Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Умумбелгиланган солиқлар / Фойда солиғи /

Ишлаб чиқариш таннархини шакллантириш (СБХ, 36-сон 2022 йил 20 сентябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Материал чоп этилган санасига ҳақиқийдир*



ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАННАРХИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ


Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида 9100-гуруҳ счётида ҳисобда турган сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизматлар) таннархини акс эттиринг.

Уни аниқлаш учун:

1) ишлаб чиқарилган маҳсулотга сарфланган харажатларни шакллантиринг;

2) маҳсулот бир бирлигининг таннархини аниқланг.

Сотилган маҳсулот таннархини ҳисоблаш учун маҳсулот бир бирлиги таннархини сотилган маҳсулот сонига кўпайтиринг.


МИСОЛ. Сотилган маҳсулот таннархини аниқлаш

Корхона ҳисобот даврида 1 000 бирлик маҳсулот ишлаб чиқарди. Маҳсулот таннархига қуйидагилар киритилди:

q материаллар қиймати - 40 000 000 сўм;

q ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг иш ҳақи - 30 000 000 сўм;

q ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ - 3 600 000 сўм;

q ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси - 6 400 000 сўм.

Жами 700 бирлик маҳсулот сотилди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни


Сумма, минг сўм


Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит


Маҳсулот таннархига ҳисобдан чиқарилди (1-4-ўтказмалар):

Материаллар қиймати


40 000


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

1010-"Хом ашё ва материаллар"


Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг иш ҳақи


30 000


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


6710-"Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар"

Ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчиларнинг МҲТФдан ижтимоий солиқ

3 600


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


6520-"Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар"


Ишлаб чиқариш ускуналарининг амортизацияси

6 400


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"

0230-"Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши"


Омборхонага тайёр маҳсулот қабул қилинди


1 000 дона 80 000

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"


2010-"Асосий ишлаб чиқариш"


Сотилган маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди (80 000 : 1000 х 700)


700 дона 56 000


9110-"Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи"

2810-"Омбордаги тайёр маҳсулотлар"


     

Тайёр маҳсулот бутун туркумининг таннархи - 80 000 000 сўм. Бироқ 9110-счётга фақатгина сотилган маҳсулот таннархи - 56 000 000 сўм киритилади. Бу сумма корхонанинг Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатларга қуйидагиларни қўшинг:

q моддий ишлаб чиқариш харажатлари (қайтариладиган чиқиндилар қийматини айирган ҳолда);

q ишлаб чиқариш тусидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;

q ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғуртага ажратмалар;

q ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;

q ишлаб чиқариш мақсадидаги бошқа харажатлар.


Ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш усуллари


Ишлаб чиқариш таннархини қуйидаги бир неча усуллар билан аниқлаш мумкин:

q оддий;

q меъёрий;

q буюртмали;

q босқичли.


Усулни танлашда қуйидагилар эътиборга олинади:

q маҳсулот тури ва номенклатураси;

q ишлаб чиқариш типи;

q тугалланмаган қурилишнинг бор-йўқлиги;

q ишлаб чиқариш циклининг давомийлиги.

Танланган усулни ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

Уларни батафсил кўриб чиқамиз.



Ишлаб чиқариш таннархини оддий усулда аниқлаш


Оддий усулни қуйидаги ҳолатларда қўлланг:

q бир типдаги маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлсангиз;

q тугалланмаган ишлаб чиқаришингиз бўлмаганда.

Ҳисобот давридаги барча ишлаб чиқариш харажатлари, шу жумладан, умумхўжалик тусидаги харажатларни шу даврда ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига киритинг (4-сон БҲМС 38-б.).

Маҳсулот бирлиги таннархини барча ишлаб чиқариш харажатларини ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий сонига бўлиш орқали аниқланг.


МИСОЛ. Маҳсулот таннархини оддий усул билан аниқлаш

Ҳисобот даврида 1 000 бирлик

...
Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск