ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2022 й. 498-сон "Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2022 й.

N 498




ҚАДИМИЙ ЁЗМА МАНБАЛАР ДАВЛАТ

РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига мувофиқ улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг бебаҳо асарларини келажак авлодга етказиш, ноёб ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу жараённи ягона ахборот тизими ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш асосида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига мувофиқ:

жамоатчилик учун очиқ бўлган Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини (кейинги ўринларда - Давлат реестри) шакллантириш ва давлат музейлари, кутубхоналари ва архив фондлари фаолиятига интеграция қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланганлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, қадимий ёзма манбаларни босқичма-босқич рақамлаштириш учун масъул давлат муассасаси этиб белгиланганлиги;

Давлат реестрини шакллантириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети, кейинчалик уни сақлаш ва фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Давлат реестрини юритиш соҳасидаги вазифалари, давлат музейлари, кутубхоналари ва архивлари, бошқа давлат ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этиш тартиби ва мажбуриятлари;

Давлат реестрини юритиш тартиби, унга киритиладиган қадимий ёзма манбалар турлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар рўйхати;

қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда ундан чиқариш тартиби ва асослари;

Давлат реестри юритилишини самарали ташкил этиш, уни илмий ва техник жиҳатдан таъминлаш, қадимий ёзма манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш.


3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда:

Давлат реестрининг самарали юритилишини, давлат музейлари, кутубхоналари ва архивлари фондлари фаолиятига интеграция қилинишини;

ушбу жараённи замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш асосида ташкил этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Ш. Миноваров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 7 сентябрь





























Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск