Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Трудовое законодательство / Прием на работу. Организация работы персонала. Прекращение трудовых отношений /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 й. 486-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2022 й.

N 486




НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИНГ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШИ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

       

         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ:

2022 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилиши;

ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун даромад солиғи бўйича белгиланган имтиёз меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 бараваридан 3 бараваригача оширилиши;

2022 йил 1 февралдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан белгиланган иш ўринларининг энг кам сони ва иш берувчилар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги тўғрисидаги маълумотлар "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиладиган бўш иш ўринлари миллий базасида акс этиб борилиши;

2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда биттадан давлат хизматлари марказида ногиронлиги бўлган шахсларнинг уларга мос келувчи лавозимларда ишлаши учун қулай шароитларни яратган ҳолда, меҳнат фаолиятини амалга оширишини таъминлаш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши тавсия қилинган касблар тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг самарали меҳнати фаолиятини амалга ошириши учун иш жойлари билан таъминланиши тавсия этилган қулай шарт-шароитларни назарда тутувчи:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати (классификатори) 1-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар 2-иловага мувофиқ;

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигига кўмаклашиш учун йўлланмалар беришда ушбу қарорга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган касб ва лавозимларни инобатга олсин.


4. Спортни ривожлантириш вазирлиги Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт, маданий ва илмий тўгаракларга кенг жалб қилинишини тизимли равишда ташкил этиб борсин.


5. Савдо-саноат палатасига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Мадад" муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

486-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия

этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг

намунавий рўйхати (классификатори)

         

Т/р

         

Меҳнат турлари

           

Касблар (мутахассислик)

       

Тавсия этилган касблар ва лавозимлар

(Хизматчиларнинг асосий лавозимлари,

ишчи ва ишчи касбларнинг классификатори (ХАЛИКК)даги тартиб рақамлар мисолида)

       

        

Юк ортиш машиналарида ҳайдовчилик хизмати

       

1.

Ҳайдовчилик меҳнати


Электр ва автотележка ҳайдовчиси

11827

       

Ёғочсозлик саноати (спорт анжомлари ясаш, болалар мебели, паркет),

мебель ишлаб чиқариш, ҳунармандчилик

          

2.

Ёғочга ишлов бериш ва мебель ясаш

Ёғочга ишлов бериш текширувчиси


8335

Дурадгор


6202

Тўқима мебеллар тўқувчи


7297

Тўқима мебель йиғувчи


7316

Декорациялар тайёрлаш бўйича дурадгор


8116

Дурадгор станокчи


8117

Ёғочга ишлов бериш дастгоҳи оператори


8128

        

Иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари

ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва туридан қатъи назар,

ер ости ва баландликдаги ишлардан ташқари

           

3.

Ҳисобга олиш фаолияти (техник бажарувчилар)

Рухсатномалар бюроси навбатчиси


5582

Диспетчер


2731

Назоратчи


12050

Нарядчи


5496

Иш тақсимловчи


5697

Табелчи


5647

Электрстанциялар ва тармоқ корхоналарини ишлатиш бўйича инспектор


4384

Электр-алоқа инспектори


4385

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси инспектори


189

Давлат кичик инспектори


195

Табиатни муҳофаза қилиш давлат инспектори ёрдамчиси


242

Маҳсулот сифатини назорат этиш бўйича инспектор


4355

Йўл инспектори


4383

Бош комплаенс инспектори


681

Бюджет инспектори


742

Бош инспектор


748

Бош йўриқчи


749

Бош ўрмон инспектори


998

Энерготехинспекция бош инспектори


1124

Бош техник инспектор


1158

Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш инспектори


4353

Ўсимликлар карантини инспектори


2639

Илмий ходим


2514

Сув ресурслари муҳофазаси ва оқова сувларни тозалаш бўйича муҳандис - инспектор


2693

Давлат инспектори


2665

Муҳандис  инспектор


3104

Ёқилғидан фойдаланиш назорати бўйича муҳандис - инспектор


3107

Электрстанциялар ва тармоқ корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда техника хавфсизлиги бўйича инспектор (муҳандис)


3117

Фармацевт - инспектор


3636

Профессионал таълим муассасалари инспектори


3706

Мактабдан ташқари ишлар ва мактабгача тарбия бўйича инспектор


3747

Инспектор


3757

Болаликни муҳофаза қилиш бўйича инспектор


3758

Мактаблар инспектори


3759

Инспектор-методист (таълим тизимида)


3804

Йўриқчи


3805

Таҳлилчи


3892

Ишга жойлаштириш бўйича инспектор


3919

Кадрлар бўйича мутахассис


3922

Логистик


3934

Бандлик бўйича интервьюер


3931

Касб бўйича маслаҳатчи


3932

Маркетинг бўйича мутахассис


3941

Туризм маркетинги бўйича мутахассис


3943

Web - сайт излаб топиш бўйича мутахассис


3944

Маънавий-маърифий ишлар бўйича инспектор


3947

Комплаенс-инспектор


4031

Архив иши бўйича инспектор


4070

Молиявий инспектор


4127

Давлат инспектори


4179

Инспектор


4180

Гидротехника инспектори


4350

Қурилиш-монтаж ишларини қабул қилиш ва уларнинг сифати бўйича инспектор


4351

Пўлат ва темир-бетон конструкциялар монтажчиси


6171

Биноларнинг техник ҳолатини назорат қилиш бўйича инспектор


4352

Ёғоч материалларидан фойдаланиш ва сифат назорати бўйича инспектор


4354

           

Шаҳар хўжалиги, уй-жой, даволаш-профилактика,

илмий, ўқув ташкилотлари. Хўжалик ва ишлаб

чиқаришнинг барча соҳалари

         

4.

Уй-жой-коммунал ишлар


Ҳовли супурувчи


12124

Лифтчи


12133

Кўкаламзорлаштирувчи


6055

Чилангар-сантехник


6325

      

Тиббий хизматлар кўрсатиш соҳаси

       

5.

Соғлиқни сақлаш

Умумий амалиёт врачи


3393

Врач - мутахассис


3398

Массажист


4892

Лаборант


4325

Дезинфектор


8418

Хўжалик бекаси


5901

Тиббий рўйхатдан ўтказувчи


4885

Методист


3767

Провизор


3621

Соғлиқни сақлаш муассасаси санитари (санитаркаси)


5993

Тиббий муассаса хўжалик мудираси


5904

Барча номдаги тиббиёт ҳамшираси


4852

Тиббий статистика врачи


3466

Фельдшер


4888

Фельдшер-лаборант


4840

Фармацевт


3629

       

Расм солувчи рассомлар, хаккоклар, ишлов берувчилар,

рассом-декораторлар ва ўйинчоқ ясовчилар

           

6.

Ўйинчоқлар ясаш


Ўйинчоқларни бўёвчи


7224

Қўғирчоқ деталларини пардозловчи


7365

Ўйинчоқларни безовчи


7366

Ўйинчоқларга расм солувчи


7305

Ўйинчоқларни йиғувчи


11560

            

Металга ишлов берувчи дастгоҳлар

дастгоҳчилари ва созловчилари

        

7.

Игна-платина маҳсулотлари ясаш


Игна-платина буюмлар автоматчиси


6500

Игна-платинали буюмларни текширувчи


8337

        

Чарм-атторлик ишлаб чиқариш ва соатсозлик

саноати маиший хизмат кўрсатиш корхоналари

           

8.

Чарм-атторлик маҳсулотлари ясаш


Бичувчи


8166

Енгил саноатда андозалар тайёрловчи


8169

Чарм-галантерея буюмларига расм солувчи


8298

Чарм-галантерея буюмларини таъмирловчи


8198

Чарм-галантерея буюмларини йиғувчи


8304

Чарм-галантерея буюмларни тикувчи


8253

Қутичи


8202

Ортопедик пойабзал тикувчи


8292

Пойабзал юқорисини йиғувчи


8302

         

Пойабзал ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари.

Озиқ-овқат, консерва, қандолатчилик саноати, ихтисослашган корхоналар.

Чинни, сопол, керамик идишлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш

            

9.

Пойабзал тайёрлаш ва таъмирлаш

Қопловчи


6492

Пойабзални ўрнатувчи


10695

Буюм ва бичиладиган материалларни бутловчи


8185

Буюмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва материалларни текширувчи


8338

Деталларни мустаҳкамловчи


8284

Буюм, деталь ва ярим тайёр маҳсулотларга ишлов берувчи


8288

Пойабзал таъмирчиси


8398

Якка тартибда пойабзал тикувчи


8291

Ортопедик пойабзал тикувчи


8292

Пойабзал юқорисини йиғувчи


8302

          

Соатсозлик саноати, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари,

иқтисодиётнинг ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари

        

10.

Соат тайёрлаш ва таъмирлаш

Соат ва тош ишлаб чиқариш назоратчиси


8397

Столга ўрнатиладиган дастгоҳ ва прессларни созловчи


6534

Циферблатларни босувчи


6940

Ярқирайдиган бўёқлар билан ишловчи рассом


7248

Механик соатларни таъмирловчи соатсоз


7677

Электрон ва кварцли соатларни таъмирловчи соатсоз


7850

         

Озиқ-овқат, консерва, қандалотчилик саноати,

ихтисослашган ташкилотлар

        

11.

Идиш ясаш

Картонажчи


11014

Идишлар омборчиси


11974

Тунука-банка ишлаб чиқариш қурилмаси ускуна ишчиси


6413

         

Чинни, сопол, керамик идишлар

ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, иқтисодиётнинг

ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари

        

12.

Чинни, сопол, керамик идишлар ва маҳсулотларни ясаш


Кулол


7087

Чинни буюмларни сирловчи


7207

Рассом


7211

Бутловчи


8325

Қайирувчи


7227

Расмларни кўчирувчи


7231

Чинни ва фаянс буюмларни йиғувчи


11578

Чинни ва фаянс буюмларни қолипловчи


7143

       

Иқтисодиётнинг ва ишлаб чиқаришнинг барча соҳалари

        

13.

Муҳандислик-техник ишлари


Муҳандис


2495

Конструктор


2953

Техник ҳужжатлардан нусха кўчирувчи


4554

Лаборант


4325

Нусха олиш ва кўпайтириш машиналари оператори


7457

Техник


4329

Чизмачи


4559

Муҳандис-оператор


3109

Масофадан назорат қилиш тизими оператори


3128

Учувчисиз учиш қурилмалари оператори


3342

14.

Синов ишлари

Деталлар ва приборларни синовчи


7796

        

Тижорат ташкилотлари, савдо-сотиқ ташкилотлари, молия

муассасалари, реклама агентликлари, риэлторлик компаниялари

(агентликлари), маданий-маърифий ташкилотлар, киностудиялар,

телестудиялар, радиостудиялар ва бошқалар

           

15.

Суғурта, риэлторлик, реклама, савдо-сотиқ, тадбиркорлик фаолияти


Суғурта агенти


4983

Тижорат агенти


4987

Маклер


5012

Маркетолог


3935

Сотув ишлари менежери


878

Реклама агенти


3940

Котиб


5085

Молиявий маслаҳатчи


679

Савдо дилери


4998

Экспедитор


5021

Компьютер алоқалари таҳлилчиси


3968

Тизим таҳлилчиси


3969

Тизим муҳандиси


3970

Тизим муҳандиси (маъмур)


3971

Муҳандис-дастурловчи


3973

Дастурловчи


3974

Дастурчи-тизимловчи


3975

Дастурлар таъминотини синаш бўйича мутахассис


3978

Мутахассис


3986

Дастур таъминотини кузатиш бўйича мутахассис


3987

Техник-дастурчи


5429

Техник ёзувчи


3988

Одоб-ахлоқ ва эстетика бўйича мутахассис


4323

Маданий-маиший буюмлар лойиҳачи-дизайнери


3366

Маиший машиналар ва электр жиҳозларни таъмирлаш бўйича техник-механик


4390

       

Молиявий йўналиш бўйича мутахассислар ва бошқалар

          

16.

Молиявий, брокерлик, дилерлик, канцелярия -идоравий фаолиятлар

Архивариус


5795

Аудитор


3860

Брокер


5008

Бухгалтер


3861

Бухгалтер-эксперт


3865

Иш юритувчи


5499

Дилер


4959

Кадрлар бўйича инспектор


5029

Солиқ инспектори


5121

Ғазначи


5540

Корпоратив маслаҳатчи


727

Машинкачи


5517

Қимматли қоғозлар оператори


4114

Паспортчи


5080

Таржимон


4251

Ҳужжатларни муқоваловчи


7587

Муҳаррир


4225

Котиб


5085

Котиба-машинкачи


5523

Статистик


5644

Стенографистка


5524

Ишлар бошқарувчиси ўринбосари


566

Иқтисодчи


4129

Экспедитор


5021

           

Маданий-маърифий ташкилотлар, киностудиялар,

телестудиялар, радиостудиялар

         

17.

Санъат ва маданий-маърифий фаолият

Маъмур


5059

Драма артисти


5294

Библиограф


4092

Кутубхоначи


4093

Чипталарни текширувчи


5965

Гримёр - пастижер


5879

Директор


379

Дирижёр


4282

Либосчи


8154

Радиооператор


5601

Кинооператор


5449

Киномеханик


5448

Музей қаровчиси


6010

Катта маъмур


677

Санъатшунос


4079

Мусиқа ходими


5363

Монтажловчи


5454

Мусиқа асбобларини таъмирловчи-созловчи


7019

Телевидение оператори (телеоператор)


5469

Фолклор-этнографик ансамбли хонанда (созанда)си


5366

Режиссёр


4314

Тўгарак (жамоа) раҳбари


3848

Реквизитор


5663

Экскурсовод


3856

Репетитор


3796

Скульптор


4270

Суфлёр


5387

Униформист


12069

Фонотекачи


5806

Фототекачи


5807

Фильмотекарь


5805

Рассом


7211

Электр ёритувчи


7737

Оркестр артисти


5299

      

Носаноат соҳа, иқтисодиёт ва ишлаб

чиқаришнинг барча соҳалари

          

18.

Моддий-техника таъминоти, омбор ишлари

Таъминот агенти


5005

Омборчи


5653

Моддий-техника таъминот бўйича мухандис


2742

Тарозибон


5651

          

Аниқ машинасозлик, соатсозлик,

радиоэлектрон асбоблар ишлаб чиқариш

           

19.

Металлар ва бошқа материалларни механик қайта ишлаш


Чархловчи


6513

Тиш кесувчи


6515

Чилангарлик ва дастгоҳ ишлари назоратчиси


8383

Автомат ва яримавтомат линиялар дастгоҳлари ва қурилмалари оператори


6550

Махсус дастгоҳларда резьба очувчи


6573

Резбани силлиқловчи


6575

Пармаловчи


6579

Рандаловчи


6587

Яримавтоматчи-токарь


6596

Фрезаловчи


6599

Силлиқловчи


6605

         

Илмий ташкилотлар

          

20.

Илм ва илмий хизмат кўрсатиш

Лаборант


2983

Илмий ходим


3029

Муҳандис - радиолог


2502

Радиоактивлаштириш усуллари лаборанти


4326

Лаборант -

...
Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск