисобга олиш маълумотлар базаси;


дарахтларни бириктириш - аҳоли пунктларидаги бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчиларни, шу жумладан, ижарага олувчи юридик шахсларни бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардаги дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва муҳофаза қилишга масъул этиб белгилаш мақсадида дарахтлар реестридан кўчирма бериш;


кесиш - дарахтлар ва буталар асосий танасининг таг қисмидан ёки ўсишдан тўхтатиш даражасигача юқори қисмидан кесиб (қирқиб) олиб ташлаш;


кундаков қилиш - дарахтлар ва буталарни илдизи билан қўпориб олиш;


кўчириб ўтказиш - дарахтлар ва буталарнинг илдиз тизимига шикаст етказмасдан, уларнинг яшовчанлигини сақлаб қолган ҳолда бошқа жойга экиш;


компенсациявий экиш - юридик ва жисмоний шахслар томонидан кесилган (йўқ қилинган) дарахтлар ва буталар ўрнига мажбурий равишда кўчатлар экиш;


парвариш қилиш - дарахтлар ва буталарни суғориш, озиқлантириш, буташ, оқлаш, шунингдек, турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш ёхуд бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кимёвий ва биологик ишлов бериш чораларини кўриш;


санитария мақсадида кесиш - табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари ва касалликлари таъсирида зарарланган, қуриётган, қуриб қолган ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига, турли коммуникацияларга таҳдид солаётган, шохлари бетартиб ўсиши натижасида қўшилиб кетган ёки синган, авария ҳолатидаги дарахтлар ва буталарни таг қисмидан кесиш (қирқиш);


шикастлантириш - дарахтлар ва буталар ичини ўйиш, уларнинг атрофига илдиз бўғзидан кўпи билан 20 см масофагача яқинликда қаттиқ қоплама (бетон, асфальт) ётқизиш, ёқиш, тақиқланган (муддати ўтган) кимёвий ва биологик воситалар билан ишлов бериш ёки кимёвий ва биологик воситаларни нотўғри қўллаш, шунингдек, ўсишдан тўхташ ва қуриб қолиш даражасигача зарар етказувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатлар;


"Яшил макон" платформаси - ҳудудларнинг тупроққлим шароити, мавжуд дарахтлар сони, тури ва жойлашуви, шаҳарларнинг кўкаламзорлаштирилганлик даражаси, дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар, аниқланган қонун бузилиши ҳолатлари ва улар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси.


4. Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек, бошқа дарахтзор ва бутазорлар;

темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;

шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек, кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;

томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони билан жорий этилган мораторий даврида давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН

ЕРЛАРДА ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ ЭКИШ

ҲАМДА ПАРВАРИШ ҚИЛИШ


6. Дарахтлар ва буталарни экиш уларнинг турларига, иқлим шароитига мослашувчанлигига, ер ости сувлари яқинлиги, ернинг шўрланиш даражаси, суғориш тизими мавжудлигига ҳамда уларнинг функционал вазифаларига кўра амалга оширилади.

Бунда экиш учун жой танлашда дарахтлар ва буталарнинг биоэкологик хусусиятлари, тупроқнинг унумдорлиги, қурғоқчиликка чидамлилиги, шунингдек, қуёшли ва соя жойларга мослашувчанлиги эътиборга олиниши лозим.

Янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 25 фоизидан кам бўлишига йўл қўйилмайди (эксплуатация муддатини ўтаб бўлган ҳамда маънан эскирган бино ва иншоотларни реновация қилиш бундан мустасно).

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш ҳамда парвариш қилиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.


7. Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ҳамда уларни экиш:

аҳоли пунктларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;

ташкилотларга тегишли ҳудудларда - ер эгалари;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси) ташкилотлари;

табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари;

фермер хўжалиги ерларида ҳамда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари;

захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


8. Экиш ишлари баҳор ва куз ойларида об-ҳаво шароити, дарахтлар ва буталарнинг тутувчанлиги, шунингдек, ҳар бир дарахт ва бутанинг турларига мос келадиган экишнинг агротехника қоидаларига риоя этган ҳолда олиб борилади. Йилнинг бошқа фаслларида ҳам эҳтиёждан келиб чиқиб дарахтлар ва буталарни экиш мумкин.

Туманлар (шаҳарлар) марказий кўчаларини кўкаламзорлаштириш учун экиладиган дарахт ва бута кўчатларининг кўкарувчанлигини таъминлаш мақсадида ёши 5 йилдан кам бўлган кўчатларни ҳамда суғориш тизими мавжуд бўлмаган ерларга кўчатларни экиш тақиқланади.

Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолда баҳор ва куз ойларида, заруратдан келиб чиқиб дарахтларни кўчирадиган махсус техника мавжуд бўлганида йил давомида амалга оширилиши мумкин.


9. Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш:

шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда-бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп квартирали уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида - ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар;

ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари;

дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари;

фермер ҳўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - мазкур ер эгалари;

захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.


10. Дарахтлар ва буталарни буташ:

шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда - бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

бошқа аҳоли пунктларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;

ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари;

дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари;

фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари томонидан амалга оширилади.

Буташдан ҳосил бўладиган шох-шаббаларни олиб чиқиб кетиш ушбу ишларни бажарган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.


11. Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликларга чалинган дарахтлар ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш:

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

қолган ҳудудларда эса ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда амалга оширилади.


12. Ер участкаларининг мулкдорлари, ер эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган ташкилотлар ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудлардаги дарахт ва буталарни парвариш қилиш ва уларнинг муҳофазасини таъминлашлари шарт.



3-БОБ. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН

ДАРАХТЛАРНИ ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ


13. Дарахтларни хатловдан ўтказиш статистик ҳисоботларни тузишда фойдаланиш учун маълумотлар олиш, кўкаламзорлаштиришни ривожлантириш, янги объектларни қуриш ва мавжуд объектларда реконструкция ишларини режалаштириш, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ландшафт-архитектура объектларини қайта тиклаш, реконструкция қилиш ва фойдаланиш, уларнинг сақланиши ва ҳолати учун жавобгар шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилади.


14. Хатлов натижасида дарахтларнинг сони, тури, ҳолати, ёши, географик жойлашуви ва бошқа параметрлари ҳисобга олиниб, уларнинг реестрлари шакллантирилади.


15. Хатлов ҳар йили ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схема асосида ўтказилади. Бунда янги экилган дарахтларни бириктириш бўйича қўшимча хатловлар амалга оширилиши мумкин.


16. Хатловни ўтказиш учун ҳар бир ҳудудда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари қабул қилинади. Ушбу қарорларда дарахтлар хатловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳ) таркиби, хатловни ўтказиш вақти ва натижаларини тақдим этиш муддатлари белгиланади. Бунда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ишчи гуруҳларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳамда ўзларига тегишли ёки бириктирилган ҳудудларда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда шакллантирилади.


17. Ишчи гуруҳ томонидан шаҳарлар, туманлар ва бошқа аҳоли пунктлари, темир йўл ва автомобиль йўллари ҳамда табиий ва сунъий сув ҳавзаларининг хариталари ёки схемалари асосида хатлов ўтказиладиган участкалар ва уларга масъуллар белгиланади.


18. Ишчи гуруҳнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

жойларга чиққан ҳолда дарахтларни хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва қайд этиш;

дарахтлар реестрини шакллантириш ва Давлат экология қўмитасига умумлаштириш учун тақдим этиш;

давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорлари эгалигидаги бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган ёки шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини, шунингдек, уларда жойлашган дарахт ва буталарни аниқлаш, туташ ер участкалари чегараларини белгилаш, уларни ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ ажратиб бериш бўйича (дарахтлар жойлашуви схемаси (харитаси) илова қилинган ҳолда) таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш.


19. Хатлов ишлари аҳоли яшаш пунктларида, темир йўл ва автомобиль йўллари, табиий ва сунъий сув ҳавзалари бўйларида, фермер ҳўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда, захира ерларда ҳамда ташкилотлар ҳудудларида олиб борилади.


20. Хатлов қуйидаги уч босқичда амалга оширилади:

ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда дарахтларни ҳисобга олиш ҳамда уларни журналда ёки рақамлаштириш йўли билан қайд этиш;

қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва ушбу Низомга 3-иловада келтирилган Дарахтлар реестрига киритиш;

дарахтлар реестри маълумотларини "Яшил макон" платформасига киритиш.


21. Хатлов ишлари Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан ишлаб чиқилган дарахтларни хатловдан ўтказиш бўйича методик қўлланма асосида амалга оширилади.


22. Янги (жорий йилда) экилган дарахтлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл асосида ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига мажбурий тартибда тақдим этиб борилади ҳамда экилган дарахтлар қиймати, тури ва сонига қараб бухгалтерия қоидаларига биноан тегишлилигича балансга олинади.


23. Хатлов ўтказишда юз ёшдан ошган дарахтлар аниқланганда, уларни табиат ёдгорликлари сифатида муҳофазага олиш учун алоҳида реестр юритилади.

Ушбу дарахтларни табиат ёдгорлиги деб эълон қилиш "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.


24. Табиат ёдгорлиги деб эълон қилинган дарахтларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ер эгалари билан биргаликда ушбу дарахтларнинг атрофи танасидан бир метрдан кам бўлмаган масофада ва баландлиги бир метр йигирма сантиметр бўлган металл панжара билан ўралишини таъминлаши керак.

Шунингдек, ушбу дарахтлар тўғрисидаги давлат тили, рус ва инглиз тилларидаги (дарахтнинг номи, унинг ёши, реестр рақами, жойлашган манзили) маълумотни ўз ичига олган ёрлиқ металл панжарага осиб қўйилиши зарур.


25. Хатлов якунлари бўйича шакллантирилган дарахтлар реестри маълумотлари ишчи гуруҳ томонидан республикада ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш учун Давлат экология қўмитасига юборилади.

Давлат экология қўмитаси дарахтлар реестри маълумотларини умумлаштиради ва "Яшил макон" платформасига жойлаштиради.


26. "Яшил макон" платформаси:

янги экилган дарахтларни бириктириш бўйича ҳар йили ўтказиладиган қўшимча хатловлар;

кейинги хатлов натижалари;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунига қадар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига мажбурий тартибда тақдим этиб бориладиган, янги экилган дарахтлар сони ва тури тўғрисидаги маълумотлар;

дарахтларни кесиш, шу жумладан, санитария мақсадида кесиш учун берилган рухсатномалар;

дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ва кўчириш бўйича аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар асосида мунтазам равишда янгилаб борилади.

"Яшил макон" платформаси маълумотларидан келгусида қурилиш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун дарахтлар мавжуд участкаларда лойиҳалаштириш, давлат экологик экспертизасини ўтказиш ва бошқа ишларни олиб бориш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар бепул фойдаланишлари мумкин.



4-БОБ. ДАРАХТЛАРНИ БИРИКТИРИШ


27. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари дарахтларни бириктириш бўйича қуйидаги вазифаларни бажаради:

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкалари хатловдан ўтказилишини ташкил этиш;

хатлов натижаларига мувофиқ тегишли ер участкаларини давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уйлар мулкдорларига белгиланган талаблар асосида доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш;

аҳоли пунктларидаги қаровсиз қолган дарахтларни хатловдан ўтказиш, уларни бино ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки фойдаланувчиларига туташ ҳудудлардан келиб чиққан ҳолда бириктириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.

Дарахтларни бириктириш бўйича таклифларга дарахт жойлашуви схемаси (харитаси), маҳаллий давлат ҳокимияти органининг дарахтларни бириктириш тўғрисида тегишли қарори лойиҳаси ҳамда фото материаллар илова қилинади.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли пунктларида қаровсиз қолган дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари"ни кўкаламзорлаштириш, шу жумладан, улар ҳудудларида дарахтларни экиш, сақлаш ва парвариш қилиш ишларига "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган ҳамда ишсиз шахслар мавжуд бўлганда ҳар бир маҳалладан камида биттадан фуқаро жалб қилиниши мумкин.

Ушбу фуқароларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


28. Дарахтларни бириктириш:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан:

бино ва иншоотларга туташ (чегарадош) бўлган ер участкаларини;

аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини;

шаҳарсозлик фаолияти натижасида шаклланган янги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга мўлжалланган ер участкаларини тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ажратиб бериш;

б) мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган ташкилотлардан бошқа юридик шахслар - аҳоли пунктидаги бинолар ва иншоотларнинг мулкдорлари ёки улардан фойдаланувчилар, шу жумладан, ижарага олувчиларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дарахтларни бириктириш тўғрисидаги тегишли қарорлари билан амалга оширилади. Бунда дарахтларни бириктириш юридик шахсларнинг розилиги асосида Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан кенг тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этиш доирасида амалга оширилади.


29. Ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги мавжуд дарахтлар ёки юридик шахсларга ер участкаларини ажратмаган ҳолда бириктириб берилган дарахтлар бўйича Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйлар мулкдорлари ва бошқа юридик шахсларга дарахтлар реестридан электрон шаклда кўчирмалар берилади.

Дарахтлар реестридан кўчирма икки нусхада тузилади ва Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмасининг масъул ходими ҳамда дарахтлар реестридан кўчирмани қабул қилиб олувчи ташкилот раҳбари ёки унинг ишончли вакили томонидан имзоланади.

Дарахтлар реестридан кўчирманинг бир нусхаси Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмасида, иккинчи нусхаси тегишли ташкилотда сақланади.

Дарахтлар реестридан кўчирма янги экилган, рухсатномалар асосида кесилган, қонунга хилоф равишда кесилган, кундаков қилинган, йўқ қилинган, шунингдек, кўчириб ўтказилган дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар асосида янгилаб борилади.

Дарахтлар реестридан берилган кўчирма мазкур дарахтлар ва улар жойлашган ер участкаларига нисбатан ҳеч қандай ҳуқуқни келтириб чиқармайди.


30. Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаси зарур ҳолларда ушбу Низомнинг 28-бандига асосан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларидаги дарахтларни парвариш қилиш ҳамда суғориш юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига мажбурий кўрсатмалар киритади.



5-БОБ. ДАВЛАТ ЎРМОН ФОНДИГА КИРМАЙДИГАН

ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ КЕСИШ, КЎЧИРИБ

ЎТКАЗИШ ЁКИ КОМПЕНСАЦИЯВИЙ

ЭКИШ ТАРТИБИ


31. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатларда йўл қўйилади, бундан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мустасно.

Дарахтлар ва буталарни кесиш тўлов асосида амалга оширилади, бундан санитария мақсадида кесиш ҳоллари мустасно.


32. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериш (олиш) Вазирлар Маҳкамасининг "Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:

а) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш муддати давомида:

ҳужжатларни текширади;

заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни "Лицензия" АТ орқали мустақил равишда олади;

дарахтлар ва буталар ҳолатини жойига чиқиб ўрганади;

дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича жамоатчилик эшитувини амалга оширади ва унинг хулосасини шакллантиради;

дарахтлар ва буталарни сақлаб қолиш имкониятларини, шу жумладан, кўчириб ўтказиш масаласини кўриб чиқади ҳамда кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури, муддатлари ва кўчириш жойини аниқлайди;

сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган тақдирда, кесилиши лозим бўлган дарахтлар ва буталар сонини белгилайди ҳамда компенсациявий экиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури ҳамда экиш муддати ва жойини аниқлайди.

б) юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт - 5 йиллик, бута - 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида икки йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади. Бунда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни компенсациявий экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мазкур банднинг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ўз ходимлари ёки бошқа экспертлар, шу жумладан, дарахтларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида дендрология бўйича мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳлар ташкил этиши мумкин.


33. Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари томонидан амалга оширилади. Бунда:

тегишли юридик ва жисмоний шахслар Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;

ёзма хабарномани олган манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;

кўчириб ўтказиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, кўчириб ўтказишнинг сабаби, ушбу жараёнда иштирок этган шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади.

Кўчириб ўтказиш далолатномасининг асл нусхаси Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.

Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик экологик назоратининг инспекторлари ҳамда бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.


34. Компенсациявий экиш жойлари, қоида тариқасида, ҳудудларда ташкил этилган "Яшил боғлар" ва "Яшил жамоат парклари", шунингдек, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун мўлжалланган бошқа ҳудудлардан танланади.

Компенсациявий экиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари иштирокида амалга оширилади. Бунда:

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари компенсациявий экиш учун масъул шахсларга, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачиларига, шунингдек, бошқа манфаатдор шахсларга дарахтлар ва буталарни компенсациявий экишдан камида уч кун олдин унда иштирок этувчи вакиллар иштирокини таъминлаш юзасидан ёзма равишда хабар беради;

компенсациявий экиш учун масъул шахслар ва бошқа манфаатдор шахслар дарахтлар ва буталарни компенсациявий экиш ишларида ўз вакиллари иштирокини таъминлайди;

компенсациявий экиш санаси, жойи (манзил ва жойининг контурлари) дарахтлар ва буталар сони, тури, ёши, компенсациявий экиш сабаблари (асослари), компенсациявий экишда иштирок этган жисмоний ёки юридик шахслар тўғрисидаги (Ф.И.О., ташкилот номи) маълумотлар кўрсатилган ҳамда фото материаллар илова қилинган ҳолда бир нусхада далолатнома тузилади ва иштирок этувчилар томонидан имзоланади. Далолатномада масъул шахсларнинг компенсациявий экилган кўчатларни камида икки йил давомида парвариш қилиш мажбурияти қайд этилади.

Компенсациявий экиш далолатномасининг асл нусхаси Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларида уч йилгача сақланади.

Компенсациявий экиш ишларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, жамоатчилик экологик назоратининг инспекторлари ҳамда бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.


35. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:

қуриётган ёки қуриб қолган;

декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;

касалликка чалинган;

касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;

одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда амалга оширилади.


36. Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:

шаҳарлар ва туманлар марказидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп квартирали уйлар оралиғи ва атрофида, шу жумладан, кўчалар ва бошқа аҳоли пунктларида - фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, шунингдек, жисмоний шахсларнинг мурожаатига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилотлари;

умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари;

дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида - тегишлилиги бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва сув хўжалиги органлари;

фермер ҳўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари томонидан амалга оширилади.


37. Кесиш, буташ ва кўчириб ўтказиш ишларида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг (шох-шабба, барглар ва бошқа кесиш ишлари қолдиқлари) олиб чиқиб кетилиши, шунингдек, бузилган ерларнинг қайта тикланиши ушбу ишларни амалга оширган масъуллар томонидан бир сутка давомида таъминланиши шарт.



6-БОБ. ДАРАХТЛАР ВА БУТАЛАРНИ ҚОНУНГА

ХИЛОФ РАВИШДА КЕСГАНЛИК, КУНДАКОВ

ҚИЛГАНЛИК, ШИКАСТЛАНТИРГАНЛИК, ЙЎҚ

ҚИЛГАНЛИК ЁКИ КЎЧИРИБ ЎТКАЗГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


38. Дарахтлар ва буталарнинг ноқонуний кесилиши, кундаков қилиниши, шикастлантирилиши, йўқ қилиниши ёки кўчириб ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда:

ушбу Низомга 4-иловада белгиланган миқдорларда зарар ҳисобланиб, тегишли тартибда ундирилади;

ноқонуний тайёрланган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) ҳуқуқбузардан олиб қўйилади;

ҳуқуқбузарга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юклатилади. Бунда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари томонидан ҳуқуқбузарга компенсациявий экиш жойи ва муддатини белгилаган ҳолда мажбурий кўрсатма берилади. Компенсациявий экиш ишлари ушбу Низомнинг 34-бандида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари мажбурий кўрсатмаларини бажармаслик ҳуқуқбузарни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.


39. Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади. Бунда:

даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил мобайнида даражасини (рейтинг баҳосини) кўтариш имконидан маҳрум бўлади;

даражасини (рейтинг баҳосини) бир поғонага пасайтириш имкони бўлмаган қурилиш-пудрат ташкилотлари бир йил муддатга қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингидан тўлиқ чиқариб ташланади.

Қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этганлик ҳолати тасдиқланганидан сўнг уч кун муддатда Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ушбу қурилиш-пудрат ташкилотларининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги даражасига (рейтинг баҳосига) таъсир кўрсатиш чораларини кўриш юзасидан тақдимнома киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тақдимнома тушган кундан бошлаб 10 иш кунида тегишли қурилиш-пудрат ташкилотининг "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимидаги даражасига таъсир кўрсатиш чораларини қўллайди ва бу тўғрисида Давлат экология қўмитасига расмий ахборот киритади.


40. Дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан тегишли далолатномани расмийлаштириш орқали қабул қилиб олинади.

Ушбу маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) тайёрлов ва савдо ташкилотлари ёки тадбиркорлик субъектлари омборхоналарига вақтинча сақлаш учун жойлаштирилиши мумкин.

Дарахтлар ва буталарни санитария мақсадида ёки ноқонуний кесишдан ҳосил бўлган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) ўтин сифатида ишлатиш учун "Меҳрибонлик" уйлари, "Мурувват" ва "Саховат" интернат уйлари, шунингдек, таълим ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра кам таъминланган оилаларга тегишли далолатнома асосида берилади.


41. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатномалар бериш, шунингдек, уларни ғайриқонуний кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар (зарар ва жарималар) Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг ҳисобварағига тушади ва унинг 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

Тут дарахтларини ғайриқонуний равишда кесганлик, шикастлантирганлик ёки йўқ қилганлик учун ундирилган жарималар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига йўналтирилади. Бунда ундирилган жарималарнинг 50 фоизи "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ҳисобварағига, 26 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг тегишли маҳаллий бюджетларига ўтказилади.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳисобварағига ўтказилган маблағлар, қонунбузарлик содир этилган ҳудудда мақсадли равишда янги тут кўчатларини экишга йўналтирилади. Ушбу маблағларни бошқа мақсадларга, шу жумладан, қарздорликни қоплашга йўналтириш тақиқланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Ушбу Низом талабларига риоя қилиниши бўйича давлат назорати экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.


43. Дарахтлар ва буталарни муҳофаза қилиш, парвариш қилиш, хатловдан ўтказиш, бириктириш, кесиш, кўчириб ўтказиш, экиш ёки компенсациявий экиш устидан жамоатчилик назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


44. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар

ва буталарни экиш ва парвариш қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Субъектлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Дарахтлар ва буталарни экиш учун жой танлаш ва экиш



1. Аҳоли пунктларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.


2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бириктирилган йўл ва кўчалар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


3. Ташкилотларга тегишли ҳудудларда - ер эгалари.


4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар ва умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.


5. Табиий ва сунъий сув оқимлари, сув ҳавзалари ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда сув хўжалиги органлари.


6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари.


7. Захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


Дарахтлар ва буталарни экиш - баҳор ва куз фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда бошқа фаслларда

2-босқич


Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантириш



1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда - бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқда ташкилотлар.


2. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.


3. Ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари.


4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.


5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.


6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.


7. Фермер ҳўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари.


8. Захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


Йил давомида

3-босқич


Дарахтлар ва буталарни буташ



1. Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда ҳамда захира ерларда - бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


2. Бошқа аҳоли пунктларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уйларни бошқариш органлари.


3. Ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари.


4. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.


5. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.


6. Дарё, сой, ирмоқ, канал, зовур ва ариқлар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.


7. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари.


Баҳор фаслида ёки эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда - йил давомида

4-босқич


Турли зараркунанда ва касалликлар таъсирида зарарланган ёки касалликка чалинган дарахт ва буталарга кимёвий ва биологик ишлов бериш


1. Аҳоли пунктларида ҳамда захира ерларда - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.


2. Ташкилотларнинг ҳудудларида - ер эгалари.


3. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида - Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.


4. Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.


5. Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида - маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.


6. Фермер хўжалиги ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда - ер эгалари.


Йил давомида




Низомга

2-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган

дарахтларни хатловдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Субъектлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


1. Хатлов ўтказиш тўғрисида маҳаллий давлат ҳокимияти органи қарорини қабул қилиш.


2. Хатловни ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳни шакллантириш.


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари, ер эгалари ёки бириктирилган ҳудудлардаги тегишли ташкилотлар


Хатлов ўтказиладиган йили 10 февралга қадар

2-босқич


Хатлов ўтказиладиган участкалар ва масъулларни белгилаш.


Ишчи гуруҳ


Хатлов ўтказиладиган йили 1 мартга қадар

3-босқич


1. Жойига чиққан ҳолда дарахтларни хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ҳамда уларни журналда ёки рақамлаштириш йўли билан қайд этиш.


2. Қайд этилган маълумотларни қайта ишлаш, умумлаштириш ва дарахтлар реестрига киритиш.


3. Дарахтлар реестри маълумотларини Давлат экология қўмитасига тақдим этиш.


Ишчи гуруҳ


Хатлов ўтказиладиган йили 1 мартдан 1 ноябрга қадар

4-босқич


1. Дарахтлар реестри маълумотларини "Яшил макон" платформасига киритиш маълумотлар базасини шакллантириш.


2. Дарахтлар реестри маълумотларини Давлат экология қўмитасининг веб-сайтига жойлаштириш.


Давлат экология қўмитаси


Хатлов ўтказиладиган йил якунига қадар




Низомга

3-ИЛОВА



ДАРАХТЛАР РЕЕСТРИ

Реестр рақами

Вило

ят

Туман

(шаҳар)

Таш

килот номи

Ман

зили

(МФЙ, кўча ва бош.)

Дарахт тури

(номла

ниши)

Дарахт

сони

Дарахт ҳолати

(соғлом, касал

ланган, қуриган)

Дарахт танаси

нинг айланма ўлчами

(1,3 метр баланд

ликда,

см)

Дарахт нинг

ёши

(йил)

Жойлашув локацияси

(координа

талари)

Дарахт

ларни рўйхатга олиш

рақами

Хатлов далолат

номаси

рақами ва

санаси
































































Низомга

4-ИЛОВА



Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва

буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш,

шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга

етказилган зарарни ундириш

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Қоидабузарлик турлари

Зарар миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорига

нисбатан коэффициентларда)

100 ёшдан кичик

100 ёш ва ундан юқори

кам қийматли

қимматбаҳо

кам қийматли

қимматбаҳо

1.

Кесилган, йўқ қилинган ёки ўсишдан тўхташ даражасигача шикастланган ҳар бир дарахт ва бута учун, тўнкаси олдидаги диаметри (см):

4 гача

1

4

4

8

4,1 - 8

1,5

6

6

12

8,1 - 12

2

10

8

20

12,1 - 16

3

13

12

26

16,1 - 20

5

18

20

36

20,1 - 24

7,5

25

30

50

24,1 - 28

9

35

36

70

28,1 - 32

11,5

45

46

90

32,1 - 36

16,5

55

66

110

36,1 - 40

22

65

88

130

40,1 - 44

26

80

104

160

44,1 - 48

31

95

124

190

48,1 - 52

36

105

144

210

52,1 - 56

41

115

164

230

56,1 - 60

46

135

184

270

60,1 - 64

52,5

145

210

290

64 сантиметрдан ортиқ диаметрнинг ҳар бир сантиметри учун тўлов 0,5 коэффициент миқдорида ошади.

2.

Ноқонуний кесилган:





1 м.кв саксовул учун

14




1 м. кв черкез, қандим, юлғун ва бошқа ёввойи ҳолда ўсувчи буталар учун

3




3.

Ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилган ҳар бир:





дарахт учун

3

4

4

4

бута учун

1

2



Изоҳ.

Ноқонуний кесилган дарахтларнинг танаси диаметри ер билан туташган жойидан ўлчанади.

Буталарнинг диаметри илдиз бўғзидан ўлчанади.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий даврида дарахтлар ва буталарга етказилган зарар учун ундириш суммалари икки бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август









































Время: 0.0246
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск