ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2022 й. 556-сон "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари туғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2022 й.

N 556



ТЎҚИМАЧИЛИК ВА ТИКУВ-ТРИКОТАЖ

КОРХОНАЛАРИДА ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ

ВА ЮҚОРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТЛИ ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ҲАМДА

УЛАРНИНГ ЭКСПОРТИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТУҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон ҳамда "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-53-сон Фармонларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 21 январдаги ПФ-53-сон Фармонига асосан:

а) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилганлиги ҳамда қуйидагилар унинг даромадларини шакллантириш манбалари этиб белгиланганлиги:

Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдори;

жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича тартиб белгиланганлиги;

в) 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар Жамғармага йўналтирилиши:

пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи. Бунда ушбу маблағлар бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш учун ажратилиши;

пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи. Бунда ушбу маблағлар тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61 - 63) экспорт қилувчи ташкилотларга субсидиялаш учун ажратилиши ҳамда ушбу субсидиялар ҳар ойда кейинги ойнинг 20-санасига қадар ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ажратилиши;

г) Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Агентликнинг талабномасига асосан Жамғармага 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялашга беғараз ажратиши;

Молия вазирлиги зарур бўлганда, ушбу мақсадлар учун 2022 йилда республика бюджетидан Жамғармага қўшимча равишда 250 миллиард сўмгача маблағ ажратиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари) олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Қуйидагилар:

тўқимачилик ва тикув-трикотаж ташкилотларида хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳисобидан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда уларнинг экспортини янада рағбатлантириш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини янада рағбатлантиришни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ҳамда маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи Тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларни субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги таркибидаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида:

Агентлик тузилмасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, 8 штат бирлигидан иборат Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ташкил этилсин;

Агентлик томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигида махсус ғазна ҳисобварақлари очилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                        А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

556-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-боб. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом пахта толасини биржа савдоларида маҳаллий истеъмолчиларга сотиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сотувчи - пахта толасини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, чет элдан импорт ҳисобидан сотиш учун олиб келувчи ва биржа савдолари орқали сотувчи ташкилотлар;

харидор - қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар;

биржа битими - биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;

биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;

дилер - биржа битимларини ўз номидан ва ҳисобидан тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;

брокер - мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;

трейдер - биржа аъзоси номидан биржа савдоларида иштирок этувчи ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга биржа аъзоси ходими;

биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда - БСЭТ) - биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими;

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда - ҲККП) - клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари (кейинги ўринларда - битим) бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;

аванс - сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма.

3. Биржа савдоларида пахта толаси уни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, пахта толасини ички бозорда сотиш учун чет элдан импорт ҳисобига олиб келадиган ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари) томонидан сотилади.

4. Қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика корхоналари биржа савдоларида пахта толаси харидорлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар ҳам харидор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган харидорлар савдоларга қўйилади.

Тавсиялар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб мажбурий тартибда ўн кун мобайнида берилади ва бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Тавсияларни олгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликларига беш иш куни ичида хабар берилиши шарт.

Тавсияларни бериш муддати тамом бўлгандан кейин улар олингунга қадар харидорнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган мурожаати ва ҳокимликка юборилган ёзма билдиришнома аризада қайд этилган ишлаб чиқариш қувватлари доирасида савдоларда иштирок этиш учун асос ҳисобланади.

Бунда тавсиялар ўз вақтида берилмаганлиги ёки нохолисона берилганлиги оқибатлари учун тегишли ҳокимлик жавоб беради.

5. Пахта толаси биржа савдоларида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.

6. Харидорлар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилади.


2-боб. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш,

биржа савдоларига тайёргарлик кўриш

ва ўтказиш тартиби


7. Пахта толасини сотувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига ўзлари мустақил равишда қўяди.

8. Пахта толасининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, унда пахта толасининг жойлашуви, лот миқдори, нави, типи, класси мажбурий тарзда акс эттирилади.

9. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчи ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.

10. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартномага мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.

11. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича сотувчи ва харидорларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТ томонидан амалга оширилади.

Пахта толасини сотувга қўйиш, шу жумладан, ушбу маҳсулотга кичик ҳажмларда эҳтиёжи бўлган корхоналарга ҳам сотиб олиш имкониятини яратиш керак.

Бунда лотлар 1 тоннадан бўлиши керак.


3-боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархларини ҳамда

биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро

ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш

механизмини белгилаш


12. Базавий сифатли ("Биринчи" нав, "Ўрта" классли, 4 тип) пахта толаси учун бошланғич нарх ҳар куни сотувчи томонидан Нью-Йорк товар биржасининг биржада навбатдаги савдолардан олдинги кундаги энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган нархда белгиланади.

Бошқа навлар, класслар, типлар ва кодлар учун бошланғич нарх Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.

Бунда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар биржа савдоларидан олдинги кундаги Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда, пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлари тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

13. Сотувчи ва харидор ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида қуйидаги закалат пулларини киритадилар:

сотувчи - савдоларга қўйиладиган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдорида;

харидор - биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдорида.

14. Харидорлар:

биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузиш;

пахта толасини текшириш ва маҳсулотни харид қилиш бўйича битим шартларига мувофиқ миқдорда ва сифатда танлаш;

товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар (биржа битимида келишилган уни етказиб бериш шартларини бажариш) пахта толаси сақланадиган жойларда уни текшириш (танлаш) далолатномасини тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

15. Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олди-сотди шартномаси биржа томонидан биржа битимини электрон рўйхатга олиш кунида уни бажариш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.

16. Харидор беш иш куни мобайнида биржанинг иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобрақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказиши шарт.

17. ҲККП олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин бир иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юбориши шарт.

18. Сотувчи ҲККПдан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беришнинг биржа битимида келишилган шартларида етказиб беради.

Сотувчи товарни етказиб бериш бўйича биржа битимида келишилган шартларни бажаргандан сўнг сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.

20. Харидорга маҳсулотни топшириш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) биржа битимларида назарда тутилган ҳажм ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомда назарда тутилган маблағларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида - сотувчи томонидан, харидор банкида - харидор томонидан амалга оширилади.


4-боб. Якунловчи қоидалар


21. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҲККП хизмат кўрсатиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

22. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, сотувчилар ёки харидорлар томонидан уларга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига жарима сифатида закалат пуллари ушлаб қолинади. Бунда сотувчи томонидан харидор фойдасига ундириладиган жарима миқдори шартноманинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

23. Мазкур Низом талаблари бузилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Пахта толасини биржа савдоларида

сотиш тартиби тўғрисидаги низомга

ИЛОВА



Пахта толасини биржа савдоларида сотиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Туман (шаҳар) ҳокимликлари


Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради.


Ўн кун мобайнида




2-босқич


Харидор


Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади.


Заруриятга кўра




3-босқич


Сотувчи, харидор, биржа


Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал




4-босқич


"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси


Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради.


Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар




5-босқич


Сотувчи


Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал





6-босқич


Сотувчи, харидор


Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади.


Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал




7-босқич


Сотувчи, харидор


Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади.


Биржа савдолари вақтида





8-босқич


Харидор


Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.


Беш иш куни мобайнида




9-босқич


Биржа


Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади.


Бир иш куни




10-босқич


Сотувчи


Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради.


Биржа битими шартлари асосида





11-босқич


Сотувчи, харидор


Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади.


Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг










".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:


а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш";


б) иловада:


6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш";


7-бандга қуйидаги мазмундаги "м)" кичик банди қўшилсин:

"м) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш соҳасида:

бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмига субсидия ажратади;

тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди биринчи хатбошидаги "75 фоизи" сўзлари "5 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-банддаги "пахта ип-калавасини" сўзлари "пахта ип-калаваси ва трикотаж матони (бўялган трикотаж матодан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги "75 фоизи" сўзлари "5 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) илованинг 5-бобига қуйидаги мазмундаги 26-банд қўшилсин:

"26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.

Мониторинг натижаларига кўра, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўламаган экспорт қилувчи ташкилотлар (шартнома тузувчилар) аниқланган тақдирда, ушбу ташкилотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ТСОЯЭАТда реал вақт режимида янгиланиб борувчи "Йиғим тўламаган ташкилотлар" реестрига киритилади.

Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди";


д) илованинг "26." банди - "27." банди деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь



































Время: 0.0232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск