ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини сақлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2022 й. 552-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 сентябрдаги

552-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона

фондларини сақлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ахборот-кутубхона муассасаларининг ахборот-кутубхона фондларини (кейинги ўринларда - фонд) сақлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг барча ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятига нисбатан, уларнинг мақомидан, фонди тузилмасидан, ташкилий-технологик хусусиятларидан қатъи назар (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари), татбиқ этилади.


2. Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона муассасаларининг (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотларининг кутубхоналаридан ташқари) фондлари давлат мулки ҳисобланади ва давлат тасарруфидан чиқарилиши ҳамда хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.


3. Давлат томонидан фондни сақлаш, асраш ва ундан фойдаланиш, шунингдек уни шикастланишдан ва ўғирланишдан ҳимоя қилиш учун мақбул шарт-шароитлар яратилади.


4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


абонент - ахборот-кутубхона муассасаси томонидан доимий фойдаланувчи сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахс;


абонемент - фойдаланувчиларга муайян муддатга уйда фойдаланиш учун фонднинг ахборот-кутубхона ресурсларини тақдим этиш билан шуғулланиш мақсадида ташкил этиладиган ахборот-кутубхона муассасасининг таркибий бўлинмаси;


ахборот-кутубхона муассасаси - "Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ мустақил муассаса ёки ташкилотнинг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этиладиган ташкилот (таркибий бўлинма);


ахборот-кутубхона ресурсларига ишлов бериш - ахборот-кутубхона ресурсларини ҳисобга олиш, каталоглаштириш ва техник қайта ишлаш (штемпель босиш, инвентар рақами ва шифр қўйиш, китоблар формулярларини расмийлаштириш, китобларга чўнтакча ёпиштириш, қайтариш муддати варақалари, шифрли ёрлиқлар) орқали ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш ва фойдаланишни таъминловчи техник ва илмий ишлов бериш жараёнлари мажмуи;


мавзули-типологик бутлаш режаси - ахборот-кутубхона муассасаси фондининг сиёсатини белгилайдиган дастурий ҳужжат бўлиб, у фондни бутлашнинг сифати ва миқдори таснифини (ҳужжатларнинг мавзуси, тури, йўсини, фондни сақлаш ва фойдаланувчиларга янада мақбул хизмат кўрсатиш мақсадида фондга киритилган нусхаларни) акс эттиради;


вақтинча (қисқа муддат) сақланадиган ахборот-кутубхона ресурслари - қоида тариқасида, 1 йилдан 5 йилгача сақлаш муддати аввалдан белгиланган, даврий ҳамда ахборот аҳамиятига эга ахборот-кутубхона ресурслари;


доимий сақланадиган (муддатсиз) ахборот-кутубхона ресурслари - ёдгорлик, коллекция, ноёблик, нодирлик мезонларига жавоб берадиган, сақлаш муддати белгиланмаган ахборот-кутубхона ресурслари ҳамда китобларни мажбурий нусха сифатида олиш тизими ва китоб ёдгорликлари сифатида сақлаш асосида шакллантирилган китоб фондининг бир қисми;


ёрдамчи ахборот-кутубхона фонди - фойдаланувчиларнинг сўровларини тезкор қондириш учун ахборот-кутубхона муассасасининг ўқув залларида, абонементларда, маълумот ва бошқа бўлинмаларида ташкил этиладиган энг долзарб ва кўп сўраладиган адабиётлар фонди;


кутубхоналараро абонемент - ахборот-кутубхона муассасасининг фойдаланувчиларнинг сўровларини ҳар томонлама, ўз вақтида қондириш мақсадида ташкил этилган бўлими (хизмати) ёки шўъбаси, кутубхона фондида мавжуд бўлмаган адабиётларни бундай нашрларга эга бўлган ахборот-кутубхона муассасаларидан олиб, фойдаланувчиларга тақдим этиш орқали республика ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан ўзаро ҳамкорликда фойдаланиш тизими;


кўчмас фонд - доимий (муддатсиз) сақланадиган ахборот-кутубхона ресурси;


узоқ вақт сақланадиган (узоқ муддатли) ахборот-кутубхона ресурслари - сақлаш муддати табиий ҳаёт давомийлиги ёхуд фойдаланувчилар талаби билан белгиланадиган ахборот-кутубхона ресурслари;


фойдаланувчи - ахборот-кутубхона муассасасида рўйхатдан ўтган шахс;


фойдаланувчининг буюртма варақаси - кутубхона фойдаланувчисига ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ва унинг буюртмаларини акс эттирувчи кутубхоначилик ҳужжати;


фойдаланувчиларга ностационар хизмат кўрсатиш - ахборот-кутубхона муассасасидан ташқарида: филиаллар, китоб бериш пунктлари, кўчма кутубхоналар, библиобуслар, ногиронларнинг уйларига китоб етказиш хизмати орқали аҳолига, барча фойдаланувчиларга дифференциал хизмат кўрсатиш;


фонд ҳаракати - фондни янги адабиётлар билан тўлдириш ва унинг маълум қисмини турли сабабларга кўра (китоб айирбошлаш) ҳисобдан чиқариш ҳамда кутубхона бўлинмалари ўртасидаги алмашинув жараёни;


фондлардан очиқ фойдаланиш - фойдаланувчиларга адабиётларни бевосита ахборот-кутубхона муассасаси фондидан мустақил танлаш имкониятини тақдим этувчи хизмат кўрсатиш тизими;


ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар - тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қийматга молик, уларни сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар доирасида ҳисобга олишнинг алоҳида тартиби белгиланган қўлёзма китоблар ва босма нашрлар, адабиёт ва санъат асарлари, қўлёзма ҳамда график ҳужжатлар, манускриптлар (маданият ёдгорликлари, тарихий ҳужжатлар);


электрон буюртма - электрон шаклда ахборот-кутубхона хизмати учун (электрон почта орқали) берилган буюртма.


5. Ахборот-кутубхона муассасаларида ахборот-кутубхона ресурслари доимий, узоқ муддатли, вақтинчалик сақлашнинг белгиланган талабларига мувофиқ сақланади. Ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш муддатлари мавзули-типологик режада ёки фондларни бутлаш ихтисослигида қайд этилади.


6. Ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар, шунингдек алоҳида аҳамиятга молик китоблар тўплами Ўзбекистон Республикасининг миллий, маданий бойлиги саналади ва қонунчиликка мувофиқ, моддий маданий мерос объектлари сифатида давлат ҳимоясида бўлади.

Ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ноёб, алоҳида қимматга эга ва нодир нашрлар фондларини асраш ва сақлаш учун махсус жавонлар, сейфлар билан, нашрлар сақланадиган бино (хона)лар видеокузатув, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи тизим (сигнализация) билан таъминланган, эшик ва деразалари темир панжаралар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


7. Фондларни асраш ва сақлаш учун жавобгарлик ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарларига юкланади.


8. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарияти фондни сақлаш ва ундан фойдаланиш учун қуйидаги мақбул шароитларни яратиб бериши керак:

фондни жойлаштириш ва сақлаш учун, шу жумладан санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мос махсус бино ёки хоналар;

махсус жиҳозлар (жавонлар (мобил/стационар, ёғоч/темир), газеталар, хариталар ва ҳоказоларни сақлаш учун кенг токчали жавонлар ва шкафлар, алоҳида қимматга эга ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш учун сейфлар, шунингдек, ноёб нашрлар учун жилдлар, қутичалар, ғилофлар);

ёритиш режими.


9. Фондни сақлаш шароитлари фонднинг физик-кимёвий, биологик ва механик шикастланишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаши лозим.


10. Ахборот-кутубхона муассасалари раҳбарияти ахборот-кутубхона ресурслари шикастланганда ўз вақтида таъмирлаш чораларини кўриши лозим.



2-БОБ. ФОНДНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЖАРАЁНИДА

УНИНГ БУТЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


11. Фонднинг бутлиги ахборот-кутубхона ресурсларига ишлов бериш ва уларни бутлаш жараёнида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, махсус ҳисобга олиш ҳужжатлари (юк хати, далолатнома ва б.), жамланма ҳисобга олиш китоби, инвентар китоби, ҳисобга олиш каталоглари ва картотекалари, шунингдек электрон каталогга киритиш орқали таъминланади.


12. Ахборот-кутубхона ресурслари кутубхона ишловидан сўнг ахборот-кутубхона муассасасининг сақлаш бўлинмасига ҳужжат асосида расмийлаштирилиб йўналтирилади ҳамда мазмуни, таркиби, йўналиши ва ҳажмига қараб жойлаштирилади.


13. Очиқ фондларга фойдаланувчилар масъул ходим назоратида киритилади.

Очиқ фонд жавонлари фойдаланувчиларнинг иш жараёни ходимлар учун кўринадиган ҳолатда жойлаштирилиши лозим.

Ахборот-кутубхона муассасаси китоб омбори ва бўлинмалардан ахборот-кутубхона ресурсларининг фойдаланувчига берилиши устидан зарур назоратни таъминлаши лозим.


14. Фондни текшириш вақтида ахборот-кутубхона ресурсларини фонддан ва ҳисобдан чиқариш тақиқланади.


15. Ахборот-кутубхона муассасаларининг бошқа ташкилот ҳудудида ёки узоқ аҳоли пунктларида очиладиган филиаллари (пунктлари)да, кутубхонадан ташқарида (ностационар) хизмат кўрсатиш ахборот-кутубхона муассасаси ва ташкилот ўртасида тузилган шартномага мувофиқ олиб борилади. Бундай ҳолларда, фонднинг бутлиги учун жавобгарлик мазкур ташкилотнинг ваколатли ходими зиммасига юклатилади.


16. Ахборот-кутубхона ресурслари фойдаланишга кутубхоналараро абонемент орқали берилганда, кўргазмага, таъмирлашга, кўчма кутубхонага, электрон шаклини яратиш каби сабабларнинг бири билан ахборот-кутубхона муассасасининг ҳудудидан олиб чиқилганда (ташилганда), шунингдек, фонд бошқа бинога кўчирилганда ахборот-кутубхона муассасаси маъмурияти ахборот-кутубхона ресурсларининг бутлигини таъминлаш ва уларни талофатсиз равишда кўчириб, жойлаштириш юзасидан тегишли чораларни кўриши лозим.

Бинодан ташқарида, совуқ ҳавода кўчирилаётганда конденсат ҳосил бўлишининг олдини олиш учун китобларни иқлимга мослаштириш зарур.



3-БОБ. ФОНДДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЖАРАЁНИДА АСРАШ


17. Ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланувчиларга ўқув залида, абонемент тартибида, ностационар хизмат кўрсатиладиган пунктларда, шунингдек кутубхоналараро абонемент орқали ахборот-кутубхона муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Ахборот-кутубхона муассасасидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ хизмат кўрсатилади.


18. Ахборот-кутубхона муассасаси ходимлари фойдаланувчилар қарздорлигининг олдини олиш ва уни бартараф этиш чораларини кўришлари лозим.


19. Ахборот-кутубхона муассасалари мунтазам равишда босма ва Брайл шрифтидаги нашрларни кичик жорий таъмирлаш ишларини олиб боришлари (тушиб қолган варақларни ёпиштириш, ямаш, муқоваларни елимлаш ва ҳ.к.) лозим.

Фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, шунингдек, мунтазам ёки узоқ вақт сақлашга мўлжалланган юмшоқ жилдли ва жилдсиз нашрлар муқоваланиши шарт. Шунингдек, газета ва журналлар тахламлари ҳам тўплам кўринишида муқоваланиши зарур.

Фондларнинг бутлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ахборот-кутубхона ресурсларидан нусха кўчириш мумкин эмас:

жисмоний ҳолати нусха кўчиришга имкон бермайдиган нашрлар (нусха кўчириш натижасида нашрнинг бус-бутунлигига шикаст етиши, қоғозлар йиртилиши мумкинлиги ва б.);

йиртилган ёки шикастланган ахборот-кутубхона ресурслари;

ҳамма томони корешок билан беркитилган нашрлар (корешок бевосита китобнинг варақларига ёпиштирилган бўлса);

нодир китоблар ва алоҳида қимматли нашрлар;

ягона нусхадаги қимматбаҳо китоблар;

алоҳида қийматга эга муқовали нашрлар;

варақлари чоксиз ёпиштирилган китоблар;

махсус катта форматдаги нусхалар.


20. Фонддан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида доимий сақлашга мўлжалланган илмий, тарихий ва бадиий жиҳатдан қимматли ахборот-кутубхона ресурсларининг электрон шакллари (рақамли нусхалари) яратилади.

Рақамлаш жараёнида асл (оригинал) манбаларнинг бус-бутунлигини таъминлаш ва ишларни бажаришда уларнинг жисмоний ҳолати ёмонлашувига олиб келадиган таъсирларга йўл қўймаслик лозим.



4-БОБ. АХБОРОТ-КУТУБХОНА МУАССАСАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


21. Ахборот-кутубхона муассасаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланувчилар томонидан ахборот-кутубхона муассасасининг фондига етказилган зарар ўрнини қоплаш тури ва миқдорини белгилаш;

ахборот-кутубхона ресурсларининг ортиқча нусхаси ва ихтисосланмаган нусхаларини белгиланган тартибда бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига ёки ўзга ташкилотларга бериш;

далолатнома асосида ҳисобдан чиқарилган ахборот-кутубхона ресурсларини макулатура қабул қиладиган ташкилотларга ҳужжат асосида топширишдан, шунингдек, йўқолган ахборот-кутубхона ресурслари ўрнини қоплашдан тушган маблағларни янги ахборот-кутубхона ресурсларини харид қилиш учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборот-кутубхона муассасасининг даромадига йўналтириш.


22. Ахборот-кутубхона муассасаси қуйидагиларга мажбур:

ахборот-кутубхона муассасасида сақланаётган ахборот-кутубхона ресурсларининг сақланишини, тўлиқлигини ва бутлигини таъминлаш;

ёнғин ва бошқа хавфсизлик чораларини таъминлаш;

ахборот-кутубхона ресурсларининг ўғирланиши ва талон-тарож қилинишига йўл қўймаслик;

ахборот-кутубхона ресурсларининг анъанавий ва электрон каталогини, ресурсларнинг тўлиқ матнини шакллантириш.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


23. Ушбу Низом қоидаларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 сентябрь









































Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск