ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.08.2022 й. 475-сон "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2022 й.

N 475



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА МАДАНИЙ МЕРОС ВАЗИРЛИГИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

     

        

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида давлат бошқарувини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПФ-75-сон Фармони ҳамда "Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2022 йил 18 февралдаги ПҚ-135-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:

вазирликнинг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, тизими, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари асосий вазифалари ва функциялари;

вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги;

вазирлик, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимларининг асосий функционал вазифалари ҳамда жавобгарлиги;

вазирлик фаолиятини ташкил этиш тартиби, Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

жамғарманинг мақоми (жамғарма давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади);

жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва тушган маблағларни вазирлик томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисобварақларида жамлаш;

жамғарма маблағларидан ҳар йили вазирлик томонидан тасдиқланадиган, Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш ҳамда ушбу маблағлардан фойдаланиш мақсадлари;

жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилишни Молия вазирлиги томонидан амалга ошириш тартиби;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари ҳамда уни ундириш тартибини белгилаш;

туристик (меҳмонхона) йиғим ундириладиган шахслар тоифасини белгилаш;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш тартибини белгилаш;

жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан шахсий ғазна ҳисобварақларида жамғариб бориладиган махсус ҳисобварақлар очиш;

туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобварағига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари томонидан пеня тўлаш миқдори ва тартиби.


2. Белгилансинки:

Туризм ва маданий мерос вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) Туризм ва спорт вазирлигининг барча ҳуқуқ, мажбурият ва шартномаларининг туризм ва маданий мерос қисми бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Вазирликнинг Комплаенс назорати ва ички аудит хизмати бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитларига кўра Вазирликнинг бошқарма бошлиғига тенглаштирилади.


3. Туризм ва маданий мерос вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисидаги низом асосида Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ва бошқа таркибий бўлинмаларининг низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 августдаги

475-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

           

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 5 июндаги 356-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 31 июлдаги 477-сон қарорининг 1-3-бандлари ҳамда 1 - 3-иловалари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 26 август





























































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск