ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўловчилар ва юкларни ташиш. Транспорт экспедицияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2022 й. 507-сон "Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.09.2022 й.

N 507




ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР

ТРАНСПОРТИДА АЙРИМ ТОИФАДАГИ

ФУҚАРОЛАРГА БЕПУЛ ЮРИШ ҲУҚУҚИНИ

БЕРУВЧИ ИМТИЁЗЛИ ТРАНСПОРТ КАРТАЛАРИНИ

БЕРИШ  ЮЗАСИДАН  ДАВЛАТ  ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармонига мувофиқ, шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни янада такомиллаштириш ҳамда шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) (кейинги ўринларда - шаҳар йўловчилар транспорти) бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикасининг "Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида" Қонунига мувофиқ қуйидаги тоифадаги фуқароларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилганлиги:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахслар ва ногиронлиги бўлган кўзи ожиз шахсга сафарларда ҳамроҳлик қилувчи шахс;

ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс;

б) Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорига мувофиқ:

умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги;

Тошкент, Самарқанд, Урганч ва Қарши шаҳарларидаги жамоат транспорти ҳаракат таркиби 3 107 дона стационар валидаторлар билан жиҳозланганлиги ва 555 минг дона транспорт карталари муомалага чиқарилганлиги;

йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими мобил иловаси фойдаланувчилари сони 320 минг нафарга етганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлигининг шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

а) шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилиши Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали амалга оширилади;

б) шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш босқичма-босқич:

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида - 2023 йил 1 январдан бошлаб;

республиканинг барча шаҳарларида - 2023 йил 1 майдан бошлаб амалга оширилади;

в) эски намунада берилган шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномалар 2023 йил 1 сентябрга қадар ўз кучини сақлаб қолади.


5. Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати 2022 йил 1 ноябрга қадар ушбу қарор 1-бандининг "а" кичик бандида кўрсатилган тоифадаги шахслар бўйича маълумотлар базасини яратсин.


6. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

а) Адлия вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 январдан:

ушбу қарорга мувофиқ давлат хизматлари ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;

б) 2022 йил 1 декабрга қадар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тегишли ахборот тизимлари Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ҳамда Транспорт вазирлиги ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


7. Транспорт вазирлиги:

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида - 2023 йил 1 январдан, республиканинг барча шаҳарларида - 2023 йил 1 майдан босқичма-босқич шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини ўрнатилган тартибда расмийлаштириб, эгаларига топширишни таъминласин;

имтиёзли транспорт карталарини тайёрлаш ва эгасига етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин;

Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларга (пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўқувчилар ва талабалар) шаҳар йўловчилар транспортида (йўналишли ва йўналишсиз таксидан ташқари) имтиёзли юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш тартибини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу қарор талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин ва мониторинг олиб борсин.


9. Транспорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.

         

         

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 сентябрь








































































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск