ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Мактабгача таълим вазирининг 31.08.2022 й. 193-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.09.2022 й. 3123-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.09.2022 й.

N 3123-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

31.08.2022 й.

N 193


БУЙРУҒИ



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари

кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 13 декабрдаги 3-mh-сон буйруғи (рўйхат рақами 3123, 2019 йил 18 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 10/19/3123/250-сон) билан тасдиқланган Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Мактабгача таълим вазири                                                           А.В. Шин







Буйруққа

ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим ташкилотларида

қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари

кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори билан тасдиқланган 2018-2019 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури ҳамда 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сон "Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан мактабгача таълим ташкилотлари томонидан қуйидагилар бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатилиши мумкин:

дам олиш кунлари ва мактабгача таълим ташкилотида иш куни якунлангандан кейин болани парваришлаш, унга қараб туриш, уни ўқитиш;

мактабгача таълим ташкилотининг ўқув дастурдан ташқари спорт-соғломлаштириш (карате, таэквондо, сузиш, шахмат, шашка, гимнастика, массаж ва бошқалар) тўгараклар, фанлар бўйича тўгараклар (чет тиллари, математика, ақлий арифметика, мантиқ, информатика ва бошқалар);

тўлиқ қувват билан ишламаётган мактабгача таълим ташкилотларида 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга мактабгача таълим ва тарбия хизматлари.".


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган қўшимча хизмат кўрсатувчи гуруҳларга 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар, тўлиқ қувват билан ишламаётган мактабгача таълим ташкилотларида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилиниши мумкин.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 сентябрь


























































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск