ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 й. 465-сон "Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2022 й.

N 465




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда "Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-136-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги негизида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спортни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда - Спортни ривожлантириш вазирлиги) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

Спортни ривожлантириш вазирлигининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартиби;

Спортни ривожлантириш вазирлиги раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Спортни ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири А.И. Икрамов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 22 августдаги

465-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 27 майдаги 271-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 20-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 6 июлдаги 156-сон қарорига илованинг 13-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 18 майдаги 369-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида "2019 йил 28 февралдаги 181-сон қарорига илованинг 2-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 93-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 19 ноябрдаги 916-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига илованинг 12-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 9-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 22 август


































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск