Расчеты с персоналом

Нормативно-правовые акты / Деятельность отдельных отраслей / Образование. Наука / Высшее образование / Регулирование деятельности отдельных высших образовательных учреждений /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 й. 485-сон "Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2022 й.

N 485




Я. ҒУЛОМОВ НОМИДАГИ САМАРҚАНД

АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ БУХОРО

ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Археологик тадқиқотлар институти негизида Фанлар академияси Миллий археология марказининг юридик шахс бўлмаган филиали шаклидаги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарори 7-бандининг "б"-кичик бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Миллий археология маркази филиали "Самарқанд археология институти"нинг юридик мақомини тиклаган ҳолда, Фанлар академияси тизимида мустақил институт ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарори билан Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Маданий мерос агентлиги) ташкилий тузилмасига киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 189-бандига мувофиқ Самарқанд археология институти фаолияти ва унинг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш ҳамда 184-бандига мувофиқ Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиалини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:

Фанлар академиясининг Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) негизида Маданий мерос агентлиги тизимида давлат муассасаси шаклидаги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтини ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш;

Институтнинг юридик шахс бўлмаган Бухоро филиалини ташкил этиш;

Институтга Фанлар академияси Самарқанд археология институтининг мавжуд 52 та штат бирлигини ўтказиш, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Институтнинг Бухоро филиали учун қўшимча 5 та штат бирлигини ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қадимги тош асридан бошлаб ривожланган ўрта асрларни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганиш борасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш;

тадқиқ этиладиган даврлар маданиятлари хронологиясини ва даврлаштирилишини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон ҳудудининг ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилишини, цивилизациянинг шакллантирилишини, илк шаҳарлар ва давлатчилик, қадимги жамиятлар дунёқарашини, жаҳон динларининг пайдо бўлишини ва ривожланишини, савдо-сотиқ муносабатлари ва "Буюк ипак йўли" тарихини ўрганиш;

ҳунармандчилик, металлургия ва кон иши, археологик ёдгорликларни аниқлаш, археологик тадқиқотлар олиб бориш, харитага тушириш ва илмий муомалага киритиш;

республика ҳудудидаги ноёб археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

археологик топилмаларни таъмирлаш услуби ва қадимий технологик усулларни тиклаш ҳамда ушбу йўналишда ваколатли орган томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлган археология тадқиқотчиларини жалб қилиш;

археология соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш, Институтнинг илмий йўналишидан келиб чиқиб, жаҳон илм-фани ютуқларини ўрганиш, улардан фойдаланиш ҳамда маҳаллий ва халқаро миқёсда қўшма тадқиқотлар ташкил этиш.


4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг тузилмаси

...
Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск