ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.10.2022 й. 591-сон "Кўчма савдо фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини жорий этиш муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.10.2022 й.

N 591



КЎЧМА САВДО ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА

ЕР  УЧАСТКАЛАРИНИ  АЖРАТИШНИНГ

БАРЧА  УЧУН  ТЕНГ,  ШАФФОФ  ВА  БОЗОР

ТАМОЙИЛЛАРИГА АСОСЛАНГАН ТАРТИБИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "КЎЧМА САВДО ФАОЛИЯТИГА

ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЯНАДА

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА САВДО АВТОМАТИ ОРҚАЛИ

ЧАКАНА САВДО ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2021 ЙИЛ

3 АВГУСТДАГИ 485-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда кўчма савдо ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш, бундай фаолият турларига тадбиркорларни кенг жалб қилиш, шунингдек, кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш орқали аҳолига зарур товарларни харид қилишда қулайликлар яратиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, кўчма савдо жойларини барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган ҳолда, давлат органлари ва инсон омилисиз, электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тизими яратилди.

Кўчма савдо жойларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар объекти сифатида эркин муомалага киритиш, кўчма савдо турларини янада кенгайтириш, мавсумий кафелар фаолиятини ташкил этишда қонун устуворлигини таъминлаш ва ерлар талон-тарож қилинишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

кўчма ва енгил конструкцияли савдо фаолияти учун талабларни соддалаштириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ободонлаштириш ва йўл ташкилотлари ва бошқаларга ўзларига берилган бўш ер участкаларида кўчма савдо жойларини ташкил этишга рухсат бериш;

хизматлар соҳасининг мамлакатимиз иқтисодиётидаги улушини кўпайтириш, жойларда хизматлар соҳасидаги мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали хизматлар турларини кенгайтириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 13 октябрдаги

591-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчма савдо фаолиятига

замонавий ахборот технологияларини янада кенг

жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана

савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд:

қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилансинки, давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан, ободонлаштириш ва йўл ташкилотларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ҳамда вақтинча фойдаланилмаётган ер участкалари, шунингдек, туман (шаҳар) захирасидаги ер участкалари "K - SAVDO" ААТ орқали "E-auksion" электрон савдо платформасида кўчма савдо объектини жойлаштириш учун тадбиркорлик субъектларига электрон онлайн-аукцион орқали 36 ойгача муддатга (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача), шунингдек, мавсумий кафеларни ўрнатиш учун ижарага берилиши мумкин";

биринчи ва иккинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


2. 4-банд:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбошиси билан тўлдирилсин:

"жисмоний ва юридик шахслар "K - SAVDO" ААТга киритган ариза ҳолатини реал вақт режимида онлайн кузатиш имкониятини яратиш";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 1-иловада (Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида низом):


2-бандда:

олтинчи - саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кўчма савдо объектлари - 100 квадрат метр майдондан кўп бўлмаган, вақтинчалик асосда жойлаштирилган ва (ёки) мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари, мобил контейнерлар, енгил конструкциялар, шу каби ва шунга ўхшаш бошқа кўчма савдо объектлари);

кўчма савдо субъектлари - кўчма савдони амалга ошириш учун "K-SAVDO" ААТда белгиланган тартибда кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказган жисмоний ва юридик шахслар;

кўчма савдо - кўчма савдо объектларидан фойдаланган ҳолда, турғун савдо шохобчалари жойлашган жойдан ташқарида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш, хизматлар кўрсатиш";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мобил контейнер - исталган вақтда бошқа жойга осон кўчириш ва йиғиш мумкин бўлган енгил типдаги ихчам савдо дўконлари;

транспорт воситаси - одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилма;

тиркама - механик транспорт воситаси таркибида ҳаракатланишга мўлжалланган ва двигатель билан жиҳозланмаган транспорт воситаси, шу жумладан, ярим тиркама ва узайтириладиган тиркамалар;

енгил конструкция - ернинг устки қатламига зарар етказмасдан ихчам металл ёки ёғоч конструкциялардан фойдаланиб қурилган, бузиб олиб (бартараф этиб) кўчириш (йиғиш) имконияти мавжуд бўлган қурилма;

кичик ошхона - истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона. Сотиладиган маҳсулотлар турига кўра кичик ошхоналар қуйидагиларга ихтисослашган бўлиши мумкин: кабобхона, паловхона, сомсахона, сосискахона, чучварахона, чебурекхона, пирожкахона, блинчикхона ва шу кабилар";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Савдо объектининг ихтисослашув турлари қуйидагилардан иборат:

нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотлари;

гўшт ва гўшт маҳсулотлари;

сут ва сут маҳсулотлари;

кичик ошхона;

сабзавотлар-мевалар ва полиз экинлари, шунингдек, қуруқ мевалар, писта ва ёнғоқлар;

музқаймоқ, алкоголсиз яхна ва иссиқ ичимликлар;

озиқ-овқат маҳсулотлари;

нашриёт маҳсулотлари;

гуллар;

халқ бадиий ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари;

ҳунармандчилик маҳсулотлари, сувенирлар, кийим-кечак, пойабзал ва енгил саноат буюмлари;

ноозиқ-овқат маҳсулотлари;

етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини енгил конструкцияли кўчма музлатгичларда сақлаш ва сотиш;

енгил турдаги транспорт воситаларини (енгил автомобиль, велосипед, самокат, скутер ва бошқалар) ижарага бериш ва таъмирлаш хизматлари;

электромобилларни зарядлаш;

сартарошлик хизматлари;

косметолог хизматлари;

пойабзал таъмирлаш хизмати;

маиший техника воситаларини таъмирлаш хизмати;

калит ясаш хизмати.

Тадбиркорлик субъектлари кўчма савдо объекти ихтисослашув турларининг бир нечтаси билан савдо қоидаларига риоя этган ҳолда шуғулланиши мумкин";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қуйидаги жойларда кўчма савдо объектларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди:

маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар фасади олдида;

бино ва иншоотларнинг ёнғинга қарши оралиқларида;

муҳандислик коммуникациялари хавфсизлик зоналарида;

чорраҳаларга 15 метрдан яқинроқда;

маиший чиқиндиларни йиғиш пунктларига 20 метр масофа орасида;

сунъий иншоотларда (тўхташ бостирмалари, ерости ўтиш жойлари, кўприклар, туннеллар, транспорт боғламалари ва йўл ўтказгичлар);

пиёдалар ўтиш жойларида;

велосипед йўлакларида;

қатнов қисмининг хавфли бурилишларида;

лоақал бир йўналишдаги кўриниш масофаси 100 метрдан кам бўлган йўл дўнгликлари яқинида;

қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 15 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишмаларда (чорраҳаларда) ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи бўлак билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);

транспорт воситаси светофор ишоралари, йўл белгиларини бошқа ҳайдовчилардан тўсиб қўядиган, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига (кириш ва чиқишига) имкон қолдирмайдиган ёки пиёдаларнинг ҳаракатига халақит берадиган жойларда;

"Тўхташ тақиқланади" йўл белгиси ёки "тўхташ тақиқланади" йўл чизиғи таъсири доирасида";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Рўйхатдан ўтказилган кўчма савдо объектларини ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага беришга рухсат берилади.

Бунда, кўчма савдо объектларини фойдаланишга ёки ижарага бериш Давлат солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида амалга оширилади, ижарага олувчи эса юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиши шарт";


19-банддаги "тадбиркорлик субъекти" сўзлари "юридик ёки жисмоний шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Кўчма савдо жойини ижарага олиш ҳуқуқи жойлашиш схемалари доирасида "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн-аукционда сотилади. Бунда электрон онлайн-аукцион ғолибига кўчма савдо жойини кўпи билан 36 ойгача (етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун кўпи билан 120 ойгача) ижарага берилади, кўчма савдонинг "K-SAVDO" автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома ер участкаси ижараси шартномасига тенглаштирилади.

Умумий овқатланиш ташкилотига туташ ёки 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, бўш турган кўчма савдо жойи Умумий овқатланиш ташкилотлари мавсумий кафеларининг ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди талабларига риоя қилган ҳолда электрон онлайн-аукционсиз, "K-SAVDO" ААТ орқали умумий овқатланиш ташкилотининг ўзига умумий овқатланиш ёки савдо соҳасида қўшимча хизмат кўрсатиш учун ижарага берилиши мумкин";


22-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ер участкаси давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлса, маблағнинг ушбу қисми мазкур ташкилотларнинг ҳисобварағига ўтказилади";


23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кўчма савдо жойи "K - SAVDO" ААТга маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг ёрдамчилари томонидан ҳам киритилиши мумкин";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси кўчма савдо объектларини жойлаштириш схемаларини тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан "K - SAVDO" ААТ орқали беш иш куни муддатда келишади.

"K - SAVDO" ААТга киритилган жойлашиш схемаси юзасидан масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари беш иш кун муддатда келишмаган тақдирда, жойлашиш схемаси келишилган ҳисобланади. Бунда белгиланган муддатда келишилмаган жойлашиш схемаси бўйича кўрилган зарар учун жавобгарлик чоралари тегишли мансабдор шахслар зиммасига юкланади.

"K - SAVDO" ААТга киритилган жойлашиш схемасини келишиш рад этилган тақдирда, ушбу ташкилотнинг раҳбари (ўринбосари) томонидан асослантирилган ва имзоланган хулосани "K - SAVDO" ААТга илова қилиши шарт";


26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Жисмоний ва юридик шахслар кўчма савдо жойини "K - SAVDO" ААТга киритиш ҳуқуқига эга.

Бунда ғолиб деб топилган жисмоний шахс беш иш куни ичида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтиши шарт.

27. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда ҳоким ёрдамчилари томонидан таклиф этилган кўчма савдо жойи уч иш куни ичида туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқлиги жиҳатдан кўриб чиқилади";


28-банддаги "тадбиркорлик субъектлари" сўзлари "талабгор" сўзи билан алмаштирилсин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"31. Аукционда қатнашиш учун талабгор тегишли электрон аризани тўлдиради.

Электрон аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

кўчма савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим";


35-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. "K - SAVDO" ААТда транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун талабгор тегишли электрон бланкани тўлдиради.

Электрон бланкада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

юридик шахснинг номи ёки жисмоний ва якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

солиқ тўловчининг идентификация рақами;

автомототранспорт воситасининг маркаси, тури ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиси;

савдо объектининг ихтисослашуви;

иш тартиби (иш кунлари, иш вақти);

кўчма савдо объектини жойлаштириш даври, бунда муддат 36 ойдан, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан ошмаслиги лозим;

электрон почта манзили (мавжуд бўлганда)";


40-бандда:

учинчи хатбоши "юридик шахснинг тўлиқ номи," сўзларидан кейин "жисмоний шахс ва" сўзлари билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбоши "36 ойдан," сўзларидан кейин "етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда фойдаланиладиган енгил конструкцияли кўчма музлатгичлар учун 120 ойдан" сўзлари билан тўлдирилсин;


41-банднинг бешинчи хатбошисиидаги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси" сўзлари "Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик субъектига ушбу Низомда белгиланган тартибда ижарага берилган кўчма савдони амалга ошириш жойи қонунчиликда белгиланган асосларга кўра олиб қўйилган тақдирда, тадбиркорлик субъектига етказилган зарар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади";


Низомнинг 1-иловасида:

1-қатори:

"Субъектлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси, Кадастр бўлимлари, туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчилари";

2-қатори:

"Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Схемани тегишлича Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишади";

"Бажариш муддатлари" устунидаги "уч кун" сўзлари "беш иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-қатори "Бажариш муддатлари" устунидаги "уч кун" сўзлари "уч иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин;

5-қатори "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорлик субъекти" сўзлари "Жисмоний шахс ва юридик шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин;

6-қатори "Субъектлар" устунидаги "Тадбиркорлик субъекти" сўзлари "Жисмоний шахс ва юридик шахслар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 4-иловада:


2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ариза берувчи - ушбу Низомнинг 4-бандига асосан умумий овқатланиш ташкилотларининг мавсумий кафеларини ўрнатиш (қуриш) учун мурожаат қилган юридик шахс";


3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мавсумий кафелар умумий овқатланиш объекти жойлашган ҳудуд доирасида ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Мавсумий кафелар аҳоли пунктларининг шаҳар ва посёлка қурилиши ерлари, умумий фойдаланишдаги ерлари ва транспорт мақсадаларига мўлжалланган ерларнинг фойдаланилмаётган қисмларида, ушбу ерлар доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган давлат органлари ва ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда тузиладиган ижара шартномалари асосида ўрнатилиши (қурилиши) мумкин.

4. Ариза берувчига мавсумий кафени ўрнатиш (қуриш) бўйича рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида берилади, қурилишга рухсат талаб қилинмайдиган ҳолатлар бундан мустасно";


5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мавсумий кафени мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ер участкасида жойлаштириш".


10-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ер участкасидан ташқарида";

ўн биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;


13-банддаги "мавсумий кафени ўрнатишга (қуришга) рухсат берилганлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимлигининг қарори" сўзлари ўрнига "мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ рухсатнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мавсумий кафелар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни амалга оширадилар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 14 октябрь









































Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск