ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2022 й. 525-сон "Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.2022 й.

N 525




ИЛМИЙ ЛАБОРАТОРИЯЛАРНИ

ЗАМОНАВИЙ АСБОБ-УСКУНАЛАР БИЛАН

ЖИҲОЗЛАШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, илмий лабораториялар учун асбоб-ускуналарни харид қилиш жараёнларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг:

30-моддасига мувофиқ энг яхши таклифларни танлаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усули амалиётга жорий этилганлиги;

56-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг қийматидан қатъи назар, энг яхши таклифларни танлаш орқали амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий лабораторияларга харид қилинадиган асбоб-ускуналар республикада ишлаб чиқарилмаслиги, техник жиҳатдан мураккаб тузилишга эгалигини инобатга олган ҳолда ҳамда харид жараёни талабларини соддалаштириш мақсадида қийматидан қатъий назар, илмий лаборатория асбоб-ускуналарни энг яхши таклифларни танлаш асосида харид қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, илмий лабораторияларга харид қилинадиган республикада ишлаб чиқариладиган асбоб-ускуналар илмий ташкилотлар томонидан "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий илмий ва юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни харид қилиш учун буюртмалар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби;

буюртмаларни амалга оширишда лойиҳалар портфелини қабул қилиш ҳамда эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш;

лойиҳалар портфелини кўриб чиқиш ва буюртмалар рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш;

буюртмаларни молиялаштириш, шартномалар тузиш, етказиб бериш, давлат харидларини амалга ошириш ҳамда фойдаланиш тартиби.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Илмий-тадқиқот муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича харидларни ташкил этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 февралдаги 63-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 28 сентябрь


































Время: 0.1491
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск