ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 556-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт

қилувчи ташкилотларни субсидиялаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу низом Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


субсидия - тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотлар;


Агентлик - Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


3. Пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидия ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


4. Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидия ажратиш учун Агентлик Давлат божхона қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар ҳисобот ойи давомида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорлари, СТИРи, банк маълумотлари ва ҳисобварақлари кўрсатилган рўйхатини тайёрлайди. Бунда маҳсулотлар АҚШ долларидан бошқа турдаги валютада экспорт қилинган бўлса, унинг миқдори кейинги ойнинг 1-санасида Марказий банкнинг валюталар курси бўйича АҚШ доллари эквивалентига ўтказиш йўли ҳисобланади.

Бунда Агентлик амалга оширилган экспорт ҳажмларини Ташқи савдо операцияларининг ягона ахборот тизимидаги маълумотлар асосида ўрганиб чиқади.


5. Агентлик томонидан ўрганишлар натижаси бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан 18-санасига қадар Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимланади.


6. Агентлик томонидан тақсимот бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар субсидия ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Бунда субсидия пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи бўйича Жамғармага ҳисобот ойида келиб тушган маблағлар ҳисобидан экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилади.


7. Субсидия ажратилиши юзасидан ҳисоботлар ҳар ой якуни бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


8. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.

Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.


9. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.




Низомга

ИЛОВА



Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини

(ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи

ташкилотларга субсидия ажратиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


1-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилган ташкилотларнинг экспорт миқдорлари, СТИРи, банк маълумотлари ва ҳисобварақлари кўрсатилган рўйхатини тайёрлайди.


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар





2-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Жамғармага келиб тушган маблағларни тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотлар ўртасида тенг улушда тақсимлайди.


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан 18-санасига қадар




3-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидияни ҳар бир тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.


Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 20-санасига қадар




4-босқич


Экспортни рағбатлантириш агентлиги


Субсидия ажратилиши юзасидан ҳисоботларни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига киритиб боради.


Ҳар ой якуни бўйича






Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь

































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск