ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 552-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

552-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона муассасаларида

ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга

олиш ва ахборот-кутубхона фондини

текшириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини, шу жумладан, электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш ва ахборот-кутубхона фондини текшириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига нисбатан, уларнинг мақомидан, фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъи назар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари), татбиқ этилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аудиовизуал ресурс - техник воситалар ёрдамида қайта акс эттириладиган тасвирий, овозли ва матнли ахборотдан иборат ахборот-кутубхона ресурси;


ахборот-кутубхона муассасаси - "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мустақил муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этиладиган ташкилот (таркибий бўлинма);


ахборот-кутубхона ресурси - моддий объектда матн, овозли ёзув ёки тасвир тарзида қайд этилган ҳамда идентификациялаш, сақлаш ва фойдаланишни таъминлаш учун реквизитларга эга бўлган ахборот;


ахборот-кутубхона фонди - тизимлаштирилган ахборот-кутубхона ресурсларининг мажмуи;


ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати - ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳисоб ҳужжатларида акс эттириладиган ҳисобга киритиш ва ундан чиқариш жараёни;


бозор нархи - иқтисодий ҳолат, талаб ва таклиф тенденциялари ҳамда рақобатни ҳисобга олган ҳолда, тегишли маҳсулот (китоблар, АВР, электрон нашрлар) бозорида шаклланадиган нарх;


жамланма ҳисобга олиш - ахборот-кутубхона муассасасининг ахборот-кутубхона фонди ҳажми, таркиби ва ундаги ўзгаришлар (кириш, жойни ўзгартириш, чиқиш) ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш мақсадида барча ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказиш;


йиллик комплект - ахборот-кутубхона ресурсининг бир ҳисоб бирлиги сифатида қабул қилинадиган бир йиллик даврий нашрлар сонлари (нашрлари) йиғиндиси;


"1-кутубхона" - Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланган Давлат статистика ҳисоботи шакли (ахборот-кутубхона муассасасининг моддий-техник базаси, фойдаланувчилар сони, фонд ҳаракати ҳамда ходимлари тўғрисида маълумот);


метротокча - нашрлар ва бошқа ҳужжатлар билан банд бўлган стеллаж токчасининг 1 метр ҳажмида ўлчанадиган фонд ҳажмини ҳисобга олишнинг халқаро бирлиги;


конволют - кутубхона, ношир ёки нашриёт томонидан тузилган, мустақил нашрлар, қўлёзмалар, мақолаларнинг нусхалари ва бошқа материаллар киритилган йиғмажилд;


фоноресурс - овозли, товушли ресурс.


3. Ахборот-кутубхона ресурслари ҳисобини юритишга қуйидаги талаблар қўйилади:

ҳисобга олиш ахборотининг тўлиқлиги ва ишончлилиги;

ахборот-кутубхона фондига ҳар бир кирим ва чиқимни ҳужжатлаштирилган кўринишда расмийлаштириш;

қабул қилиш ва ҳисобга олиш шаклларининг мослиги ва уларнинг ишончлилиги.


4. Ахборот-кутубхона ресурси ҳисобини юритишда қуйидагилар амалга оширилади:

ахборот-кутубхона ресурсларини қабул қилиш;

ахборот-кутубхона ресурсларини маркалаш;

ахборот-кутубхона ресурслари қабул қилинганини, жойи ўзгартирилганини, чиқарилганини қайд этиш;

ахборот-кутубхона ресурсларининг фондда мавжудлигини текшириш.


5. Ахборот-кутубхона муассасаси:

ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурсларининг умумий ва якка тартибда ҳисобга олинишини белгиланган ҳисобга олиш бирликларида амалга ошириши;

ахборот-кутубхона ресурсларини нусхаларда ҳисобга олиш бирликларининг уларни сақлаш ва бериш бирликлари билан таққосланишини таъминлаши лозим (газеталар, журналлар, варақли нашрлар бундан мустасно).


6. Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ ТИЗИМИ


7. Ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш тизими қуйидагиларни ўз ичига олади:

ахборот-кутубхона фондининг барча бўлинмаларини ҳисобга олиш;

ахборот-кутубхона фонди бўйича "1-кутубхона" шаклида давлат статистика ҳисоботини топшириш;

айрим ахборот-кутубхона ресурсларининг, шу жумладан китоб ёдгорликларининг алоҳида (ихтисослаштирилган) ҳисобга олиниши.


8. Китоб ёдгорликларига киритилган ноёб, алоҳида қимматли ва нодир ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.



3-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ОБЪЕКТЛАРИ ВА БИРЛИКЛАРИ


9. Ахборот-кутубхона ресурсининг тури ва шаклидан қатъи назар, ахборот-кутубхона муассасасига келадиган ва ундан чиқариладиган ахборот-кутубхона ресурслари ахборот-кутубхона фондининг ҳисобга олиш объектлари ҳисобланади.


10. Ўз таркибида алмашинадиган ва резерв ахборот-кутубхона фондларига эга ахборот-кутубхона муассасалари ушбу ахборот-кутубхона фондларининг алоҳида ҳисобини юритади.


11. Нусха ва номи, газеталар учун эса йиллик комплект ва номи босма нашрлар, чоп этилмаган, аудиовизуал, электрон ахборот-кутубхона ресурслари фонди ҳажмини ҳисобга олиш бирликлари ҳисобланади.

Ахборот-кутубхона фонди ва унинг бўлинмаларининг умумий ҳажми нусхаларда ҳисобга олинади.


12. Метротокча, йиллик комплект (газеталардан ташқари) ва муқоваланган комплект (подшивка) босма нашрлар ва чоп этилмаган ахборот-кутубхона ресурслари учун ахборот-кутубхона фондининг ҳажмини ҳисобга олишнинг қўшимча бирликлари ҳисобланади.


13. Барча мустақил расмийлаштирилган матбаа нашрлари (газеталардан ташқари) ёки уларнинг нусхалари алоҳида ҳисобга олинади.


14. Қуйидаги китоблар ва рисолалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:

ҳар бир янги нашр (китоб, рисола) ёки алоҳида нашр қилинган нусха;

умумий муқова билан сунъий бирлаштирилган нашрлар (конволютлар);

якка тартибдаги сарлавҳага эга кўп жилдли нашрнинг ҳар бир алоҳида жилди (нашр, қисм);

бирлаштирувчи папка, муқова, манжеткада чиқарилган рисолаларнинг ҳар бири;

китоб сериясига (рақамланган ёки рақамланмаган) кирувчи ҳар бир китоб ёки рисола;

якка тартибдаги сарлавҳа ва мустақил маънога эга китоблар, рисолаларга алоҳида нашр қилинган иловалар.


15. Журналлар ва давомли нашрлар номи ўзгаришидан қатъи назар, номи ва нусхаси бўйича ҳисобга олинади. Бунда алоҳида сақланадиган сон (жилд, нашр), шунингдек битта блокка муқоваланган сонлар (жилдлар, нашрлар) комплекти нусха ҳисобланади.


16. Давомли нашрнинг якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга серия (кичик серия) алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.


17. Мустақил нашр қилинадиган, якка тартибдаги сарлавҳага ва мустақил рақамга эга журналлар учун даврий иловалар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.


18. Газета номи, унинг сарлавҳаси ўзгариши ва комплектнинг тўлиқлигидан қатъи назар, ахборот-кутубхона фондига келиб тушган бутун йиллар ичидаги газетанинг йиллик комплекти ва газеталарни ҳисобга олишнинг асосий бирликлари ҳисобланади.


19. Газетанинг нусхаси (сони, нашри) ва номи бир кунлик (бир марталик) газеталарни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.


20. Якка тартибдаги сарлавҳага ва ўз рақамига эга газеталар учун алоҳида чиқарилган даврий иловалар алоҳида ҳисобга олинади.


21. Тасвирий нашрлар (альбомлар, комплектлар, алоҳида варақли нашрлар)ни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб, уларнинг нусхаси ва номи ҳисобланади.


22. Қуйидаги тасвирий нашрлар алоҳида нашрлар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:

якка тартибдаги сарлавҳага эга ҳар бир алоҳида чиқарилган жилд, альбом нашри ёки давомли нашрлар;

ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилмаган тасвирий нашрлар сериясининг ҳар бир варағи (нашри).


23. Ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган варақли нашрлар битта нусха ва бир ном сифатида ҳисобга олинади.


24. Нотали нашрларнинг нусхаси ва номи ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Битта нашрда партитура (клавир) билан бирлаштирилган алоҳида туркумлар (овозлар), шунингдек ноширлик папкаси (муқова, манжетка) билан бирлаштирилган туркумлар (овозлар) битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади. Алоҳида нашр қилинган алоҳида партитура (клавир) ва туркумлар (овозлар) турли нусхалар сифатида ҳисобга олинади. Битта муқовада (конволютда) бирлаштирилган мустақил номли нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади.


25. Нусхаси ва номи картографик нашрларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Хариталар, харита-схемалар, планлар, атласлар ва шу кабилар картографик нашрларга киради.


26. Қуйидаги картографик нашрлар алоҳида нусхалар ва алоҳида номлар сифатида ҳисобга олинади:

алоҳида рақамланган ёки сана қўйилган нашрлардан иборат атласлар;

харита ёки атлас серияли нашрнинг ҳар бир нашри.


27. Умумий ном билан бирлаштирилган бир неча варақларда (ёпиштирилиши керак бўлган) нашр қилинган харита битта нусха ва битта ном сифатида ҳисобга олинади.


28. Умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган кўп жилдли (кўп варақли) картографик нашрлар жилдлар сони ва битта ном бўйича ҳисобга олинади.

Алоҳида нашр қилинган, аммо мустақил мазмунга эга бўлмаган турли нашрлар (китоблар, рисолалар, журналлар ва ҳоказолар)га бўлган картографик иловалар алоҳида ҳисобга олинмайди.


29. Фоторесурслар ва микрошакллардаги ресурсларнинг нусхаси ва номи ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.


30. Ахборот-кутубхона ресурсларининг нусхаси бўлиб:

а) грампластинка ва компакт-диск учун - диск;

б) магнит фонограмма учун - ғалтак, кассета ва бобина;

в) видеоресурс учун - кассета ёки диск;

г) фоторесурс (диапозитив) учун - кадр;

д) микрошаклдаги ресурс учун:

микрофиш учун - фиш;

микрофильм учун - рулон ҳисобланади.


31. Кинофильмлар учун бобина, диафильмлар учун эса рулон киноресурсларни ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.


32. Қуйидагилар битта ном сифатида ҳисобга олинади:

алоҳида чиқарилган грампластинка, компакт-диск, кассета;

грампластинкалар, компакт-дисклар ва кассеталарнинг умумий ном билан бирлаштирилган комплекти (альбоми);

битта ғалтак (кассета)даги магнит фонограмма, умумий ном билан бирлаштирилган бир нечта ғалтаклар (кассеталар)даги магнит фонограмма;

алоҳида чиқарилган фоноресурс ёки умумий сарлавҳа билан бирлаштирилган фоноресурслар комплекти;

ташкил қилувчи қисмлар ёки диапозитивлар комплекти учун кадрлар сонидан қатъи назар, кинофильм, диафильм, умумий ном билан бирлаштирилган фишлар комплекти.


33. Дискета, оптик диск, флэш-карта (CD-ROM, DVD ва шу кабилар), шунингдек уларнинг номи ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади. Агар ажратиб олинадиган ташувчилар нашрга илова шаклида расмийлаштирилган бўлса, улар алоҳида нусха сифатида ҳисобга олинмайди.


34. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларининг нусхаси, номи, файл, дискда хотира эгаллаган ҳажми ҳисобга олиш бирликлари бўлиб ҳисобланади.


35. Мустақил директорияга расмийлаштирилган турли форматлардаги якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурси учун унинг ҳар бир тақдим этилиши янги ном ҳисобланади. Бошқа форматга қайта ёзиш натижасида олинган электрон ахборот-кутубхона ресурслари ҳам ҳисобга олиш жараёнидан ўтади.


36. Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсини бошқа компьютерга ёки ажратиб олинадиган ташувчига худди шу форматда, аммо дастлабки ресурсни йўқ қилган ҳолда қайта ёзишга жойини ўзгартириш сифатида қаралади ва манзилини (компьютер ёки ажратиб олинадиган дискнинг рақами ва бошқа атрибутларини) алмаштиришдан бошқа қўшимча расмийлаштиришни (келиб тушишини ёки чиқарилишини) талаб қилмайди.



4-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИГА

АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ КЕЛИБ

ТУШИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


37. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушиши билан дарҳол улар доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларига ажратиш йўли билан ҳисобга олинади.


38. Бепул мажбурий нусхаси доимий сақлаш шарти билан ахборот-кутубхона муассасаларига келиб тушадиган маҳаллий ахборот-кутубхона ресурслари, шунингдек депозитар сақлаш учун қабул қилинадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг битта нусхаси унга инвентар рақами берилиб, доимий сақлаш учун ҳисобга олинади.

Ахборот-кутубхона ресурсининг тури, унинг ҳажми, мавзуси ва бошқа белгиларидан қатъи назар, китобхонларнинг кундалик ва прогноз қилинадиган эҳтимолдаги талабини қондириш учун мўлжалланган ахборот-кутубхона ресурслари уларга инвентар рақами берилиб, узоқ муддатли сақлаш учун ҳисобга олинади.

Даврий ҳамда ахборот аҳамиятига эга ахборот-кутубхона ресурсларига (даврий нашрлар: газеталар, журналлар, бюллетенлар ва б.) 1 йилдан 5 йилгача сақлаш муддати белгиланади ва вақтинча сақлаш учун ҳисобга олинди.

Вақтинча сақланадиган ахборот-кутубхона ресурсларининг тури ва рўйхати ахборот-кутубхона муассасасининг фаолияти йўналиши ва ихтисослигидан келиб чиқиб белгиланади.


39. Ахборот-кутубхона муассасаси томонидан совға сифатида олинган ахборот-кутубхона ресурслари (китоблар, альбомлар, бошқа нашрлар) ҳадя қилиш далолатномаси асосида ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритилади.


40. Ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритиладиган ахборот-кутубхона ресурслари маркаланади. Бунда штемпеллар, китоб белгилари, якка тартибдаги машина ўқийдиган штрих-кодлардан фойдаланиш мумкин.

Ахборот-кутубхона ресурсларини маркалашда уларнинг тегишлилиги белгиланиши, эстетик талабларга жавоб бериши, маркалаш белгисининг узоқ муддатга чидамлилиги, матн ёки бошқа белгили ахборотнинг сақланиши таъминланиши лозим.


41. Якка тартибдаги ташувчиларсиз электрон ахборот-кутубхона ресурслари махсус компьютер дастурлари ёрдамида маркаланади, бунда тегишлилик белгиси умумий директория таркибидаги мустақил файл билан расмийлаштирилиши ёки электрон ахборот-кутубхона ресурсига киритилиши мумкин.



5-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИНИ

ЖАМЛАНМА ҲИСОБГА ОЛИШ


42. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушадиган барча турдаги ахборот-кутубхона ресурслари кузатув ҳужжатлари (давлат рўйхатига олиш варағи, ҳисоб-фактура, юк хати, реестр, далолатнома ва шу кабилар) асосида уч кун муддатда жамланма ҳисобга олинади.

Қабул қилинадиган тўпламларда кузатув ҳужжатидаги маълумотлар билан фарқлар, шунингдек, кераксиз ёки нуқсонли ахборот-кутубхона ресурслари юборилганлиги аниқланганда улар бўйича етказиб берувчига дарҳол хабар берилиши ва тегишли чоралар кўрилиши лозим.


43. Жамланма ҳисобга олиш қоғоз ёки электрон шаклда юритиладиган Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида амалга оширилади.


44. Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомга 2 - 4-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг қуйидаги учта қисмларида қайд қилинади:

1-қисм - Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурси;

2-қисм - Ахборот-кутубхона фондидан чиқариш;

3-қисм - Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари.


45. Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби тўлиқ тўлдирилиши лозим.


46. Йил якуни бўйича ахборот-кутубхона фондининг йиллик ҳаракати якуни чиқарилади. Ахборот-кутубхона муассасасида қабул қилинган ҳисобга олиш тартибига мувофиқ ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари чорак ёки ярим йил учун ҳам чиқарилиши мумкин.



6-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИНИ

ЯККА ТАРТИБДА ҲИСОБГА ОЛИШ


47. Ахборот-кутубхона ресурсининг ҳар бир нусхасини якка тартибда ҳисобга олиш унга инвентар рақамини бериш орқали амалга оширилади. Бунда, даврий босма нашрлар уларга инвентар рақами берилмасдан ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этилади. Якка тартибдаги рақам ахборот-кутубхона ресурси ахборот-кутубхона муассасасида мавжуд бўлиш вақтида унга бириктирилади.


48. Мазкур Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги Инвентар китоби, шунингдек, ҳисобга олиш каталоги карточкаси ва рўйхатга олиш варақчалари ахборот-кутубхона ресурсларини якка тартибда ҳисобга олиш шакллари бўлиб ҳисобланади.


49. Инвентар китоблари ахборот-кутубхона ресурсларининг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.


50. Ахборот-кутубхона ресурслари тўплами қабул қилингандан сўнг у Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этилади ва барча нусхаларга инвентар рақами берилиб, улар хатловдан ўтказилади ҳамда мазкур Низомга 6-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхонага қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилади.



7-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИНИНГ

АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИДАН

ЧИҚАРИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


51. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш уларни фонддан чиқариш сабаблари ва асосларини аниқ кўрсатган ҳолда Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.


52. Фойдаланувчилар томонидан йўқотилган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнига қабул қилинган нашрлар мазкур Низомга 7-иловада келтирилган шаклга мувофиқ фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш дафтарида қайд қилинади. Унга киритилган ёзувлар асосида келиб тушган ва чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари бўйича далолатномалар тузилади, ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китобининг тегишли қисмларига қайд қилинади.


53. Ахборот-кутубхона муассасасининг фаолият кўрсатадиган ахборот-кутубхона фондларидан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурслари тўғрисидаги маълумотлар Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш китоби иккинчи қисмининг тегишли устунларига қайд қилинади.



8-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА ФОНДИНИ

ТЕКШИРИШ


54. Ахборот-кутубхона фондини текшириш учун ахборот-кутубхона муассасаси томонидан текшириш комиссияси тузилади ва ушбу комиссия таркибига бухгалтерия вакили киритилиши лозим.


55. Ахборот-кутубхона фондини текшириш:

моддий жавобгар шахс алмаштирилганда;

ахборот-кутубхона ресурсларини ўғирлаш, суиистеъмол қилиш ёки бузиш ҳолатлари аниқланганда;

табиий офат, ёнғин ва бошқа ҳолатларда;

ахборот-кутубхона муассасаси қайта ташкил қилинганда ва тугатилганда амалга оширилади.


56. Фондларни текшириш қуйидаги муддатларда ўтказилади:

сейфларда сақланадиган ноёб ва алоҳида қимматли ахборот-кутубхона ресурслари бўйича - 3 йилда бир марта;

қадимий ва нодир ахборот-кутубхона ресурслари бўйича - 5 йилда бир марта;

ахборот-кутубхона муассасаларининг 50 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари - 5 йилда бир марта;

ахборот-кутубхона муассасаларининг 50 мингдан 100 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари - 7 - 10 йилда бир марта;

ахборот-кутубхона муассасаларининг 100 мингдан 200 минг ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари - 10 - 15 йилда бир марта;

ахборот-кутубхона муассасаларининг 200 мингдан 1 млн ҳисобга олиш бирликларигача бўлган ахборот-кутубхона фондлари - босқичма-босқич 15 - 20 йилда бир марта;

1 млн ҳисобга олиш бирликларидан кўп бўлган ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондлари - бутун ахборот-кутубхона фондининг текшируви тугалланган ҳолда танлаб олиш тартибида босқичма-босқич 20 - 25 йилда бир марта.


57. Ажратиб олинадиган ташувчилардаги электрон ахборот-кутубхона ресурсларининг текшируви ҳисобга олиш ва сақлаш бирликлари бўйича амалга оширилади.

Якка тартибдаги ташувчисиз электрон ахборот-кутубхона ресурсларини текшириш ахборот-кутубхона ресурсларидаги ўзгаришларни аниқлаш имконини берувчи миқдорий кўрсаткичлар (файллар миқдори) бўйича амалга оширилади.


58. Инвентар рақамлари берилган ахборот-кутубхона ресурсларининг барча турлари текширилиши керак.

Агар текширув жараёнида ахборот-кутубхона ресурсларининг йўқлиги аниқланса, уларни қидириб топиш чоралари кўрилади.


59. Ахборот-кутубхона фондини ёки унинг қисмини текшириш комиссиянинг хулосалари ва йўқ бўлган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ёзилган мазкур Низомга 8-иловада келтирилган шаклга мувофиқ Ахборот-кутубхона фондини текшириш тўғрисида далолатнома тузиш билан якунланади.



9-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


60. Ҳисобга олиш ҳужжатлари доимий сақланиши лозим.


61. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.




Низомга

1-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона

ресурсларини ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари




I. Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона

ресурслари келиб тушишини ҳисобга олиш

1-босқич


Ахборот-кутубхона муассасаси


1. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган ахборот-кутубхона ресурслари (китоб, журнал ва бошқа даврий нашрлар)ни (кейинги ўринларда - АКР) доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақлаш учун ажратади.


2. Доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақлаш учун ажратилган АКРни маркалайди (штемпеллар, китоб белгилари, штрих-кодлар қўйиш орқали).


Ахборот-кутубхона ресурслари келиб тушиши билан дарҳол




2-босқич


Ахборот-кутубхона муассасаси


1. АКРни жамланма ҳисобга олиш китобида қайд этади, сўнг уларни якка тартибда ҳисобга олади (барча нусхаларга инвентар рақамини бериб, уларни хатловдан ўтказади).


1-2. Уч кун муддатда



2. АКРни кутубхонага қабул қилиш тўғрисида белгиланган шаклда далолатнома тузади.




3. АКРни жамланма ҳисобга олиш китоби ва инвентар китобини юритади.


3. Мунтазам



4. АКРни жамланма ҳисобини чиқаради.


4. Ҳар йил (ҳар чорак, ярим йиллик) якуни бўйича

  

II. Ахборот-кутубхона ресурсларининг ахборот-кутубхона

фондидан чиқарилишини ҳисобга олиш

  

3-босқич


Ахборот-кутубхона муассасаси


АКРни ахборот-кутубхона фондидан чиқаришнинг асосларини кўрсатган ҳолда жамланма ҳисобга олиш китобига тегишли ёзув киритади.


Ахборот-кутубхона ресурсини ахборот-кутубхона фондидан чиқариш учун асос вужудга келгандан бошлаб дарҳол







Низомга

2-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш

КИТОБИ


1-қисм. Ахборот-кутубхона фондига келиб тушган

ахборот-кутубхона ресурси*

Т/р

Келиб тушиш манбаи

Илова ҳужжа

тининг рақами ва (ёки)

санаси

Жами нусха

Қий

мати

Манба номлари (мажбурий нусха, харид қилинган, обуна, халқаро китоб алмаши

нуви, совға ва бош

қалар)

Ахборот-

кутубхона

ресурслари

турлари

Билим соҳаларига оид нашр

Тиллар бўйича

Бошқа турдаги ресурс

лар

китоб

бошқа турдаги нашрлар

фан, дин, сиёсат

аниқ фанлар

тех

ника

тиб

биёт

бош

қалар

ўзбек

рус

бошқа чет

тил

лари

































*) Устунлар сони ахборот-кутубхона муассасаларининг турларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартирилиши мумкин.




Низомга

3-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш

КИТОБИ

2-қисм. Ахборот-кутубхона фондидан чиқариш

Т/р

Сана

Далолатнома рақами

Жами нусха

Қиймати

Ахборот-кутубхона ресурслари турлари

Билим соҳаларига оид нашр

Тиллар бўйича

Фонддан чиқиш асоси ва сабаблари

китоб

журнал

бошқа турдаги нашрлар

фан, дин, сиёсат

аниқ фанлар

тех

ника

тиб

биёт

бош

қалар

ўзбек

рус

бошқа чет тиллари






































Низомга

4-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона ресурсларини жамланма ҳисобга олиш

КИТОБИ

3-қисм. Ахборот-кутубхона фондининг ҳаракати якунлари

Т/р

Фонд ҳаракати

Жами нусха

Қиймати

Ахборот-кутубхона ресурслари турлари

Билим соҳаларига оид нашр

Тиллар бўйича

Изоҳ

китоб

журнал

бошқа турдаги нашрлар

фан, дин, сиёсат

аниқ фанлар

техника

тиббиёт

бошқалар

ўзбек

рус

бошқа чет тиллари


20__ йилда мавжуд
















20__ йилда келиб тушди
















20__ йилда ҳисобдан чиқарилди


















Низомга

5-ИЛОВА



20___ йил бўйича

ИНВЕНТАР КИТОБИ

Т/р

Ёзув санаси

Ахборот-

кутубхона

фондини

жамланма

ҳисобга олиш

китобидаги ёзув

рақами

Ахборот-

кутубхона

ресурсининг

инвентар

рақами

Ахборот-

кутубхона

ресурсининг

муаллифи,

сарлавҳаси,

жилди, қисми,

сони

Ахборот-

кутубхона

ресурсининг

нашр қилинган

жойи ва йили

Қиймати

Текширув тўғрисидаги белги

Ҳисобдан

чиқариш

далолат

номаси

рақами

Эслатма






















Низомга

6-ИЛОВА



НАМУНА


Ахборот-кутубхона ресурсларини кутубхонага

қабул қилиш тўғрисидаги

_____-сон ДАЛОЛАТНОМА


20___ йил "___" ________________

(далолатномани тузишда иштирок этган шахсларнинг Ф.И.О.)


ахборот-кутубхона муассасасига қабул қилишда

(ҳужжат тури ва кимдан олинган)

________________ умумий суммадаги ___________________________ нусха миқдоридаги

(сумма ёзма равишда такрорланади)

ахборот-кутубхона ресурслари қабул қилинди.

Китоблар (ёки бошқа ахборот-кутубхона ресурслари) рўйхати илова қилинади*.

Имзолар:



(раҳбарнинг имзоси)





(ходимнинг имзоси)



(ахборот-кутубхона ресурсларини топширган шахснинг имзоси)


Илова қилинган ахборот-кутубхона ресурслари

РЎЙХАТИ

Т/р

Китоб муаллифи, сарлавҳаси ёки

ахборот-кутубхона ресурсининг тури

Нархи (сўм)

Нусхалар сони

Умумий қиймати

1.




2.




3.




   

Изоҳ. Китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона ресурсларининг миқдори кўп бўлмаган тақдирда рўйхат ушбу далолатноманинг матнига киритилади.




Низомга

7-ИЛОВА



Фойдаланувчилардан йўқолганлар ўрнига қабул

қилинган китоблар ва бошқа ахборот-кутубхона

ресурсларини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ

Сана

Фойдаланувчи Ф.И.О.

Йўқолган

Қабул қилинган

Фойда

ланувчи

имзоси

инвентар рақами

ахборот-

кутубхона

ресурсининг

муаллифи,

сарлавҳаси,

нашр қилинган

йили

нархи (сўм)

ахборот-

кутубхона ресурсини

сақловчи

бўлим

ахборот-

кутубхона

ресурсининг

муаллифи,

сарлавҳаси,

нашр қилинган

йили

нархи (сўм)

ахборот-

кутубхона

ресурсини

сақловчи

бўлим






















Низомга

8-ИЛОВА



НАМУНА

Фондларни сақлаш комиссиясида

кўриб чиқилди

20___ й. "____" __________даги

_________-сон баённома

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________________________________

(далолатномани тасдиқлаган шахс Ф.И.О.,

имзоси)


20 ___ й. "____" __________

Ахборот-кутубхона фондини

текшириш тўғрисидаги ______-сон

ДАЛОЛАТНОМА

20___ й. "____" ________________

Ушбу далолатномани текширув комиссияси раиси


(текширув комиссияси раиси Ф.И.О. ва лавозими)


ва комиссия аъзолари


(текширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими)

(текширув комиссияси аъзолари Ф.И.О. ва лавозими)


сабабли

(текширув сабаблари кўрсатилади)


20___ йил "___" ________________________дан "______" _________________________гача


ахборот-кутубхона фондининг текшируви ўтказилганлиги

(ахборот-кутубхона муассасаси)


        

тўғрисида туздик.

Текширувда қуйидаги ҳужжатлар ўрганилди:

а)

даги фонднинг аввалги текшируви далолатномаси;


(ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмаси)


(ҳужжатларнинг тури ва номи)

б) бошқалар

1. Ҳисобга олиш ҳужжатлари бўйича ҳисобда:

ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд.

(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)


2. Амалда

ахборот-кутубхона ресурслари мавжуд.


(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)


3. Умумий суммаси

сўм бўлган


(суммаси сўзлар билан ёзилади)



ахборот-кутубхона ресурслари етишмайди.

(сони, турлари ва номлари кўрсатилади)


Етишмайдиган ахборот-кутубхона ресурсларининг рўйхати ушбу далолатномага илова қилинади.


4. 20____ йилгача фойдаланувчиларга берилган ахборот-кутубхона ресурслардан _________ нусхаси қайтарилмаган.


5. Инвентар китобида ҳисобга олинмаган ___________ ахборот-кутубхона ресурслари нусха аниқланди.

6. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича хулосаси

7. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича таклифлар

Имзолар:  Комиссия раиси:


_____________________



_____________




(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)


Комиссия аъзолари:


_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)









_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)









_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)









_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)









_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)









_____________________



_____________









(Ф.И.О., лавозими)



(имзо)


Изоҳ. Текширув комиссиясининг текширув натижаси бўйича кенгайтирилган хулосаси ва таклифлари далолатномага илова қилиниши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь










































Время: 0.0304
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск