Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств и ведомств / в туризме и спорте /

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.08.2022 й. 475-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 25 августдаги

475-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризм

ва маданий мерос вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ

      

         

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифаларини белгилайди.


2. Вазирлик туризм ва маданий мерос соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.


3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


4. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.


5. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида умуммажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.


6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тузилмасига кирувчи ташкилотлар юридик шахслар ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.


7. Вазирликнинг расмий номи:


а) давлат тилида:

тўлиқ номи - O`zbekiston Respublikasi Turizm va madaniy meros vazirligi, қисқартирилган номи - Turizm va madaniy meros vazirligi;


б) рус тилида:

тўлиқ номи - Министерство туризма и культурного наследия Республики Узбекистан, қисқартирилган номи-Министерство туризма и культурного наследия;


в) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Ministry of tourism and cultural heritage of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи-Ministry of tourism and cultural heritage.


8. Вазирликнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 107 б-уй.



2-БОБ. ВАЗИРЛИКНИНГ ТИЗИМИ


9. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

Вазирликнинг марказий аппарати;

Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари;

Маданий мерос агентлиги;

"Миллий PR-маркази" ДУК;

"Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК;

"Туристларга хизмат кўрсатиш маркази" ДУК;

"Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси" ДУК;

Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти;

Маданий мерос объектларини асраш ва туризм ҳудудларнинг мастер-режалари бўйича лойиҳалаштириш институти;

"Маданий мерос объектлари реставрацияси дирекцияси" давлат муассасаси;

"Белдирсой-Чимён-Нанай" халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси" ДУК;

"Ипак йўли офиси" УК;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети;

Вазирлик ўз фаолияти доирасида аккредитация қилинган ташкилотларни ташкил этишга ҳақли.



3-БОБ. ВАЗИРЛИК, УНИНГ МАРКАЗИЙ АППАРАТИ

ВА ҲУДУДИЙ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


1-§. Вазирликнинг асосий вазифалари

ва функциялари


10. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш;

туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетингини олиб бориш, мамлакатнинг туризм имижини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш;

туризм соҳасини давлат томонидан ва бозор орқали тартибга солишни мақбуллаштириш, туризм хизматлари бозорида рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, тадбиркорлар фаоллигини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш;

туризм ва моддий маданий мерос соҳалари учун кадрлар тайёрлаш бўйича таклифлар киритиш, туризм фаолияти ва моддий маданий мерос субъектлари ходимларини мунтазам қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни юқори сифатли даражада ташкил этиш, туризм ва моддий маданий мерос соҳаларида тармоқ илм-фанини ривожлантиришга кўмаклашиш;

мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш;

республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини белгилаш, янги туризм маҳсулотларини яратиш, уларни паспортлаштириш, туризм соҳасидаги ягона реестрларни шакллантириш;

туризм хизматларини ташкил қилишда, туризм объектларида, овқатланиш жойларида, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш вақтида, ташрифларни ташкил этишда туристлар хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлашга йўналтирилган туризм хизматларини кўрсатиш сифати ва хавфсизлигининг стандартларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан ташқари туризм инфратузилмаси объектларини жойлаштириш учун ажратилган салоҳиятли ўрмон фонди ҳудудларини режалаштириш ва лойиҳалаштириш;

сув омборлари ва ўрмон хўжаликларида туризм турларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорларининг ижросини мониторинг қилиш;

республика кинолокацияларини, шу жумладан жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилиш;

туризм бўйича нуфузли халқаро ва миллий ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти, шунингдек, хорижий компаниялар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ҳамда нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этиш;

маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, тарғиб қилиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш, давлат назоратини амалга ошириш, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатларининг нормалари ва тавсияларини имплементация қилиш, тарихий-маданий ҳудудларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

моддий маданий меросни сақлаш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш ҳамда моддий маданий мерос объектларининг, шу жумладан, музей ашёлари ва коллекцияларининг давлат ҳисобини юритиш, уларни муҳофаза қилиш, илмий тадқиқ этиш ва оммалаштириш, шунингдек, улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш;

алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий ҳудудлар, Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар ва тарихий маҳаллаларнинг тарихий-маданий қиммати, ноёблиги, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш;

маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши ва унинг ҳудудига олиб кирилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, шу жумладан, маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказиш ва сертификатларни расмийлаштириш;

чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш ва уни мунтазам янгилаб боришни ташкил қилиш.


11. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) туризмни янада ривожлантириш соҳасида:

1) туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризмни ҳар томонлама ривожлантириш, ташқи ва ички туризмни ҳар томонлама кенгайтириш, янги туризм йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни туризм бозорларида жорий қилиш юзасидан;

туризм турларини кўпайтириш, энг аввало, ички ва зиёрат туризми, экологик туризм, этнотуризм, ишбилармонлик туризми, спорт, гастрономик, тиббий, таълим ва илмий туризм соҳасини барқарор ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

халқаро миқёсда ва республикада туризм ривожланишининг асосий тенденцияларини ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда унинг асосида туризм турларини кўпайтириш ҳамда туризм хизматларини янада диверсификациялашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқади;

республика ҳудудларининг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб туризмнинг истиқболли йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар киритади;

туризм соҳасидаги давлат дастурларининг амалга оширилишини, шунингдек соҳада иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларнинг олиб борилишини тизимли таҳлил қилишни, ўтган давр билан қиёсий ўрганиш ва истиқболни белгилашни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хилма-хил ҳамда йилнинг турли фаслларида жозибадор ва рақобатбардош янги туризм маҳсулотларини яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;

туризм соҳасининг турли йўналиш ва турларининг ривожланиш тенденциялари бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш, шунингдек, туризм турлари ва инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

мавжуд туризм салоҳияти, туризм хизматлари бозорининг ҳамда туризм соҳасидаги инфратузилмалар ҳолатини тизимли асосда таҳлил қилади, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро стандартларни ўрганади;

давлат бошқарув органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ички, кириш ва чиқиш туризмини комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади;

туризмни ривожлантириш бўйича миллий ва ҳудудий дастурлар бажарилишини мувофиқлаштиради, туризмни ривожлантириш дастурларининг амалдаги ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб боради;

2) туризм хизматларининг ташқи ва ички бозорларида маркетингини олиб бориш, мамлакатнинг туризм имижини янада ривожлантириш, мамлакатимизнинг бебаҳо туризм салоҳиятини оммалаштириш ва тарғиб қилиш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларининг халқаро туризм бозорларига кириб боришига йўналтирилган фаол реклама-ахборот сиёсатини амалга ошириш;

туристлар оқимининг салоҳиятли ва истиқболли бозорларини ўрганади, туризм соҳасида реклама-ахборот сиёсатини олиб боришнинг самарали услуб ва механизмларини белгилайди, унинг натижаларига кўра тегишли комплекс чоралар кўради;

мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида хорижий туристлар нимани афзал кўришини ўрганиш ва талаб юқори бўлган туризм маҳсулотларини аниқлашга қаратилган маркетинг тадқиқотларини ташкил этади;

миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида тақдим этишга кўмаклашади;

туризм фаолияти субъектлари ва бошқа манфаатдор шахсларни халқаро туризм бозорларида мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишда иштирок этишга рағбатлантиришни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасида хорижий туроператорлар, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотлар иштирокида ахборот турлари (инфотурлар)ни ташкил этади;

туристларнинг мақсадли тоифалари орасида туризм зоналарининг салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича маркетинг ишларини олиб боради;

республика кинолокацияларини, шу жумладан, жамоат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда хорижда тарғиб қилади;

3) туризм инфратузилмасини шакллантириш, шу жумладан туризм объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш, уларга инвесторларни жалб қилиш, туризм соҳасида тадбиркорлик фаоллиги ошишига ҳар томонлама кўмаклашиш, туризм объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш ҳамда мазкур соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш;

туризм инфратузилмасини шакллантириш, энг аввало, туризм йўналишлари бўйлаб меҳмонхоналар ва кемпинглар, умумий овқатланиш объектлари ва туризмнинг бошқа инфратузилмаларини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни ўрганиш асосида туризм зоналари ва кластерларини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этади;

туризм зоналарининг самарали бошқарувини ташкил қилиш чораларини кўради;

туризм зоналари ҳудудида туризм инфратузилмаси объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун зарур инвестициявий шарт-шароитларни яратишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади;

шаҳарлар ва туманлар бош режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш жараёнида уларнинг туризм инфратузилмасини ривожлантириш қисми юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва мазкур йўналишда давлат органлари билан ҳамкорлик қилади;

туризм инфратузилмасини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантиришга хорижий инвестициялар, шунингдек, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб қилади;

туризм инфратузилмасини ривожлантириш учун тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш бўйича чоралар кўради;

туризм объектлари, айниқса моддий маданий мерос объектларини давлат-хусусий шериклик асосида самарали бошқариш, соҳани босқичма-босқич тўлиқ рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш бўйича чоралар кўради;

4) мамлакатнинг туризм салоҳиятини тубдан ошириш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, туризм соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш мақсадида туризмни ривожлантиришнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган яхлит концепциясини шакллантириш ва амалга оширишни таъминлаш

...
Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск