ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 й. 555-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2022 й.

N 555




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ ОРҚАЛИ

ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА ЧЕГАРА, БОЖХОНА,

САНИТАРИЯ-КАРАНТИН, ФИТОСАНИТАРИЯ ВА

ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 18 НОЯБРДАГИ 912-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Сўнгги вақтларда автомобиль ўтказиш пунктлари тақиқланган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш ҳамда республика орқали уларни транзит тарзда олиб ўтиш йўналишларидан бири сифатида сақланиб қолмоқда.

Бунда қонунбузарлар томонидан турли ҳийла-найранглар қўлланиши ҳамда транспорт воситасини кўрикдан ўтказиш вақти чекланганлиги автомобиль ўтказиш пунктида тақиқланган товарларни аниқлашда қийинчиликларни, шунингдек, тирбандликларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек, Давлат чегараси орқали товарлар ва транспорт воситалари ноқонуний кириб келишининг олдини олиш ва уларни кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларини жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:

"Чегара назорати" ва "чегара кўриги" тушунчаларига янада аниқлик киритилган таъриф бериш;

автомобиль ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари ва юкларни кўрикдан божхона ва чегара назорати бўлинмалари билан ҳамкорликда ўтказиш;

автотранспорт воситалари ва юкларни кўрикдан ўтказишда чегара назорати бўлинмалари иштирокини таъминлаган ҳолда, чегара назоратини амалга ошириш учун сарфланадиган вақтни оптималлаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари - Чегара қўшинлари қўмондони С.Э. Хусанов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси А.Ю. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

555-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги

912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон

Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар,

транспорт  воситалари  ва  товарларни  ўтказиш

пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин,

фитосанитария ва ветеринария назоратидан

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 2-бандда:

йигирманчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"чегара назорати - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари чегара назорати бўлинмалари (кейинги ўринларда - чегара назорати бўлинмалари) томонидан Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш, Давлат чегарасини ва ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"чегара кўриги - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан транспорт воситалари ва товарларда назоратдан яширинган шахслар ёки Давлат чегараси орқали олиб ўтиш тақиқланган товарларни аниқлаш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар мажмуи".


2. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Транспорт воситалари ва товарлар техника хавфсизлигига риоя этилган ҳолда, ташувчи вакили ёки товарга ваколатли шахс ёхуд транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) иштирокида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда улар қўшма наряднинг талабига кўра кўздан кечириш қийин бўлган барча жойларни кўрсатиши шарт".


3. 30-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"автотранспорт воситалари ва (ёки) товарлар чегара ва (ёки) божхона кўригидан ўтказилганда";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"божхона органларига Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали, шу жумладан, транзит шартларида ўтказиладиган автотранспорт воситалари ва товарлар бўйича транзит декларацияси олдиндан тақдим қилинмаган ҳолларда".


4. 36-банднинг "е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўрикдан (божхона мақсадлари учун божхона кўздан кечирувидан) ўтказилади".


5. 40-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) қўшма наряд томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади. Шундан сўнг автотранспорт воситаси қўшма наряд томонидан кўрикдан (божхона мақсадлари учун божхона кўздан кечирувидан) ўтказилади".


6. 2-иловада:


а) 2-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-босқич

Чегара назорати

1. Ҳайдовчининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлигини текшириш.

тўрт дақиқа

2. Ҳайдовчи ва транспорт воситасини чегара назоратидан ўтказиш.




Божхона назоратига ажратилган вақт доирасида".


б) Изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 22 - 30 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади".


7. 3-иловада:


а) 4-босқич қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4-босқич

Чегара назорати

1. Ҳайдовчининг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлигини текшириш.

тўрт дақиқа

2. Ҳайдовчи ва транспорт воситасини чегара назоратидан ўтказиш.

Божхона назоратига ажратилган вақт доирасида".

б) Изоҳнинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган юкли автотранспорт воситалари чегара ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларидан 14 - 20 дақиқада ўтказилади. Шу жумладан, чегара назорати билан боғлиқ тартиб-таомиллар ушбу белгиланган вақт доирасида амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь


























Время: 0.2100
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск