ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Алоқа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2022 й. 476-сон "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитлари яхшиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2022 й.

N 476




ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ РУХСАТ

БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИШ,

ШУНИНГДЕК, БИЗНЕС ЮРИТИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ

ЯХШИЛАНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини давлат томонидан тартибга солишда ортиқча бюрократик жараёнларни тубдан қисқартириш, рақамли иқтисодиётни фаол ривожлантириш ҳамда миллий иқтисодиёт тармоқларининг рақобатбардошлигини ошириш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг қамраб олиш даражаси ҳамда хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги, шунингдек, хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишда рухсат бериш жараёнида ортиқча чекловларнинг мавжудлиги долзарб муаммо бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мобил алоқа операторлари томонидан сифатли хизмат кўрсатиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудларда уларнинг қамров даражасини ошириш ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнларини ташкил этишда ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилишини қисқартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 27 августдаги

476-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 октябрдаги 429-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида радиочастота спектридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарори билан тасдиқланган Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш ва (ёки) ўрнатиш, хориждан олиб кириш, эксплуатация қилишга рухсат этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 16-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан РЭВни эксплутация қилиш учун радиочастоталардан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 август





































Время: 0.1889
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск