ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Молия вазирининг 05.08.2022 й. 41-сон "Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2022 й. 1745-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.08.2022 й.

N 1745-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

05.08.2022 й.

N 41


БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон "Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5073-сон "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 304-сон "Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун жисмоний шахсларни аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон "Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Т. Ишметов




Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизимига бўлган мажбурий талабларни ўрнатади.";


б) 1-бандда:

иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "малака гувоҳномасига" деган сўзлар "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Молия вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 8-бандда:

"б" ва "в" кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун);

в) инвестиция маслаҳатчиси фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органини хабардор қилиш учун хабарномалар юбориши ва хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқномалар олган бўлиши (нодавлат таълим ташкилотлари учун)";

"д" кичик банддаги "малака гувоҳномасига" деган сўзлар "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг "г" кичик бандидаги "паспорт маълумотлари" деган сўзлар "паспорт маълумотлари ёки идентификация ID-карта маълумотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 29 август








































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск